toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Қарори
Артемия цисталарини йиғиб олишга рухсатнома беришни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017-2018 йиллар даврида Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманини иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 28 февралдаги ПҚ-2803-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда тадбиркорлик субъектлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хулосалари асосида 2017 йил учун артемия цисталарини йиғиб олишга қўшимча квоталарни тасдиқлашга истисно тариқасида рухсат берилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси 5 кун муддатда табиатдан фойдаланувчиларнинг буюртманомалари асосида Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан шакллантирилаётган артемия цистларини йиғиб олишга квоталар бўйича хулоса берилишини таъминласин.
3. Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хулосаларига мувофиқ 2017 йилда артемия цисталарини йиғиб олишга қўшимча квота 5 кун муддатда тасдиқланишини таъминласин.
4. Белгилансинки, артемия цисталарини йиғиб олишга рухсатнома Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш ва ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда Қорақалпоғистон Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан берилади.
5. Артемия цисталарини йиғиб олиш учун бериладиган рухсатнома бланкасининг намунавий шакли иловага мувофиқ тасдиқлансин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б.Т. Қўчқоров, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси К.Р. Сариев зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Соғлиқни сақлаш, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 11 август,
614-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 августдаги 614-сон қарорига
ИЛОВА
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 33-сон, 850-модда)