1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.01.00 Умумий қоидалар;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.01.00 Ахборотлаштириш;
3.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Алоқа]
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯЛАР ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистан Республикасининг 2024 йил 27 декабрдаги ЎРҚ-1015-сонли «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги Қонунига асосан ўз кучини йўқотган.
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация]
Ушбу Қонуннинг мақсади телекоммуникацияларни яратиш, ишлатиш ва ривожлантириш соҳасидаги ижтимоий муносабатларни тартибга солишдан иборатдир.
2-модда. Асосий тушунчалар
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация]
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
[СПиТ:
1.Телекоммуникациялар / Телекоммуникациялар]
телекоммуникациялар — сигналлар, белгилар, матнлар, тасвирлар, товушлар ёки ахборотнинг бошқа турларини ўтказгичли, радио, оптик ёки бошқа электрмагнит тизимларидан фойдаланган ҳолда узатиш, қабул қилиш, қайта ишлаш;
телекоммуникациялар тармоғи — узатишларнинг бир ёки бир неча турини: телефон, телеграф, факсимиль турларини, маълумотлар узатиш ва ҳужжатли хабарларнинг бошқа турларини, телевизион ва радиоэшиттириш дастурларини трансляция қилишни таъминловчи телекоммуникация воситаларининг мажмуи;
телекоммуникация воситалари — электрмагнит ёки оптик сигналларни ҳосил қилиш, узатиш, қабул қилиш, қайта ишлаш, коммутация қилиш ҳамда уларни бошқариш имконини берувчи техник қурилмалар, асбоб-ускуналар, иншоотлар ва тизимлар;
телекоммуникация иншоотлари — телекоммуникация тармоқлари ва воситаларининг ишлаши ҳамда улардан фойдаланишни таъминловчи бинолар, қурилмалар, телекоммуникация линиялари, мосламалар, таянчлар, мачталар ва бошқа иншоотлар;
охирги (терминал) асбоб-ускуналар — телекоммуникациялар тармоқлари билан ҳамкорлик қилувчи ҳамда телекоммуникациялар тармоқлари орқали узатиладиган ёки қабул қилинадиган сигналларни ҳосил қилиш, ўзгартириш, қайта ишлашга мўлжалланган фойдаланувчиларнинг техник воситалари (телефон, факсимиль, радио-телеприемниклар ва бошқа қурилмалар);
тармоқлараро уланишлар — телекоммуникация тармоқларининг ўзаро технологик ҳамкорлиги бўлиб, у турли телекоммуникациялар операторларининг фойдаланувчилар ўртасида ахборотни узатиш ва қабул қилишни таъминлайди;
телекоммуникация оператори (бундан буён матнда оператор деб юритилади) — мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида телекоммуникациялар тармоғига эга бўлган, унинг ишлаши, ривожланишини таъминловчи ва телекоммуникация хизматлари кўрсатувчи юридик шахс;
телекоммуникация хизматлари провайдери (бундан буён матнда провайдер деб юритилади) — фойдаланувчиларга операторлар тармоғи орқали тижорат асосида телекоммуникация хизматларини кўрсатувчи юридик шахс;
(2-модданинг саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 22 сентябрдаги ЎРҚ-7-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 37-38-сон, 279-модда)
телекоммуникациялар хизматлари — оператор ва провайдернинг сигналлар ҳамда бошқа ахборот турларини телекоммуникация тармоқлари орқали қабул қилиш, узатиш, қайта ишлашга доир фаолияти маҳсули;
[СПиТ:
1.Телекоммуникациялар / Рақамлаш тизими]
рақамлаш тизими — операторлар, провайдерлар ва фойдаланувчиларнинг охирги (терминал) асбоб-ускуналари ўртасида рақамларни тақсимлаш ва уларга рақам (рақамлар ёки белгилар комбинациясини) бериш тартиби;
[СПиТ:
1.Телекоммуникациялар / Рақамлаш режаси]
рақамлаш режаси — операторлар, провайдерлар ва фойдаланувчиларнинг охирги (терминал) асбоб-ускуналари ўртасидаги аниқ рақамларнинг берилиши;
телекоммуникациялар хизматларидан фойдаланувчи (бундан буён матнда фойдаланувчи деб юритилади) — телекоммуникациялар хизматларининг истеъмолчиси ҳисобланган юридик ёки жисмоний шахс;
[СПиТ:
1.Телекоммуникациялар / Универсал хизматлар]
универсал хизматлар — умумий фойдаланишдаги телекоммуникация тармоқлари орқали барча фойдаланувчиларга кўрсатиладиган белгиланган сифатдаги мажбурий хизматлар тўплами (фойдаланувчиларнинг бу тармоқдан фойдаланишини таъминлаш, маҳаллий, шаҳарлараро ва халқаро телефон сўзлашувлари, телеграммалар жўнатиш ва бошқалар).
3-модда. Телекоммуникациялар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Телекоммуникациялар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонундан ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Телекоммуникациялар тармоқларининг мудофаа, миллий хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартибот органлари эҳтиёжлари учун ишлаши билан боғлиқ муносабатлар алоҳида қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг телекоммуникациялар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.03.00 Хусусий мулк;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.04.00 Оммавий мулк / 03.08.04.01 Умумий қоидалар;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация]
Ўзбекистон Республикасида телекоммуникация тармоқлари оммавий ёки хусусий мулкда бўлиши мумкин.
Телекоммуникация тармоқларининг барча мулкдорлари тенг ҳуқуқларга эга ва қонунда кафолатланган тенг ҳимоядан фойдаланадилар.
5-модда. Телекоммуникация тармоқларининг ерлари
Телекоммуникация иншоотлари ва объектларидан фойдаланиш, уларни сақлаш, қуриш, қайта қуриш, таъмирлаш бўйича ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун операторларга доимий фойдаланишга бериб қўйилган ерлар телекоммуникация тармоқларининг ерлари ҳисобланади.
Телекоммуникацияларнинг кабел, радиореле ва ҳаво тармоқларидан фойдаланишни таъминлаш мақсадида муҳофаза тегралари белгиланади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари]
Муҳофаза теграларини ўрнатиш тартиби, уларнинг ўлчамлари, мазкур мақсадлар учун ажратилган ерлардан фойдаланиш режими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 15 майдаги 210-coн қарори билан тасдиқланган Телекоммуникация линиялари ва иншоотларини муҳофаза қилиш қоидалари.
6-модда. Телекоммуникация тармоқлари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.04.00 Очиқ ва умумфойдаланиши мумкин бўлган ахборот. Давлат ахборот ресурслари]
Телекоммуникация тармоқлари белгиланган мақсадига кўра умумий фойдаланишдаги, идоравий ва ажратилган телекоммуникациялар тармоқларига бўлинади.
Телекоммуникация хизматлари кўрсатишнинг ягона принциплари, уларни тақдим этиш ва ҳақ тўлашнинг тартиби асосида Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча юридик ва жисмоний шахсларга телекоммуникация хизматларини кўрсатиш учун мўлжалланган телекоммуникациялар тармоғи умумий фойдаланишдаги телекоммуникациялар тармоқларига киради. Умумий фойдаланишдаги телекоммуникациялар тармоғида телекоммуникация хизматлари кўрсатиш қоидалари телекоммуникациялар соҳасидаги махсус ваколатли орган томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг буйруғи билан тасдиқланган Телекоммуникация хизматларини кўрсатиш қоидалари (рўйхат рақами 3275, 30.06.2020 й.), «Ўзбекистон Республикаси телевидение ва радиоэшиттириш дастурларини узатиш ҳамда тарқатиш хизматларини кўрсатиш тўғрисида»ги Низом (рўйхат рақами 1409, 15.09.2004 й.) ва «Ўзбекистон Республикасида рақамли телевидение хизматларини кўрсатиш» Қоидалари (рўйхат рақами 2794, 07.06.2016 й.).
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.19.00.00 Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш / 09.19.03.00 Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш. Маиший хизматлар]
Юридик ва жисмоний шахсларнинг ишлаб чиқариш ва махсус эҳтиёжлари учун мўлжалланган, уларнинг ихтиёрида бўлган ва улар томонидан фойдаланиладиган телекоммуникациялар тармоқлари идоравий телекоммуникациялар тармоқларига киради. Идоравий телекоммуникация тармоқлари бошқа фойдаланувчиларга телекоммуникация хизматларини кўрсатиш учун ҳам ишлатилиши мумкин.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.19.00.00 Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш / 09.19.03.00 Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш. Маиший хизматлар]
(6-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 22 сентябрдаги ЎРҚ-7-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 37-38-сон, 279-модда)
Идоравий ва ажратилган телекоммуникация тармоқларининг операторлари томонидан хизматлар кўрсатиш қоидалари ушбу телекоммуникацияларнинг операторлари ёки провайдерлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
7-модда. Телекоммуникациялар соҳасида давлат томонидан тартибга солиш ва бошқариш
Телекоммуникациялар соҳасида давлат томонидан тартибга солиш лицензиялаш, сертификатлаш, солиқ солиш, ягона илмий-техника сиёсатини шакллантириш йўли билан, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа воситалар орқали амалга оширилади.
Телекоммуникациялар соҳасида давлат томонидан бошқарув телекоммуникациялар соҳасидаги махсус ваколатли орган томонидан амалга оширилади.
8-модда. Телекоммуникациялар соҳасидаги махсус ваколатли орган
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.01.00 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
Телекоммуникациялар соҳасидаги махсус ваколатли орган:
телекоммуникациялар соҳасида давлат сиёсатини юритади;
телекоммуникацияларни ривожлантириш миллий дастурларини ишлаб чиқади;
телекоммуникациялар соҳасида стандартлар, нормалар ва қоидаларни ишлаб чиқади;
(8-модданинг биринчи қисми бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 22 сентябрдаги ЎРҚ-7-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 37-38-сон, 279-модда)
операторлар ва провайдерларнинг фаолият кўрсатиши учун тенг шароитлар яратилишига кўмаклашади;
телекоммуникациялар техник воситаларининг сертификатланишига доир ишларни ташкил этади;
телекоммуникация хизматлари бозорини шакллантириш ва ривожлантиришга кўмаклашади;
операторлар ва провайдерларнинг телекоммуникациялар тармоқларининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;
фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилади, операторлар, провайдерлар ва фойдаланувчилар ўртасидаги ўзаро муносабатлар масалаларини кўриб чиқади;
телекоммуникациялар тармоқларини рақамлаш тизимини ишлаб чиқади ва рақамлаш режасини бошқаришни амалга оширади;
Интернет жаҳон ахборот тармоғи миллий сегментининг манзил маконидан ҳамда домен номидан фойдаланиш тартибини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
(8-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 27 августдаги 671-II-сон Қонунига асосан ўн учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 37-сон, 408-модда)
давлат бошқаруви органлари, операторлар ва провайдерларнинг телекоммуникациялар тармоқлари ва хизматларини ривожлантириш масалаларига доир фаолиятини мувофиқлаштиради;
кадрларни ўқитиш ва малакасини оширишни ташкил этади;
телекоммуникациялар соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширади;
Телекоммуникациялар соҳасидаги махсус ваколатли органнинг ўз ваколати доирасида қабул қилган норматив ҳужжатлари барча юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.02.00 Алоқа соҳасини бошқариш. Алоқа соҳасидаги фаолиятларни лицензиялаш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация]
Юридик шахсларнинг телекоммуникациялар соҳасидаги айрим фаолият турлари махсус рухсатномалар (лицензиялар) асосида амалга оширилади.
(9-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 22 сентябрдаги ЎРҚ-7-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 37-38-сон, 279-модда)
Телекоммуникациялар қуйидаги турларининг, яъни:
маҳаллий тармоқлар;
шаҳарлараро тармоқлар;
халқаро тармоқлар;
кўчма радиотелефон алоқа тармоқлари;
шахсий радиочақирув тармоқлари;
маълумотлар узатиш тармоқлари;
телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) тармоқлари лойиҳалаштирилиши, қурилиши, улардан фойдаланиш ва уларнинг хизматлар кўрсатиши лицензияланиши шарт.
Юридик шахсларга телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун ягона талаблар ва шартлар асосида бериладиган лицензиялар намунавий лицензиялар ҳисобланади.
Юридик шахсларга телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун алоҳида талаблар ва шартлар асосида бериладиган лицензиялар якка тартибдаги лицензиялар ҳисобланади.
(9-модданинг тўртинчи ва бешинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 22 сентябрдаги ЎРҚ-7-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 37-38-сон, 279-модда)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари]
Лицензияларни бериш тартиби ва шартлари, уларнинг амал қилиш муддатлари, амал қилишини тўхтатиш ёки тугатиш тартиби ва шартлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Телекоммуникациялар соҳасидаги айрим фаолият турлари учун лицензиялар бериш танлов (тендер) асосида амалга оширилиши мумкин. Танловлар (тендерлар)ни ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 20 декабрдаги 592-сонли қарори билан тасдиқланган «Радиочастоталарни танлов йўли билан тақсимлаш ва телерадиоэшиттириш соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига якка тартибдаги лицензиялар бериш тартиби тўғрисида»ги Низом.
Лицензияларнинг эгалари қонун ҳужжатларини бузганлари тақдирда лицензиялар тўхтатилиши ёки бекор қилиниши мумкин.
Телекоммуникацияларнинг техник воситалари, шу жумладан Ўзбекистон Республикасидаги телекоммуникация тармоқларида фойдаланиладиган охирги (терминал) асбоб-ускуналар белгиланган стандартларга, техник шартларга ва қонун ҳужжатларига биноан бошқа нормаларга мувофиқлиги юзасидан сертификатланиши лозим.
(10-модда Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 6 апрелдаги ЎРҚ–31-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 14-сон, 113-модда)
11-модда. Телекоммуникация тармоқларини рақамлаш тизими ва режаси
Телекоммуникациялар тармоқларини рақамлаш тизими ва режаси телекоммуникациялар соҳасидаги махсус ваколатли орган томонидан тасдиқланади.
Рақамлаш ресурсларини ҳисобга олиш, тартибга солиш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш телекоммуникациялар соҳасидаги махсус ваколатли орган томонидан амалга оширилади.
Рақамлаш ресурсларидан операторлар ва провайдерларнинг фойдаланиши пуллидир. Рақамлаш ресурсларидан фойдаланганлик учун тўланадиган ҳақларнинг миқдорлари ва уларни тўлаш тартиби, шунингдек уларга доир имтиёзлар қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.05.00 Хориждан маблағ жалб қилиш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация]
Телекоммуникациялар соҳасида инвестиция фаолиятини амалга оширувчи операторлар, провайдерлар, юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек асбоб-ускуналарни тайёрловчилар ва етказиб берувчилар телекоммуникация тармоқларини ҳамда хизматлар бозорини ташкил этиш ва ривожлантиришда қатнашишнинг тенг имконини қўлга киритадилар.
Телекоммуникациялар соҳасидаги махсус ваколатли орган монополияга қарши давлат органи билан биргаликда телекоммуникациялар соҳасида рақобатни ривожлантиришга кўмаклашади, ғирром рақобат ҳолларига барҳам бериш ва монопол фаолиятини чеклаш юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган чора-тадбирларни кўради.
Ғирром рақобат, фойдаланувчиларнинг манфаатларини камситиш, рақобатга тўсиқ бўлувчи ёки уни чекловчи бошқа бирор-бир хатти-ҳаракатларга йўл қўйганлик учун операторлар ва провайдерлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Рақобат тўғрисида»ги Қонунининг 5-боби («Рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш»), Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 178-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 183-моддаси.
Умумий фойдаланишдаги телекоммуникация тармоқларининг операторлари ва провайдерлари лицензия асосида барча фойдаланувчиларга чекланмаган тарзда телекоммуникацияларнинг универсал хизматларини белгиланган сифатда кўрсатадилар.
Универсал хизматларнинг рўйхати ва уларнинг сифатига доир талаблар телекоммуникациялар соҳасидаги махсус ваколатли орган томонидан белгиланади.
Телекоммуникация хизматларига доир тарифлар бундай хизматни кўрсатиш учун кетган харажатларни ҳисобга олган ҳолда шартнома асосида қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Телекоммуникацияларнинг универсал хизматлари учун тарифлар фойдаланувчиларнинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда телекоммуникациялар соҳасидаги махсус ваколатли орган томонидан тартибга солиб турилади.
Қўшимча маълумот учун қаранг: «Телекомуникация хизматлари тарифларини шакллантириш ва тартибга солиш тартиби тўғрисида»ги Низом (рўйхат рақами 959, 18.08.2000 й.).
Фавқулодда тезкор хизматларни (ёнғинга қарши, милиция, тез тиббий ёрдам, газ тармоғининг авария хизмати ва бошқа хизматларни) чақириш барча фойдаланувчилар томонидан бепул амалга оширилади. Фавқулодда тезкор хизматларнинг рўйхати қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг буйруғи билан тасдиқланган Телекоммуникация хизматларини кўрсатиш қоидаларнинг (рўйхат рақами 3275, 30.06.2020 йил) 40-моддаси.
15-модда. Телекоммуникация тармоқлари орқали узатиладиган телефон сўзлашувлари, телеграф ва бошқа хабарларнинг сир тутилиши
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.02.00 Асосий (Конституциявий) шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.02.09 Бошқа шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация]
Телекоммуникация тармоқлари орқали узатиладиган телефон сўзлашувлари, телеграф ва бошқа хабарларнинг сир тутилишини бузишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Барча операторлар ва провайдерлар ушбу сўзлашувлар ва хабарларнинг сир тутилишига риоя этилишини таъминлашлари шарт.
Телекоммуникациялар тармоқлари орқали узатилаётган хабарлар тўғрисидаги маълумот, шунингдек хабарларнинг ўзи фақат бундай хабарларни жўнатувчилар ва уларни олувчиларга ёки уларнинг қонуний вакилларига берилиши мумкин.
Телекоммуникация тармоқлари орқали узатиладиган телефон сўзлашувларини эшитишга, хабарлар билан танишишга, улар тўғрисида маълумотлар олишга, шунингдек сўзлашувлар ва хабарларнинг сир тутилишини бошқача чеклашларга фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда йўл қўйилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 21-боби.
Ушбу модда қоидаларининг бузилишига йўл қўйган мансабдор ва бошқа шахслар қонунга мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 143-моддаси.
16-модда. Телекоммуникациялар тармоқлари ва воситаларини ривожлантириш ҳамда қайта қуриш
Телекоммуникация тармоқлари ва воситаларини ривожлантириш ҳамда қайта қуриш уларнинг эгалари томонидан ўз маблағлари, манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларнинг маблағлари ҳамда қонун ҳужжатлари билан таъқиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Умумдавлат вазифаларини ҳал қилишга мўлжалланган телекоммуникациялар тармоқлари ва воситаларини ривожлантириш ҳамда қайта қуриш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда молиялаштириладиган ривожлантириш миллий дастурлари асосида амалга оширилади.
Телекоммуникациялар тармоқлари ва воситаларини ривожлантириш ҳамда қайта қуриш лойиҳаларини амалга оширишда қатнашувчи юридик ва жисмоний шахсларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда солиққа оид ва бошқа имтиёзлар берилиши мумкин.
Шаҳарлар, шаҳарчалар ва бошқа аҳоли пунктлари, турар-жой районлари ва мажмуалари, алоҳида бинолар ва иншоотларни лойиҳалаш ҳамда ривожлантириш пайтида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари белгиланган нормативларга мувофиқ телекоммуникация воситаларини жойлаштириш учун бинолар ёки алоҳида хоналар қуришни назарда тутишлари керак.
Юридик ва жисмоний шахслар бинолар ва телекоммуникация иншоотларини шу мақсад учун берилган ер участкаларида белгиланган тартибда барпо этишга, шунингдек бинолар ва иншоотларнинг томларига (таянчлар, кўприклар, коллекторлар, ер ости йўллари ва бошқа иншоотларга) ушбу ер участкалари, бинолар ва иншоотларнинг мулкдорлари (эгалари, ижарачилари) билан келишилган ҳолда телекоммуникациялар воситаларини ўрнатиш ва хизмат кўрсатишга ҳақлидирлар.
Аҳоли пунктлари ва айрим бинолар, йўллар, кўприклар ва бошқа объектларни янгидан қуриш, кенгайтириш, қайта қуриш, янги ерларни ўзлаштириш, мелиорация тизимларини ўзгартириш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш туфайли телекоммуникация воситаларини кўчириш ёки қайта қуриш қурилишнинг буюртмачиси томонидан ўз маблағлари ҳисобига операторлар ва провайдерларнинг техник шартлари бўйича амалга оширилади.
Телекоммуникацияларнинг мавзе ичкарисидаги тармоқлари ва иншоотлари қурилишнинг буюртмачилари томонидан лойиҳалаштирилади ва барпо этилади.
17-модда. Тармоқлараро уланишлар
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.08.00 Радиоэшиттириш ва телевидениенинг техник воситалари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация]
Тармоқлараро уланишлар телекоммуникация турли тармоқларининг фойдаланувчилари ўртасида ахборот узатиш ва қабул қилиш учун амалга оширилади.
Операторлар ва провайдерлар ўз тармоқларига бошқа операторлар ва провайдерларнинг тенг ҳуқуқли асосда кира олишларини таъминлашлари шарт.
Операторлар ва провайдерлар амалдаги нормалар ва қоидаларга мувофиқ қабул қилинадиган, улаётган телекоммуникация тармоғи операторининг техник шартларига кўра тармоқлараро уланишни таъминлашлари шарт.
Тармоқлараро уланишлар тегишли телекоммуникация тармоқларининг операторлари ва провайдерлари ўртасида шартномалар асосида амалга оширилади.
Телекоммуникация тармоқларини улаш, операторлар томонидан ўзаро хизмат кўрсатиш ва улар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби ва шартлари телекоммуникациялар соҳасидаги махсус ваколатли орган томонидан тасдиқланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг. «Телекоммуникация тармоқларини умумий фойдаланиладиган телекоммуникация тармоқларига қўшиш тартиби тўғрисида»ги Низом (рўйхат рақами 377 12.12.1997 й.), «Умумий фойдаланиладиган телекоммуникация тармоқлари операторларининг ташкилий-техник ўзаро муносабатлари тартиби тўғрисида»ги Вақтинчалик низом (рўйхат рақами 378 15.12.1997 й.),Умумий фойдаланиш телекоммуникация тармоғи операторлари ўртасида биргаликда кўрсатилган хизматлар ва тармоқ ресурслари учун ўзаро ҳисоб-китоб юритишнинг Асосий қоидалари (рўйхат рақами 863 04.01.2000 й.), «Маълумотларни узатиш тармоқларида интернет-провайдерларнинг тармоқлараро ўзаро ҳамкорлигини тартибга солиш тартиби тўғрисида»ги Низом (рўйхат рақами 1423 18.11.2004 й.) ва «Ўзбекистон Республикасида рақамли телевидение хизматларини кўрсатиш» Қоидалари (рўйхат рақами 2794, 07.06.2016 й.).
18-модда. Операторлар ва провайдерларнинг тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар билан ўзаро муносабатлари
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида иш кўраётган операторлар ва провайдерлар тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар телекоммуникация тармоқларида тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиши учун фойдаланиладиган асбоб-ускуналарни ўз маблағлари ҳисобидан ўрнатишлари ва уларнинг ишлашини таъминлашлари, шунингдек ушбу тадбирларни ўтказишнинг ташкилий ва тактик усуллари ошкор этилишига йўл қўймаслик чора-тадбирларини кўришлари шарт.
Телекоммуникация тармоқларида тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш учун ишлатиладиган техник воситалар ва асбоб-ускуналарнинг миқдори ва таркибини операторлар ва провайдерлар тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар билан келишиб оладилар.
Телекоммуникация тармоқлари ёки воситаларидан шахс, жамият ва давлат манфаатларига зарар келтирувчи жиноий мақсадларда фойдаланилган тақдирда бундай телекоммуникация тармоқлари ва воситаларининг фаолият кўрсатиши тўхтатилади.
Фавқулодда ҳолатларда (ҳарбий ҳаракатлар, зилзилалар, сув тошқинлари, ёнғинлар, эпидемиялар ва бошқалар) телекоммуникациялар соҳасидаги махсус ваколатли орган телекоммуникацияларнинг ҳар қандай тармоқлари ва воситаларидан устувор фойдаланиш, шунингдек уларнинг ишлашини чеклаш ёки тўхтатиб қўйиш ҳуқуқига эга.
Операторлар ва провайдерлар аҳолини фавқулодда ҳолатлар хавфидан хабардор қилишни ташкил этиш учун зарур бўлган воситалар ўрнатилишини ва улардан фойдаланишни таъминлашлари шарт.
Фавқулодда ҳолатларда телекоммуникация тармоқлари ва воситаларидан фойдаланиш пайтида операторлар ва провайдерлар кўрган зарарлар давлат бюджети ҳисобидан қопланади.
Операторлар ва провайдерлар одамларнинг денгиздаги, ердаги, ҳаводаги, космик фазодаги хавфсизлигига, мудофаа, хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартиботни сақлаш соҳасидаги кечиктириб бўлмайдиган тадбирлар ўтказишга тааллуқли барча хабарларга, шунингдек йирик авариялар, фалокатлар, эпидемиялар ва бошқа фавқулодда ҳолатлар ҳақидаги хабарларга мутлақ устуворлик беришлари лозим.
20-модда. Телекоммуникация тармоқларида рўй берган ҳодисалар оқибатларини бартараф этиш
Телекоммуникация тармоқларида рўй берган ҳодисалар (авариялар, шикастланишлар) оқибатларини бартараф этиш ушбу тармоқларнинг операторлари томонидан амалга оширилади.
Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари операторларга телекоммуникация тармоқларида рўй берган ҳодисалар оқибатларини бартараф этишда кўмаклашадилар.
Телекоммуникация тармоқларида рўй берган ҳодисаларнинг оқибатларини бартараф этиш ишларини бажариш телекоммуникация воситалари жойлашган ер участкаси, бино ёки иншоот мулкдори (эгаси, ижарачиси)нинг розилиги олинишини талаб этмайди. Ҳодисалар оқибатларини бартараф этиш натижасида мулкдорга (эгасига, ижарачига) етказилган зарарлар тегишли оператор томонидан қопланиши керак.
Телекоммуникация тармоқларида юридик ва жисмоний шахсларнинг айби билан рўй берган ҳодисалар натижасида операторлар ва провайдерларга етказилган зарарлар ушбу шахслар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланади.
телекоммуникация тармоқлари орқали узатиладиган телефон сўзлашувлари, телеграф ва бошқа хабарлар сир тутилишига риоя қилиш;
хизматлар кўрсатиш шартлари ва тартиби тўғрисидаги, шу жумладан телекоммуникация хизматлари тарифларининг ўзгарганлиги тўғрисидаги батафсил ахборотни фойдаланувчиларга ўз вақтида тақдим этиш;
телекоммуникация хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги шартномаларнинг бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги учун, шунингдек хизматлар кўрсатмаганлик ёки лозим даражада сифатли хизматлар кўрсатмаганлик оқибатида фойдаланувчиларга етказилган зарарларни қонун ҳужжатларига мувофиқ қоплаш.
умумий фойдаланишдаги телекоммуникация тармоқлари хизматларидан фойдаланиш;
умумий фойдаланишдаги телекоммуникация тармоқларига ўзининг охирги (терминал) асбоб-ускуналарини қонун ҳужжатларида белгиланган шартларда ва тартибда улаш;
операторлар ва провайдерлар томонидан белгиланган қоидаларга мувофиқ ўз вақтида ва сифатли хизмат кўрсатилишидан фойдаланиш;
оператор ва провайдер шартномада келишилган шартларни бузган тақдирда телекоммуникация хизматларини рад этиш;
телекоммуникация хизматлари кўрсатмаганлик ёки лозим даражада сифатли хизмат кўрсатмаганлик натижасида етказилган зарарларни тўлаттириш, маънавий зиённи қоплатиш;
ўз ҳуқуқлари бузилган тақдирда ваколатли давлат органларига ёки судга мурожаат қилиш.
Фойдаланувчилар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.
24-модда. Фойдаланувчиларнинг мажбуриятлари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.01.00 Умумий қоидалар]
25-модда. Телекоммуникация хизматларидан фойдаланиш чоғидаги имтиёзлар ва устунликлар
Қонун ҳужжатларида фуқароларнинг айрим тоифаларига телекоммуникация хизматларидан фойдаланиш борасида имтиёзлар белгиланиши мумкин.
Фуқароларнинг айрим тоифаларига телекоммуникация хизматларидан фойдаланиш борасида белгиланган имтиёзлар берилиши муносабати билан оператор ва провайдерларнинг маблағларини қоплаш қонун ҳужжатларида белгиланадиган тартибда амалга оширилади.
Давлат органлари мансабдор шахсларининг айрим тоифаларига, хорижий давлатлар дипломатик ва консуллик вакилларига, халқаро ташкилотларнинг вакилларига, шунингдек фуқароларнинг айрим тоифаларига телекоммуникация хизматларидан фойдаланиш чоғида навбатда туриш ва фойдаланиш масаласида устунликлар белгиланиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари]
Телекоммуникация хизматларидан фойдаланиш чоғида устунликлар бериладиган мансабдор шахслар, ташкилотлар ва фуқаролар тоифаларининг рўйхати ҳамда телекоммуникация хизматларини кўрсатиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2020 йил 30 июндаги 208-мҳ-сон буйруғи билан тасдиқланган Телекоммуникация хизматларини кўрсатиш қоидалари.
26-модда. Телекоммуникация воситаларини қўриқлаш
Телекоммуникация воситаларини қўриқлаш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Телекоммуникация воситаларига шикаст етказилишига, уларга рухсатсиз уланишга йўл қўйган юридик ва жисмоний шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.