1.Давлат ва жамият қурилиши / Референдумлар. Сайловлар. Сайлов тизими. Депутат]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси сайловчиларининг Ягона электрон рўйхатини шакллантириш ва юритиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш йўли билан Ўзбекистон Республикасининг сайлов жараёнини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда сайлов жараёнига Ўзбекистон Республикаси сайловчиларининг Ягона электрон рўйхатини (кейинги ўринларда СЯЭР деб аталади) жорий этиш ишлари амалга оширилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Белгилаб қўйилсинки:
СЯЭР «Электрон ҳукумат» тизимини яратиш доирасида амалга оширилади;
СЯЭРни яратиш ва СЯЭРни шакллантиришга йўналтирилган идоравий ахборот тизимларини такомиллаштириш билан боғлиқ харажатлар Ахборот-коммуникацияларини ривожлантириш жамғармаси ҳамда СЯЭРнинг ишлашини техникавий таъминлаш учун кўмаклашишга Корея Республикаси томонидан ажратиладиган грант маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
3. Ўзбекистон Республикаси сайловчиларининг Ягона электрон рўйхатини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
СЯЭРни яратиш бўйича бош пудратчини белгилаш юзасидан бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;
2017 йил декабрь ойида бўлиб ўтадиган Тошкент шаҳри халқ депутатларининг туманлар Кенгашларига сайловлар давомида ахборот тизимининг СЯЭРни шакллантириш ва юритишни назарда тутувчи тажриба тартибида фойдаланилиши ҳуқуқий эксперимент сифатида амалга оширилишини, 2018 йилнинг 1 апрелигача эса — СЯЭРни яратишни ва бутун мамлакат бўйича ишга туширишни таъминласин;
икки ой муддатда — жисмоний ҳимоя ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш юзасидан зарурий чоралар таъминланишини ҳисобга олган ҳолда СЯЭРни амалга ошириш тадбирлари режасини тасдиқласин.
5. Вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи Ш.Х. Шерматов зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 15 август,
630-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 августдаги 630-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси сайловчиларининг Ягона электрон рўйхатини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида
2. СЯЭР Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшга тўлган, доимий ёки вақтинча турар жойга эга бўлган, муомалага лаёқатли, суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланмаётган фуқаролари (кейинги ўринларда сайловчи фуқаролар деб аталади) киритиладиган давлат ахборот ресурси ҳисобланади.
3. СЯЭРга киритилган сайловчи фуқароларнинг шахсий маълумотларидан иборат бўлган ахборотлар билан ишлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси (кейинги ўринларда МСК деб аталади) томонидан белгиланади.
4. СЯЭР сайлов жараёнини бошқариш бўйича ахборот тизими (кейинги ўринларда СЖБАТ деб аталади) воситасида шакллантирилади ва унинг таркибига киради.
Қуйидагилар СЖБАТнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
хавфсиз алоқа каналлари бўйича идоравий ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари билан интеграциялаш орқали СЯЭРни шакллантириш жараёнини автоматлаштириш;
рўйхатларга тузатиш киритиш имконияти билан сайлов участкалари бўйича сайловчи фуқароларни тақсимлаш воситаларини тақдим этиш;
6. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги СЖБАТ оператори (кейинги ўринларда Оператор деб аталади) ҳисобланади.
7. Қуйидагилар Операторнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
СЖБАТни яратиш, янада такомиллаштириш ва унга техникавий хизмат кўрсатиш;
СЖБАТнинг самарали ва узлуксиз ишлашини таъминлаш;
СЖБАТни идоравий ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари билан интеграциялаш;
СЖБАТнинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш.
3-боб. СЯЭРни шакллантириш тартиби
8. СЯЭР:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази (кейинги ўринларда ДПМ деб аталади) томонидан ушбу Низомнинг 2-бандига мувофиқ тақдим этиладиган сайловчи фуқаролар тўғрисидаги;
сайлов кампанияси даврида сайловчилар рўйхатларини аниқлаштириш орқали сайлов комиссиялари томонидан тақдим этиладиган сайловчи фуқаролар тўғрисидаги ахборотлар асосида шакллантирилади ва янгилаб борилади.
СЯЭР бир йилда бир марта, сайлов кампанияси даврида эса МСК томонидан ДПМ ва Оператор билан келишилган ҳолда тасдиқланган жадвалга мувофиқ янгиланади.
д) Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги — яшаш давлатини (хорижий давлатда Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхонасини) кўрсатган ҳолда доимий ёки вақтинчалик консуллик ҳисобида турган фуқаролар тўғрисида.
10. Масъул идоралар ушбу Низомнинг 9-бандига мувофиқ ДПМга маълумотларни электрон шаклда жисмоний шахснинг идентификация рақамини (у мавжуд бўлмаганда — Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортининг серия ва рақамини), фамилияси, исми ва отасининг исмини кўрсатган ҳолда, фуқароларнинг жойлашган жойи (давлатлар, Ўзбекистон Республикаси вилоятлари, туманлари, аҳоли пунктлари ва кўчалари) тўғрисидаги маълумотларни эса ДПМ ва Оператор билан келишилган маълумотномалар (кейинги ўринларда маълумотномалар деб аталади) асосида юборадилар.
ваколатли органлардан келган маълумотни идентификациялаш;
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари рўйхатидан сайлаш ҳуқуқига эга бўлмаган фуқароларни чиқариш;
ушбу Низомнинг 12-бандига мувофиқ сайловчи фуқаролар тўғрисидаги ахборотни электрон шаклда Операторга тақдим этиш.
12. СЯЭРни янгилаш ДПМ томонидан Операторга ҳарбий хизматчилардан ташқари, сайловчи фуқаролар тўғрисидаги рўйхатни электрон шаклда узатиш йўли билан қуйидагиларни кўрсатган ҳолда амалга оширилади:
жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (мавжуд бўлганда);
Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортининг серияси ва рақами;
давлат ва инглиз тилларида фамилияси, исми ва отасининг исми;
маълумотномалар асосида жойлашув (яшаш) жойи манзиллари.
14. МСК СЖБАТдаги Ўзбекистон Республикасининг сайловчи фуқаролари рўйхатига кириш имкониятига эга.
Қорақалпоғистон Республикасининг Марказий сайлов комиссияси, вилоят, туман ва шаҳар, округ ва участка сайлов комиссиялари СЖБАТдаги тегишли ҳудуд бўйича сайловчи фуқаролар рўйхатидан фойдаланиш имкониятига эга.
МСК ва тегишли сайлов комиссияларининг СЖБАТдан фойдаланиш имкониятлари «Электрон ҳукумат» тизимининг маълумотлар узатиш тармоғи орқали амалга оширилади.
СЖБАТда сайлов комиссияларининг масъул ходимлари идентификацияси «Электрон ҳукумат» тизимидан фойдаланувчиларни Идентификациялашнинг ягона ахборот тизими орқали амалга оширилади.
5-боб. Сайловчи фуқаролар рўйхатини сайлов участкалари бўйича тақсимлаш ва у билан танишиш тартиби
15. Сайловчиларнинг ҳуқуқларини амалга ошириш, уларга тегишли маълумотлар билан танишиш ҳамда овоз беришни ўтказиш учун ҳар бир сайлов участкаси бўйича сайловчи фуқароларнинг рўйхати шакллантирилади.
Сайловчи фуқароларни рўйхатлар бўйича тақсимлаш СЖБАТда округ сайлов комиссиялари томонидан сайлов участкаларининг белгиланган чегаралари доирасида амалга оширилади. Бунинг учун СЖБАТда сайловчи фуқароларнинг рўйхатлари Ўзбекистон Республикасининг аҳоли пунктлари ва кўчалари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг чел элдаги ваколатхоналари бўйича тақдим этилади.
16. Сайлов участкаларининг сони ёки чегаралари ўзгарган тақдирда округ сайлов комиссияси 24 соат мобайнида СЖБАТга тегишли ўзгартиришларни киритади.
17. Сайловчи фуқаролар рўйхати амалдаги қонун асосида ҳамманинг танишиб чиқиши учун тақдим этилади.
Сайловчи фуқаро ўзи бириктирилган сайлов участкаси, манзили ва жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини киритиш йўли билан МСК расмий веб-сайтининг электрон картасида сайлов участкасининг жойлашуви (дислокацияси)га оид ахборот билан танишиш имкониятига эга.
18. СЯЭРда сайловчи фуқаро бўлмаганда ёки унинг сайлов участкаси мос келмаган тақдирда сайловчи фуқаро участка сайлов комиссиясига тегишли ўзгартиришлар киритилиши бўйича ариза билан ёзма ёки МСКнинг расмий веб-сайтида электрон шаклда мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
19. СЯЭРни шакллантириш ва юритиш тартиби схемаси иловада келтирилган.
20. Ваколатли органлар СЯЭРни шакллантириш ва янгилаб бориш учун маълумотларнинг ишончлилиги, долзарблиги ва ўз вақтида тақдим этилиши юзасидан масъулдирлар.
21. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.
Ўзбекистон Республикаси сайловчиларининг Ягона электрон рўйхатини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси сайловчиларининг Ягона электрон рўйхатини шакллантириш ва юритиш