1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.01 Умумий масалалар;
3.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
2.Иқтисодиёт / Ахборот ва ахборотлаштириш. Электрон тижорат (ҳужжат айланиши)]
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
ИНТЕГРАЛ МИКРОСХЕМАЛАР ТОПОЛОГИЯЛАРИНИ ҲУҚУҚИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА
1-модда. Интеграл микросхемалар топологияларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Интеграл микросхемалар топологияларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг интеграл микросхемалар топологияларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
интеграл микросхема — электрон вазифаларни бажаришга мўлжалланган тугал ёки оралиқ шаклдаги микроэлектрон буюм бўлиб, ундаги элементларнинг ҳеч бўлмаганда бири фаол ҳисобланади, буюмдаги боғланишларнинг айримлари ёки барчаси бу буюм тайёрланган жисмлар таркибида ва (ёки) сиртида узвий шакл топган бўлади;
интеграл микросхема топологияси — интеграл микросхема элементларининг ва улар ўртасидаги боғланишлар мажмуининг моддий жисмда қайд этилган фазовий-геометрик жойлашуви;
ҳуқуқ эгаси — интеграл микросхема топологиясининг муаллифи, унинг меросхўри, шунингдек интеграл микросхема топологиясидан фойдаланиш мулкий ҳуқуқларини қонунга ёки шартномага асосан олган ва уларга эга бўлган юридик ёки жисмоний шахс.
3-модда. Интеграл микросхемалар топологияларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш объекти ва шартлари
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар]
Интеграл микросхеманинг ушбу Қонунда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган ўзига хос топологияси (бундан буён матнда топология деб юритилади) интеграл микросхемалар топологияларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш объекти ҳисобланади.
Муаллифнинг ижодий фаолияти натижасида яратилган ва яратилган санасида интеграл микросхемалар ишлаб чиқувчи ёки тайёрловчиларга маълум бўлмаган топология бошқача ҳолат исботлангунга қадар ўзига хос деб эътироф этилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.04 Саноат намунасига бўлган ҳуқуқ]
Яратилган санасида интеграл микросхемалар ишлаб чиқувчи ёки тайёрловчиларга маълум бўлган элементлардан таркиб топган топологияга, агар бундай элементлар йиғиндиси ушбу модда иккинчи қисмининг талабларига тўла мувофиқ бўлсагина ҳуқуқий муҳофаза берилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.06.00 Очилмаган ахборотни ноқонуний фойдаланишдан ҳимоя қилиш]
Ушбу Қонун билан бериладиган ҳуқуқий муҳофаза топологияга сингдирилган ғоялар, усуллар, тизимлар, технология ёки кодлаштирилган ахборотга нисбатан татбиқ этилмайди.
Ижодий меҳнати билан топологияни яратган жисмоний шахс шу топология муаллифи деб эътироф этилади. Агар топология икки ёки ундан ортиқ жисмоний шахсларнинг биргаликдаги ижодий меҳнати билан яратилган бўлса, улар биргаликда муаллифлар (ҳаммуаллифлар) деб эътироф этилади.
Топологияни яратишга шахсан ижодий хисса қўшмаган, бироқ муаллифга техник, ташкилий ёки моддий ёрдам кўрсатган ёхуд топологиядан фойдаланиш ҳуқуқини расмийлаштиришга кўмаклашган жисмоний шахслар муаллифлар деб эътироф этилмайди.
Муаллифнинг топологияга бўлган ҳуқуқи бошқа шахсга ўтказилмайдиган шахсий номулкий ҳуқуқ ҳисобланади ва қонун билан муҳофаза қилинади.
Ҳуқуқ эгасига топологиядан ўз ихтиёрига биноан фойдаланиш, шу жумладан уни тайёрлаш, қўллаш ва тарқатиш мутлақ ҳуқуқи тегишлидир.
Ҳуқуқ эгаси топологияда, шунингдек шундай топологияни ўз ичига олган буюмларда «Т» ҳарфи ёки айланадаги «Т» ҳарфи ёхуд бошқача тарзда ифодаланган «Т» ҳарфини жойлаштиради ва бу унинг Ўзбекистон Республикасида муҳофаза қилинишини кўрсатади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш]
Бир неча ҳуқуқ эгаларига тегишли ҳуқуқлардан фойдаланиш тартиби улар ўртасидаги шартномага биноан белгиланади.
6-модда. Топологиядан фойдаланишга бўлган мутлақ ҳуқуқнинг бузилиши
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.03 Фойдали моделга бўлган ҳуқуқ]
Муҳофаза қилинадиган топологияни, шу топологияли интеграл микросхемани ёки шундай интеграл микросхемани ўз ичига олган буюмни ҳуқуқ эгасининг рухсатисиз қўллаш, олиб кириш, сотувга қўйиш, сотиш, такрорлаш (ўзига хос бўлмаган қисмини такрорлаш бундан мустасно) ва фуқаролик муомаласига бошқача тарзда киритиш топологиядан фойдаланишга бўлган мутлақ ҳуқуқнинг бузилиши деб эътироф этилади.
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.01 Умумий масалалар]
Қуйидагилар топологиядан фойдаланишга бўлган мутлақ ҳуқуқнинг бузилиши деб эътироф этилмайди:
топологиядан фойда олмаган тарзда шахсий мақсадларда, шунингдек уни баҳолаш, таҳлил килиш, тадқиқ этиш ёки ўқитиш учун фойдаланиш;
қонунга хилоф равишда такрорланган топологияли интеграл микросхемани ёки шундай интеграл микросхемали буюмни сотиб олган шахснинг ҳаракатлари, агар бу шахс уларга қонунга хилоф равишда такрорланган топология киритилганини билмаган ва билиши мумкин ҳам бўлмаган бўлса;
айнан бир хилдаги топологияни мустақил равишда яратган шахсга нисбатан, ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳаракатлар.
7-модда. Хизмат топологияси
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.04.00.00 Кафолатлар ва компенсациялар / 05.04.02.00 Давлат ёки жамоат вазифаларини бажараётган вақтида бериладиган кафолатлар]
Ходим ўз хизмат вазифаларини ёки иш берувчининг топшириғини бажариш вақтида яратган (хизмат топологияси) топологиянинг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома олиш ҳуқуқи, башарти бу улар ўртасидаги шартномада назарда тутилган бўлса, иш берувчига тегишли бўлади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.05.00.00 Меҳнат интизоми / 05.05.03.00 Меҳнатни рағбатлантириш. Турлари ва қўллаш тартиби]
Хизмат топологияси учун муаллифга тўланадиган мукофот пулининг миқдори, шартлари ва тартиби у билан иш берувчи ўртасидаги шартнома билан белгиланади.
8-модда.Топологияни рўйхатдан ўтказиш учун талабнома бериш
Топологияни рўйхатдан ўтказиш учун талабнома муаллиф, иш берувчи ёки уларнинг ҳуқуқий вориси (бундан буён матнда талабнома берувчи деб юритилади) томонидан бевосита ёки ишончли вакил орқали Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идорасига (бундан буён матнда Патент идораси деб юритилади) берилади.
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.07.00 Бошқа рухсат берувчи ва рўйхатга олиш тартиблари]
Топологияни рўйхатдан ўтказиш учун талабнома бериш, агар топологиядан фойдаланилган бўлса, ундан биринчи марта фойдаланилган санадан этиборан икки йилдан ошмаган муддатда амалга оширилиши мумкин.
Топологияни рўйхатдан ўтказишга доир талабнома битта топологияга тааллуқли бўлиши керак.
Топологияни рўйхатдан ўтказишга доир талабномани расмийлаштириш учун зарур бўладиган ҳужжатларга доир талаблар Патент идораси томонидан белгиланади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 июлдаги 427-сон қарори билан тасдиқланган Интеграл микросхемалар топологияларини рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти.
9-модда. Топологияни рўйхатдан ўтказишга доир талабноманинг давлат экспертизаси
Топологияни рўйхатдан ўтказишга доир талабноманинг давлат экспертизаси талабнома берилган санадан эътиборан икки ойлик муддат ичида Патент идораси томонидан ўтказилади. Давлат экспертизаси натижаларига биноан топологияни рўйхатга олиш ёки уни рўйхатга олишни рад этиш тўғрисида қарор чиқарилиб, бу ҳақда талабнома берувчи хабардор қилинади.
Талабнома берувчи Патент идорасининг сўровига биноан ёки ўз ташаббуси билан топологияни рўйхатга олиш тўғрисида қарор қабул қилингунга қадар талабнома материалларини тўлдириш, аниқлаштириш ва тузатишга ҳақлидир.
Топологияни рўйхатдан ўтказишга доир талабноманинг давлат экспертизасини ўтказиш тартиби Патент идораси томонидан белгиланади.
10-модда. Давлат экспертизасининг хулосаси устидан шикоят қилиш
Талабнома берувчи давлат экспертизасининг хулосаси устидан қарор қабул қилинган санадан эътиборан уч ой ичида Патент идорасининг Апелляция кенгашига (бундан буён матнда Апелляция кенгаши деб юритилади) шикоят қилишга ҳақлидир.
Давлат экспертизасининг хулосаси устидан Апелляция кенгашига шикоят қилиш тартибини Патент идораси белгилайди.
Талабнома берувчи Апелляция кенгашининг қарори устидан қарор қабул қилинган санадан эътиборан олти ой ичида судга шикоят қилишга ҳақлидир.
Давлат экспертизасининг хулосаси асосида Патент идораси патент божи тўлангани тўғрисидаги ҳужжат олинган санадан эътиборан бир ой ичида топологияни Интеграл микросхемалар топологияларининг давлат реестрида рўйхатга олади. Реестрга киритиладиган маълумотлар таркиби Патент идораси томонидан белгиланади.
12-модда. Топология рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш
Топология рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги маълумотлар Патент идораси томонидан расмий ахборотномада эълон қилинади. Эълон қилинадиган маълумотлар таркиби Патент идораси томонидан белгиланади.
13-модда. Топология рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.07.00 Бошқа рухсат берувчи ва рўйхатга олиш тартиблари;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.03 Фойдали моделга бўлган ҳуқуқ]
Топология рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ҳуқуқ эгасининг топологиядан фойдаланишга бўлган мутлақ ҳуқуқини тасдиқлайди.
Гувоҳномани бериш Патент идораси томонидан топология рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинган санадан эътиборан уч ой ўтгандан кейин амалга оширилади. Топология рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома шакли ҳамда унда кўрсатиладиган маълумотлар таркиби Патент идораси томонидан белгиланади.
14-модда. Топологиядан фойдаланишга бўлган мутлақ ҳуқуқнинг амал қилиш муддати
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар]
Топологиядан фойдаланишга бўлган мутлақ ҳуқуқ ўн йил давомида амал қилади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.04.00 Асосий (Конституциявий) ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.04.06 Илмий ва техникавий ижод эркинлиги, маданият ютуқларидан фойдаланиш ҳуқуқи]
Топологиядан фойдаланишга бўлган мутлақ ҳуқуқ амал қилиш муддатининг бошланиши қуйидаги саналардан энг олдингиси бўйича аниқланади:
топологиядан биринчи марта фойдаланиш санаси бўйича, бунда бу топология жаҳоннинг бирон-бир ерида фуқаро муомаласига олдинроқ киритилганлиги ҳужжатлар билан қайд этилган сана назарда тутилади;
топология рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар расмий эълон қилинган сана бўйича.
Бошқа шахс томонидан мустақил равишда яратилган айнан бир хил топология пайдо бўлган ҳолларда, топологиядан фойдаланишга бўлган мутлақ ҳуқуқнинг амал килиш умумий муддати ўн йилдан ошиб кетиши мумкин эмас.
15-модда. Топологияга бўлган ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказиш
Топологияга бўлган ҳуқуқ тўла ёки қисман бошқа шахсга ўтказилиши мумкин.
Топологияга бўлган ҳуқуқларни бошқа шахсга бериш тўғрисидаги шартнома Патент идорасида рўйхатдан ўтказилиши керак.
Топологияга бўлган ҳуқуқларни бошқа шахсга бериш тўғрисидаги шартномани рўйхатдан ўтказиш тартиби ва шартлари Патент идораси томонидан белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси миллий хавфсизлик мақсадларида ҳуқуқ эгасига қонун ҳужжатларида белгиланган компенсация тўлаган ҳолда топологиядан унинг розилигисиз фойдаланишга рухсат бериши мумкин.
16-модда. Топология рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг бекор бўлиши
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.07.00 Бошқа рухсат берувчи ва рўйхатга олиш тартиблари;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар]
Топология рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома топологиядан фойдаланишга бўлган мутлақ ҳуқуқнинг амал қилиш муддати тугаши муносабати билан бекор бўлади.
Топология рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома:
Апелляция кенгашининг қарори;
ҳуқуқ эгаси томонидан Патент идорасига берилган ариза;
Топологияни рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ юридик аҳамиятли ҳаракатларни содир этганлик учун патент божлари ундирилади. Патент божлари Патент идорасига тўланади.
(17-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 30 августдаги 405–II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 165-модда)
Патент божларининг миқдори ва уларни тўлаш муддатлари, уларни тўлашдан озод қилиш, тўловларнинг миқдорини камайтириш ёки уларни қайтариб бериш асослари, шунингдек патент божларидан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
(17-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 30 августдаги 405–II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 165-модда)
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунининг 3-моддаси.
18-модда. Топологияни бошқа давлатларда рўйхатдан ўтказиш
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.07.00 Бошқа рухсат берувчи ва рўйхатга олиш тартиблари;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар]
Ўзбекистон Республикасининг юридик ёки жисмоний шахслари топологияни бошқа давлатларда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқига эгадирлар.
19-модда. Чет эл юридик ва жисмоний шахсларининг ҳуқуқлари
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.05.00.00 Аҳоли / 01.05.05.00 Чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.05.00 Ҳуқуқ ва эркинликнинг кафолати ва ҳимояси. Омбудсман]
Чет эл юридик ва жисмоний шахслари ушбу Қонунда назарда тутилган ҳуқуқлардан Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахслари билан тенг равишда ёки ўзаро келишув принципи асосида фойдаланадилар.
20-модда. Низоларни ҳал қилиш
Топологияларни ҳуқуқий муҳофаза қилиш билан боғлиқ низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.