Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг жорий фаолиятини бошқаришни янада мақбуллаштириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси марказий аппарати тузилмасидаги раис ўринбосари, Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ижрочи директори лавозими тугатилсин.
2. Белгилансинки, Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ижро этувчи аппаратининг жорий фаолиятига раҳбарлик қилиш Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раисининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган ижрочи директор томонидан амалга оширилади.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 15 февралдаги ПҚ-2779-сон
қарорининг 2-иловасига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.