toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2018
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларини текширишни янада қисқартириш ва унинг тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 5 октябрдаги ПФ-3665-сон Фармонига ўзгартириш киритиш тўғрисида
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сонли «Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан 2018 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши таркибини мақбуллаштириш ва янгилаш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларини текширишни янада қисқартириш ва унинг тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 5 октябрдаги ПФ-3665-сон Фармонининг иловаси матни иловадаги таҳрирда баён қилинсин.
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 4 июль,
ПФ-5102-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 июлдаги ПФ-5102-сон Фармонига
ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикасининг Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши
ТАРКИБИ

Арипов А.Н.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Кенгаш раиси

Қўчкоров Ж.А.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Кенгаш раиси ўринбосари

Парпиев Б.Р.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси, Кенгаш раиси ўринбосари

Абдукадиров Р.В.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси

Касимов Р.С.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Ташкилий-кадрлар хизмати раҳбари — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори

Самадов С.И.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг ўринбосари

лавозими бўйича

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили

Курманов А.А.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси

Шадманов А.Х.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раиси

Абдуллаев И.Б.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори

Икрамов М.М.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири

Ходжаев Б.А.

Ўзбекистон Республикаси молия вазири

Саидова Г.К.

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири

лавозими бўйича

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Иқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, банк ва молия тизимларини ислоҳ қилиш, эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаментининг мудири

Назармухамедов Д.А.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари

Гулямов Р.Х.

Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари

Саидалиев С.С.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари, бош Давлат санитария врачи

Икрамов А.И.

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси

Жўраев Э.Н.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи, Кенгаш котиби.

Изоҳ: Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки тегишли функциялар зиммасига юкланган шахслар киритилади».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 27-сон, 606-модда)