toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 19.03.2020
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Моддий-техника ресурслари стратегик турларини сотишнинг махсус тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сонли «Товар хом ашё биржалари фаолиятига илғор ахборот технологияларини кенг жорий этиш ва электрон тижорат фаолиятини изчил ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Давлат стратегик захирасини шакллантиришда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси билан «Ўзбекнефтгаз» АЖ корхоналари ўртасидаги ҳисоб-китоб механизмини тартибга солиш, шунингдек бюджетдан маблағлари харажатларини қисқартириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2004 й., 2-сон, 10-модда) билан тасдиқланган Моддий-техника ресурслари стратегик турларини сотишнинг махсус тартиби тўғрисида низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — «Ўзагротехсноатхолдинг» АЖ бошқаруви раиси Н.С. Отажонов, «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси А.С. Султонов, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси раиси М.М. Курбонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 27 сентябрь,
770-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 сентябрдаги 770-сон қарорига
ИЛОВА
Моддий-техника ресурслари стратегик турларини сотишнинг махсус тартиби тўғрисида низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча
1. 4-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси ва унинг идоравий мансуб муассасалари давлат стратегик захираси ресурсларини тўлдириш ва янгилаш учун автомобиль бензини, авиакеросин ва дизель ёқилғисини «Ўзнефтмаҳсулот» АЖнинг нефтни қайта ишлаш заводлари билан тўғридан-тўғри шартномалар асосида қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланадиган белгиланган нархлар бўйича сотиб оладилар».
2. 31-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Нефть базалари томонидан давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажми учун дизель ёқилғиси қишлоқ хўжалиги истемолчиларига транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ ҳисобга олинган ҳолда белгиланган чакана нархлар бўйича, етказиб берилган ресурслар ҳақи 60 кун мобайнида тўлиқ тўланиши шарти билан, 60 фоиз ҳақи олдиндан тўланган ҳолда сотилади».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2017 й., 09/17/770/0023-сон)