1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки БОШҚАРУВИнинг
Қарори
Бир қарз олувчи ёки бир-бирига дахлдор қарз олувчилар гуруҳи учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдорлари тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 24 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2707-1]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 21 сентябрдаги 21/12-сонли «Бир қарз олувчи, ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи, шу жумладан банкка алоқадор шахслар учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3283, 29.10.2020 й.) асосан 2021 йил 30 январдан ўз кучини йўқотади.
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 22 июлдаги 19/16-сон қарори (рўйхат рақами 2707, 2015 йил 5 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 31-сон, 420-модда) билан тасдиқланган Бир қарз олувчи ёки бир-бирига дахлдор қарз олувчилар гуруҳи учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдорлари тўғрисидаги низомгаиловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 24 июнь,
14/15-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 24 июндаги 14/15-сон қарорига ИЛОВА
Бир қарз олувчи ёки бир-бирига дахлдор қарз олувчилар гуруҳи учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдорлари тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
«кредитлар, юридик шахс устав капиталига ва бошқа қимматли қоғозларига киритилган инвестициялар, берилган кафолатлар ва улар бўйича тўлаб берилиб, ундирилмаган маблағлар, қабул қилинган кафолатлар (кафилликлар), босқичма-босқич тўлаш шарти билан сотилган активлар, акцептлар ёки аккредитивлар, лизинг, қимматли қоғозлар ва чет эл валютасини сотиб олиш бўйича ҳар қандай ҳуқуқий асосланган мажбуриятнома, факторинг, репо, своп ҳамда ҳисобланган фоизлар ва балансдан ташқари моддаларда акс эттирилган мажбуриятлар;».
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 18 ноябрдаги ПФ-4053-сон «Иқтисодиёт реал сектори корхоналарининг молиявий барқарорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ банкларга танлов савдоларда мулк сифатида сотилган ишлаб чиқариш корхоналари мулки негизида тузилган корхоналарга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 19 ноябрдаги Ф-4010-сон фармойиши билан тасдиқланган Иқтисодий ночор корхоналарни танлов савдоларида банкларга реализация қилиш тартибига мувофиқ иқтисодий судларнинг қарорларига кўра тугатиш қиймати бўйича банклар балансига қабул қилинган корхоналар мулки негизида тузилган янги корхоналарга берилган кредитлар;».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 30-сон, 744-модда)