2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.05.00 Ички ишлар органлари]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим;
2.Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Ички ишлар органлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академик лицейларининг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3216-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек ички ишлар органлари учун номзодларни мақсадли тайёрлаш тизимини самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3216-сон қарори билан:
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига айлантириладиган академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари рўйхати тасдиқланганлиги;
2020/2021 ўқув йилидан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги таълим шаклига қабул фақат Ички ишлар вазирлиги академик лицейлари, ҳарбий академик лицейлар битирувчилари, шунингдек ички ишлар органлари ходимлари таркибидан амалга оширилиши;
Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетига ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги олий таълим муассасаларига ўқишга киришда Ички ишлар вазирлиги академик лицейларининг битирувчилари учун уларнинг тест синовлари давомида тўплаш мумкин бўлган энг юқори баллнинг 10 фоизи миқдорида қўшимча баллар тарзида имтиёзли шартлар татбиқ этилиши;
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 июлдаги 466-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 09/21/466/0713-сон)
Ички ишлар вазирлиги академияси, Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети ёки Фавқулодда вазиятлар вазирлиги олий таълим муассасаларига ўқишга кира олмаган идоравий академик лицейларнинг битирувчилари ушбу вазирликлар ва идоралар раҳбарлари томонидан белгиланадиган тартибда устунлик асосида тегишлича ички ишлар органларига, Миллий гвардиянинг қўриқлаш хизматига ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёнғин-қутқарув бўлинмаларига хизматга қабул қилинади.
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 июлдаги 466-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 09/21/466/0713-сон)
2. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейлари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқувчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларида таълим олаётган ўқувчиларда ички ишлар органлари ходимлари учун зарур бўлган фазилатлар ва дастлабки касбий кўникмаларни шакллантириш мақсадида ташкил этиладиган ҳуқуқий ва бошқа умумкасбий фанлардан семинар ва амалий-ўқув машғулотлари ҳудудий ички ишлар органлари ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг кўп йиллик бой амалий тажрибага эга ходимлари жалб этилган ҳолда ўтказилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, тизимида олий таълим муассасалари бўлган манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Ички ишлар вазирлиги академик лицейларида юқори сифатли ўқув-тарбия жараёнини таъминлашда, шунингдек педагоглар малакасини оширишни ташкил этиш юзасидан тизимли равишда ҳар томонлама методик ва амалий ёрдам кўрсатсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ўз тизимидаги академик лицейларда таълим йўналишларини ички ишлар органларининг кадрларга бўлган эҳтиёжидан келиб чиқиб мустақил белгилайди.
6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ўқувчиларни ўз тизимидаги академик лицейларга ўқишга қабул қилиш имтиҳонларини шаффоф ва холисона ўтказилишини таъминласин ҳамда ҳар қандай коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш бўйича таъсирчан чораларни кўрсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан биргаликда Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқишга кираётган ўқувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов ва олий ва ўрта-махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 26 сентябрь,
767-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 сентябрдаги 767-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейлари тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларининг (кейинги ўринларда ИИВ академик лицейлари деб аталади) мақоми, асосий мақсади ва вазифалари, ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш, бошқариш, шунингдек уларни молиялаштириш ва моддий-техник таъминлашни белгилайди.
2. ИИВ академик лицейи давлат таълим муассасаси ҳисобланади ва ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга, бошқа қонун ҳужжатларига ва ўз уставига мувофиқ амалга оширади.
3. ИИВ академик лицейида ўқув-тарбия жараёни ўқувчиларни ички ишлар органларига касбий йўналтиришни ҳамда уларни Ички ишлар вазирлигининг олий таълим муассасаларида ўқишини назарда тутадиган давлат таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурлари талабларига мувофиқ равишда амалга оширилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ИИВ академик лицейларига умумий раҳбарлик қилади, назоратни ташкил этади, ташкилий-кадрлар ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш чораларини кўради ҳамда уларнинг ҳудудий ички ишлар органлари билан ҳамкорлигини таъминлайди.
5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси ИИВ академик лицейларининг ўқув-методик жараёнини мувофиқлаштиради ва уларга ахборот-ресурс таъминотида амалий жиҳатдан ёрдам кўрсатади.
6. ИИВ академик лицейи юридик шахс ҳисобланади ҳамда банкларда ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўзининг номи кўрсатилган муҳрга, штампга, бланкаларга эга бўлади.
2-боб. ИИВ академик лицейларининг мақсади ва вазифалари
7. Ўқувчиларни чуқурлаштирилган ва касбга йўналтирилган ҳолда ўқитиш, интеллектуал ривожланишини таъминлаш ҳамда юксак ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ИИВ академик лицейлари фаолиятининг мақсади ҳисобланади.
8. Қуйидагилар ИИВ академик лицейларининг вазифалари ҳисобланади:
ўқувчиларни чуқурлаштирилган ва касбга йўналтирилган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими давлат таълим стандарти талабларига мувофиқ сифатли ўқитишни ташкил этиш;
ёшларни Ватанга, юксак фуқаролик ҳамда демократия, мустақиллик ғояларига, ўз халқининг маънавий ва тарихий қадриятларига садоқат руҳида тарбиялаш;
ўқувчиларга қонунчиликни тўғри тушунишни ва уларга риоя қилишни таъминлайдиган юксак маданиятни, касбий кўникмаларни, фаол ижтимоий-фуқаролик хулқ-атворни сингдириш ва уларда маънавий-ахлоқий фазилатларни шакллантириш;
ўқувчиларда фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳурмат ва ҳимоя қилиш, улар билан хушмуомала бўлиш маданиятини шакллантириш, жамоат тартибини сақлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш вазифаларини виждонан бажаришга қодир бўлган профессионал ходимларни тайёрлашни таъминлаш;
ўқувчиларда жисмоний чидамлилик, куч, чаққонлик ва тезкорликни ривожлантириш;
ўқувчиларда кенг дунёқараш, соғлом фикрлаш, алоҳида шароитларда вазиятга тўғри баҳо бериш кўникмаларини ва турли ёт ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни шакллантириш;
ўқувчиларда жиноятчиликка қарши муросасиз муносабатни шакллантириш, шунингдек жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти бўйича тасаввурларни ҳосил қилиш;
ўқувчиларда ички ишлар органлари ходимлари учун зарур бўлган касбий-психологик билим ва кўникмаларни шакллантириш.
3-боб. Ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш
9. ИИВ академик лицейида ўқув жараёни давлат таълим стандартларига асосан ҳамда ўқувчиларни ички ишлар органларида хизматни ўташ ва Ички ишлар вазирлигининг олий таълим муассасаларига ўқишга киришлари учун мақсадли тайёрлашни назарда тутадиган Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланган ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ ташкил этилади.
ИИВ академик лицейларининг таълим йўналишлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан мустақил белгиланади.
10. ИИВ академик лицейларида ўқиш давлат ва рус тилида олиб борилади.
11. Ўқув режаси, ўқув жараёни жадвали, ўқув машғулотининг турлари, аудитория ва аудиториядан ташқари ўқув-тарбиявий ишлар, шунингдек ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишнинг бошқа масалалари Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими давлат таълим стандартлари талабларидан келиб чиқиб, ИИВ академик лицейининг ўзига хослиги ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.
12. Ҳудудий ички ишлар органларининг раҳбарлари ИИВ академик лицейларининг самарали фаолият кўрсатиши, ўқув-тарбия жараёнининг ташкил этилишида уларга зарур амалий ёрдам кўрсатади.
13. Ўқувчиларни тарбиялаш ва ўқитиш жараёнида аудитория ва аудиториядан ташқари машғулотлар ўтказишнинг турли замонавий шакллари ва интерфаол усулларидан фойдаланилади.
14. Ўқув машғулотлари давлат ва нодавлат ташкилотларининг мутахассислари, олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари томонидан белгиланган тартибда соатбай ҳақ тўлаш асосида ўтказилиши ҳамда машғулотларга ички ишлар органларининг бой амалий тажрибага эга амалиёт ходимлари жалб этилиши мумкин.
141. ИИВ академик лицейлари ўқув-тайёрлов марказларини ташкил этган ҳолда, иш вақтидан ташқари пайтда академик лицей ўқитувчилари томонидан ўқувчи ва фуқаролар учун ихтиёрийлик асосида қўшимча ўқув машғулотларини ўтказиш бўйича пулли таълим хизматларини кўрсатиш ҳуқуқига эга.
Бунда қўшимча ўқув машғулотларидан тушган маблағларнинг 50 фоизи машғулот ўтказган ўқитувчининг меҳнатига ҳақ тўлашга қўшимча устама учун, қолган қисми академик лицейнинг моддий-техник ва ўқув базасини ривожлантириш, ходимларни рағбатлантириш ва бошқа харажатларга йўналтирилади.
(141-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 5 октябрдаги 528-сонли қарорига асосан киритилган)
15. ИИВ академик лицейларида ўқув машғулотларига илғор педагогик ва замонавий ахборот технологияларини жорий этиш, таълим беришда ўқув жараёнини ички ишлар органларининг амалий фаолияти билан боғлашга қаратилган илмий-методик ишлар олиб борилади.
16. Ўқув жараёни давомида ўқувчиларнинг жамловчи ички ишлар органларининг соҳавий хизматларида, шунингдек ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизматида амалиёт ўташлари белгиланади.
17. Ўқув амалиётини ўташ тартиби ва муддатлари ички ишлар вазирлигининг алоҳида ишлаб чиқилган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари талаблари асосида амалга оширилади.
18. Ўқитиш, жисмоний ва жанговар тайёргарликни ошириш, меҳнат, дам олиш ва турли маънавий-маърифий тадбирларни биргаликда олиб боришнинг тиббий-педагогик асосланишини таъминлайдиган кун тартиби ўқувчиларнинг ИИВ академик лицейидан бошқа академик лицейларида белгиланган таълим олишининг умумий тартиб-қоидаларини ҳисобга олган ҳолда тузилади ва ИИВ академик лицейлари педагогик кенгашларининг қарори билан тасдиқланади.
19. ИИВ академик лицейининг мансабдор шахслари ва ўқувчиларининг вазифалари ва функционал мажбуриятлари ИИВ академик лицейининг уставида белгиланади.
20. ИИВ академик лицейларида ўқувчилар билимини баҳолаш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан белгиланган мезонлар асосида амалга оширилади.
Ўқув йили якунлангандан кейин ИИВ академик лицейи ўқувчиларини ҳар бир босқичда ўзлаштириш ва аттестация натижалари бўйича навбатдаги босқичга ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинади. Ўқувчиларнинг бир босқичдан кейинги босқичга ўтиши ИИВ академик лицейи директорининг буйруғи билан амалга оширилади.
4-боб. ИИВ академик лицейи ўқувчилари ва уларни ўқишга қабул қилиш
21. ИИВ академик лицейларига қабул Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан ички ишлар органларининг эҳтиёжини инобатга олган ҳолда белгиланадиган ҳар йилги квоталар бўйича танлов асосида амалга оширилади.
22. ИИВ академик лицейларига умумтаълим муассасаларининг 9-синфини тамомлаганлиги тўғрисидаги шаҳодатномага эга бўлган, соғлиғи жиҳатидан ўқишга яроқли деб топилган, танловлардан муваффақиятли ўтган номзодлар ўқишга қабул қилинади.
ИИВ академик лицейларига қабул қилиш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқувчиларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом билан белгиланади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 июлдаги 466-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 09/21/466/0713-сон)
24. ИИВ академик лицейига ўқишга қабул қилинадиган шахслар ўқувчилар деб аталади, уларга белгиланган намунадаги ўқувчи билети ва ўзлаштириш дафтарчаси берилади.
25. ИИВ академик лицейлари ўқувчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланадиган ИИВ академик лицейи уставида белгиланади.
26. ИИВ академик лицейида ўқиш муддати икки йилдан иборат бўлади. Гуруҳлардаги ўқувчилар сони эса — 26 кишидан ортиқ бўлмаслиги керак.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
27. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2829-сон қарорига мувофиқ академик лицейлар битирувчиларига академик лицейни тамомлаганлик тўғрисидаги диплом ҳамда ижтимоий-гуманитар таълим йўналишлари бўйича махсус чуқурлаштирилган тайёргарликни талаб этмайдиган алоҳида мутахассисликлар бўйича давлат намунасидаги сертификат берилади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 июлдаги 466-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 09/21/466/0713-сон)
272. Ўқувчиларнинг ўқиши бир ИИВ академик лицейидан бошқа ИИВ академик лицейига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаментининг Таълим жараёнини ташкил этиш бошқармаси билан келишилган ҳолда ёзги таътил даврида, ўқувчи республиканинг бир ҳудудидан иккинчи ҳудудига доимий яшаш учун кўчиб ўтганда ёки ота-онаси хизмат ўташ жойини ўзгартирганда эса, ўқув йили даврида ҳам кўчирилади.
(272-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 майдаги 239-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2026 й., 09/26/239/0481-сон)
а) ўз хоҳишига биноан, бошқа таълим муассасасига кўчирилиши муносабати билан;
б) саломатлиги туфайли (тиббий комиссия маълумотномаси асосида);
в) доимий яшаш учун бошқа ҳудудга ёки давлатга чиқиб кетганда;
г) ўқувчи томонидан ўқув дастури ва ўқув режаси талаблари бажарилмаганда (семестр якуни бўйича ўтказилган якуний назоратда иккита ва ундан ортиқ фанлар бўйича қониқарсиз баҳо олганда);
д) бир семестр мобайнида машғулотларда узрли сабабларсиз 72 соат ва ундан кўп қатнашмаганда (вақтинча меҳнатга лаёқатсизлиги, республика ва халқаро мусобақаларда иштирок этганлиги, яқин қариндошининг тўйи, маърака ва маросимларини ўтказишда иштирок этиши билан боғлиқ ҳолатлар бундан мустасно);
(273-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 майдаги 239-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2026 й., 09/26/239/0481-сон)
е) ўқувчи томонидан ИИВ академик лицейининг кун тартибига мунтазам риоя этмаслик ёки ички тартиб-қоидалари қўпол равишда бузилганда;
ж) ўқувчи томонидан содир этилган жиноят учун суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирганда;
з) вафот этганлиги сабабли;
и) ота-онаси бошқа давлатга хизмат сафарига юборилганда улар билан жўнаб кетганда.
274. ИИВ академик лицейларидан четлаштирилган ўқувчилар ўқишга қайта тикланмайди, мазкур Низом 273-бандининг «б» ва «и» кичик бандларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
275. Мазкур Низом 273-бандининг «б» ва «и» кичик бандларида назарда тутилган ҳолларда ўқишдан четлатилганлигига 1 йилдан 2 йилгача муддат бўлган ўқувчиларнинг ўқишини қайта тиклаш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти Таълим жараёнини ташкил этиш бошқармаси билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
(275-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 майдаги 239-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2026 й., 09/26/239/0481-сон)
276. ИИВ академик лицейларидан четлатилган ўқувчилар тўғрисидаги маълумотлар академик лицей директори томонидан қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир ҳафта муддатда тегишли туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги Болалар масалалари бўйича комиссияга тақдим этилади.
(276-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 июлдаги 363-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2022 й., 09/22/363/0600-сон)
277. ИИВ академик лицейдан четлаштирилган ўқувчиларни Болалар масалалари бўйича комиссия томонидан яшаш манзили бўйича мажбурий умумий ўрта таълимга жалб этиш тўғрисида қарори билан биргаликда ҳужжатлар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларига юборилади.
(277-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 июлдаги 363-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2022 й., 09/22/363/0600-сон)
278. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ёки Халқ таълими вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари 10 кун муддат ичида ўқувчининг ўқишини бошқа таълим муассасасига кўчириш масаласини ҳал этади ва бу тўғрисида ИИВ академик лицейига ҳамда ўқувчининг ўқиши кўчирилаётган таълим муассасасига ёзма равишда маълумот юборади.
Бунда ўқувчининг ўқиши кўчирилаётган таълим муассасасига юбориладиган маълумотга ИИВ академик лицейидан тақдим этилган ҳужжатларнинг нусхалари илова қилинади.
279. Ўқувчининг ўқишини бошқа таълим муассасасига кўчириш тўғрисидаги маълумотни олган ИИВ академик лицейи директори ўқувчини ўқувчилар сафидан чиқариш ҳақида буйруқ чиқаради ва 3 кун муддатда ўқувчини қабул қилаётган таълим муассасасига жўнатади.
2710. Ўқишдан четлаштирилган ёки ўқиши кўчирилаётган ўқувчини қабул қилаётган таълим муассасаси директори 3 кун муддатда ўқувчини ўқишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқаради.
2711. Ўқувчиларни четлаштириш ва бошқа таълим муассасасига ўтказиш учун асос бўлган ҳужжатлар, педагогик кенгашнинг қарори, буйруқ, ариза, ўзлаштириш дафтарчаси ИИВ академик лицейида сақланади».
(41-боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 июлдаги 466-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 09/21/466/0713-сон)
5-боб. Раҳбар ва педагог кадрлар, ИИВ академик лицейини бошқариш
28. Тегишли маълумотга, касбий тайёргарликка ва юксак ахлоқий сифатларга эга бўлган шахслар ИИВ академик лицейида педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эгадирлар.
ИИВ академик лицейларига ўқитувчилар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг академик лицейлари ва ихтисослаштирилган мактаб-интернатига педагог ходимларни ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ишга қабул қилинади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 июлдаги 466-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 09/21/466/0713-сон)
29. ИИВ академик лицейи ўқитувчилар таркибини аттестациядан ўтказиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 февралдаги 91-сонли қарори билан тасдиқланган Мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларини аттестациядан ҳамда давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисида низом.
30. ИИВ академик лицейи раҳбарияти қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўқувчиларнинг ўқиш, меҳнат ва дам олиш шароитларига риоя этиши юзасидан жавоб беради.
31. ИИВ академик лицейига Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади. ИИВ академик лицейлари директорларининг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти Таълим жараёнини ташкил этиш бошқармаси билан келишилган ҳолда ИИВ академик лицейи директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 майдаги 239-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2026 й., 09/26/239/0481-сон)
32. Директор:
ИИВ академик лицейи фаолиятига раҳбарлик қилади;
ўқувчиларнинг сифатли ўқитилиши ва тарбияланиши, ўқув режалари ва дастурларининг бажарилиши, ИИВ академик лицейининг ўқув-методик ва молиявий-хўжалик фаолияти учун жавоб беради;
ходимлар ва ўқитувчиларни ишга қабул қилади ва ишдан бўшатади;
белгиланган штатлар жадвалига асосан ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида педагог ходимларнинг тарификация бўйича рўйхатларини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Молия ва моддий-техника таъминоти департаменти билан келишган ҳолда тасдиқлайди.
(32-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 июлдаги 466-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 09/21/466/0713-сон)
33. Ўқув босқичларда академик гуруҳларга гуруҳ сардорлари ИИВ академик лицейи директорининг буйруғи билан ватанпарвар, юксак маънавий-ахлоқий сифатларга эга бўлган ташкилотчи ҳамда фаол ўқувчилар орасидан тайинланади.
34. ИИВ академик лицейида директор ҳузурида ўқув-тарбиявий жараённи ташкил этиш ва такомиллаштиришга кўмаклашадиган коллегиал орган ҳисобланадиган педагогик кенгаш ташкил этилади.
Педагогик кенгашнинг вазифалари ва функциялари ИИВ академик лицейи уставида белгиланади.
35. ИИВ академик лицейининг директори ва ўринбосарлари, шунингдек бошқа мансабдор шахслари малака талабларида, меҳнат шартномаси (контракти)да ва ИИВ академик лицейи уставида назарда тутилган ўз функционал вазифаларини бажариши юзасидан жавоб берадилар.
6-боб. Давлат органларининг ИИВ академик лицейларини бошқариш бўйича ваколатлари
36. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг вазифалари ва функциялари ҳисобланади:
соҳага оид олий таълим муассасалари базасида ва малака ошириш муассасаларида ўқитувчилар малакасини психологик-педагогик жиҳатдан оширишни ташкил этиш;
илғор педагогик ва ахборот технологияларини таълим дастурларига ҳамда ўқув жараёнига жорий этиш бўйича илмий-методик ёрдам кўрсатиш;
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда ўқув, ўқув-методик адабиётлар ва кўргазмали қўлланмалар ишлаб чиқиш, нашр эттириш ҳамда ИИВ академик лицейларининг ўқув-методик таъминланишини ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда ўқувчиларни юксак ватанпарварлик руҳида, ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий ва эстетик тарбиялашни таъминлайдиган маънавий-маърифий ва тарбиявий комплекс ишларни ташкил этиш ва амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда ўқувчиларни аниқ мақсадни кўзлаган ҳолда касбга йўналтириш ва Ички ишлар вазирлиги олий таълим муассасаларига ўқишга киришга тайёрлаш, уларда ИИВ академик лицейидаги ўқитиш йўналишларига мувофиқ киритилган махсус фанлар бўйича касбий маҳорат ва кўникмаларни шакллантириш.
37. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг вазифалари ва функциялари ҳисобланади:
ИИВ академик лицейларининг фаолиятига раҳбарлик қилиш ва назоратни ташкил этиш, ташкилий-кадрлар ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан келишган ҳолда Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими давлат таълим стандартларига мувофиқ ИИВ академик лицейларининг ўқув режалари ва ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан биргаликда ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш, ўқитишнинг замонавий шакл ва усулларини, энг янги педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, ўқувчиларга глобал ахборот-ҳуқуқий ва таълим ресурсларидан фойдаланиш имкониятларини яратиш;
ички ишлар органлари хизматига йўналтирилган мавзудаги машғулотларни ўтказишда зарур ёрдам кўрсатиш;
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББлари ҳамда вилоятлар ИИБларнинг ИИВ академик лицейлари ўқувчиларини Ички ишлар вазирлигининг олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун сифатли тайёрлашдаги роли ва масъулиятини ошириш, шунингдек бевосита иштирокини таъминлаш;
(37-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 июлдаги 466-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 09/21/466/0713-сон)
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан биргаликда ёшларни ҳарбий хизматга чақиришгача дастлабки тайёрлаш дастурини амалга ошириш;
ИИВ академик лицейларига ўқишга қабул қилиш комиссиялари фаолиятини ташкил этиш;
якуний давлат аттестациясини ташкил этиш ва ИИВ академик лицейлари битирувчиларига давлат намунасидаги дипломлар бериш.
38. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси ИИВ академик лицейларининг ўқув-методик жараёнини мувофиқлаштиришни ҳамда уларга амалий жиҳатдан ва ахборот ресурслари орқали кўмаклашишни амалга оширади.
7-боб. Молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш
39. ИИВ академик лицейи фаолиятини молиялаштириш қонун ҳужжатларига мувофиқ қуйидагилар ҳисобидан амалга оширилади:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар;
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасалари моддий-техник базасини ривожлантириш жамғармасидан ажратиладиган маблағлар;
таълим хизматлари кўрсатишдан, илмий-педагогик, ишлаб чиқариш ва ИИВ академик лицейининг уставидаги вазифаларига мувофиқ бўлган фаолиятнинг бошқа турларидан олинган даромадлар;
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ва мақсадли бадаллари;
хорижий давлатлар давлат кредитлари ва халқаро молия ташкилотлари маблағлари, шунингдек қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.
40. ИИВ академик лицейлари молиявий маблағлардан қонун ҳужжатларига ҳамда ўзининг уставига мувофиқ фойдаланилади.
41. ИИВ академик лицейларининг мол-мулки асосий фондлар, айланма маблағлар, молиявий ресурслар ва академик лицейнинг мустақил балансида акс этган бошқа моддий қийматликлардан иборат.
42. ИИВ академик лицейининг ўқув, лаборатория хоналари ва бошқа объектларини жиҳозлаш давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқ ўрта махсус, касб-ҳунар таълими жараёнини моддий-техник таъминлашнинг намунавий нормативларида белгиланади.
43. ИИВ академик лицейи ўқувчилари академик лицейларининг мавжуд ётоқхонасидан қонун ҳужжатларида белгиланган умумий талаблар асосида фойдаланишлари мумкин.
44. ИИВ академик лицейи ўқувчилари таълим олиш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган тартибда таълим муассасасининг ўзига хослигини акс эттирувчи рамзий белгилари мавжуд бўлган намунадаги кийимда юрадилар.
45. ИИВ академик лицейининг маъмурий-хўжалик ходимлари ва ўқитувчиларига академик лицейларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шарт-шароитлари жорий этилади.
451. Ички ишлар вазирлиги академик лицейларининг фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD), шунингдек, фан доктори ёхуд фан доктори (DSc) илмий даражаларига, профессор ёки доцент илмий унвонларига эга бўлган кафедра бошлиқлари меҳнатга ҳақ тўлаш шартларига кўра олий таълим муассасасининг кафедра бошлиғи (мудири)га тенглаштирилади
(451-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 5 октябрдаги 528-сонли қарорига асосан киритилган)
46. ИИВ академик лицейи директорининг пул таъминоти ички ишлар органлари ходимлари учун назарда тутилган имтиёзлар ва нормаларни ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
47. ИИВ академик лицейи белгиланган тартибда ўз ишлари натижаларининг тезкор бухгалтерия ҳисобини амалга оширади, статистика ва бухгалтерия ҳисоботларини юритади.
48. ИИВ академик лицейида хўжалик ва молиявий интизомга риоя этилишини назорат қилиш ички ишлар органларининг ваколатли хизматлари томонидан амалга оширилади.
8-боб. Якунловчи қоидалар
49. ИИВ академик лицейларини ташкил этиш ва тугатиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
50. Мазкур Низомни қўллаш билан боғлиқ юзага келадиган келишмовчиликлар қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.
51. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор давлат органлари ва ташкилотларининг раҳбарлари ҳамда бошқа мансабдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 сентябрдаги 767-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқувчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида» ва «Ички ишлар органлари тўғрисида» қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3216-сон қарори ва бошқа тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ, умумтаълим муассасаларининг 9-синфларини тамомлаган ўқувчиларни (кейинги ўринларда номзод деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига (кейинги ўринларда ИИВ академик лицейи деб аталади) танлаш ва ўқишга қабул қилиш тартибини белгилайди.
2. ИИВ академик лицейларига қабул йилида умумтаълим муассасаларининг 9-синфини тамомлаганлиги тўғрисида шаҳодатномага эга бўлган, соғлиғи жиҳатидан ўқишга яроқли деб топилган, дастлабки, махсус-профессионал танлов ва тест синовларидан муваффақиятли ўтган номзодлар ўқишга қабул қилинади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 июлдаги 466-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 09/21/466/0713-сон)
3. ИИВ академик лицейларига қабул Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланадиган квотага мувофиқ амалга оширилади.
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашга муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятида юқори натижаларга эришган ички ишлар органларининг амалдаги ходимлари фарзандларига ИИВ академик лицейларига кириш учун ўқувчиларни қабул қилишнинг умумий сонидан беш фоизли квота ажратилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги 529-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.06.2019 й., 09/19/529/3346-сон)
Ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болалар учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли ҳужжатлари ва Болалар масалалари бўйича миллий комиссиянинг қарор (баённома)ларида белгиланган ИИВ академик лицейларига ўқувчиларни қабул қилишнинг умумий сонидан беш фоизгача қўшимча квота ажратилади.
ИИВнинг академик лицейларига ўқишга қабул қилинган ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болаларнинг намунали формали кийим-боши, ўқув қуроллари ва озиқ-овқат таъминоти билан боғлиқ сарф-харажатлар Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 майдаги 239-сонли қарорига асосан учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2026 й., 09/26/239/0481-сон)
4. Қабул комиссияси таркиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланади.
5. Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББлар ҳамда вилоят ИИБ бошлиқлари ИИВ академик лицейи қабул комиссияси раиси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг юқори малакали ва тажрибали катта офицерлари комиссия раиси ўринбосарлари этиб белгиланади.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 июлдаги 466-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 09/21/466/0713-сон)
Қабул комиссияси таркибига ИИВ академик лицейи директори, ички ишлар органлари, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳудудий бошқармалари ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳудудий Кенгашидан бир нафардан аъзо киритилади. ИИВ академик лицейи директори комиссия котиби ҳисобланади.
Махсус-профессионал танлов бўйича имтиҳонларга қабул комиссияси таркибига қўшимча равишда тор доирадаги мутахассислар ҳам жалб этилиши мумкин.
6. ИИВ академик лицейлари ўқувчилари контингентини сифатли ва мақсадли бутлаш учун қуйидагиларни ўз ичига оладиган босқичма-босқич комплекс танлов амалга оширилади:
7. Дастлабки танлов ИИВ академик лицейларига ўқишга кириш истагини билдирган номзодга тегишли ҳужжатлар ва уни тавсифловчи маълумотларни ўрганишни, тиббий комиссия кўригидан ўтказишни, номзоднинг индивидуал-психологик хусусиятларини ўрганишни, якка тартибдаги дастлабки суҳбат ўтказишни, дастлабки танлов якуни бўйича номзодларнинг шахсий ҳужжатлар йиғма жилдини ва танлов натижаларини ўрганиш ҳамда уларни махсус-профессионал танловга қўйиш масаласини ҳал этишни ўз ичига олади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 майдаги 374-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.05.2019 й., 09/19/374/3094-сон)
8. Махсус-профессионал танлов номзоднинг орфографик ва пунктуацион саводхонлик даражасини, умумжисмоний тайёргарлигини аниқлаш бўйича синов ва якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш ҳамда уларни тест синовларига қўйиш масаласини ҳал этишни ўз ичига олади.
Номзодлар билан якуний суҳбат ўзбек, қорақалпоқ ва рус тилида якка тартибда ўтказилади.
9. Қабул комиссиясига тест синовларини ўтказиш учун қуйидагилар юкланади:
махсус-профессионал танлов натижалари асосида тест синовларига қўйилган номзодларнинг рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказига тақдим этиш;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан тест синовларини ўтказиш учун зарур шароитларни яратиш;
тест синовлари натижалари бўйича ИИВ академик лицейларига биринчи босқичга номзодларни ўқишга қабул қилиш рўйхатини тайёрлаш ва буйруққа киритиш учун ҳудудлар бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББлари ҳамда вилоятлар ИИБларига тақдим этиш;
(9-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 июлдаги 466-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 09/21/466/0713-сон)
номзодларни қабул қилиш натижалари тўғрисида ҳисоботлар тайёрлаш (қабул комиссияси баённомалари, ИИВ академик лицейлари биринчи босқичига ўқишга қабул қилиш учун номзодлар рўйхати, тест синовлари натижалари бўйича умумий рўйхат) ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига тақдим этиш;
номзодлар, уларнинг ота-оналари ёки уларни ўрнини босадиган шахсларнинг ИИВ академик лицейларига ўқишга қабул қилиш масалалари бўйича шикоятларини қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқиш.
10. Номзодларни ўқишга қабул қилиш танлов йўли билан, тенг ҳуқуқлилик ва одиллик принциплари асосида, қабул қилишнинг ягона тартиби ва қоидаларига риоя қилган ҳолда амалга оширилади.
11. Номзодларнинг ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги аризаларни топшириш муддатлари ва қабул комиссиясига тақдим этиладиган зарур ҳужжатлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.
12. Ҳудудий ички ишлар органларининг раҳбарлари ўқишга номзодларни холисона ва сифатли танлаб олиш бўйича шахсан масъул ҳисобланади.
2-боб. Дастлабки танлов
13. ИИВ академик лицейларига ўқишга кириш учун мурожаат қилган номзодларнинг келгусида ички ишлар органларида хизмат олиб бориши учун соғлиғи ва руҳий мослиги, барқарор ички эътиқоди, интеллектуал ва маънавий-ахлоқий салоҳиятни аниқлаш дастлабки танловнинг асосий мақсади ҳисобланади.
14. Дастлабки танловда қуйидагилар амалга оширилади:
ИИВ академик лицейларига ўқишга кириш истагини билдирган номзодлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиш;
(14-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 майдаги 374-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.05.2019 й., 09/19/374/3094-сон)
дастлабки танлов якуни бўйича номзодларнинг шахсий ҳужжатлар йиғма жилдини ва танлов натижаларини ўрганиш ҳамда уларни махсус-профессионал танловга қўйиш масаласини ҳал этиш.
15. Қуйидагилар номзодга тегишли ҳужжатлар ва уни тавсифловчи маълумотларни ўрганишда бирламчи вазифа ҳисобланади:
тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиш, номзод тўғрисидаги маълумотларни режали жамлаш ва тизимлаштириш;
номзоднинг ижтимоий фаоллиги ва маънавий-ахлоқий фазилатларини аниқлаш;
ўқишда ва спорт мусобақаларида эришган натижаларини аниқлаш;
номзодни ички ишлар органларига хизматга қабул қилиш мақсадга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслигини аниқлаш.
16. Дастлабки танловда иштирок этиш учун номзод қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
а) ҳудудий жиҳатдан тегишли вилоятлар ИИБ, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББ бошлиқлари ва Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири номига ариза;
(16-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 июлдаги 466-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 09/21/466/0713-сон)
б) белгиланган шаклдаги сўровнома;
в) ўқиш жойи ва маҳалла фуқаролар йиғинидан тавсифнома;
г) намуна асосида ёзилган батафсил таржимаи ҳол;
д) туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ёки паспорт нусхаси, мудофаа ишлари бўлимларида рўйхатда туриши тўғрисидаги маълумотноманинг нусхаси;
ж) 3 х 4 см ўлчамдаги 6 та фотосурат (бош кийимсиз ва бурчаксиз) ҳамда 9 х 12 см ўлчамдаги 2 та фотосурат (бош кийимсиз).
17. Дастлабки ва махсус-профессионал танлов талабларига жавоб берадиган, таълим муассасаларига тест синовларисиз қабул қилиниш ҳуқуқига эга бўлган айрим тоифадаги номзодлар қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
а) тегишли ихтисослик фани бўйича халқаро олимпиадалар ва республика фан олимпиадаларининг республика босқичи, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги, Спорт вазирлиги томонидан ўтказилган танловлар ва мусобақалар ғолиблари Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг белгиланган намунадаги гувоҳномалари;
(17-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
б) ўз хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг фарзандлари;
мазкур кичик банднинг биринчи хатбошисида белгиланган болаларни академик лицейига танловдан ташқари қабул қилиш тўғрисида тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларининг илтимосномаси;
ўз хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимининг вафоти тўғрисида хизмат текшируви (маъмурий текширув) хулосасининг нусхаси;
в) Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг тақдимномаси.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги 529-сонли қарорига асосан «в» кичик банд билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.06.2019 й., 09/19/529/3346-сон)
171. Тест синовларининг фанлар мажмуасига киритилган чет тили ва умумтаълим фанлари бўйича тест синовларисиз максимал балл олиш учун номзодлар томонидан қўшимча равишда қуйидаги сертификатлар тақдим этилади:
а) инглиз тилидан:
International English Language Testing System (IELTS academic) бўйича 5 балл;
Test of English as a Foreign Language (TOEFL) бўйича IBT 42 балл;
Cambridge Assessment English PET бўйича B1;
Миллий сертификат B1.
б) немис тилидан:
Goethe-Zertifikat бўйича B1;
TestDaf бўйича B1;
Deutsches Sprachdiplom бўйича B1.
в) француз тилидан:
Diplome dʼEtudes en Langue Francaise (DELF) бўйича B1;
Test de Connaissance du Francais (TCF) бўйича B1;
г) бошқа тиллар учун — миллий сертификат ёки халқаро имтиҳон тизимлари бўйича (испан, турк, араб, форс, дари, ҳинд, урду, хитой, корейс, уйғур, итальян, япон тили) B1;
д) умумтаълим фанлари бўйича C.
(171-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 майдаги 239-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2026 й., 09/26/239/0481-сон)
Қабул комиссияси номзодларнинг ўқишга имтиёзли кириш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларини қабул йилининг 25 июнь кунига қадар тегишли вазирлик ва идоралар билан кўриб чиқилиши ва Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига тақдим этилишини таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаментининг Таълим жараёнини ташкил этиш бошқармасига тақдим этади.
(18-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 майдаги 239-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2026 й., 09/26/239/0481-сон)
19. Номзодлар билан якка тартибдаги дастлабки суҳбат уларнинг яшаш жойи ҳудудидан келиб чиқиб, тегишли вилоятлар ИИБ, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББ бошлиқлари ва Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан ўтказилади.
(19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 июлдаги 466-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 09/21/466/0713-сон)
номзоднинг мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг моҳияти ва аҳамиятини, давлатни ҳимоя қилиш бўйича конституциявий мажбуриятларини тушуниши;
юқори даражадаги ҳушёрлик ҳамда ёт мафкура ва ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлиги;
21. Номзодларнинг индивидуал-психологик хусусиятларини ўрганиш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти томонидан тақдим этиладиган методикалар бўйича психологик тест синовлари ўтказилади.
(21-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 июлдаги 466-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 09/21/466/0713-сон)
Индивидуал-психологик хусусиятларни ўрганиш натижаларига асосан қуйидаги хулосалар тузилади:
22. Номзоднинг соғлиғи жиҳатидан ўқишга яроқлилигини аниқлаш тиббий комиссия кўригидан ўтказишда асосий вазифа ҳисобланади.
Номзодлар яшаш жойи бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси томонидан ташкил этиладиган тиббий комиссия кўригидан ўтади.
Тиббий кўрикдан ўтказиш якунлари бўйича номзодга тиббий маълумотнома берилади.
Соғлиғи жиҳатидан ўқишга яроқсиз деб топилган номзод танловнинг кейинги босқичларига қўйилмайди.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 майдаги 374-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.05.2019 й., 09/19/374/3094-сон)
23. ИИВ академик лицейига ўқишга кириш истагини билдирган номзоддан ариза олингандан сўнг, тегишли вилоятлар ИИБ, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Кадрлар бошқармаси томонидан номзоднинг белгиланган тартибда муомалага лаёқатлилиги ёки муомала лаёқати чекланмаганлиги, муқаддам судланган бўлса, судланганлик ҳолати тугалланганлиги ёки судланганлик ҳолатининг олиб ташланганлиги ва ички ишлар вазири томонидан белгиланган бошқа талаблар асосида ўрганилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 июлдаги 466-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 09/21/466/0713-сон)
24. Дастлабки танлов якуни бўйича номзодларнинг шахсий ҳужжатлар йиғма жилди тегишли вилоятлар ИИБ, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВнинг Кадрлар бошқармаси томонидан ўрганилади.
(24-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 июлдаги 466-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 09/21/466/0713-сон)
Номзодларнинг шахсий ҳужжатлар йиғма жилдларини ўрганиш бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилади:
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаментининг Таълим жараёнини ташкил этиш бошқармаси томонидан белгиланадиган муддатларда тегишли вилоятлар ИИБ, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВнинг Кадрлар бошқармаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган талаблар асосида номзодларнинг расмийлаштирилган шахсий ҳужжатлар йиғма жилдларини ўрганади ва натижаси юзасидан махсус-профессионал танловда иштирок этишга қўйилган номзодларнинг рўйхати ҳамда ҳар бир номзод бўйича ИИВ академик лицейларининг қабул комиссиясига умумлаштирилган маълумотнома тақдим этади.
(24-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 майдаги 239-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2026 й., 09/26/239/0481-сон)
25. Дастлабки танлов натижаларига кўра ИИВ академик лицейига киришга тавсия этилмаган номзодлар махсус-профессионал танловга қўйилмайди.
26. Номзодларга қуйидаги ҳолларда рад жавоби берилади:
номзод Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаса;
номзод белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган бўлса;
номзоднинг судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлик ҳолати олиб ташланмаган бўлса;
номзодга нисбатан жиноят иши, суриштирув ва дастлабки тергов ишлари юритилганда, судда жиноят иши кўриб чиқилаётган бўлса;
яшаш жойидан, ички ишлар бўлимларидан салбий тавсияномалар тақдим этилганда.
27. Номзодларнинг шахсий ҳужжатлар йиғма жилди тегишли вилоятлар ИИБ, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВнинг Кадрлар бошқармасида сақланади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 июлдаги 466-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 09/21/466/0713-сон)
3-боб. Махсус-профессионал танлов
28. Республикада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини англайдиган, кенг дунёқараш ва интеллектуал салоҳиятга эга, етакчилик сифатлари ривожланган, жисмоний тайёргарликка эга, орфографик ва пунктуацион саводхонлик бўйича талабларга жавоб берадиган номзодларни аниқлаш махсус-профессионал танловнинг асосий мақсади ҳисобланади.
29. Махсус-профессионал танловнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
номзоднинг орфографик ва пунктуацион саводхонлик даражасини аниқлаш бўйича синов ўтказиш;
номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синов ўтказиш;
якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш;
махсус-профессионал танлов натижаларига кўра номзодни тест синовларини топширишга қўйиш масаласини ҳал этиш.
30. ИИВ академик лицейида махсус-профессионал танлов тегишли вилоятлар ИИБ, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВнинг Кадрлар бошқармаси томонидан тақдим этилган рўйхат бўйича махсус-профессионал танловда иштирок этишга қўйилган номзодлар билан ўтказилади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 июлдаги 466-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 09/21/466/0713-сон)
31. Номзодларнинг орфографик ва пунктуацион саводхонлик даражасини аниқлаш учун ўтказиладиган синовда улардан ёзма иш (диктант) олинади.
Ёзма иш (диктант) ўтказиш тартиби, методикаси ва баҳолаш мезонлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
32. Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синов қабул комиссияси томонидан тегишли мутахассислар жалб этилган ҳолда ўтказилади.
Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синов ўтказиш тартиби, методикаси ва баҳолаш мезонлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
33. Якка тартибдаги якуний суҳбат қабул комиссияси томонидан номзоднинг республикада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун моҳиятини англаши, кенг дунёқарашга ва интеллектуал салоҳиятга эгалиги, етакчилик сифатлари ривожланганлиги, билими, ақлий қобилияти ва бошқа муҳим касбий фазилатларини аниқлаш мақсадида ўтказилади.
Якка тартибдаги якуний суҳбатни ўтказиш тартиби, методикаси ва баҳолаш мезонлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
34. Номзодларнинг тест синовларини топширишга қўйиш масаласи махсус-профессионал танлов натижалари бўйича узил-кесил ҳал этилади.
4-боб. Тест синовлари
35. Тест синовлари белгиланган тартиб асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси белгилаган муддатларда ўтказилади.
36. Тест синовлари ўтказиладиган умумтаълим фанлари блоки Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.
Номзодлар тест синовларини ўзларининг танлови бўйича учта: давлат тили, рус тили ва қорақалпоқ тилининг бирида топширадилар.
37. Тест синовлари натижалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси белгилаган муддатларда Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига ҳамда тегишли ИИВ академик лицейи қабул комиссиясига тақдим этилади.
38. Тест синовларига белгиланган муддатда келмаган номзодлар учун такрорий тест синовлари ўтказилмайди.
5-боб. Номзодларга бериладиган имтиёзлар
39. ИИВ академик лицейига Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг қарорига мувофиқ, дастлабки ва махсус-профессионал танлов натижаларига жавоб берадиган қуйидаги номзодлар тест синовларисиз имтиёз асосида қабул қилинади:
ихтисослик фанлари бўйича халқаро олимпиадаларда охирги уч йил (қабул йили ва ундан олдинги икки йил), республика фан олимпиадаларида охирги бир йил (қабул йили ва ундан олдинги йил), Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги томонидан ўтказиладиган мусобақаларнинг республика босқичида охирги бир йил (қабул йили ва ундан олдинги йил) давомида ғолиб бўлган номзодлар;
(39-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
ўз хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг фарзандлари.
Терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари қабул квоталаридан ташқари, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашга муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятида юқори натижаларга эришган ички ишлар органларининг амалдаги ходимлари фарзандлари ажратилган беш фоизли квоталар доирасида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг тақдимномаси асосида, тест синовларисиз имтиёз тартибида махсус-профессионал танловда тўплаган баллари бўйича кетма-кетликда қабул қилиниб, тўплаган баллари тенг бўлиб қолган номзодлар умумий квотадан ташқари қабул қилинади.
(39-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 июлдаги 466-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 09/21/466/0713-сон)
(39-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 июлдаги 466-сонлиқарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 09/21/466/0713-сон)
Ажратилган беш фоизли қабул квоталарига қабул қилинмаган номзодлар махсус-профессионал танлов натижалари бўйича тўплаган баллари билан умумий тартибда танловда иштирок этадилар.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги 529-сонли қарорига асосан тўртинчи — олтинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.06.2019 й., 09/19/529/3346-сон)
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ихтисослашган мактаб-интернатининг дастлабки танлов натижаларига жавоб берадиган битирувчилари ҳамда Болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссияси қарори, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг йўлланмасига мувофиқ ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болалар доимий яшаш манзили бўйича махсус-профессионал танлов ва тест синовларисиз имтиёз асосида қабул қилинади.
(39-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 майдаги 239-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2026 й., 09/26/239/0481-сон)
391. Низомнинг 171-бандида белгиланган даражадаги сертификатларга эга бўлган номзодларга тест синовларининг фанлар мажмуасига киритилган мос чет тили ва фанлардан тест синовларисиз максимал балл берилади.
(391-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 майдаги 239-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2026 й., 09/26/239/0481-сон)
6-боб. Қабул қилиш тартиби
40. ИИВ академик лицейларига қабул Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан ички ишлар органларининг эҳтиёжини инобатга олган ҳолда белгиланадиган квоталар асосида амалга оширилади.
41. Номзодларни ИИВ академик лицейининг ўқувчилари сафига қабул қилиш тест синови натижаларига асосан амалга оширилади.
42. Бир нечта номзоднинг ўтиш рейтинг баллари тенг бўлган ҳолатларда улар ИИВ академик лицейларига белгиланган квотадан ташқари қабул қилинади.
43. Тест синовлари натижаларига асосан ИИВ академик лицейларининг қабул комиссияси ўқишга кирган ўқувчилар рўйхатини тузади ҳамда биринчи босқичга қабул қилиш тўғрисидаги баённомани расмийлаштиради. Мазкур ҳужжатлар қабул комиссияси раиси ва аъзолари томонидан имзоланади ва ИИВ академик лицейи муҳри билан тасдиқланади.
44. Қабул комиссияси баённомаси номзодларни ИИВ академик лицейининг ўқувчилари сафига қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқаришга асос бўлади.
7-боб. Якунловчи қоидалар
45. Мазкур Низомни қўллаш билан боғлиқ юзага келадиган келишмовчиликлар қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.
46. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор давлат органлари ва ташкилотларнинг раҳбарлари ҳамда бошқа мансабдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.