1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.05.00 Компаниялар, концернлар, уюшмалар ва бошқалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.01.00 Умумий қоидалар;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.02.00 Электротаъминот]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Иқтисодиёт / Энергетика]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ЎЗБЕКЭНЕРГО» ДАВЛАТ-АКЦИЯДОРЛИК КОМПАНИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хўжалик бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 22 декабрдаги ПФ-3366-сон Фармонига мувофиқ ҳамда республика иқтисодиёти тармоқларини ва аҳолисини энергия билан узлуксиз таъминлаш, республиканинг энергетика ва кўмир тармоқларини бошқариш тузилмасини янада такомиллаштириш, уларни барқарор ва мутаносиб ривожлантиришни таъминлаш, электр энергияси ва кўмир ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва сотиш соҳасидаги фаолиятни мувофиқлаштиришни яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 22 февралдаги ПФ-2812-сон Фармонида белгиланган энергетика соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг асосий принциплари ва устувор йўналишларини амалга ошириш «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси фаолиятини бошқариш ва ташкил этишни такомиллаштиришнинг энг муҳим мақсадли вазифалари ҳисоблансин.
2. «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси энергетика тизимини ривожлантириш ва ислоҳ қилишнинг қабул қилинган бош дастурига мувофиқ энергетика тармоғи корхоналарини монополиядан чиқариш, хусусийлаштириш ва акциялаштириш жараёнларини янада ривожлантириш, тармоқнинг энергия ишлаб чиқаришни (ИЭС, ГЭС, ИЭМ), уни узатишни (магистрал электр тармоқлари), уни тақсимлашни ва сотишни таъминловчи (ҳудудий электр тармоқлари) ягона электр энергетика тизими корхоналари функцияларини аниқ белгилаш, уларнинг ўзаро боғлиқ, мутаносиб ва ўзаро ҳамкорлиги бўйича ишларни изчил амалга оширсин.
(2-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 февралдаги 23-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 6-7-сон, 53-модда)
Бунда тармоқнинг лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва таъмирлаш корхоналари ишлаб чиқариш потенциалини ривожлантириш ва мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.04.00 Ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва техник қайта жиҳозлаш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.02.00 Электротаъминот]
Электр энергетикасида ялпи харажатларни янада камайтириш, республика кўмир ресурсларидан оқилона фойдаланиш, «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компаниясининг энергетика қувватлари ва кўмир саноатининг мутаносиб ривожлантирилишини таъминлаш учун «Ўзбеккўмир» очиқ акциядорлик жамиятига аниқ ёрдам кўрсатилсин, бунда жадал муддатларда уни замонавийлаштириш, техника билан қайта жиҳозлаш ва реконструкция қилиш назарда тутилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси томонидан тармоқдаги электр энергетикаси корхоналарини, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани хусусийлаштириш ва акциялаштириш бўйича ишлар суст амалга оширилаётганлиги қайд қилиб ўтилсин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси билан биргаликда:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш]
Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 24 февралдаги 93-сон қарорида ҳамда 2003-2004 йилларда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг тасдиқланган дастурида белгиланган энергетика тармоғи объектларини хусусийлаштириш бўйича топшириқларнинг белгиланган муддатларда сўзсиз бажарилишини таъминласинлар;
икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига, хусусийлаштириш тўғрисида, уни ўтказиш муддатларини, электр энергияси ишлаб чиқариш корхоналарини (ИЭС, ГЭС, ИЭМ) кўрсатган ҳолда таклифлар киритсинлар.
4. Қуйидагилар «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компаниясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
республика иқтисодиёти ва аҳолисини электр энергияси ва кўмир билан барқарор таъминлаш, республика энергия тизими иш режимларини тартибга солиш ва мувофиқлаштириш;
электр энергетикасини ва кўмир саноатини ривожлантиришнинг қисқа муддатли ва узоқ муддатли прогнозларини ҳамда мақсадли дастурларини ишлаб чиқиш, электр энергияси ҳамда кўмир ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш балансларини шакллантиришда қатнашиш;
замонавий асбоб-ускуналар ва илғор технологиялар негизида, шу жумладан хорижий инвестициялар ҳисобига ишлаб чиқарувчи қувватларни ва электр тармоқларини, кўмир саноати корхоналарини реконструкция қилиш, замонавийлаштириш, техника билан қайта жиҳозлаш ва янада ривожлантиришни амалга ошириш;
кўмир тармоғида геология-қидирув ишларини мувофиқлаштириш, кўмир конларини очиш ва қазиб олишнинг самарали тизимлари ва методларини жорий этиш, уни ишлаб чиқаришни кўпайтириш ҳамда ундан электр ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқаришда устун даражада фойдаланиш, энергиянинг тикланаётган, шу жумладан ноанъанавий манбаларини ривожлантириш ва жорий этиш;
республика корхоналари ва ташкилотлари билан биргаликда электр энергияси ва кўмирни тежаш, улардан оқилона фойдаланиш ҳамда уларнинг исроф бўлишини камайтириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни ташкил этиш;
маркетинг тадқиқотларини ташкил этиш, тармоқ корхоналарига ички ва ташқи бозорларда маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)нинг рақобатга бардошли янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштиришда, уларнинг жаҳон бозорларига чиқишида кўмаклашиш;
компаниянинг ташкилий тузилмасига кирадиган корхоналар ва ташкилотларга ахборот хизматлари кўрсатиш;
электр энергетикаси ва кўмир саноати кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш.
5. Маъмурий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва иқтисодиётни бошқариш тузилмасини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш бўйича Республика комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компаниясининг:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.05.00 Компаниялар, концернлар, уюшмалар ва бошқалар;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.02.00 Электротаъминот]
электр энергиясини узатиш ва электр узатиш линияларидан ҳамда ёрдамчи станциялардан фойдаланиш билан шуғулланувчи магистраль электр тармоқларининг ҳудудий филиалларини қайта ташкил этиш ва улар негизида «Ўзэлектртармоқ» ягона унитар корхонасига бирлаштирилган 5 та зонал филиаллар ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин. Бунда уларнинг асосий мақсади — электр энергияси истеъмолчиларига барқарор ва узлуксиз хизмат кўрсатиш ва энергия тармоқларининг техник жиҳатдан тайёрлигини доимо юқори даражада сақлаш эканлиги;
«Ўзэнергияалоқа» ва «ЭнергоАБТсозлаш» корхоналарини «Ўзэлектртармоқ» унитар корхонаси филиаллари этиб қайта ташкил этиш;
«Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компаниясини таркибий қайта ўзгартиришни давом эттириш бўйича 1-иловага мувофиқ қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
(6-бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 13 июлдаги ПҚ-2559-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 29-сон, 348-модда)
«Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компаниясининг ходимларнинг чекланган умумий сони 63 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари сони 55 нафар бўлган ижро этувчи аппарати тузилмаси 3-иловага мувофиқ;
«Ўзбеккўмир» очиқ акциядорлик жамиятининг юридик шахс мақомига эга бўлмаган таркибий бўлинмалардан иборат ташкилий тузилмаси 4-иловага мувофиқ;
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси ва «Ўзбеккўмир» очиқ акциядорлик жамияти билан биргаликда 2004 йил 1 октябргача, белгиланган тартибда:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.02 Акциялар ва облигациялар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.25.00.00 Қимматли қоғозлар эмиссияси / 07.25.03.00 Қимматли қоғозлар эмиссияси чиқарилиши ва проспектини рўйхатдан ўтказиш]
«Ўзбеккўмир» очиқ акциядорлик жамиятининг устав фондини унга «Ўзбеккўмир» очиқ акциядорлик жамиятига 7-иловага мувофиқ унинг филиаллари сифатида бирлаштириладиган акциядорлик жамиятларининг соф активларини киритиш ҳисобига кўпайтирсин, шунингдек «Ўзбеккўмир» очиқ акциядорлик жамияти давлат рўйхатидан ўтказилишини ва унинг акциялари эмиссияси проспекти рўйхатдан ўтказилишини таъминласин;
қайта ташкил этилаётган корхоналар акциялари пакетларининг таркибига мазкур корхоналар кирадиган акциядорлик жамиятлари акцияларига алмаштирилишини, шунингдек акцияларнинг давлатга тегишли пакетларини, улар профессионал бошқарувчи компанияларга танлов асосида бериладиган давргача ишончли бошқарувга берилишини 8-иловага мувофиқ таъминласин;
энергетика тармоғи корхоналарининг устав сармояларини ушбу қарорга мувофиқ ўзгартириш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширсин.
8. Белгилаб қўйилсинки, «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси корхоналари балансига балансдан текин бериладиган ва қабул қилинадиган ишлаб чиқариш мақсадидаги асосий фондлар қиймати даромад (фойда) солиғи ва қўшилган қиймат солиғи солиш объекти ҳисобланмайди.
9. «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси кенгаши янги таҳрирдаги уставни тасдиқласин ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун уни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этсин.
10. «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси ва «Кўмир» акциядорлик бирлашмаси ташкилий тузилмасини такомиллаштириш ишларини мувофиқлаштириш учун 9-иловага мувофиқ таркибда ишчи комиссия тузилсин.
Ишчи комиссия 2004 йилнинг 1 октябригача «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси ва «Кўмир» акциядорлик бирлашмаси ташкилий тузилмасини такомиллаштириш юзасидан мазкур қарорда назарда тутилган чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси кўмир саноатини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1994 йил 27 майдаги 271-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 10-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 21 июнь,
290-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 21 июндаги 290-сон қарорига 1-ИЛОВА
1. 35 ва 110 киловольтли тақсимлаш тармоқларини «Ўзэлектртармоқ» корхонаси балансидан электр энергиясини тақсимлаш ва сотиш бўйича минтақавий корхоналар балансига бериш.
2. «Ўзэлектртармоқ» корхонасининг Андижон ва Самарқанд филиаллари таркибига кирувчи ГЭС каскадларини «Тошкент ГЭСлари каскади» корхонаси балансига бериш.
3. «Шаҳрисабз электр тармоқлари» очиқ акциядорлик жамиятини «Қашқадарё электр тармоқлари» очиқ акциядорлик жамиятига бирлаштириш йўли билан қайта ташкил этиш.
4. «Ўзэнергиясотиш» корхонасини, унинг ходимлари сонини қўшган ҳолда, филиал сифатида «Ўзбекэнерго давлат-акциядорлик компаниясига бирлаштириш йўли билан қайта ташкил этиш.
5. «Кўмир» акциядорлик бирлашмасини, акциялар пакетининг 51 фоизини давлат тасарруфида сақлаб қолган ҳолда «Ўзбеккўмир» очиқ акциядорлик жамиятига айлантириш.
6. «Кон-технология асбоб-ускуналарини таъмирлаш заводи», «Кўмирқурилиш», «Кўмирэнерго», «Белазкўмир» ва «Алоқакўмир» очиқ акциядорлик жамиятларини «Ўзбеккўмир» очиқ акциядорлик жамиятига унинг филиаллари сифатида бирлаштириш йўли билан қайта ташкил этиш.
7. «Бойсункўмир» очиқ акциядорлик жамиятини «Шарғункўмир» очиқ акциядорлик жамиятига бирлаштириш йўли билан қайта ташкил этиш.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 13 июлдаги ПҚ-2559-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 29-сон, 348-модда)
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 13 июлдаги ПҚ-2559-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 29-сон, 348-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 21 июндаги 290-сон қарорига 4-ИЛОВА
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 14 августдаги 246-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 33-34-сон, 393-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 21 июндаги 290-сон қарорига 6-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 21 июндаги 290-сон қарорига 9-ИЛОВА
«Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси ва «Кўмир» акциядорлик бирлашмаси ташкилий тузилмасини такомиллаштириш ишларини мувофиқлаштириш бўйича ишчи комиссия
ТАРКИБИ
Султонов Ў.Т.
—
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, комиссия раиси
Шоисматов Э.Р.
—
«Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси бошқаруви раиси, комиссия раисининг ўринбосари
Клименко А.И.
—
«Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси раисининг биринчи ўринбосари, «Кўмир» акциядорлик бирлашмаси бош директори
«электр энергияси сотиш миқдоридан (уни етказиб бериш бўйича хизматлардан) Республика йўл жамғармасига ва Пенсия жамғармасига тўловлар «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси ва унинг корхоналари томонидан электр энергияси ишлаб чиқарувчилар учун белгиланган ставкалар бўйича фақат охирги истеъмолчиларга электр энергиясини сотиш миқдори қисмига амалга оширилади»;
в) 6-банднинг учинчи хатбошидаги «7» рақами «6» рақами билан, «6» рақами «5» рақами билан алмаштирилсин;
8, 9 ва 11-позициялар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Кўмир» акциядорлик бирлашмаси тузилмасини такомиллаштириш ва 2002—2010 йилларда республика кўмир саноатини ривожлантириш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 4 июндаги 196-сон қарори 2-бандининг тўртинчи хатбоши, 3 ва 6-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «2003-2004 йилларда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастури тўғрисида» 2003 йил 17 апрелдаги 185-сон қарорида: