1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.03.00 Кам таъминланганлар, «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари», «Темир дафтар» ва бошқа тоифалардаги фуқароларга моддий ёрдам кўрсатиш]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси тадбирларини тобора амалга ошириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 2 сентябрдаги ПФ-5177-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида:
1. Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, тижорат банклари билан биргаликда 2017-2018 йилларда аҳолининг кам таъминланган қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича ҳудудий манзилли дастурларини ишлаб чиқиш таклифи маъқуллансин, уларда қуйидагилар назарда тутилади:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.03.00 Кам таъминланганлар, «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари», «Темир дафтар» ва бошқа тоифалардаги фуқароларга моддий ёрдам кўрсатиш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.05.00 Имтиёзли кредитлаш]
а) муайян меҳнат турлари билан шуғулланиш истаги бўлган кам таъминланган оилаларга уларнинг оилаларини етарли даражада таъминлаш имконини берадиган, тижорат банкларининг имтиёзли фоиз ставкаси бўйича қуйидаги мақсадларга микрокредитлар тақдим этиш:
(2-бандининг «а» кичик банди биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги ПФ-5447-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.05.2018 й., 06/18/5447/1269-сон)
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.17.00 Халқ бадиий ҳунармандчилиги]
ҳунармандчилик фаолияти учун тикув машиналари, газламалар ва сарфланадиган материаллар, анжомлар, мустақил шуғулланишни таъминлаш учун маиший техника, компьютер ва бошқа техникани, шунингдек турли асбобларни сотиб олиш;
[ОКОЗ:
1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.03.00.00 Коммунал хўжалик / 08.03.10.00 Инженерлик хизмати. Уй-жой фондини техник эксплуатация қилиш ва сақлаш. Уй-жой фондини сақлаб туриш ва таъмирлаш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.07.00 Деҳқон хўжаликлари (шахсий ёрдамчи хўжаликлар);
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.07 Чорвачилик. Қоракўлчилик;
4.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.08 Паррандачилик. Парранда фермалари]
шахсий томорқа участкаларини ривожлантириш (кичик иссиқхоналарни ташкил этиш, чорва моллари, паррандаларни сотиб олиш, қўралар ва паррандахоналарни қуриш, боғдорчилик анжомлари ва асбоб-ускуналарини сотиб олиш), турар жойларни таъмирлаш;
1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.02.00.00 Фуқароларни уй-жой билан таъминлаш. Уй-жой фондидан фойдаланиш / 08.02.05.00 Уй-жойни мулк қилиб сотиб олиш бўйича битимлар. Уй-жойни бериш.]
уй-жойи бўлмаган ёки авария ҳолатидаги ва жуда эски уйларда яшовчи республиканинг ҳар бир тумани ва шаҳридаги ўрта ҳисобда 2 ва 5 та оилага 2017 ва 2018 йилларда арзон уй-жойларни 10 йил мобайнида давлат ихтиёрига ўтказиш ҳуқуқисиз олиш;
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.03.00 Кам таъминланганлар, «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари», «Темир дафтар» ва бошқа тоифалардаги фуқароларга моддий ёрдам кўрсатиш;
2.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.03.00.00 Коммунал хўжалик / 08.03.10.00 Инженерлик хизмати. Уй-жой фондини техник эксплуатация қилиш ва сақлаш. Уй-жой фондини сақлаб туриш ва таъмирлаш]
республиканинг ҳар бир тумани ва шаҳридан ўрта ҳисобда тегишинча 10 ва 25 та кам таъминланган оиланинг уй-жойларини 2017 ва 2018 йилларда таъмирлаш (томларни таъмирлаш, пол қоқиш, деразаларни алмаштириш ва ҳоказо);
LexUZ шарҳи
1-банд «б» кичик банднинг учинчи хатбошиси норасмий таржима.
республиканинг ҳар бир тумани ва шаҳридан ўрта ҳисобда 70 тагача оилаларга ҳар йили маиший техника (газ ва электр печлар, холодильниклар, тикув машиналари ва ҳ. к.) ёки бир бошдан қорамол харид қилиш;
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.03.00 Кам таъминланганлар, «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари», «Темир дафтар» ва бошқа тоифалардаги фуқароларга моддий ёрдам кўрсатиш;
оғир касалликлар мавжуд бўлган тақдирда тиббий хизматлар ҳақини тўлаш ва уларнинг ҳақини тўлашга маблағ бўлмаган тақдирда республиканинг ҳар бир тумани ва шаҳридан ўрта ҳисобда 6 тагача кам таъминланган оилаларга беғараз ёрдам кўрсатиш.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг);
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.12.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилик ва ижро органлари / 01.12.05.00 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши;
3.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг);
4.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.03.00 Кам таъминланганлар, «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари», «Темир дафтар» ва бошқа тоифалардаги фуқароларга моддий ёрдам кўрсатиш]
2. Белгилансинки, 2017-2018 йилларда аҳолининг кам таъминланган қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг ҳудудий манзилли дастурлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
3. Қуйидагилар белгилаб қўйилсин:
ушбу қарор 1-бандининг «б» кичик бандида назарда тутилган тадбирларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди маблағлари ҳисобидан маблағларни жамлаш учун очиладиган махсус банк ҳисобварақлари орқали тенг улушларда амалга оширилади;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.03.00 Кам таъминланганлар, «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари», «Темир дафтар» ва бошқа тоифалардаги фуқароларга моддий ёрдам кўрсатиш;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар;
4.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.06.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси бюджети. Маҳаллий бюджет]
аҳолининг кам таъминланган қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳудудий манзилли дастурларини амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг сарф-харажатлари 2017 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобига тенг улушларда қопланади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (Б.А. Ходжаев) Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2018 йилги ҳудудий манзилли дастурларини молиялаштириш сарф-харажатларини қоплаш манбаларини назарда тутсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПҚ-64-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 07/25/64/0154-сон)
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПҚ-64-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 07/25/64/0154-сон)
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПҚ-64-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 07/25/64/0154-сон)
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПҚ-64-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 07/25/64/0154-сон)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.01.00 Нафақалар / 06.07.01.07 Вояга етмаган болалари бўлган оилаларга бериладиган нафақалар;
3.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.03.00 Кам таъминланганлар, «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари», «Темир дафтар» ва бошқа тоифалардаги фуқароларга моддий ёрдам кўрсатиш]
8. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги 2017-2018 йилларда 14 ёшгача бўлган болалари бор оилаларга нафақалар тўлаш ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш тарзида кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлашга бюджет маблағлари кўпайтирилишини таъминласин, уларни олувчилар контингентини тегишли равишда 1,5 ва 2 баробар кенгайтирсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.01.00 Нафақалар / 06.07.01.07 Вояга етмаган болалари бўлган оилаларга бериладиган нафақалар;
3.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.03.00 Кам таъминланганлар, «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари», «Темир дафтар» ва бошқа тоифалардаги фуқароларга моддий ёрдам кўрсатиш]
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 14 ёшгача бўлган болалари бор оилаларга нафақалар тўлаш ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам беришни молиялаштириш учун қўшимча бюджет маблағлари ажратсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молия назорати бош бошқармаси ушбу қарорга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан ажратилаётган бюджет маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланилиши устидан қаттиқ назоратни таъминласин.
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Марказий банк, Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Д.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 12 сентябрь,
ПҚ-3268-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 37-сон, 988-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.05.2018 й., 06/18/5447/1269-сон; 18.02.2025 й., 07/25/64/0154-сон)