toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги «Қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқлари учун муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-3003-сонли қарори)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқлари учун муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3003-сонли қарорига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 12 сентябрь,
ПФ-5190-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги ПФ-5190-сон Фармонига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 12 июндаги «Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-4732-сон Фармони 1-иловасида:
а) 4-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

4.

Тошкент давлат аграр университети

Агрономия

Агрокимё ва агротупроқшунослик

Ўсимликлар ҳимояси ва карантин

Қишлоқ хўжалиги экинлари селекцияси ва уруғчилиги

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва дастлабки ишлов бериш технологияси

Доривор ўсимликларни етиштириш технологияси

Зоотехния

Ипакчилик

Ўрмончилик ва аҳоли яшаш жойларини кўкаламзорлаштириш

Мева-сабзавотчилик ва узумчилик

Ветенария

Қишлоқ хўжалигида менежмент

»;

б) 14-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

14.

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти

Ирригация тизимларида сув энергиясидан фойдаланиш

Сув хўжалиги ва мелиорация

Сув хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаштириш

Гидротехника иншоотлари ва насос станцияларини эксплуатация қилиш

Гидротехника иншоотлари ва насос станцияларидан фойдаланиш

Ер тузиш ва ер кадастри

Қишлоқ хўжалигини механизациялаш

Қишлоқ хўжалигини электрификация қилиш ва автоматлаштириш

».

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 28 майдаги «Малакали педагог кадрлар тайёрлаш ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини шундай кадрлар билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида» ги ПҚ-1761-сон қарори 2-иловаси рус тилидаги матни:
а) 28-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

28.

Ташкентский государственный аграрный университет

Фермерское хозяйство, агрономия

Ташкентская и Сырдарьинская области

»;

б) 34-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

34.

Ташкентский институт инженеров ирригации и механизации сельского хозяйства

Гидромелиорация, кадастр и устройство земледелия

Механизация сельского хозяйства, электрификация и автоматизация сельского хозяйства

Республика Каракалпакстан, области и г. Ташкент

Республика Каракалпакстан, Бухарская, Джизакская, Кашкадарьинская, Навоийская, Самаркандская, Сурхандарьинская, Сырдарьинская, Ташкентская, Хорезмская области

».

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2909-сон қарори 32, 32а, 32б, 32в, 32г, 47, 47а, 47б, 47в ва 47г-иловаларнинг номланишида «Тошкент ирригация ва мелорация институти» сўзлари «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 июлдаги ПФ-116-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2023 й., 06/23/116/0579-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 августдаги ПФ-214-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.08.2022 й., 06/22/214/0791-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 августдаги ПФ-214-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.08.2022 й., 06/22/214/0791-сон)
 LexUZ шарҳи
Илова норасмий таржима.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 37-сон, 981-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.08.2022 й., 06/22/214/0791-сон; 10.08.2023 й., 06/23/116/0579-сон)