1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.01.00 (Кучини йукотган) Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи / 07.10.01.01 (Кучини йукотган) Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи тўловчилар ва солиққа тортиш объектлари / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.02.00 (Кучини йукотган) Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи / 07.10.02.01 (Кучини йукотган) Даромаддан солиқ тўловчилар ва солиққа тортиш объектлари / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Қарори
Солиқ солиш объектлари ҳамда солиқ солиш билан боғлиқ объектлар тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш Ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 12 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2600-1]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2022 йил 14 июндаги 2022-20-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3373, 28.06.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2014 йил 17 июндаги 2014-25-сон қарори (рўйхат рақами 2600, 2014 йил 10 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 28-сон, 350-модда) билан тасдиқланган Солиқ солиш объектлари ҳамда солиқ солиш билан боғлиқ объектлар тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомгаиловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 28 август,
2017-46-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 28 августдаги 2017-46-сон қарорига ИЛОВА
Солиқ солиш объектлари ҳамда солиқ солиш билан боғлиқ объектлар тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
«Бунда, жисмоний шахснинг паспорт маълумотлари асосида ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда Солиқ тўловчи — жисмоний шахсни рўйхатга олиш варақаси тўлдирилади ҳамда туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясининг жисмоний шахслар солиқ маъмуриятчилиги бўлими (тузилмаси) масъул ходими томонидан ушбу давлат солиқ инспекциясининг таҳлил ва прогнозлаш бўлими (тузилмаси) масъул ходимига тақдим этилади. Ўз навбатида, ушбу масъул ходим томонидан солиқ тўловчи тўғрисидаги барча маълумотлар Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчиларининг ягона реестрига киритилади.».
«8. Жисмоний шахснинг мол-мулк солиғи, ер солиғи ҳамда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ солиш объектлари тўғрисидаги маълумотлари асосида туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясининг жисмоний шахслар солиқ маъмуриятчилиги бўлими (тузилмаси) масъул ходими томонидан ушбу Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда Солиқ тўловчи — жисмоний шахснинг солиқларини ҳисобга қўйиш варақаси тўлдирилади ҳамда ушбу давлат солиқ инспекциясининг таҳлил ва прогнозлаш бўлими (тузилмаси) масъул ходимига тақдим этилади ва мазкур маълумотлар Жисмоний шахсларнинг солиқ мажбуриятларини ҳисобга олиш дастурий мажмуасига киритилади.».
«9. Тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказларида рўйхатдан ўтказилмайдиган солиқ тўловчи — юридик шахсларни туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясида солиқ тўловчи сифатида ҳисобга қўйиш учун солиқ тўловчи — юридик шахсларнинг мансабдор шахслари томонидан ушбу Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклда Солиқ тўловчи — юридик шахсни рўйхатга олиш варақаси тўлдирилади ҳамда ушбу давлат солиқ инспекциясининг юридик шахслар солиқ маъмуриятчилиги ва камерал назорат бўлими (тузилмаси) масъул ходими томонидан қабул қилиб олинади.
Солиқ тўловчи — юридик шахснинг мансабдор шахси томонидан белгиланган тартибда Солиқ тўловчи — юридик шахсни рўйхатга олиш варақаси тўлдирилгандан кейин туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясининг юридик шахслар солиқ маъмуриятчилиги ва камерал назорат бўлими (тузилмаси) масъул ходими уни ушбу давлат солиқ инспекциясининг таҳлил ва прогнозлаш бўлими (тузилмаси) масъул ходимига тақдим этади. Ўз навбатида, ушбу масъул ходим томонидан солиқ тўловчи тўғрисидаги барча маълумотлар Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчиларининг ягона реестрига киритилади.».
4. 5 ва 8-иловалардаги «КТУТ коди» деган сўзлар «ИФУТ коди» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 37-сон, 1018-модда)