1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.09.00 Алоҳида тоифадаги фуқароларни (аёллар, болалар ва бошқалар) ҳуқуқий ҳолатини ўзига хос хусусиятлари;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.08.00.00 Ахборот хавфсизлиги, ахборотни ва ахборот жараёнлари ҳамда ахборотлаштириш соҳаси субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш (шунингдек, 16.04.03.00 га қаранг));
3.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.03.00 Ахборот хавфсизлиги (шунингдек, 12.08.00.00 га қаранг)]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя;
2.Иқтисодиёт / Ахборот ва ахборотлаштириш. Электрон тижорат (ҳужжат айланиши)]
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2017 йил 15 августда қабул қилинган Сенат томонидан 2017 йил 24 августда маъқулланган
1-боб. Умумий қоидалар
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.08.00.00 Ахборот хавфсизлиги, ахборотни ва ахборот жараёнлари ҳамда ахборотлаштириш соҳаси субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш (шунингдек, 16.04.03.00 га қаранг));
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.03.00 Ахборот хавфсизлиги (шунингдек, 12.08.00.00 га қаранг)]
Ушбу Қонуннинг мақсади болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
2-модда. Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.08.00.00 Ахборот хавфсизлиги, ахборотни ва ахборот жараёнлари ҳамда ахборотлаштириш соҳаси субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш (шунингдек, 16.04.03.00 га қаранг))]
Ушбу Қонун болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.08.00.00 Ахборот хавфсизлиги, ахборотни ва ахборот жараёнлари ҳамда ахборотлаштириш соҳаси субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш (шунингдек, 16.04.03.00 га қаранг))]
Ушбу Қонуннинг амал қилиши илмий, илмий-техникавий, статистик ахборотни ўз ичига олган ёки жамият учун тарихий, бадиий ёхуд ўзгача маданий қимматга эга бўлган ахборот маҳсулотининг айланиши соҳасидаги муносабатларга татбиқ этилмайди.
4-модда. Асосий тушунчалар
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.08.00.00 Ахборот хавфсизлиги, ахборотни ва ахборот жараёнлари ҳамда ахборотлаштириш соҳаси субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш (шунингдек, 16.04.03.00 га қаранг));
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.01.00.00 Соғлиқни сақлаш / 14.01.03.00 Аҳолига даволаш-профилактика ёрдами кўрсатиш / 14.01.03.06 Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш;
3.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.03.00 Ахборот хавфсизлиги (шунингдек, 12.08.00.00 га қаранг)]
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.19.00 Оммавий ахборот воситалари (радио, телевидение ва бошқалар) (шунингдек, 12.03.09.00.га қаранг)]
ахборот маҳсулоти — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида айланиш учун мўлжалланган оммавий ахборот воситалари маҳсулоти, босма маҳсулот, ҳар қандай турдаги ташувчилардаги аудиовизуал маҳсулот, дастурий таъминотдан фойдаланган ҳолда тарқатиладиган, телекоммуникация тармоқларига, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғига жойлаштириладиган ахборот, компьютер ўйинлари, шунингдек томошабоп тадбирлар воситасида тарқатиладиган ахборот;
ахборот маҳсулотининг айланиши — ахборот маҳсулотини тақдим этиш ва (ёки) тарқатиш, шу жумладан уни сотиш (шу жумладан обуна бўйича тарқатиш), ижарага, прокатга бериш, ахборот-кутубхона муассасалари фондларидан тарқатиш, бериш, оммавий намойиш қилиш, оммавий ижро этиш (шу жумладан эфир ёки кабель узатуви, томошабоп тадбирлар воситасида), телекоммуникация тармоқларига, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғига жойлаштириш;
ахборот маҳсулотининг ёшга оид таснифи — ахборот маҳсулотини унинг мавзусини, жанрини, мазмунини ва бадиий безагини, муайян ёш тоифасидаги болалар томонидан ундаги ахборотни қабул қилиш хусусиятларини, унинг таркибидаги ахборотнинг болалар соғлиғига зарар етказиш эҳтимолини инобатга олган ҳолда, болаларнинг ёш тоифалари бўйича тақсимлаш;
ахборот маҳсулотининг ёшга оид тоифаси белгиси — ахборот маҳсулотининг ёшга оид тоифасининг график ва (ёки) матнли белгиси;
болаларнинг соғлиғи — болаларнинг жисмоний, руҳий ва ижтимоий жиҳатдан соғломлик ҳолати;
болалар соғлиғига зарар етказувчи ахборот — болалар ўртасида тарқатилиши ушбу Қонунга мувофиқ тақиқланган ёки чекланган ахборот маҳсулоти;
эксперт — ахборот маҳсулотини экспертизадан ўтказиш ва эксперт хулосасини бериш ёки ахборот маҳсулотининг ёшга оид таснифини амалга ошириш учун махсус ваколатли давлат органида аккредитациядан ўтган шахс.
5-модда. Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари
Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилишни таъминловчи ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, ташкилий ва техникавий шарт-шароитлар яратиш, шунингдек ушбу соҳадаги илмий ва амалий тадқиқотларни ривожлантириш;
болалар онгига ғайриқонуний ахборот-руҳий таъсир кўрсатилишининг, уларга ҳийла ишлатилишининг, болаларни ғайриижтимоий ҳаракатларга ундовчи ахборот маҳсулоти тарқатилишининг олдини олиш, шунингдек ушбу соҳадаги ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш;
фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг, фуқаролик жамияти бошқа институтларининг, жисмоний ва юридик шахсларнинг болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасидаги фаолиятини қўллаб-қувватлаш;
болаларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотни таснифлаш мезонлари, механизмлари ва услубларини ишлаб чиқиш ҳамда такомиллаштириш, болаларнинг ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг дастурий-аппарат ва техника воситаларини жорий этиш.
2-боб. Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилишга доир фаолиятни амалга оширувчи ҳамда ушбу фаолиятда иштирок этувчи органлар ва ташкилотлар
6-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатлари
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг);
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.08.00.00 Ахборот хавфсизлиги, ахборотни ва ахборот жараёнлари ҳамда ахборотлаштириш соҳаси субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш (шунингдек, 16.04.03.00 га қаранг))]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;
болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат дастурларини тасдиқлайди;
болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқади ва ўз ваколатлари доирасида қабул қилади;
ахборот маҳсулотининг ёшга оид таснифини аниқлаш мезонларини ва тартибини белгилайди;
болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи томонидан экспертларни аккредитация қилиш тартибини белгилайди;
ахборот маҳсулотини экспертизадан ўтказиш тартибини белгилайди;
болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилишни амалга оширувчи органлар ва ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради;
болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилишга доир фаолиятни амалга оширувчи ҳамда ушбу фаолиятда иштирок этувчи органлар ва ташкилотларнинг ҳамкорлигини таъминлайди;
болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
7-модда. Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилишни амалга оширувчи органлар ва ташкилотлар тизими
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.08.00.00 Ахборот хавфсизлиги, ахборотни ва ахборот жараёнлари ҳамда ахборотлаштириш соҳаси субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш (шунингдек, 16.04.03.00 га қаранг))]
Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилишни амалга оширувчи органлар ва ташкилотлар тизимига қуйидагилар киради:
болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи;
Вояга етмаганлар ишлари бўйича республика идоралараро комиссияси ва вояга етмаганлар ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) идоралараро комиссиялари;
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилмаган органлар ва ташкилотлар болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилишда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда иштирок этади.
8-модда. Махсус ваколатли давлат органининг болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатлари
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органидир (бундан буён матнда махсус ваколатли давлат органи деб юритилади).
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 февралдаги ПҚ-4151-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги тўғрисида низом».
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.03.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.08.00.00 Ахборот хавфсизлиги, ахборотни ва ахборот жараёнлари ҳамда ахборотлаштириш соҳаси субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш (шунингдек, 16.04.03.00 га қаранг))]
Махсус ваколатли давлат органи ўз ваколатлари доирасида:
болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга оширади;
болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат дастурларини ҳамда бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этади, болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир таклифлар тайёрлайди;
болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилишни амалга оширувчи органлар ва ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиришда иштирок этади;
болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижро этилиши устидан назоратни амалга оширади;
ахборот маҳсулотининг ёшга оид таснифини амалга оширишга ҳамда ахборот маҳсулотида болаларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотнинг мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини, ахборот маҳсулотининг болаларнинг муайян ёш тоифасига мувофиқлигини ёки мувофиқ эмаслигини аниқлаш мақсадида уни экспертизадан ўтказишга жалб этиладиган экспертларни аккредитациядан ўтказишни амалга оширади ва уларнинг реестрини юритади;
ахборот маҳсулотини ишлаб чиқарувчиларга ва тарқатувчиларга болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилганлиги ҳолларини, шунингдек уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш ҳамда уларнинг олдини олиш учун кўрсатмалар юборади;
ахборот маҳсулотига эксперт хулосаларини тақдим этишга доир фаолиятни мувофиқлаштиради;
болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилишга доир чора-тадбирларни амалга оширишда давлат органларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига, нодавлат нотижорат ташкилотларига ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига услубий ёрдам беради ва кўмаклашади;
болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасидаги маҳаллий ҳамда хорижий илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари билан ҳамкорликни амалга оширади;
болалар учун ахборот маконининг мазмунини тизимли равишда баҳолашга қаратилган илмий, илмий-техникавий ва амалий тадқиқотларни ривожлантиради;
болаларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотни таснифлаш мезонлари, механизмлари ҳамда услубларини такомиллаштиришга доир ишларни юритади, болаларнинг ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг дастурий-аппарат ва техника воситаларини жорий этишни ташкил этади;
болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасида маърифий ва ахборот-тушунтириш тадбирларини ташкил этади;
болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилишга доир фаолиятни амалга оширувчи ҳамда ушбу фаолиятда иштирок этувчи бошқа органлар ва ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.
Махсус ваколатли давлат органи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
9-модда. Вояга етмаганлар ишлари бўйича республика идоралараро комиссиясининг ва вояга етмаганлар ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) идоралараро комиссияларининг болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатлари
Вояга етмаганлар ишлари бўйича республика идоралараро комиссияси ва вояга етмаганлар ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) идоралараро комиссиялари ўз ваколатлари доирасида:
болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этади;
болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг аниқланган бузилиши ҳолларини бартараф этиш юзасидан таклифлар киритади;
болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширади;
болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилишга доир фаолиятни амалга оширувчи ҳамда ушбу фаолиятда иштирок этувчи бошқа органлар ва ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.
Вояга етмаганлар ишлари бўйича республика идоралараро комиссияси ва вояга етмаганлар ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) идоралараро комиссиялари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.08.00.00 Ахборот хавфсизлиги, ахборотни ва ахборот жараёнлари ҳамда ахборотлаштириш соҳаси субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш (шунингдек, 16.04.03.00 га қаранг));
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.03.00 Ахборот хавфсизлиги (шунингдек, 12.08.00.00 га қаранг)]
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўз ваколатлари доирасида:
болаларнинг ҳар томонлама, баркамол ривожланишига ҳамда миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбияланишига кўмаклашувчи ахборотдан эркин фойдаланиш учун уларга шароитлар яратади;
болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилишни таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар кўради;
болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилишга доир фаолиятни амалга оширувчи ҳамда ушбу фаолиятда иштирок этувчи бошқа органлар ва ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
11-модда. Таълимни давлат томонидан бошқариш органларининг ва таълим муассасаларининг болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатлари
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.08.00.00 Ахборот хавфсизлиги, ахборотни ва ахборот жараёнлари ҳамда ахборотлаштириш соҳаси субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш (шунингдек, 16.04.03.00 га қаранг));
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.05.00 Давлат таълим муассасалари ва ташкилотлари;
3.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.03.00 Ахборот хавфсизлиги (шунингдек, 12.08.00.00 га қаранг)]
Таълимни давлат томонидан бошқариш органлари ва таълим муассасалари ўз ваколатлари доирасида:
болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;
болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилишга қаратилган дастурлар ва услубларни ишлаб чиқади ҳамда таълим муассасаларининг фаолиятига жорий этади;
таълим, ўқув-тарбия муассасаларида болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилишга доир чора-тадбирларни амалга оширади;
болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш мақсадида уларнинг таълим олиш, билим орттириш ва мулоқот фаолияти жараёнида болаларга психологик ёрдам кўрсатади;
болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасида якка тартибдаги профилактика тадбирларини ўтказишда иштирок этади;
болаларнинг ахборотга оид ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, шунингдек маънавий-ахлоқий тарбиясига доир фаолиятда иштирок этади;
таълим муассасаларида болалар соғлиғига зарар етказувчи ахборотни ўз ичига олмаган ахборот ресурсларидан фойдаланишни таъминлаш учун зарур шарт-шароитлар яратади;
болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилишга доир фаолиятни амалга оширувчи ҳамда ушбу фаолиятда иштирок этувчи бошқа органлар ва ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.
Таълимни давлат томонидан бошқариш органлари ва таълим муассасалари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
12-модда. Давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органларининг ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатлари
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.08.00.00 Ахборот хавфсизлиги, ахборотни ва ахборот жараёнлари ҳамда ахборотлаштириш соҳаси субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш (шунингдек, 16.04.03.00 га қаранг));
3.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.03.00 Ахборот хавфсизлиги (шунингдек, 12.08.00.00 га қаранг)]
Давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органлари ва соғлиқни сақлаш муассасалари:
болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;
ахборот маҳсулотини унда болаларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборот мавжудлигини аниқлаш учун баҳолаш мезонларини такомиллаштиришга доир тавсиялар ишлаб чиқади;
болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилишга доир фаолиятни амалга оширувчи ҳамда ушбу фаолиятда иштирок этувчи бошқа органлар ва ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.
Давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органлари ва соғлиқни сақлаш муассасалари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
13-модда. Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилишни таъминлашдаги иштироки
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.16.00.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (шунингдек, 02.05.00.00га қаранг);
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.18.00.00 Жамоатчилик назорати;
3.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.08.00.00 Ахборот хавфсизлиги, ахборотни ва ахборот жараёнлари ҳамда ахборотлаштириш соҳаси субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш (шунингдек, 16.04.03.00 га қаранг))]
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари:
болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;
болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижроси устидан жамоатчилик назоратини амалга оширади;
болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилишга қаратилган профилактика тадбирларини амалга оширади;
болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилишга доир фаолиятни амалга оширувчи ҳамда ушбу фаолиятда иштирок этувчи бошқа органлар ва ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа тадбирларда ҳам иштирок этиши мумкин.
14-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилишни таъминлашдаги иштироки
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.01.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари мақомининг умумий масалалари;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.18.00.00 Жамоатчилик назорати;
3.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.08.00.00 Ахборот хавфсизлиги, ахборотни ва ахборот жараёнлари ҳамда ахборотлаштириш соҳаси субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш (шунингдек, 16.04.03.00 га қаранг))]
Нодавлат нотижорат ташкилотлари:
болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиши;
болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилишни таъминлаш бўйича ташаббуслар билан чиқиши ва махсус ваколатли давлат органига таклифлар киритиши;
болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижроси устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишда иштирок этиши;
болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилишга доир фаолиятни амалга оширувчи ҳамда ушбу фаолиятда иштирок этувчи органлар ва ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиши мумкин.
Нодавлат нотижорат ташкилотлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа тадбирларда ҳам иштирок этиши мумкин.
15-модда. Оммавий ахборот воситаларининг болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилишни таъминлашдаги иштироки
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.18.00.00 Жамоатчилик назорати;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.08.00.00 Ахборот хавфсизлиги, ахборотни ва ахборот жараёнлари ҳамда ахборотлаштириш соҳаси субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш (шунингдек, 16.04.03.00 га қаранг));
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.19.00 Оммавий ахборот воситалари (радио, телевидение ва бошқалар) (шунингдек, 12.03.09.00.га қаранг)]
Оммавий ахборот воситалари:
болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиши;
болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширишга, шу жумладан аҳолининг ахборотга оид ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган тадбирларни ёритиши;
болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижроси устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириши;
болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилишга доир фаолиятни амалга оширувчи ҳамда ушбу фаолиятда иштирок этувчи органлар ва ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиши мумкин.
Оммавий ахборот воситалари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа тадбирларда ҳам иштирок этиши мумкин.
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.08.00.00 Ахборот хавфсизлиги, ахборотни ва ахборот жараёнлари ҳамда ахборотлаштириш соҳаси субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш (шунингдек, 16.04.03.00 га қаранг));
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.03.00 Ахборот хавфсизлиги (шунингдек, 12.08.00.00 га қаранг)]
Болаларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборот жумласига болалар ўртасида тарқатилиши тақиқланган ахборот маҳсулоти, шунингдек муайян ёш тоифаларидаги болалар ўртасида тарқатилиши чекланган ахборот маҳсулоти киради.
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.01.00.00 Соғлиқни сақлаш / 14.01.05.00 Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар (прекурсорлар) муомаласи]
Болалар ўртасида тарқатилиши тақиқланган ахборот маҳсулоти жумласига:
болаларни уларнинг ҳаётига ва (ёки) соғлиғига хавф соладиган хатти-ҳаракатларни содир этишга, шу жумладан ўз соғлиғига зарар етказишга, ўз жонига қасд қилишга ва шундай ҳаракатларни тарғиб қилишга ундайдиган;
болаларда алкоголли ва тамаки маҳсулотларини, гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни ёки ақл-ирода фаолиятига таъсир этувчи бошқа моддаларни истеъмол қилиш, қимор ўйинларида, оммавий тартибсизликларда иштирок этиш, фоҳишалик, дарбадарлик, тиланчилик ёки ғайриижтимоий хатти-ҳаракатнинг бошқа шакллари билан шуғулланиш истагини пайдо қиладиган;
одамларга ёки ҳайвонларга нисбатан зўравонлик ва шафқатсизлик қилиш мумкинлигини асослайдиган ёки оқлайдиган ёхуд зўравонлик хатти-ҳаракатларини амалга оширишга ундайдиган;
оилавий қадриятларни инкор этадиган, ахлоқсизликни тарғиб қиладиган, шунингдек ота-онасига ва оиланинг бошқа аъзоларига нисбатан ҳурматсиз муносабатни шакллантирадиган;
ғайриқонуний хулқ-атворни оқлайдиган ва ҳуқуқбузарлик содир этишга олиб келадиган;
порнография хусусиятига эга бўлган ахборотни ўз ичига олган;
ғайриқонуний ҳаракатлар натижасида жабрланган болалар тўғрисидаги, шу жумладан бундай боланинг фамилияси, исми, отасининг исми, унинг ота-онаси ва бошқа қонуний вакилларининг фото- ва видеотасвирлари, бундай боланинг туғилган санаси, унинг овози ёзилган аудиотасма, яшаш жойи ёки вақтинча турган жойи, ўқиш ёки иш жойи тўғрисидаги, бундай боланинг шахсини бевосита ёхуд билвосита аниқлашга имкон берадиган бошқа ахборотни ўз ичига олган ахборот маҳсулоти киради.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.03.00 Ахборот хавфсизлиги (шунингдек, 12.08.00.00 га қаранг)]
Муайян ёш тоифаларидаги болалар ўртасида тарқатилиши чекланган ахборот маҳсулоти жумласига:
шафқатсизлик, жисмоний ва (ёки) руҳий зўравонлик, жиноят ёки жамиятга қарши бошқа хатти-ҳаракатлар тасвири ёки баёни тарзида тақдим этиладиган;
болаларда қўрқув, ваҳима ёки саросима уйғотадиган, шу жумладан куч ишлатилмаган ўлимни, касалликни, ўз жонига қасд қилишни, бахтсиз ҳодисани, аварияни ёки фалокатни ва (ёки) уларнинг оқибатларини инсон қадр-қимматини камситадиган шаклда тасвирлаш ёки баён этиш тарзида тақдим этиладиган;
эркак ва аёл ўртасидаги жинсий муносабатларни тасвирлаш ёки баён этиш тарзида тақдим этиладиган;
уятли сўзлар жумласига кирмайдиган ҳақоратли сўзларни ўз ичига олган ахборот маҳсулоти киради.
17-модда. Ахборот маҳсулотининг ёшга оид таснифи
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.08.00.00 Ахборот хавфсизлиги, ахборотни ва ахборот жараёнлари ҳамда ахборотлаштириш соҳаси субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш (шунингдек, 16.04.03.00 га қаранг));
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.03.00 Ахборот хавфсизлиги (шунингдек, 12.08.00.00 га қаранг)]
Ахборот маҳсулотининг ёшга оид таснифини белгилаш ахборот маҳсулотини ишлаб чиқарувчилар ва (ёки) тарқатувчилар томонидан, шу жумладан экспертларни жалб этган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тарқатиш бошлангунига қадар амалга оширилади.
Ахборот маҳсулотининг ёшга оид таснифи экспертни ёки экспертларни жалб этган ҳолда белгиланган тақдирда, ахборот маҳсулотининг ёшга оид таснифини белгилаш билан боғлиқ хизматларнинг ҳақини тўлаш ва харажатларнинг ўрнини қоплаш ушбу хизматларга буюртма берган ахборот маҳсулотини ишлаб чиқарувчилар ёки тарқатувчилар ҳисобидан амалга оширилади.
Ахборот маҳсулотининг ёшга оид таснифи уни болаларнинг қуйидаги ёш тоифаларидан бирига киритиш йўли билан амалга оширилади:
етти ёшга тўлмаган болалар учун ахборот маҳсулоти (ушбу ахборот маҳсулотининг ёшга оид тоифаси белгиси «0+» ёзувини акс эттириши керак);
етти ёшга тўлган болалар учун ахборот маҳсулоти (ушбу ахборот маҳсулотининг ёшга оид тоифаси белгиси «7+» ёзувини акс эттириши керак);
ўн икки ёшга тўлган болалар учун ахборот маҳсулоти (ушбу ахборот маҳсулотининг ёшга оид тоифаси белгиси «12+» ёзувини акс эттириши керак);
ўн олти ёшга тўлган болалар учун ахборот маҳсулоти (ушбу ахборот маҳсулотининг ёшга оид тоифаси белгиси «16+» ёзувини акс эттириши керак);
болалар учун тақиқланган ахборот маҳсулоти (ушбу ахборот маҳсулотининг ёшга оид тоифаси белгиси «18+» ёзувини акс эттириши керак).
Ахборот маҳсулотининг ёшга оид таснифини амалга оширишда:
унинг мавзуси, жанри, мазмуни ва бадиий безаги;
муайян ёш тоифасидаги болалар томонидан ундаги ахборотнинг идрок этилиш хусусиятлари;
Ахборот маҳсулотининг ёшга оид таснифи тўғрисидаги маълумотлар ушбу маҳсулотга ахборот маҳсулоти ёшга оид таснифининг тегишли белгисини жойлаштириш учун асос бўлади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 848-сон қарори билан тасдиқланган «Ахборот маҳсулотининг ёшга оид таснифларини аниқлаш мезонлари ҳамда уни экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида низом».
4-боб. Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш таъминланишини инобатга олган ҳолда ахборот маҳсулотининг айланишига қўйиладиган талаблар
18-модда. Ахборот маҳсулотининг айланишига доир умумий талаблар
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг);
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.08.00.00 Ахборот хавфсизлиги, ахборотни ва ахборот жараёнлари ҳамда ахборотлаштириш соҳаси субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш (шунингдек, 16.04.03.00 га қаранг))]
Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилишни таъминлашга доир маъмурий ва ташкилий чора-тадбирларга, дастурий-аппарат ва техника воситаларига доир талаблар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 848-сон қарори билан тасдиқланган «Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилишни таъминлашга доир маъмурий ва ташкилий чора-тадбирлар, дастурий-аппарат ва техника воситаларига доир талабларни белгилаш тўғрисида низом».
Болаларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборот айланишининг шарт-шароитлари бузилганлиги ҳолати аниқланган тақдирда, махсус ваколатли давлат органи томонидан ахборот маҳсулотини ишлаб чиқарувчиларга ва тарқатувчиларга болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилганлиги ҳолларини, шунингдек уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш ҳамда уларнинг олдини олиш учун кўрсатмалар юборилади.
19-модда. Ахборот маҳсулоти айланишининг хусусиятлари
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.08.00.00 Ахборот хавфсизлиги, ахборотни ва ахборот жараёнлари ҳамда ахборотлаштириш соҳаси субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш (шунингдек, 16.04.03.00 га қаранг));
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.03.00 Ахборот хавфсизлиги (шунингдек, 12.08.00.00 га қаранг)]
Болаларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан болаларни ҳимоя қилишни таъминлашнинг маъмурий ва ташкилий чора-тадбирларини, дастурий-аппарат ва техника воситаларини қўлламай туриб, ушбу ахборотнинг жамоат жойларида айланишига йўл қўйилмайди.
Жамоат жойларида болаларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотни ўз ичига олган босма маҳсулот тарзидаги ахборот маҳсулотини фақат ёпиқ ўровларда тарқатишга йўл қўйилади.
Болаларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотни ўз ичига олган ахборот маҳсулотининг болалар учун мўлжалланган таълим, болалар тиббиёт, санаторий-курорт, жисмоний тарбия-спорт муассасаларида, болаларнинг маданият, дам олиш ва соғломлаштириш ташкилотларида тарқатилишига йўл қўйилмайди.
Болаларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотни ўз ичига олган ахборот маҳсулотини томошабоп тадбир орқали намойиш этишда бевосита томошабоп тадбир бошланишидан олдин ушбу тадбирда тегишли ёш тоифаларидаги болаларнинг иштирок этишига йўл қўйилмаслиги ҳақида ёки иштирок этиши чекланиши тўғрисида овозли хабар эълон қилинади.
Болаларнинг ўз ёш тоифасига мос келмайдиган ахборот маҳсулоти намойиш этиладиган томошабоп тадбирларни ташкил этишда ва ўтказишда иштирок этишига йўл қўйилмайди.
5-боб. Ахборот маҳсулотининг экспертизаси ва унинг ҳуқуқий оқибатлари
20-модда. Ахборот маҳсулотининг экспертизаси
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.08.00.00 Ахборот хавфсизлиги, ахборотни ва ахборот жараёнлари ҳамда ахборотлаштириш соҳаси субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш (шунингдек, 16.04.03.00 га қаранг));
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.03.00 Ахборот хавфсизлиги (шунингдек, 12.08.00.00 га қаранг)]
Ахборот маҳсулотининг унда болаларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборот мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини, унинг ушбу Қонуннинг 16 ва 17-моддаларига мувофиқ болаларнинг муайян ёш тоифасига мослигини ёки мос эмаслигини аниқлаш учун экспертизаси махсус ваколатли давлат органининг қарорига кўра эксперт ёки экспертлар томонидан ўтказилади.
Аккредитация қилинган экспертларнинг реестридаги маълумотлардан манфаатдор шахсларнинг фойдаланиши махсус ваколатли давлат органининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайти орқали таъминланади.
Экспертларни аккредитация қилиш тартиби, шунингдек ахборот маҳсулотининг ёшга оид таснифини амалга оширишга ва ахборот маҳсулотида болаларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотнинг мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини, унинг муайян ёш тоифасидаги болаларга мослигини ёки мос эмаслигини аниқлаш учун ахборот маҳсулотини экспертизадан ўтказишга жалб этиладиган экспертларнинг реестрини юритиш қоидалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июндаги 317-сонли қарори билан тасдиқланган «Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасидаги экспертларни аккредитация қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти».
LexUZ шарҳи
21-модда. Ахборот маҳсулотини экспертизадан ўтказиш
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.08.00.00 Ахборот хавфсизлиги, ахборотни ва ахборот жараёнлари ҳамда ахборотлаштириш соҳаси субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш (шунингдек, 16.04.03.00 га қаранг));
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.03.00 Ахборот хавфсизлиги (шунингдек, 12.08.00.00 га қаранг)]
Ахборот маҳсулотини экспертизадан ўтказиш тўғрисидаги қарор махсус ваколатли давлат органи томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари асосида мурожаат келиб тушганидан кейин кўпи билан беш кун муддатда қабул қилинади.
Ахборот маҳсулотининг экспертизасини ўтказиш муддати мурожаат келиб тушган пайтдан эътиборан ўттиз кундан ошмаслиги керак.
Ахборот маҳсулотининг экспертизаси тугагач, экспертлар ахборот маҳсулотида болаларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотнинг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги, унинг муайян ёш тоифасига мослиги ёки мос эмаслиги тўғрисида махсус ваколатли давлат органига уч кун ичида эксперт хулосаларини юборади.
Махсус ваколатли давлат органи эксперт хулосасини олгандан сўнг уч кун ичида уни мурожаат ташаббускорига юборади.
Эксперт хулосасининг шакли ва мазмунига доир талаблар махсус ваколатли давлат органи томонидан белгиланади.
Эксперт хулосаси мавжуд бўлган ахборот маҳсулотининг айланиш соҳаси ўзгарган тақдирда ушбу ахборот маҳсулоти учун бошқа эксперт хулосасини олиш талаб этилмайди.
22-модда. Ёшга оид таснифнинг ва ахборот маҳсулоти экспертизасининг ҳуқуқий оқибатлари
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.08.00.00 Ахборот хавфсизлиги, ахборотни ва ахборот жараёнлари ҳамда ахборотлаштириш соҳаси субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш (шунингдек, 16.04.03.00 га қаранг));
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.03.00 Ахборот хавфсизлиги (шунингдек, 12.08.00.00 га қаранг)]
Ахборот маҳсулотининг муайян ёш тоифасидаги болаларга мослиги учун жавобгарлик ахборот маҳсулотининг ёшга оид таснифини амалга оширган субъектнинг зиммасига юклатилади.
Махсус ваколатли давлат органи томонидан эксперт хулосасига мувофиқ ахборот маҳсулотини ишлаб чиқарувчиларга ва тарқатувчиларга болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилганлиги ҳолларини, шунингдек уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш ҳамда уларнинг олдини олиш учун кўрсатмалар юборилади.
24-модда. Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
25-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини, моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
27-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.05.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва кучга кириши;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.08.00.00 Ахборот хавфсизлиги, ахборотни ва ахборот жараёнлари ҳамда ахборотлаштириш соҳаси субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш (шунингдек, 16.04.03.00 га қаранг))]
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан олти ой ўтгач кучга киради.
LexUZ шарҳи
Ушбу Қонун «Халқ сўзи» газетасининг 2017 йил 9 сентябрдаги 180 (6874)-сонида эълон қилинган.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 8 сентябрь,
ЎРҚ-444-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 37-сон, 976-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.09.2019 й., 03/19/566/3734-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон; 26.01.2022 й., 03/22/747/0064-сон; 12.04.2023 й., 03/23/829/0208-сон; 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)