1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.05.00 Банк омонати ва бошқа депозит операциялари;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Ахборот ва ахборотлаштириш. Электрон тижорат (ҳужжат айланиши);
2.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг Миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 4 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1863-5]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 4 январдаги 30/18-сонли «Банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3420, 08.02.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 23 августдаги 18/6-сон қарори (рўйхат рақами 1863, 2008 йил 27 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 40-41-сон, 414-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг Миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги низомгаиловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 24 июнь,
14/5-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 24 июндаги 14/5-сонли қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг Миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
«61. 9-сўров тури — банк томонидан юридик шахслар фаолиятини тугатиш вақтида шакллантирилади. Бундай ҳолларда, банклар тадбиркорлик субъекти бўлмаган мижозлардан олинган давлат реестридан/рўйхатидан чиқарилганлиги ҳақидаги қарор нусхасига ҳамда тадбиркорлик субъектлари бўйича эса давлат реестридан/рўйхатидан чиқарилганлиги ҳақидаги «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими»даги маълумотларга асосан мижознинг хос рақами фаоллигини тўхтатади ва ушбу ҳолат БДМАБда қайд этилади.».
«21» белги — Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 96-моддасида белгиланган асосларда давлат солиқ хизмати органининг аризасига кўра суд қарорига мувофиқ ушбу солиқ тўловчининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилган ҳолларда асосий депозит ҳисобвараққа хизмат кўрсатувчи банк томонидан БДМАБ орқали Давлат солиқ қўмитасига ва барча иккиламчи ҳисобварақ очган банкларга узатилади.
«22» белги — Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 96-моддасида белгиланган асосларда давлат солиқ хизмати органининг аризасига кўра суд қарорига мувофиқ ушбу солиқ тўловчининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилган ҳисобварақлари суд қарори асосида қайта ҳаракатга келтирилган ҳолларда асосий депозит ҳисобвараққа хизмат кўрсатувчи банк томонидан БДМАБ орқали Давлат солиқ қўмитасига ва барча иккиламчи ҳисобварақ очган банкларга узатилади.».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 27-сон, 628-модда)