1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.22.00 Озиқ-овқат саноати / 09.10.22.01 Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Саноат]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Юқори сифатли этил спирти ва ликёр-арақ маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Саноат ишлаб чиқаришларини янада модернизация қилиш, этил спирти ва ликёр-арақ маҳсулотларининг замонавий ишлаб чиқаришларини ташкил этиш, алкоголь маҳсулотларининг экспорт салоҳиятини ошириш, унинг сифати ва рақобатдошлигини орттириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, «Ўзвиносаноат-холдинг» АЖнинг:
«Ўзспиртсаноат» АЖга тегишли «Қўқон спирт» АЖнинг 51,01 миқдордаги акцияларини баланс нархи бўйича «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг устав капиталига давлатнинг улиши сифатида ўтказиш тўғрисидаги;
46,98 фоиз миқдоридаги давлатга тегишли бўлган «Қўқон спирт» АЖнинг акцияларини баланс нархи бўйича давлатнинг улуши сифатида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг устав капиталига ўтказиш тўғрисидаги;
мазкур бандга мувофиқ бериладиган акцияларнинг баланс нархи суммаси ҳисобига «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг устав капиталини ошириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
2. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.07.00 Хорижий инвесторлар иштирокидаги корхоналар;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.22.00 Озиқ-овқат саноати / 09.10.22.01 Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари]
сўнги авлоднинг илғор технологияларидан фойдаланган ҳолда «Люкс» классдаги спиртидан олий сифатли ликёр-арақ маҳсулотларини қуйиш бўйича «СЕЛЕНА» МЧЖ (Россия Федерацияси) билан масъулияти чекланган жамият шаклидаги «Premium Uzbekistan» (кейинги ўринларда — «Premium Uzbekistan» МЧЖ ҚК) қўшма корхонасини ташкил этиш;
Тошкент шаҳрида янги ликёр-арақ заводининг қурилиши учун «Premium Uzbekistan» МЧЖ ҚКни Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Фарғона йўли кўчаси, 23/35-уй манзили бўйича жойлаштириш.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 ноябрдаги ПҚ-4511-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.11.2019 й., 07/19/4511/4005-сон)
«Қўқон спирт» АЖнинг саноат ишлаб чиқаришларини модернизация қилиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
3. Маълумот учун қабул қилинсинки, «Premium Uzbekistan» МЧЖ ҚКнинг бирламчи устав капитали эквиваленти 150,0 минг АҚШ долларини ташкил этади, бундан «CEЛEНA» МЧЖнинг улуши 51 фоиз миқдорида ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг улуши 49 фоиз миқдоридаги пул маблағлари ҳисобидан шакллантирилади.
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.04.00 Чет эл инвестициялари (шунингдек қаралсин 10.01.05.00)]
Тошкент шаҳрида янги ликёр-арақ заводининг қурилиши «СЕЛЕНА» МЧЖнинг тўғридан-тўғри инвестициялари ҳисобидан амалга оширилади, кейинчалик улар ташкил этилаётган қўшма корхонанинг устав капиталига йўналтирилади;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.05 Акциядорлик жамиятлари;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.12.00 Қарз;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.04.00 Ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва техник қайта жиҳозлаш]
«Қўқон спирт» АЖни модернизация қилиш «CEЛEНA» МЧЖнинг «Ўзбекистон темир йўллари» АЖга ажратиладиган қарзлари ҳисобидан амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.11.00 Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш истиқболлари. Моддий баланслар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.04.00 Ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва техник қайта жиҳозлаш;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.08.00 Саноат қурилиши]
5. Белгилансинки, Тошкент шаҳрида янги ликёр-арақ заводининг қурилиши ва «Қўқон спирт» АЖни модернизация қилиш (кейинги ўринларда — лойиҳалар) 2017 — 2020 йилларда бир босқичли тартибда техник-иқтисодий асос билан бир вақтда амалга оширилади.
6. Лойиҳаларни амалга ошириш доирасида:
Тошкент шаҳрида янги ликёр-арақ заводини қуриш бўйича бош буюртмачи этиб — «Premium Uzbekistan» МЧЖ;
«Қўқон спирт» АЖни модернизация қилиш бўйича бош буюртмачи этиб — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ;
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 ноябрдаги ПҚ-4511-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.11.2019 й., 07/19/4511/4005-сон)
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 ноябрдаги ПҚ-4511-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.11.2019 й., 07/19/4511/4005-сон)
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 ноябрдаги ПҚ-4511-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.11.2019 й., 07/19/4511/4005-сон)
10. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.01.00 Умумий қоидалар]
уч ой муддатда «Қўқон спирт» АЖни техник аудитдан ўтказилишини таъминласин;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.02 Акциялар ва облигациялар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.01.00 Умумий қоидалар]
«Қўқон спирт» АЖ билан биргаликда бошқа акциядорлардан акцияларни сотиб олиш мақсадида жамиятнинг акциялари бозор нархини белгиланишини таъминласин;
бир ой муддатда «Қўқон спирт» АЖга қарам бўлган хўжалик жамиятларининг кейинги фаолиятини ташкил этиш бўйича таклифлар киритсин;
«Қўқон спирт» АЖ билан биргаликда қонун ҳужжатларига мувофиқ акциядорлар аниқланмагани ҳолатида — пул воситалари нотариал идоранинг депозит ҳисобварағига ўтказиб берилиши таъминлансин;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.02 Акциялар ва облигациялар]
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда мазкур қарорнинг 1-бандига мувофиқ топшириладиган акциялар нархи суммасига «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг устав капиталида давлатнинг улуши оширилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.02 Акциялар ва облигациялар]
11. «Ўзвинсаноат-холдинг» АЖ Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ устав капиталига топширилаётган «Қўқон спирт» АЖнинг 51,01 фоиз акциялар нархи суммасига «Ўзвинсаноат-холдинг» АЖнинг устав капиталида давлатнинг улуши камайтирилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.05.00 Компаниялар, концернлар, уюшмалар ва бошқалар;
3.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.01.00 Олди-сотди / 03.11.01.03 Товарларни етказиб бериш;
4.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.15.00 Қурилиш материаллари. Қурилиш техникаси]
12. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» АЖ, «Ўзметкомбинат» АЖ ва «Ўзқурилишматериаллари» АЖ лойиҳа ҳужжатлари параметрларини ҳисобга олган ҳолда буюртмачи томонидан асосланган ҳисоб-китобларга кўра тўғридан-тўғри шартномалар бўйича ҳамда етарли ҳажмларда цемент ва металлпрокатни — бошқариладиган нархлар бўйича ёқилғи-мойлаш материалларини — келишилган нархларда ажратилиши ва етказиб берилишини таъминласин.
13. Ўзбекистон Республикаси Архитектура ва қурилиш давлат қўмитаси (Б.И. Закиров, К.Н. Тўлаганов) белгиланган тартибда лойиҳа-смета ҳужжатларини давлат экспертизасидан ўтказилишини ташкил этсин хамда лойиҳалар бўйича қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш сифати устидан тегишли назорат ўрнатсин.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 июлдаги ПФ-5483-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.07.2018 й., 06/18/5483/1594-сон)
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.05.00.00 Аҳоли / 01.05.15.00 Чет эл фуқароларининг Ўзбекистонга келиши, кетиши ва бўлиши;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
3.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.07.00 Консуллик вазифалари (паспорт-виза ишлари, консуллик легализацияси) ва йиғимлар]
14. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги «Premium Uzbekistan» МЧЖ ҚКнинг талабномаларига кўра лойиҳани амалга оширишда қатнашаётган хорижий мутахассисларга кириш визаларини консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмаган ҳолда расмийлаштирилишини таъминласин.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 ноябрдаги ПҚ-4511-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.11.2019 й., 07/19/4511/4005-сон)
15. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги «Premium Uzbekistan» МЧЖ ҚКнинг талабномаларига кўра лойиҳани амалга оширишда қатнашадиган хорижий мутахассисларга, хорижий компаниялар ходимларига кўп марталик визаларни расмийлаштириш, бериш ва муддатини узайтириш, шунингдек, турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилиши ва унинг муддатини узайтиришни давлат божи ундирилмаган ҳолда амалга оширишни таъминласин.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.09.00 Меҳнат миграцияси;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.18.00.00 Давлат божи / 07.18.03.00 Давлат божи бўйича имтиёзлар]
16. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги «Premium Uzbekistan» МЧЖ ҚКнинг талабномаларига кўра лойиҳани амалга оширишда иштирок этиш учун хорижий мутахассисларни Ўзбекистон Республикасига жалб этишга рухсатномалар бериш (муддатини узайтириш)ни, шунингдек, ушбу хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини олиб бориш ҳуқуқини берадиган тасдиқномалар беришни (муддатини узайтириш)ни давлат божи ундирилмаган ҳолда таъминласин.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 ноябрдаги ПҚ-4511-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.11.2019 й., 07/19/4511/4005-сон)
17. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Р.А. Гулямов зиммасига юклансин.