1.04.00.00.00 Оила қонунчилиги / 04.08.00.00 Оила, оналик, оталик ва болаликни ҳимоя қилиш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Никоҳ ва оила. Фуқаролик ҳолати далолатномалари;
2.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида
Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг ижтимоий ночор гуруҳларга кирадиган болаларга ва уларнинг оилаларига, шунингдек иқтидорли болаларга ижтимоий-педагогик, ҳуқуқий ҳамда ахборот-таълим ёрдами кўрсатиш бўйича фаолиятини янада ривожлантириш ва кенгайтиришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.05.00.00 Аҳоли / 19.05.09.00 Инсон ҳуқуқларини халқаро ҳимоя қилиш (қийнашни тақиқлаш. Дискриминация. Болалар ҳуқуқини ҳимоя қилиш. Аёллар ҳуқуқини ҳимоя қилиш)]
1. Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин, унинг ходимлари чекланган сони 133 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари сони 50 нафар этиб белгилансин, бунда қуйидагилар назарда тутилсин:
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 июлдаги 495-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 28-сон, 665-модда)
[ОКОЗ:
1.04.00.00.00 Оила қонунчилиги / 04.08.00.00 Оила, оналик, оталик ва болаликни ҳимоя қилиш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш]
Марказ тузилмасида штатдаги ходимлари сони 4 нафардан иборат бўлган алоҳида иқтидорли болаларнинг муаммоларини ўрганиш, уларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда иқтидорли ва талантли болаларга психологик-педагогик ёрдам кўрсатишни таъминлаш бўлимини ташкил этиш;
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.01.00 Умумий қоидалар. Меҳнат қонунчилик ҳужжатларининг амал қилиш доираси]
Ахборот-консалтинг хизмати ходимлари сонини психологлар, врачлар, ижтимоий ва бошқа ходимлар қўшимча лавозимларини киритган ҳолда 56 нафаргача кўпайтириш.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 30 июлдаги 212-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 31-сон, 408-модда)
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.02.00 Давлат муассасаларида (интернатлар ва қариялар ҳамда ногиронлар уйлари) ижтимоий хизмат кўрсатиш]
жисмоний имкониятлари чекланган болаларни реабилитация қилиш учун даволаш-жисмоний тарбия залига эга бўлган махсус ҳавзадан фойдаланишни бошлаш муддатлари билан боғлиқ ҳолда ходимларнинг қўшимча сонини жорий этиш.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.02.00 Меҳнат соҳасидаги бошқарув]
2. Марказ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда:
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.09.00 Маълум бир мутахассислик бўйича ходимларга қўйиладиган талаблар. Квалификация тавсифлари]
Марказни замонавий фикрлайдиган, юқори малакага, касбий маҳоратга эга бўлган ва масъулиятни чуқур ҳис қиладиган, болаларга ижтимоий-педагогик, ҳуқуқий ва ахборот-таълим ёрдами кўрсатиш соҳасида тегишли тажрибаси бўлган ходимлар билан таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрсин;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.06.00 Алоҳида тоифадаги ходимларнинг иш ҳақи]
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда, янгидан жорий этилган лавозимларни ва ходимларнинг алоҳида тоифаларини қўшимча моддий рағбатлантиришни, шунингдек бошқарув ходимлари учун амалдаги устама ҳақларнинг сақлаб қолинишини ҳисобга олган ҳолда Марказ ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича разрядларни икки ҳафта муддатда қайта тасдиқласин.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.17.00 Аттестация (ходимларни) (шунингдек, 13.02.04.00 ва 13.01.16.00га қаранг)]
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.17.00 Аттестация (ходимларни) (шунингдек, 13.02.04.00 ва 13.01.16.00га қаранг)]
икки ҳафта муддатда Марказнинг аттестациядан ўтказилиши керак бўлган ходимлари рўйхатини аниқласин, аттестацияни ўтказиш жадвалини тасдиқласин ҳамда ходимларни ўтказиладиган аттестация тўғрисида белгиланган тартибда ва муддатларда хабардор қилсин;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.09.00 Маълум бир мутахассислик бўйича ходимларга қўйиладиган талаблар. Квалификация тавсифлари]
икки ой муддатда аттестациянинг юқори талабчанлик, қатъиятлилик ва Марказ ходимларини холисона баҳолаш вазиятида ўтказилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.02.00.00 Молия ва иқтисод соҳасидаги бошқарув]
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.04.00 Бюджетдан молиялаштириш]
жорий йилда Марказ ходимлари сонининг кўпайганлиги билан боғлиқ қўшимча харажатлар учун зарур бюджет маблағлари ажратсин, 2013 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида ушбу харажатларни қоплашга маблағларни назарда тутсин;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.06.00 Ижтимоий ва бошқа соҳаларни молиялаштириш]
Марказга 5 та автотранспорт воситаси, шу жумладан 3 та енгил транспорт воситаси сақлаш учун лимитлар ажратсин.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.06.00 Молиялаштиришнинг бошқа манбалари]
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 23 сентябрдаги 267-сон қарорида назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш доирасида 2012 йилда Марказнинг моддий-техника базасини янада ривожлантириш учун 3-иловага мувофиқ рўйхат бўйича хўжалик юритувчи субъектлар ва ташкилотлар томонидан 1407,0 млн сўм миқдорида қўшимча равишда ихтиёрий хайрия ёрдами кўрсатилиши маълумот учун қабул қилинсин.
6. Қуйидагилар:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.03.00 Бюджетларни баланслаштириш]
Фарғона вилояти ҳокимлиги ва Марказнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан келишилган Фарғона шаҳри, Обод кўчаси, 3-уйда жойлашган бинони унга Марказнинг Фарғона минтақавий филиалини жойлаштириш учун Фарғона шаҳри ҳокимлиги балансидан Марказ балансига тасарруф этиш ҳуқуқисиз бепул ўтказиш тўғрисидаги таклифи;
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.06.00 Молиялаштиришнинг бошқа манбалари]
4-иловага мувофиқ рўйхат бўйича хўжалик юритувчи субъектлар ва ташкилотларнинг улар томонидан Марказнинг Фарғона минтақавий филиали учун бинони мукаммал реконструкция қилиш мақсади учун ихтиёрий хайрия ёрдами кўрсатилиши тўғрисидаги ташаббуси маъқуллансин.
7. Фарғона вилояти ҳокимлиги:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.04.00.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 01.15.03.00га қаранг) / 02.04.02.00 Ҳокимни тайинлаш ва тасдиқлаш. Ваколатлари]
Фарғона шаҳри ҳокимлиги ва Марказ билан биргаликда ушбу қарорнинг 6-бандида кўрсатилган бинони балансдан балансга бериш — қабул қилиб олишни амалга оширсин, бинонинг сақланишини ва ундан қатъий белгиланган мақсадда фойдаланилишини таъминласин;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.13.00 Мавжуд корхона, бино, иншоотларни капитал таъмирлаш, техник қайта жиҳозлаш, кенгайтириш ва реконструкциялаш]
Марказнинг Фарғона минтақавий филиали биносини мукаммал реконструкция қилишга ажратилаётган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини ва бинонинг 2012 йил 1 сентябрда фойдаланишга топширилишини таъминласин.
8. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Марказнинг Ахборот-консалтинг хизмати учун тиббий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига белгиланган тартибда лицензия берсин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика болалар ижтимоий мослашуви марказини ташкил этиш тўғрисида» 2004 йил 7 сентябрдаги 419-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 9-сон, 91-модда) 5-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н.Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 28 июнь,
185-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 июндаги 185-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ходимларнинг чекланган сони — 109 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари сони — 50 нафар.
(1-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 январдаги 11-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2020 й., 09/20/11/0032-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 июндаги 185-сон қарорига 3-ИЛОВА
Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг моддий-техника базасини янада ривожлантириш учун 2012 йилда қўшимча хайрия ёрдами кўрсатадиган хўжалик юритувчи субъектлар ва ташкилотлар рўйхати
(млн сўм)
Т/р
Ташкилотлар номи
Хайрия ёрдами миқдори
1.
«Ўзбекнефтгаз» МХК
215,0
2.
Навоий КМК
200,0
3.
Олмалиқ КМК
180,0
4.
«Ўзметкомбинат» ОАЖ
180,0
5.
«Ўзбекистон темир йўллари» ДАК
180,0
6.
«Ўзбектелеком» АК
165,0
7.
«Ўзнефтмаҳсулот» АК
165,0
8.
«Ўзавтосаноат» АК
122,0
Жами:
1407,0
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 июндаги 185-сон қарорига 4-ИЛОВА
Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг Фарғона минтақавий филиали биносини мукаммал реконструкция қилиш учун 2012 йилда хайрия ёрдами кўрсатадиган хўжалик юритувчи субъектлар ва ташкилотлар рўйхати
(млн сўм)
Т/р
Ташкилотлар номи
Хайрия ёрдами миқдори
1.
«Ўзавтосаноат» АК
300,0
2.
«Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» шуъба унитар корхонаси
300,0
3.
«Фарғонаазот» ОАЖ
200,0
4.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки
Изоҳ: Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг Фарғона минтақавий филиалини жиҳозлаш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг белгиланган тартибда ажратиладиган маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 июндаги 185-сон қарорига 5-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Республика болалар ижтимоий мослашуви марказини ташкил этиш тўғрисида» 2004 йил 7 сентябрдаги 419-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 2-банднинг биринчи хатбошидаги «унинг ходимларининг чекланган сони 69, шу жумладан бошқарув ходимлари 40 нафар этиб белгилансин» сўзлари чиқариб ташлансин.
«1. Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) жисмоний имкониятлари чекланган (ногиронлар, жисмоний нуқсони бўлган ҳамда асаб ва руҳияти бузилган болалар, сурункали оғир касалликлардан азоб чекувчи болалар), ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан хатарли гуруҳларга кирадиган болаларни (етимлар, ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар қаровисиз қолган болалар, нотинч оилалар болалари), шунингдек ижтимоий мослашувда қийинчиликка эга бўлган, бироқ хатарли гуруҳларга кирмайдиган алоҳида иқтидорли болаларни (умумий махсус қобилиятли болаларни, хусусан: спортга, бадиий, илмий ва бошқа қобилиятларга эга бўлган болаларни) (кейинги ўринларда болалар деб аталади) ижтимоий мослаштириш муаммоларини ўрганувчи мустақил ташкилот ҳисобланади.»;
б) 7 ва 8-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«7. Марказ қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиладиган ўз филиалларига эга бўлиши мумкин, улар ўз фаолиятини ушбу Устав ва Марказ директори томонидан тасдиқланадиган улар тўғрисидаги низомлар асосида амалга оширадилар.
иккинчи хатбошидаги «жисмоний имкониятлари чекланган болалар (ногиронлар, жисмоний нуқсони бўлган ҳамда асаб ва руҳияти бузилган болалар, сурункали оғир касалликлардан азоб чекувчи болалар) ҳамда ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан хатарли гуруҳларга кирадиган болаларнинг (етимлар, ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босадиган шахсларнинг қаровисиз қолган болалар, нотинч оилаларнинг болалари)» сўзлари «болалар» сўзи билан алмаштирилсин;
тўртинчихат бошидаги «имкониятлари чекланган, ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан хатарли гуруҳларга кирадиган болалар» сўзлари «болалар» сўзлари билан алмаштирилсин;
саккизинчихат бошидаги «жисмоний имкониятлари чекланган, ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан хатарли гуруҳларга кирадиган болаларга» сўзлари «болаларга» сўзи билан алмаштирилсин;
г) 10-банднинг тўртинчи хатбошидаги «асаб ва руҳияти бузилган, жисмоний нуқсони бўлган, ногирон ва сурункали оғир касалликларга чалинган болаларнинг, шунингдек етим болалар, ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар қаровисиз қолган» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан хатарли гуруҳларга кирадиган болалар муаммоларини ўрганиш бўлими;
Болаларнинг ҳуқуқий муаммоларини ўрганиш бўлими;
Ижтимоий ишлар бўлими;
Алоҳида иқтидорли болалар муаммоларини ўрганиш бўлими;
Ахборот-консалтинг хизмати;
«Bola va Zamon» журнали таҳририяти;
Хўжалик таъминоти бўлими;
Бухгалтерия;
Юридик маслаҳатчи.
Марказ олдида турган вазифаларни самарали бажариш мақсадида болаларни ижтимоий мослаштиришнинг долзарб муаммолари бўйича белгиланган тартибда бошқа таркибий бўлинмалар ҳам ташкил этилиши мумкин».