1.Ижтимоий-маданий масалалар / Фан ва илмий фаолият]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институти ва Зоология институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ботаника ва зоология соҳасидаги илмий тадқиқотларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш, республика ўсимлик ва ҳайвонот олами биохилма-хиллигини сақлаш, замонавий фан ва иқтисодиёт тармоқларининг талабларидан келиб чиққан ҳолда ботаника ва зоологиянинг алоҳида йўналишларини ривожлантириш, шунингдек, ўсимлик ва ҳайвонот оламини ўрганиш ҳамда муҳофаза қилиш борасидаги махсус вазифалар ечимини тезлаштириш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.05.00 Илмий ва лойиҳа муассасалари;
1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Фан ва технологиялар агентлиги, Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника ва зоология институти негизида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институти (кейинчалик — Ботаника институти) ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Зоология институтини (кейинчалик — Зоология институти) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
2. Қуйидагилар асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.05.00 Илмий ва лойиҳа муассасалари;
республика флорасини комплекс ўрганиш, ўсимлик ресурсларини аниқлаш ва улардан оқилона фойдаланиш, алоҳида аҳамиятга эга бўлган ботаник ҳудудларни аниқлаш, ўсимлик дунёсининг камёб ва эндем турларини сақлаб қолишнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш;
республика флорасининг миллий ахборот-таҳлилий маълумотлар базасини ишлаб чиқиш ва юритиш, ёввойи ўсимликларнинг камёб ва йўқолиш хавфи остида бўлган турлари бўйича давлат кадастри, Ўзбекистон Республикаси Қизил китоби ва ўсимлик дунёси мониторингини юритиш;
истиқболли ва иқтисодий аҳамиятига эга бўлган ўсимлик турларини интродукциялаштириш ва иқлимлаштиришнинг назарий асосларини ишлаб чиқиш, камёб ўсимликларнинг генетик маълумотлар банкини яратиш;
чўлланиш жараёнида ўсимлик қоплами эволюцияси ва иқлим динамикасини ўрганиш ҳамда амалий тавсиялар ишлаб чиқиш;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.05.00 Илмий ва лойиҳа муассасалари;
республика фаунасини комплекс ўрганиш, ҳайвонот дунёси объектларининг замонавий ҳолатини баҳолаш ва улардан оқилона фойдаланиш бўйича илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқиш;
алоҳида аҳамиятга эга бўлган зоологик ҳудудларни аниқлаш, ҳайвонот дунёсининг камёб ва эндем турларини сақлашнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш;
республика фаунасининг миллий ахборот-таҳлилий маълумотлар базасини ишлаб чиқиш ва юритиш, ёввойи ҳайвонларнинг камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган турлари бўйича давлат кадастри, Ўзбекистон Республикаси Қизил китоби ва ҳайвонот дунёси мониторингини юритиш;
зараркунандалар, паразитлар ва иншоотлар биозараркунандалари сонини назорат қилишнинг инновацион технологияларини ишлаб чиқиш;
сув экотизимлари ва гидробионтлар экологиясини ўрганиш, республикада балиқ ресурслари генофондини баҳолаш ва мониторинг қилиш.
3. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институтининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Зоология институтининг ташкилий тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президентига, зарур ҳолларда, Ботаника институти ва Зоология институти ташкилий тузилмасига ходимларнинг тасдиқланган чекланган умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Ботаника институти ва Зоология институти давлат муассасалари шаклидаги юридик шахслар бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг давлат герби тасвирланган ҳамда институт номи давлат тилида битилган муҳрга ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида ғазна ҳисобварақларига эгадирлар;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.05.00 Илмий ва лойиҳа муассасалари;
Ботаника институти ва Зоология институти ходимларига Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий-тадқиқот муассасаларининг тегишли лавозимларига кўзда тутилган иш ҳақи ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ қилинади;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.05.00 Илмий ва лойиҳа муассасалари;
Ботаника институти ва Зоология институти Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг тугатилаётган Ботаника ва зоология институтининг тегишли бўлинмаларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворислари ҳисобланади ва уларнинг негизида ташкил қилинади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 июлдаги ПҚ-3861-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.07.2018 й., 07418/3861/1528-сон)
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.05.00 Илмий ва лойиҳа муассасалари;
Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан ўтказиладиган танлов натижалари бўйича ажратиладиган грантлар;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Ботаника институти ва Зоология институтининг айрим бўлинмаларини ноёб илмий объектлар сифатида сақлаш учун ажратиладиган мақсадли бюджет маблағлари;
Зоология институтига — тугатилаётган Ботаника ва зоология институтининг Тошкент шаҳри, Боғишамол кўчаси, 232б-уй манзилида жойлашган бинолари берилсин ва унга Зоология институти ҳамда Республика термитларга қарши курашиш маркази жойлаштирилсин.
бир ой муддатда ўрнатилган тартибда Ботаника институти ва Зоология институтининг уставларини тасдиқласин ва давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда чўл, тоғ ва баландтоғ минтақаларига дала экспедиция харажатлари тўлов тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
9. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳамда Фан ва технологиялар агентлиги бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг тугатилаётган Ботаника ва зоология институтининг илмий-техник лойиҳалари, асбоб-ускуналари, моддий бойликлари ва бошқа мол-мулклари, жумладан, авторанспорт воситалари ва ёқилғи-мойлаш материаллари лимитларининг инвентаризациясини ташкил этиб уларни Ботаника институти ва Зоология институтига ўтказсин.
10. Белгилансинки, Ботаника институти ва Зоология институти фаолиятини бюджет маблағлари ҳисобига молиялаштириш Ўзбекистон Республикасининг Фанлар академияси Ботаника ва зоология институти учун 2017 йил Давлат бюджети параметрларида кўзда тутилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 февралдаги «Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2789-сон қарорига3-иловага мувофиқ ўзгартириш киритилсин.
12. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси А.Н. Юнусходжаев ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти Б.С. Йўлдошев зиммаларига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 4 сентябрь,
ПҚ-3256-сон
2017 йил 4 сентябрдаги ПҚ-3256-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институтининг
ТУЗИЛМАСИ
Директор
Илмий кенгаш
Директорнинг илмий ишлар бўйича ўринбосари
Директорнинг умумий масалалар бўйича ўринбосари
Илмий котиб
Бош юрисконсульт
1
Ўсимликлар ресурслари лабораторияси
9
Геоботаника ва экология лабораторияси
11
Қизилқум чўл станцияси
3
Ахборот-коммуникация технологиялари бўйича мутахассис
1
Кадрлар бўйича инспектор
1
Бухгалтерия
4
Ўзбекистон флораси лабораторияси
20
Молекуляр филогения ва биогеография лабораторияси
10
Тошкент тажриба участкаси
Кутубхона
1
Махсус қисм
1
Ботаника музейи
4
Ноёб ўсимликлар турлари кадастри ва мониторинги лабораторияси
«Ўзбекистон миллий гербарийси» ноёб илмий объекти*
12
Ходимларнинг чекланган умумий сони бажариладиган илмий-тадқиқот ва инновацион ишларнинг ҳажмига боғлик бўлиб, 197 нафари ташкил қилади, шу жумладан илмий ходимлар сони 56 нафар. Ёрдамчи ходимларнинг сони қонун ҳужжатларида ўрнатилган меъёрларга асосан белгиланади.
Илмий-техник лойиҳаларни амалга ошириш учун мутахассислар ва олимлар шартнома асосида жалб қилиниши мумкин.
*Бюджет маблағлари ҳисобидан таъминланади.
LexUZ шарҳи
1-илова норасмий таржима.
2017 йил 4 сентябрдаги ПҚ-3256-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Зоология институтининг
ТУЗИЛМАСИ
Директор
Илмий кенгаш
Директорнинг илмий ишлар бўйича ўринбосари
Илмий котиб
Бош юрисконсульт
1
Молекуляр биология ва биотехнология лабораторияси
4
Умумий
паразитология лабораторияси
6
Ахборот-коммуникация технологиялари бўйича мутахассис
Ходимларнинг чекланган умумий сони бажариладиган илмий-тадқиқот ва инновацион ишларнинг ҳажмига боғлик бўлиб, 51 нафарни ташкил қилади, шу жумладан илмий ходимлар сони — 37 нафар.
Ёрдамчи ходимларнинг сони қонун ҳужжатларида ўрнатилган меъёрларга асосан белгиланади.
Илмий-техник лойиҳаларни амалга ошириш учун мутахассислар ва олимлар шартнома асосида жалб қилиниши мумкин.
*Бюджет маблағлари ҳисобидан таъминланади.
LexUZ шарҳи
2-илова норасмий таржима.
2017 йил 4 сентябрдаги ПҚ-3256-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789-сон «Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига киритилаётган