toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси сайловчиларининг Ягона электрон рўйхатини шакллантириш ва юритиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш йўли билан Ўзбекистон Республикасининг сайлов жараёнини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда сайлов жараёнига Ўзбекистон Республикаси сайловчиларининг Ягона электрон рўйхатини (кейинги ўринларда СЯЭР деб аталади) жорий этиш ишлари амалга оширилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Белгилаб қўйилсинки:
СЯЭР «Электрон ҳукумат» тизимини яратиш доирасида амалга оширилади;
СЯЭРни яратиш ва СЯЭРни шакллантиришга йўналтирилган идоравий ахборот тизимларини такомиллаштириш билан боғлиқ харажатлар Ахборот-коммуникацияларини ривожлантириш жамғармаси ҳамда СЯЭРнинг ишлашини техникавий таъминлаш учун кўмаклашишга Корея Республикаси томонидан ажратиладиган грант маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
3. Ўзбекистон Республикаси сайловчиларининг Ягона электрон рўйхатини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
СЯЭРни яратиш бўйича бош пудратчини белгилаш юзасидан бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;
2017 йил декабрь ойида бўлиб ўтадиган Тошкент шаҳри халқ депутатларининг туманлар Кенгашларига сайловлар давомида ахборот тизимининг СЯЭРни шакллантириш ва юритишни назарда тутувчи тажриба тартибида фойдаланилиши ҳуқуқий эксперимент сифатида амалга оширилишини, 2018 йилнинг 1 апрелигача эса — СЯЭРни яратишни ва бутун мамлакат бўйича ишга туширишни таъминласин;
икки ой муддатда — жисмоний ҳимоя ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш юзасидан зарурий чоралар таъминланишини ҳисобга олган ҳолда СЯЭРни амалга ошириш тадбирлари режасини тасдиқласин.
5. Вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи Ш.Х. Шерматов зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 15 август,
630-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 августдаги 630-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси сайловчиларининг Ягона электрон рўйхатини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси, «Ахборотлаштириш тўғрисида», «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Сайлов жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 4 октябрдаги ПҚ-3961-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси сайловчиларининг Ягона электрон рўйхатини (кейинги ўринларда СЯЭР деб аталади) шакллантириш, юритиш, янгилаш ва ундан фойдаланиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 майдаги 286-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2021 й., 09/21/286/0433-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. СЯЭР Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшга тўлган (шу жумладан сайлов куни), доимий ёки вақтинча яшаш жойи манзилига эга бўлган, сайловда иштирок этиш ҳуқуқидан қонунга мувофиқ ва суднинг қарори асосида маҳрум этилмаган фуқаролари (кейинги ўринларда сайловчи фуқаролар деб аталади) киритиладиган давлат ахборот ресурси ҳисобланади.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 октябрдаги 524-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.10.2023 й., 09/23/524/0750-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти (агар сайловчи фуқаро чет давлатда бўлса, хорижга чиқиш паспорти ёки дипломатик паспорти) ёки идентификация ID-картаси серияси ва рақами, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, фамилияси, исми, отасининг исми (давлат тилида, лотин ёзувида), туғилган санаси (йййй.оо.кк), доимий ёки вақтинча истиқомат қилаётган фуқароларнинг яшаш жойи манзили ва унинг кадастр рақами Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги томонидан тақдим этиладиган сайловчи фуқаролар тўғрисидаги ахборотлар ҳисобланади.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
3. СЯЭРга киритилган сайловчи фуқароларнинг шахсий маълумотларидан иборат бўлган ахборотлар билан ишлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси (кейинги ўринларда МСК деб аталади) томонидан белгиланади.
4. СЯЭР сайлов жараёнини бошқариш бўйича ахборот тизими (кейинги ўринларда СЖБАТ деб аталади) воситасида шакллантирилади ва унинг таркибига киради.
Қуйидагилар СЖБАТнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
хавфсиз алоқа каналлари бўйича идоравий ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари билан интеграциялаш орқали СЯЭРни шакллантириш жараёнини автоматлаштириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
СЯЭРга тузатиш киритиш имконияти билан сайлов участкалари бўйича сайловчи фуқароларни тақсимлаш воситаларини тақдим этиш;
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 майдаги 286-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2021 й., 09/21/286/0433-сон)
сайловчи фуқароларга ўз сайлов участкаларига оид ахборотлар билан танишишга ва сайлов участкасини ўзгартиришга сўровнома юбориш имконини бериш;
СЯЭРда сақланадиган маълумотлардан фойдаланувчиларнинг фойдаланиш ва сайлов участкалари бўйича рўйхатларга тузатиш киритиш ҳуқуқларини тақсимлаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
СЯЭРдаги маълумотларни сайлов участкалари чегаралари доирасида автоматик равишда тақсимлаш.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 майдаги 286-сонли қарорига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2021 й., 09/21/286/0433-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси СЖБАТ ва унинг таркибига кирувчи СЯЭР эгаси ҳамда СЖБАТ ва СЯЭРни янада такомиллаштириш бўйича буюртмачи ҳисобланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 майдаги 286-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2021 й., 09/21/286/0433-сон)
2-боб. СЖБАТ оператори
6. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги СЖБАТ оператори (кейинги ўринларда Оператор деб аталади) ҳисобланади.
7. Қуйидагилар Операторнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
СЖБАТни янада такомиллаштириш ва унга техникавий хизмат кўрсатиш;
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 майдаги 286-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2021 й., 09/21/286/0433-сон)
СЖБАТнинг самарали ва узлуксиз ишлашини таъминлаш;
СЖБАТни идоравий ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари билан интеграциялаш;
СЖБАТнинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш.
3-боб. СЯЭРни шакллантириш тартиби
8. СЯЭР:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан ушбу Низомнинг 2-бандига мувофиқ тақдим этиладиган сайловчи фуқаролар тўғрисидаги;
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
сайлов кампанияси даврида сайловчилар рўйхатларини аниқлаштириш орқали сайлов комиссиялари томонидан тақдим этиладиган сайловчи фуқаролар тўғрисидаги ахборотлар асосида шакллантирилади ва янгилаб борилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
СЯЭР ҳар олти ойда бир марта, сайлов кампанияси даврида эса МСК томонидан Агентлик ва Оператор билан келишилган ҳолда тасдиқланган жадвалга мувофиқ янгиланади.
(8-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Қуйидаги давлат органлари (кейинги ўринларда ваколатли органлар деб аталади) Агентликка тегишли маълумотларни электрон шаклда тақдим этадилар:
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
а) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
фуқароларнинг доимий ва/ёки вақтинчалик яшаш манзили тўғрисида;
фуқаролиги белгиланган тартибда тугатилган шахслар тўғрисида;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонуни.
Олдинги таҳрирга қаранг.
оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган, сайловда иштирок этиш ҳуқуқидан қонунга мувофиқ ҳамда суднинг қарори асосида маҳрум этилган шахслар тўғрисида;
(9-банд «а» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 октябрдаги 524-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.10.2023 й., 09/23/524/0750-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
озодликдан маҳрум этиш тарзидаги жазони ўташ муассасаларидан озод этилган шахслар ва сайловда иштирок этиш ҳуқуқи қайта тикланган шахслар тўғрисида;
(9-банд «а» кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 октябрдаги 524-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.10.2023 й., 09/23/524/0750-сон)
вазирлик тизимидаги таълим муассасаларида таълим олаётган фуқаролар тўғрисида — сайлов бошланишидан уч ой аввал;
муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ва вазирлик тизими ҳарбий қисмларидаги фуқаролар тўғрисида — сайлов бошланишидан олти ой аввал;
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги — фуқароларнинг ўлимини рўйхатга олиш тўғрисида;
(9-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 июлдаги 385-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2022 й., 09/22/385/0643-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги:
вазирлик тизимидаги олий ҳарбий таълим муассасаларида таълим олаётган фуқаролар тўғрисида — сайлов бошланишидан икки ой аввал;
муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган, ҳарбий қисм ҳудудидаги казармалар, ётоқхоналар ва хизмат турар жойларида яшаётган ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари тўғрисида — сайлов бошланишидан тўрт ой аввал;
ойлик ҳарбий йиғин ўтаётган сафарбарлик чақируви резерви хизматчилари тўғрисида — сайлов ўтказиладиган ойнинг иккинчи ўн кунлигига қадар;
(9-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 майдаги 286-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2021 й., 09/21/286/0433-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
г) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги — судлар томонидан муомалага лаёқатсиз (лаёқатли) деб топилиб, сайловда иштирок этиш ҳуқуқидан қонунга мувофиқ ҳамда суднинг қарори асосида маҳрум этилган (сайловда иштирок этиш ҳуқуқи қайта тикланган) фуқаролар тўғрисида.
(9-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 октябрдаги 524-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.10.2023 й., 09/23/524/0750-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
д) Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги:
яшаш давлатини (Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналарини) кўрсатган ҳолда доимий ёки вақтинчалик консуллик ҳисобида турган фуқаролар тўғрисида;
Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган участка сайлов комиссиялари томонидан сайловчилар рўйхатига киритилган ўша давлат ҳудудида турган фуқаролар тўғрисида;
(9-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 майдаги 286-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2021 й., 09/21/286/0433-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
е) Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги — фуқароларнинг кўчмас мулк объектлари кадастр рақамлари, улар жойлашган манзили ва геолокация (геокод) тўғрисида;
ж) Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси:
вазирлик (ташкилот) тизимидаги олий ҳарбий таълим муассасаларида таълим олаётган фуқаролар тўғрисида — сайлов бошланишидан уч ой аввал;
муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ва ҳарбий қисмлардаги фуқаролар тўғрисида — сайлов бошланишидан тўрт ой аввал.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 майдаги 286-сонли қарорига асосан «е» ва «ж» кичик бандлар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2021 й., 09/21/286/0433-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Ваколатли органлар ушбу Низомнинг 9-бандига мувофиқ Агентликка маълумотларни электрон шаклда жисмоний шахснинг идентификация рақамини (агар мавжуд бўлса), паспорти (агар сайловчи фуқаро чет давлатда бўлса, хорижга чиқиш паспорти ёки дипломатик паспорти) ёки идентификация ID-картаси серияси ва рақами, туғилган санаси (йййй.оо.кк), жинси, миллати, фамилияси, исми ва отасининг исмини (давлат тилида, лотин ёзувида) кўрсатган ҳолда, фуқароларнинг яшаш жойи манзили (давлатлар, Ўзбекистон Республикаси вилоятлари, туманлари, аҳоли пунктлари ва кўчалари, кадастр рақамлари, улар жойлашган манзили ва геолокация (геокод) тўғрисидаги маълумотларни эса Агентлик ва Оператор билан ўзаро келишилган техник йўриқномадаги маълумотномалар (кейинги ўринларда маълумотномалар деб аталади) асосида юборадилар.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Агентлик қуйидагиларни таъминлайди:
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ушбу Низомнинг 9-10 бандларига мувофиқ ваколатли органлардан фуқаролар тўғрисидаги маълумотларни олиш ва шакллантириш;
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 майдаги 286-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2021 й., 09/21/286/0433-сон)
ваколатли органлардан келган маълумотни идентификациялаш;
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари рўйхатидан сайлаш ҳуқуқига эга бўлмаган фуқароларни чиқариш;
ушбу Низомнинг 12-бандига мувофиқ сайловчи фуқаролар тўғрисидаги ахборотни электрон шаклда Операторга тақдим этиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. СЯЭРни янгилаш Агентлик томонидан Операторга ҳарбий хизматчилардан ташқари, сайловчи фуқаролар тўғрисидаги рўйхатни электрон шаклда узатиш йўли билан қуйидагиларни кўрсатган ҳолда амалга оширилади:
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами;
Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспорти (агар сайловчи фуқаро чет давлатда бўлса, хорижга чиқиш паспорти ёки дипломатик паспорти) ёки идентификация ID-картасининг серияси ва рақами;
давлат тили лотин ёзувида фамилияси, исми ва отасининг исми;
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг туғилган санаси (йййй.оо.кк), жинси ва миллати;
маълумотномалар асосида жойлашув (яшаш) жойи манзиллари.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 майдаги 286-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2021 й., 09/21/286/0433-сон)
4-боб. СЯЭРдан фойдаланишни ташкил этиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. СЖБАТ «Ўзбектелеком» АКнинг маълумотларни қайта ишлаш марказида белгиланган тартибда жойлашади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 майдаги 286-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2021 й., 09/21/286/0433-сон)
14. МСК СЖБАТдаги Ўзбекистон Республикасининг сайловчи фуқаролари рўйхатига кириш имкониятига эга.
Қорақалпоғистон Республикасининг Марказий сайлов комиссияси, вилоят, туман ва шаҳар, округ ва участка сайлов комиссиялари СЖБАТдаги тегишли ҳудуд бўйича сайловчи фуқаролар рўйхатидан фойдаланиш имкониятига эга.
МСК ва тегишли сайлов комиссияларининг СЖБАТдан фойдаланиш имкониятлари «Электрон ҳукумат» тизимининг маълумотлар узатиш тармоғи орқали амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
СЖБАТда сайлов комиссияларининг масъул ходимлари идентификацияси авторизация ахборот тизими орқали амалга оширилади.
(14-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 майдаги 286-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2021 й., 09/21/286/0433-сон)
5-боб. Сайловчи фуқаролар рўйхатини сайлов участкалари бўйича тақсимлаш ва у билан танишиш тартиби
15. Сайловчиларнинг ҳуқуқларини амалга ошириш, уларга тегишли маълумотлар билан танишиш ҳамда овоз беришни ўтказиш учун ҳар бир сайлов участкаси бўйича сайловчи фуқароларнинг рўйхати шакллантирилади.
Сайловчи фуқароларни рўйхатлар бўйича тақсимлаш СЖБАТда округ сайлов комиссиялари томонидан сайлов участкаларининг белгиланган чегаралари доирасида амалга оширилади. Бунинг учун СЖБАТда сайловчи фуқароларнинг рўйхатлари Ўзбекистон Республикасининг аҳоли пунктлари ва кўчалари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг чел элдаги ваколатхоналари бўйича тақдим этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маҳаллий ижро ҳокимияти органлари томонидан тақдим этилган сайлов участкаларининг дислокациялари асосида сайлов участкаларига тегишли ҳудуд чегаралари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан сайлов округлари ва участкаларининг геолокацияли электрон харитаси тузилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 майдаги 286-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2021 й., 09/21/286/0433-сон)
16. Сайлов участкаларининг сони ёки чегаралари ўзгарган тақдирда округ сайлов комиссияси 24 соат мобайнида СЖБАТга тегишли ўзгартиришларни киритади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Сайловчи фуқаролар рўйхати Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси асосида ҳамманинг танишиб чиқиши учун тақдим этилади.
Сайловчи фуқаро ўзи бириктирилган сайлов участкаси, манзили ва жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини ёки паспорт ёхуд идентификация ID-картаси серияси ва рақамини киритиш йўли билан МСК расмий веб-сайти орқали сайлов участкасининг жойлашуви (дислокацияси)га оид ахборот билан танишиш имкониятига эга.
Участка сайлов комиссияси сайловчилар рўйхатини сайловга ўттиз етти кун қолганидан бошлаб, сайловга беш кун қолгунига қадар уйма-уй юриб аниқлик киритади. Ўрганиш давомида сайловчининг шахсига ёки яшаш жойига оид маълумотлар ўзгарганлиги аниқланган тақдирда, СЯЭРга тегишли ўзгартириш киритади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 майдаги 286-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2021 й., 09/21/286/0433-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. СЯЭРда сайловчи фуқаро бўлмаганда ёки унинг сайлов участкаси мос келмаган тақдирда сайловчи фуқаро участка сайлов комиссиясига тегишли ўзгартиришлар киритилиши бўйича ариза билан ёзма ёки МСКнинг расмий веб-сайтида ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон шаклда мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 майдаги 286-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2021 й., 09/21/286/0433-сон)
6-боб. Якунловчи қоидалар
19. СЯЭРни шакллантириш ва юритиш тартиби схемаси иловада келтирилган.
20. Ваколатли органлар СЯЭРни шакллантириш ва янгилаб бориш учун маълумотларнинг ишончлилиги, долзарблиги ва ўз вақтида тақдим этилиши юзасидан масъулдирлар.
21. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.
Ўзбекистон Республикаси сайловчиларининг Ягона электрон рўйхатини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси сайловчиларининг Ягона электрон рўйхатини шакллантириш ва юритиш
СХЕМАСИ
(илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 майдаги 286-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2021 й., 09/21/286/0433-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 33-сон, 859-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2021 й., 09/21/286/0433-сон; 14.07.2022 й., 09/22/385/0643-сон; 04.10.2023 й., 09/23/524/0750-сон; 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)