1.Давлат ва жамият қурилиши / Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари;
2.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Юқори даражалар ва фарқловчи белгилар. Давлат мукофотлари ва бошқа мукофотлар]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
«Маҳалла ифтихори» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида
Жамиятимизда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ўрни ва ролини кучайтириш, жойларда маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, кенг қамровли профилактика тадбирлари ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш, маҳалла фуқаролар йиғинларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ишларига муносиб ҳисса қўшиб келаётган фаол, ташаббускор фуқаролар ва жамоатчилик тузилмалари вакилларини тақдирлаш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 февралдаги «Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-4944-сонли Фармонига асосан:
«Маҳалла ифтихори» кўкрак нишони тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
«Маҳалла ифтихори» кўкрак нишони ва унинг гувоҳномасининг тавсифлари 2, 3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси «Маҳалла ифтихори» кўкрак нишонлари ва уларнинг гувоҳномалари тайёрланишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.10.00 Ижтимоий жамғармалар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.05.00.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (шунингдек, 01.16.00.00га қаранг) / 02.05.02.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколатлари]
4. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашининг «Маҳалла ифтихори» кўкрак нишонлари ва уларнинг гувоҳномаларини тайёрлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди маблағлари ҳисобидан қопланиши тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчаларни киритсин.
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 13 июль,
ПҚ-3132-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 июлдаги ПҚ-3132-сонли қарорига 1-ИЛОВА
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.05.00.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (шунингдек, 01.16.00.00га қаранг) / 02.05.01.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (йиғин)]
1. «Маҳалла ифтихори» кўкрак нишони (кейинги ўринларда — кўкрак нишони) билан жамиятимизда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ўрни ва ролини кучайтириш, жойларда маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, кенг қамровли профилактика тадбирлари ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш, маҳалла фуқаролар йиғинларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ишларига муносиб ҳисса қўшиб келаётган фаол, ташаббускор фуқаролар ва жамоатчилик тузилмалари вакиллари тақдирланадилар.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.05.00.00 Аҳоли / 01.05.05.00 Чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар]
Кўкрак нишони билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.02.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги соҳасидаги бошқарув]
2. Кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифлар маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан (фуқаролар вакилларининг йиғилишлари қарорлари асосида) туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимларига берилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 мартдаги ПҚ-93-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.03.2023 й., 07/23/93/0149-сон)
3. Туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимларининг кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифлари Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармалари томонидан кўриб чиқилиб, ҳар йилнинг 3 январь санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига (кейинги ўринларда — Вазирлик) тақдим этилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 мартдаги ПҚ-93-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.03.2023 й., 07/23/93/0149-сон)
4. Кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш тартиби камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири томонидан белгиланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 мартдаги ПҚ-93-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.03.2023 й., 07/23/93/0149-сон)
5. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг буйруғи билан кўкрак нишонига тавсия этилган номзодларни кўриб чиқиш бўйича доимий комиссия (кейинги ўринларда — комиссия) ташкил этилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 мартдаги ПҚ-93-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.03.2023 й., 07/23/93/0149-сон)
6. Комиссия хулосаси асосида камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг кўкрак нишони билан тақдирлашга оид буйруғи қабул қилинади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 мартдаги ПҚ-93-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.03.2023 й., 07/23/93/0149-сон)
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.09.00 Оммавий ахборот воситаларидаги ахборот (шунингдек, 13.03.19.00.га қаранг)]
Кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруқ ахборот воситаларида эълон қилинади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 мартдаги ПФ-6188-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.03.2021 й., 06/21/6188/0216-сон)
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.22.00.00 Давлат мукофотлари, пул ва бошқа мукофотлар]
7. Кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти оладилар.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги ПФ-5894-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон)
Бир йўла тўланадиган пул мукофотлари Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
8. Кўкрак нишони, унинг гувоҳномаси ва пул мукофоти Маҳалла тизими ходимлари куни арафасида камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири томонидан тантанали вазиятда топширилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 мартдаги ПҚ-93-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.03.2023 й., 07/23/93/0149-сон)
9. Кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларнинг маҳалла тизими ривожига қўшган муносиб ҳиссаси ва ибратли фаолиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамда туман (шаҳар) марказларидаги «Маҳалла маркази» мажмуалари биноларига ўрнатиладиган «Маҳалламиз ифтихорлари» ахборот пешлавҳасининг намунавий шакли камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири томонидан тасдиқланади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 мартдаги ПҚ-93-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.03.2023 й., 07/23/93/0149-сон)
10. Кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди ҳисобидан мамлакатимиз санаторийларида даволанишлари учун бир маротабалик бепул йўлланма олиш ҳуқуқига эга бўладилар.
11. Кўкрак нишони такроран берилмайди.
12. Кўкрак нишони давлат мукофотларидан кейин кўкракнинг чап томонига тақилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 июлдаги ПҚ-3132-сонли қарорига 2-ИЛОВА
«Маҳалла ифтихори» кўкрак нишонининг
ТАВСИФИ
«Маҳалла ифтихори» кўкрак нишони диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлиб, мис қотишмасидан тайёрланади.
Кўкрак нишонининг олд томони юқори қисмида Ўзбекистон Республикасининг харитаси, унинг остида маҳалланинг рамзий дарвозасини ифодаловчи арка тасвири кўтарилаётган қуёш нурлари фонида акс эттирилган.
Кўкрак нишонининг айланаси бўйлаб зарҳал ҳошия билан ўралган кўк рангдаги эмал доира ичида «MAHALLA IFTIXORI» сўзлари ёзилган. Ҳарфларнинг баландлиги 2,3 миллиметр, ёзувлар зарҳалланган. Унинг пастки қисми марказида иккита саккиз қиррали юлдуз оралиғида фахр-ифтихор ва шараф маъноларини ифода этувчи дафна япроқлари тасвирланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 июлдаги ПҚ-3132-сонли қарорига 3-ИЛОВА
«Маҳалла ифтихори» кўкрак нишони гувоҳномасининг
ТАВСИФИ
«Маҳалла ифтихори» кўкрак нишони гувоҳномаси 160 х 110 миллиметр ўлчамдаги китобча шаклида бўлиб, 240 г/кв.м. қалинликдаги офсет қоғоздан тайёрланади.
Гувоҳноманинг ташқи томони (биринчи ва тўртинчи бетлари) кўк рангда бўлиб, плёнка билан қопланган.
Гувоҳноманинг биринчи бети эни 7,5 миллиметрли, ички бурчаклари айлана шаклида бўлган тўқ кўк рангли ҳошия билан ўралган.
Гувоҳноманинг юқори чеккасидан (биринчи бети) 35 миллиметр пастда, марказда оралиғи 3,5 миллиметрли икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «Mahalla iftixori», иккинчи сатрда «koʻkrak nishoni» («Times new Roman Bold» шрифти, 17-кегль) сўзлари ёзилган. Ундан 6 миллиметр пастда «GUVOHNOMASI» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bold» шрифти, 17-кегль) сўзи ёзилган. Ёзувлар зарҳал рангида акс эттирилган.
Гувоҳноманинг ички томони (иккинчи ва учинчи бетлари) «Тангир» тасвири туширилган оч ҳаво рангда бўлиб, офсет усулида чоп этилган.
Ички томонининг чап қисмида (иккинчи бети), марказда кўкрак нишонининг аслига тенг ўлчамдаги рангли тасвири акс эттирилган.
Гувоҳноманинг ички ўнг томони (учинчи бети) юқори чеккасидан 8 миллиметр пастда, марказда «GUVOHNOMA» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bold» шрифти, 10-кегль) сўзи ҳамда гувоҳнома тартиб рақами учун «№» белгиси ва 15 миллиметрли чизиқ жойлашган.
«GUVOHNOMA» сўзидан 11 миллиметр пастда мукофотланган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исмини қайд этиш учун оралиғи 8 миллиметрли учта чизиқ тортилган.
Пастки чизиқдан 6 миллиметр қуйида, марказда оралиғи 2 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «Oʻzbekiston Respublikasi», иккинчи сатрда «Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik», учинчи сатрда «vazirligining» («Times new Roman Bold» шрифти, 10-кегль) сўзлари ёзилган.
(тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 мартдаги ПҚ-93-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.03.2023 й., 07/23/93/0149-сон)
Ундан 5 миллиметр пастда оралиғи 4 миллиметр бўлган икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «20__ y. «___» ___________dagi», иккинчи сатрда «____-sonli buyrugʻiga asosan» («Times new Roman Bold» шрифти, 10-кегль) сўзлари ёзилган.
(ўнинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 мартдаги ПФ-6188-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.03.2021 й., 06/21/6188/0216-сон)
Ундан 5 миллиметр пастда, марказда оралиғи 5 миллиметрли икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда марказда «Mahalla iftixori» («Times new Roman Bolt» шрифти, 12-кегль), иккинчи сатрда «koʻkrak nishoni bilan mukofotlandi» («Times new Roman Bold» шрифти, 10-кегль) сўзлари ёзилган.
Сўнгги сўзлардан 9 миллиметр пастда, чап томонда оралиғи 2 миллиметрли икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «Kambagʻallikni qisqartirish», иккинчи сатрда «va bandlik vaziri» («Times new Roman Bold» шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.
(ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 мартдаги ПҚ-93-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.03.2023 й., 07/23/93/0149-сон)
«Маҳалла ифтихори» кўкрак нишони ГУВОҲНОМАСИ
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 28-сон, 647-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон; 17.03.2021 й., 06/21/6188/0216-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.03.2023 й., 07/23/93/0149-сон)