1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.07.00 Махсус иқтисодий зоналар;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Чет эл инвестициялари. Концессия шартномалари. Хориждан маблағ жалб қилиш. Эркин иқтисодий зоналар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«Вазирлар Маҳкамасининг Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 10 апрелдаги 196-сон қарорига қўшимчалар киритиш, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 10 январдаги 15-ф-сон фармойишини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
Хоразм вилоятидаги бўш турган ва фойдаланилмаётган бинолар негизида истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш йўли билан улардан самарали фойдаланиш, «Навоий» ЭИЗ иштирокчилари учун рухсат бериш тартиботларини соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 10 апрелдаги 196-сон қароригаиловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 10 январдаги 15-Ф-сон фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси А.И. Ахмедхаджаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 12 август,
623-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 августдаги 623-сон қарорига ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 10 апрелдаги 196-сон қарорига киритилаётган қўшимчалар
Вазирлар Маҳкамасининг «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 10 апрелдаги 196-сон қарорининг 1-иловасидаги IV бўлим «Ҳазорасп» ЭИЗга кирувчи ҳудудлар рўйхати»га қуйидаги 3 — 9-бандлар қўшилсин:
«3. Ҳазорасп тумани Питнак шаҳри ҳудудидаги ер участкалари: