1.04.00.00.00 Оила қонунчилиги / 04.08.00.00 Оила, оналик, оталик ва болаликни ҳимоя қилиш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Никоҳ ва оила. Фуқаролик ҳолати далолатномалари;
2.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Вазирлар Маҳкамасининг «Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2012 йил 28 июндаги 185-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази фаолиятини такомиллаштириш ҳамда бюджет маблағларини тежаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2012 йил 28 июндаги 185-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2012 й., 26-27-сон, 295-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.К. Нарбаева зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 13 июль,
495-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 июлдаги 495-сон қарорига ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2012 йил 28 июндаги 185-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 1-банднинг биринчи хатбошидаги «127» рақами «133» рақами билан алмаштирилсин.