1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.22.00 Озиқ-овқат саноати / 09.10.22.01 Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Саноат]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Юқори сифатли этил спирти ва ликёр-арақ маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Саноат ишлаб чиқаришларини янада модернизация қилиш, этил спирти ва ликёр-арақ маҳсулотларининг замонавий ишлаб чиқаришларини ташкил этиш, алкоголь маҳсулотларининг экспорт салоҳиятини ошириш, унинг сифати ва рақобатдошлигини орттириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, «Ўзвиносаноат-холдинг» АЖнинг:
«Ўзспиртсаноат» АЖга тегишли «Қўқон спирт» АЖнинг 51,01 миқдордаги акцияларини баланс нархи бўйича «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг устав капиталига давлатнинг улиши сифатида ўтказиш тўғрисидаги;
46,98 фоиз миқдоридаги давлатга тегишли бўлган «Қўқон спирт» АЖнинг акцияларини баланс нархи бўйича давлатнинг улуши сифатида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг устав капиталига ўтказиш тўғрисидаги;
мазкур бандга мувофиқ бериладиган акцияларнинг баланс нархи суммаси ҳисобига «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг устав капиталини ошириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
2. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.07.00 Хорижий инвесторлар иштирокидаги корхоналар;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.22.00 Озиқ-овқат саноати / 09.10.22.01 Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари]
сўнги авлоднинг илғор технологияларидан фойдаланган ҳолда «Люкс» классдаги спиртидан олий сифатли ликёр-арақ маҳсулотларини қуйиш бўйича «СЕЛЕНА» МЧЖ (Россия Федерацияси) билан масъулияти чекланган жамият шаклидаги «Premium Uzbekistan» (кейинги ўринларда — «Premium Uzbekistan» МЧЖ ҚК) қўшма корхонасини ташкил этиш;
қўшма корхонани «Тошкент механика заводи» АЖ ишлаб чиқариш қувватлари майдонларида жойлаштириш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.04.00 Чет эл инвестициялари (шунингдек қаралсин 10.01.05.00)]
Тошкент шаҳрида янги ликёр-арақ заводининг қурилиши «СЕЛЕНА» МЧЖнинг тўғридан-тўғри инвестициялари ҳисобидан амалга оширилади, кейинчалик улар ташкил этилаётган қўшма корхонанинг устав капиталига йўналтирилади;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.05 Акциядорлик жамиятлари;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.12.00 Қарз;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.04.00 Ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва техник қайта жиҳозлаш]
«Қўқон спирт» АЖни модернизация қилиш «CEЛEНA» МЧЖнинг «Ўзбекистон темир йўллари» АЖга ажратиладиган қарзлари ҳисобидан амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.11.00 Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш истиқболлари. Моддий баланслар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.04.00 Ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва техник қайта жиҳозлаш;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.08.00 Саноат қурилиши]
5. Белгилансинки, Тошкент шаҳрида янги ликёр-арақ заводининг қурилиши ва «Қўқон спирт» АЖни модернизация қилиш (кейинги ўринларда — лойиҳалар) 2017 — 2020 йилларда бир босқичли тартибда техник-иқтисодий асос билан бир вақтда амалга оширилади.
6. Лойиҳаларни амалга ошириш доирасида:
Тошкент шаҳрида янги ликёр-арақ заводини қуриш бўйича бош буюртмачи этиб — «Premium Uzbekistan» МЧЖ;
«Қўқон спирт» АЖни модернизация қилиш бўйича бош буюртмачи этиб — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ;
бош лойиҳа ташкилоти этиб — «Ўзагросаноатлойиҳа» МЧЖ;
бош пудратчи ташкилотлар этиб — ихтисослаштирилган пудрат ташкилотларини жалб этган ҳолда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг таркибий тузилмалари белгилансин.
7. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва «Premium Uzbekistan» МЧЖга лойиҳани амалга ошириш доирасида қуйидагиларга истисно тариқасида рухсат этилсин:
2019 йилнинг 1 январигача қурилиш-монтаж ишларини лойиҳа-смета ҳужжатлари билан бир вақтнинг ўзида амалга ошириш;
зарур ҳолларда энг мақбул таклифларни танлаб олиш асосида ёки тўғридан тўғри музокаралар олиб бориш йўли орқали, тендер (танлов) савдоларини ўтказмасдан туриб малакали лойиҳалаштирувчилар ва экспертларни, шу жумладан, хорижий мутахассисларни жалб этиш;
энг мақбул таклифларни танлаб олиш асосида товарларни етказиб беришга тендер савдоларини ўтказмасдан туриб ишлаб чиқарувчи заводлар ёки уларнинг расмий диллерлари (дистрибьюторлари) билан шартномалар тузиш;
8. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва «Premium Uzbekistan» МЧЖ 2018 йилнинг 1 апрелигача бўлган муддатда Тошкент шаҳрида янги ликёр-арақ заводининг қурилиши ва «Қўқон спирт» АЖни модернизация қилиш бўйича лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.
9. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва «Premium Uzbekistan» МЧЖ, лойиҳалаштириш ва пудратчи, субпудратчи ташкилотлар 2021 йилнинг 1 январигача лойиҳани амалга ошириш доирасида:
Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан бажариладиганларини ҳисобга олган ҳолда товарлар (ишлар, хизматлар) — қўшимча қиймат солиғидан;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш бюджетдан ташқари жамғармасига бўлган мажбурий ажратма ва йиғимлардан;
Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан ишлар (кўрсатилган хизматлар)ни бажаришдан олинадиган юридик шахсларнинг даромадлари бўйича фойда солиғидан;
умумий фойдаланиш йўлларидан оғир ва йирик автомобиль воситаларининг ўтиши тўловлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органларида лицензия олиш ва сертификациялашдан ўтиш бўйича давлат йиғимлари, божлари ва тўловлардан;
Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ускуналар ва уларга эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар ва узеллар, хом ашё ва материаллар, технологик ҳужжатлар, шунингдек, белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича лойиҳани амалга ошириш доирасида олиб келинадиган металлпрокати — божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари);
тузилган шартномалар шартларига мувофиқ етказиб берилаётган технологик ускуналарни монтаж қилиш ва кафолат муддати бўйича хизмат кўрсатиш даврида хорижий компаниялар томонидан «вақтинча олиб кириш» божхона режимида олиб кириладиган ва расмийлаштириладиган ускуна ва анжомлар, узеллар ва асбоб-ускуналар — муддати билан боғлиқ тўланадиган божхона тўловларидан озод этилсин;
Белгилансинки, лойиҳаларни амалга ошириш доирасида лойиҳа қатнашчиларининг — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва унинг пудратчи ташкилотлари томонидан беғараз асосда топшириладиган мулки қўшилган қиймат солиғи, юридик шахсларнинг даромад солиғи солиққа тортилувчи объект ҳисобланмайди.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.01.00 Умумий қоидалар]
уч ой муддатда «Қўқон спирт» АЖни техник аудитдан ўтказилишини таъминласин;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.02 Акциялар ва облигациялар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.01.00 Умумий қоидалар]
«Қўқон спирт» АЖ билан биргаликда бошқа акциядорлардан акцияларни сотиб олиш мақсадида жамиятнинг акциялари бозор нархини белгиланишини таъминласин;
бир ой муддатда «Қўқон спирт» АЖга қарам бўлган хўжалик жамиятларининг кейинги фаолиятини ташкил этиш бўйича таклифлар киритсин;
«Қўқон спирт» АЖ билан биргаликда қонун ҳужжатларига мувофиқ акциядорлар аниқланмагани ҳолатида — пул воситалари нотариал идоранинг депозит ҳисобварағига ўтказиб берилиши таъминлансин;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.02 Акциялар ва облигациялар]
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда мазкур қарорнинг 1-бандига мувофиқ топшириладиган акциялар нархи суммасига «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг устав капиталида давлатнинг улуши оширилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.02 Акциялар ва облигациялар]
11. «Ўзвинсаноат-холдинг» АЖ Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ устав капиталига топширилаётган «Қўқон спирт» АЖнинг 51,01 фоиз акциялар нархи суммасига «Ўзвинсаноат-холдинг» АЖнинг устав капиталида давлатнинг улуши камайтирилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.05.00 Компаниялар, концернлар, уюшмалар ва бошқалар;
3.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.01.00 Олди-сотди / 03.11.01.03 Товарларни етказиб бериш;
4.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.15.00 Қурилиш материаллари. Қурилиш техникаси]
12. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» АЖ, «Ўзметкомбинат» АЖ ва «Ўзқурилишматериаллари» АЖ лойиҳа ҳужжатлари параметрларини ҳисобга олган ҳолда буюртмачи томонидан асосланган ҳисоб-китобларга кўра тўғридан-тўғри шартномалар бўйича ҳамда етарли ҳажмларда цемент ва металлпрокатни — бошқариладиган нархлар бўйича ёқилғи-мойлаш материалларини — келишилган нархларда ажратилиши ва етказиб берилишини таъминласин.
13. Ўзбекистон Республикаси Архитектура ва қурилиш давлат қўмитаси (Б.И. Закиров, К.Н. Тўлаганов) белгиланган тартибда лойиҳа-смета ҳужжатларини давлат экспертизасидан ўтказилишини ҳамда лойиҳалар бўйича қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш сифати устидан тегишли давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.
14. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг талабномаларига кўра лойиҳани амалга оширишда қатнашаётган хорижий мутахассисларга кириш визаларини консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмаган ҳолда расмийлаштирилишини таъминласин.
15. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг талабномаларига кўра лойиҳани амалга оширишда қатнашаётган хорижий мутахассисларга кўп марталик визаларнинг муддатини узайтириш, шунингдек, вақтинчалик яшаш жойига прописка қилиш ва вақтинчалик прописканинг муддатини узайтиришни давлат божларини ундирмаган ҳолда амалга оширилишини таъминласин.
16. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг талабномаларига кўра лойиҳани амалга оширишда қатнашадиган юқори малакали хорижий мутахассисларни Ўзбекистон Республикасига жалб этишга рухсатномалар беришни (муддатини узайтириш)ни, шунингдек, кўрсатилган хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини олиб бориш ҳуқуқини берадиган тасдиқномалар беришни (муддатини узайтириш)ни давлат божи ундирилмаган ҳолда таъминлаб борсин.
17. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Р.А. Гулямов зиммасига юклансин.