toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025
Ҳужжат 18.09.2017 02 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг марказий аппарати тузилмасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2017 йил 29 июлдаги ПҚ-3162-сон қарори)
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг марказий аппарати тузилмасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2017 йил 29 июлдаги ПҚ-3162-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Р.Ж. Қурбонов зиммасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 13 сентябрь,
720-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 сентябрдаги 720-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2004 йил 29 августдаги 410-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 8-сон, 88-модда):
а) 2-банднинг иккинчи хатбошидаги «марказий ижро этувчи аппарати» сўзлари «ижро этувчи аппарати» сўзлари билан алмаштирилсин.
б) 3-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
«Жамғарманинг марказий ижро этувчи аппарати» блоки «Жамғарманинг ижро этувчи аппарати» блоки билан алмаштирилсин;
«Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги», «Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари» ва «Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари» блоклари чиқариб ташлансин;
в) 4-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳузуридаги
Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ижро этувчи аппаратининг
штатдаги ходимлари
СОНИ

Раҳбарият

Ижро этувчи директор

1

Жамғарманинг ижро этувчи директори ўринбосари — Болалар спорт иншоотларини лойиҳалаштириш, жойлаштиришни ташкил этиш ва қуришни назорат қилиш, улардан фойдаланиш бўлими бошлиғи

1

Кадрлар бўйича инспектор

1

Молиявий маблағларни шакллантириш ва хорижий

инвестицияларни жалб этиш бўлими

Бўлим бошлиғи

1

Бош мутахассис

1

Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилишини

молиявий назорат қилиш бўлими

Бўлим бошлиғи

1

Бош мутахассис

1

Оммавий спорт тадбирларини ташкил этиш ва болаларнинг

халқаро спорт мусобақаларида иштирокини таъминлаш бўлими

Бўлим бошлиғи

1

Бош мутахассис

1

Болалар спорт иншоотларини лойиҳалаштириш, жойлаштиришни

ташкил этиш ва қуришни назорат қилиш, улардан фойдаланиш

бўлими

Бош мутахассис

1

Етакчи мутахассис

1

Болалар спорт иншоотларини ускуналар ва спорт анжомлари билан

жиҳозлаш бўлими

Бўлим бошлиғи

1

Бош мутахассис

1

Етакчи мутахассис

1

Бош юрисконсульт

Бош юрисконсульт

1

Бухгалтерия

Бош бухгалтер

1

Бухгалтер-кассир

1

Жами:

17»;

г) 4а-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ижро этувчи аппаратининг ТУЗИЛМАСИ
Бошқарув ходимлари сони — 17 киши.»;
6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Жамғарма жойлашган жой (почта манзили): Тошкент шаҳри, Амир Темур кўчаси, 17-уй, 100060.»;
биринчи хатбошидаги «марказий ижро этувчи аппарати» сўзлари «ижро этувчи аппарати» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи ва учинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Жамғарма жорий фаолиятига раҳбарликни ижро этувчи директор амалга оширади, у Жамғарма номидан иш кўради, ўз ваколатлари доирасида буйруқлар чиқаради, меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ходимларни ишга қабул қилади ва ишдан бўшатади, штатлар жадвалини, ижро этувчи аппарат ва минтақавий филиалларнинг жорий таъминотига харажатлар сметасини тасдиқлайди, Жамғарма маблағларини белгиланган тартибда тасарруф этади, юридик ва жисмоний шахслар билан шартномалар тузади.
Жамғарманинг ижро этувчи директори лавозимига тайинлаш ва лавозимдан озод этиш Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг тақдимномасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади.»;
биринчи хатбошидаги «марказий ижро этувчи аппаратига» сўзлари «ижро этувчи аппаратига» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «марказий ижро этувчи аппарат» сўзлари «ижро этувчи аппарат» сўзлари билан алмаштирилсин;
17-банддаги «марказий аппаратининг» сўзлари «ижро этувчи аппаратининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
21-банднинг биринчи хатбошидаги «марказий ижро этувчи аппаратининг» сўзлари «ижро этувчи аппаратининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўқувчи ва талаба ёшларни спортга жалб қилишга қаратилган узлуксиз республика спорт мусобақаларини ўтказиш тўғрисида» 2009 йил 29 июндаги 181-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2009 й., 27-сон, 315-модда) 2 ва 3-иловалардаги «Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси ўринбосари —» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 мартдаги 148-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 3-сон, 31-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси тўғрисидаги низомда:
а) 13-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Қўмита раиси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган икки нафар ўринбосарга, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосарга эга бўлади.»;
б) 14-банднинг учинчи хатбошидаги «ўринбосарларининг» сўзи «ўринбосарининг» сўзи билан алмаштирилсин;
в) 16-банднинг иккинчи хатбошидан «Қўмита раисининг ўринбосари —» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 37-сон, 1002-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.07.2018 й., 09/18/507/1465-сон, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон, 25.10.2018 й., 09/18/864/2101-сон)