Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Тизимли ва стратегик фикрлаш кўникмаларига эга малакали бошқарув кадрларини тайёрлашни ташкил этиш самарадорлигини ошириш, давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари кадрлари салоҳиятини мустаҳкамлаш мақсадида:
1. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси (кейинги ўринларда — Академия) магистратурасига қабул танлов асосида фақат давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан тавсия этилган, 40 ёшдан ошмаган, олий маълумотга ва икки йилдан кам бўлмаган раҳбарлик иши тажрибасига эга шахслар орасидан амалга оширилади.
2. Маълумот учун қабул қилинсинки, жойларда давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг бошқарув кадрларига бўлган эҳтиёжи асосида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан Академияга 2017/2018 ўқув йили учун квоталар шакллантирилди.
2017/2018 ўқув йили учун Академия магистратурасида бошқарув кадрларини тайёрлаш квотаси
1-иловага мувофиқ 60 киши, шу жумладан давлат грантлари бўйича — 24 нафар ва тўлов-контракт асосида 36 нафар киши этиб белгилансин;
шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ Академия магистратурасига давлат гранти асосида фақат давлат ҳокимияти ва бошқаруви, давлат муассасалари ва ташкилотлари ходимлари қабул қилинади.
4. Академия ректорига номзодларнинг рейтинг баҳосини ҳисобга олган ҳолда магистратурага белгиланган умумий квоталар чегарасида қабул параметрларига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
6. Академия 2017/2018 ўқув йилининг бошланишига қадар магистратура мутахассислиги бўйича белгиланган тартибда ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан 2017/2018 ўқув йили учун белгиланган давлат грантлари асосида магистратурага қабул квоталарини ҳисобга олган ҳолда зарур маблағлар ажратилишини таъминласин.
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси У. Исмаилов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори Р. Қосимов зиммасига юклансин.