1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки БОШҚАРУВИнинг
Қарори
Банкка алоқадор бўлган шахслар билан тузиладиган битимлар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 24 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2706-1]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 21 сентябрдаги 21/12-сонли «Бир қарз олувчи, ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи, шу жумладан банкка алоқадор шахслар учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3283, 29.10.2020 й.) асосан 2021 йил 30 январдан ўз кучини йўқотади.
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 22 июлдаги 19/15-сон қарори (рўйхат рақами 2706, 2015 йил 5 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 31-сон, 418-модда) билан тасдиқланган Банкка алоқадор бўлган шахслар билан тузиладиган битимлар тўғрисидаги низомгаиловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 24 июнь,
14/16-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 24 июндаги 14/16-сон қарорига ИЛОВА
Банкка алоқадор бўлган шахслар билан тузиладиган битимлар тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. 2-банднинг иккинчи хатбошиси «факторинг» деган сўздан кейин «репо, своп,» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
«18. Мазкур Низомнинг 16 ва 17-бандларига мувофиқ банкка алоқадор битта шахсга тўғри келувчи таваккалчилик суммасини аниқлашда кредит ва кредит линиялари, овердрафт, лизинг, факторинг, репо, своп, кредит шартларининг ўзгартирилишини барча шакллари, берилган кафолатлар ва улар бўйича тўлаб берилиб, ундирилмаган маблағлар, қимматли қоғозлар ва ҳар қандай кўринишдаги инвестициялар, қимматли қоғозларни ёхуд хорижий валютани сотиб олиш бўйича ҳар қандай ҳуқуқий асосланган мажбуриятнома, босқичма-босқич тўлаш шарти билан активларни сотиш, аккредитивлар очиш, мол-мулклар сотиб олиш, ҳисобланган фоизлар, балансдан ташқари моддаларда акс эттирилган мажбуриятлар ва бошқа молиялашлар билан боғлиқ битимлар ҳамда қарздорни тўлов мажбурияти бўйича банкрот деб эълон қилиниши натижасида бекор қилинган ҳолатдан ташқари ҳисобдан чиқарилган барча суммалар ҳисобга олинади.».
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 18 ноябрдаги ПФ-4053-сон «Иқтисодиёт реал сектори корхоналарининг молиявий барқарорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ банкларга танлов савдоларда мулк сифатида сотилган ишлаб чиқариш корхоналари мулки негизида тузилган корхоналарга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 19 ноябрдаги Ф-4010-сон фармойиши билан тасдиқланган Иқтисодий ночор корхоналарни танлов савдоларида банкларга реализация қилиш тартибига мувофиқ иқтисодий судларнинг қарорларига кўра тугатиш қиймати бўйича банклар балансига қабул қилинган корхоналар мулки негизида тузилган янги корхоналарга берилган кредитлар.».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 30-сон, 745-модда)