Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ-2900-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари касбларининг жозибадорлигини ошириш ва уларни ижтимоий муҳофаза қилишни такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 22 июнь,
409-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 июндаги 409-сон қарорига ИЛОВА
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида
1 Ушбу Низом қуйидаги ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартибини белгилайди:
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги марказий аппарати, унинг ташкилий тузилмасига кирадиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган вазирликлар ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари (кейинги ўринларда бюджет ташкилотлари деб аталади) ходимлари;
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тизимига кирадиган давлат унитар корхоналарининг (кейинги ўринларда давлат унитар корхоналари деб аталади) ходимлари.
2. Бюджет ва давлат унитар корхоналари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига, ушбу Низомга, бошқа қонун ҳужжатларига, жамоавий шартномаларга, шунингдек бошқа маҳаллий норматив ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади ва у қуйидагиларни ўз ичига олади:
меҳнатнинг якуний натижаларига кўра белгиланадиган мукофотлар.
3. Давлат унитар корхоналари ходимларининг лавозим маошларига қўшимчалар ва устамалар, шунингдек мукофотлар мазкур ташкилотларнинг раҳбарлари томонидан, белгиланган тартибда молиявий имкониятлардан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
4. Бошқарув ходимларининг, хизмат кўрсатувчи ва техник ходимларнинг лавозим маошлари, шунингдек ишчиларнинг тариф ставкалари қонун ҳужжатларига мувофиқ Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ягона тариф сеткаси асосида белгиланади.
Ходимнинг лавозим маоши белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдорини ягона тариф сеткасининг тегишли разряди тариф коэффициентига кўпайтириш йўли билан аниқланади.
5. Штат жадвалини шакллантиришда иш касблари (мутахассисликлар) бўйича малака разрядлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касбларининг янгиланган классификаторини тасдиқлаш тўғрисида» 2015 йил 19 июндаги 164-сон қарорига мувофиқ ишларни сифатли бажариш учун талаб этиладиган малакадан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
7. Кўп квартирали уй-жой фондидан фойдаланиш соҳасида назорат инспекторларидан ташқари, бюджет ташкилотлари ходимларига меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан лавозим маошига қуйидаги қўшимчалар ва устамалар тўланади:
иш вақтидан бошқа вақтларда, дам олиш ва байрам кунларида ишлаганлик учун — соатбай тариф ставкасидан келиб чиққан ҳолда 2 баравар миқдорида;
тунги вақтда ишлаганлик учун — соатбай тариф ставкасидан келиб чиққан ҳолда 1,5 баравар миқдорида;
узоқ муддат ишлаганлик учун, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш давлат ташкилотларидаги узлуксиз иш стажини ҳисобга олган ҳолда, лавозим маошига фоиз миқдорида ҳар чоракда қуйидаги миқдорларда тўланади (тўлаш шартлари ва тартиби маҳаллий ҳужжатлар билан белгиланади):
8. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизими участкалари назоратчиларидан ташқари, давлат унитар корхоналари ходимларига ташкилотларнинг ўз маблағлари ҳисобидан лавозим маошига қуйидаги қўшимчалар ва устамалар белгиланиши мумкин:
касбларни (лавозимларни) қўшиб бажарганлик ва хизмат кўрсатиш ҳудудини кенгайтирганлик учун — амалда бажарилган ишлар учун;
дам олиш ва байрам кунларида ишлаганлик учун — соатбай тариф ставкасидан келиб чиққан ҳолда икки баравар миқдорда;
уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасидаги узлуксиз иш стажини ҳисобга олган ҳолда узоқ муддат ишлаганлик учун лавозим маошига фоизлар ҳисобида — ҳар чоракда ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган миқдорларда ва шартларда.
9. Узлуксиз иш стажи қуйидаги ҳолатларда лавозимда ишлашга кирганда:
ташкилотлар тугатилгани (қайта ташкил этилгани) ёки штат қисқаргани ёхуд доимий яшаш жойи ўзгаргани сабабли ташкилотлардан ишдан бўшаган кундан бошлаб уч ойдан кечикмай ишга кирганда;
ўз хоҳишига кўра (узрли сабаб бўйича), шу жумладан эри ёки хотини бошқа яшаш жойига ўтганда (ўтиш вақти бир ойлик муддатга киритилмайди) ташкилотлардан ишдан бўшаган кундан бошлаб бир ойдан кечикмай ишга кирганда.
10. Бюджет ташкилотлари ходимларини мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам кўрсатиш Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
12. Мукофотларнинг аниқ миқдорларини белгилаш учун Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигида бюджет ташкилотлари ходимларини мукофотлаш тартибини белгилаш комиссияси (кейинги ўринларда комиссия деб аталади) ташкил этилади.
6 кишидан иборат бўлган комиссия Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири қарори билан тузилади ва қуйидагилардан иборат бўлади: вазир (комиссия раиси), бош бухгалтер, кадрлар бошқармаси бошлиғи, юридик бўлим бошлиғи, меҳнат жамоаси ва касаба уюшма қўмитаси вакиллари. Комиссия қарори кўпчилик овоз билан қабул қилинади ва тегишли протокол билан расмийлаштирилади. Овозлар тенг бўлган тақдирда раиснинг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
13. Бюджет ташкилотларининг алоҳида ташаббускор ва юқори малакали ходимларига Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг буйруқларига мувофиқ ҳамда комиссия қарорлари асосида лавозим маошига лавозим маошининг 50 фоизидан ошмайдиган миқдорларда ҳар ойлик шахсий устамалар белгиланиши мумкин.
15. Давлат унитар корхоналари ходимларини мукофотлаш умуман ташкилот бўйича белгиланган асосий кўрсаткичларни бажарилганда, шунингдек ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга, харажатларни камайтиришга ва ишлаб чиқаришнинг ички резервларидан фойдаланишга йўналтирилган тадбирлар ўз вақтида бажарилганда ҳамда кутилаётган самарага эришилганда ҳисобот давридаги ишларнинг натижалари бўйича амалга оширилади.
Ўзининг функционал вазифаларини ўз вақтида, сифатли бажариш ва ташкилот фаолияти натижаларига шахсий улуш қўшиш давлат унитар корхоналари ходимларига мукофотлар ёзиш учун асосий кўрсаткичлар ҳисобланади. Давлат унитар корхоналари ходимларини мукофотлашнинг аниқ кўрсаткичлари тегишли ташкилотлар раҳбарлари томонидан касаба уюшма қўмитаси билан келишилган ҳолда белгиланади.
6-боб. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизими участкаларининг назоратчиларини моддий рағбатлантириш
19. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизими участкаларининг назоратчиларига мукофотлар тўлаш кўрсатилган хизматлар (сув таъминоти, канализация ва иссиқлик таъминоти) учун аҳолига ҳисоблаб ёзилган пул маблағлари йиғилишига мутаносиб равишда фоизлар миқдорида амалга оширилади.
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизими участкалари назоратчилари меҳнатига ҳақ тўлашга йўналтириладиган пул маблағларининг фоиз ҳисобидаги нисбати қуйидагилар таъминланган тақдирда истеъмолчиларга (жисмоний шахсларга) ҳисоблаб ёзилган тўловлар йиғими даражасига кўра давлат унитар корхонаси томонидан мустақил равишда белгиланади:
кўрсатилган хизматлар учун истеъмолчиларга (жисмоний шахсларга) ҳисоблаб ёзилган тўловлар 100 фоиз йиғилганда — беш фоиздан ўн фоизгача миқдорида;
тўловлар 70 фоиздан кўп миқдорда йиғилганда — беш фоиз миқдорида белгиланади.
Тўловлар йиғими (тушуми) прогнози ҳар ойда давлат унитар корхонаси томонидан аниқланади ва белгиланган тартибда амалдаги тарифлар бўйича ҳисоблаб чиқилган истеъмолчиларга (жисмоний шахсларга) кўрсатиладиган хизматлар учун ҳисоб-китоб қилинаётган ойда ҳисоблаб ёзилган тўловларни, шунингдек илгари кўрсатилган коммунал хизматлар учун мавжуд бўлган дебиторлик қарзларнинг тўланишини ўз ичига олади.
Тўловлар йиғими прогнози уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизими участкаларининг назоратчиси хизмат кўрсатадиган ҳудуд, шунингдек хизматлар кўрсатиш учун тарифлар ўзгарган тақдирда қайта кўриб чиқилиши мумкин.
20. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизими участкаларининг назоратчилари сонига бўлган эҳтиёж ҳар қайси назоратчи учун белгиланган ташкилотдан ва жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш учун бириктирилган ҳудуддан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
21. Кўп квартирали уй-жой фондидан фойдаланиш соҳасида назорат инспекторларини моддий рағбатлантириш Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади.
22. Кўп квартирали уй-жой фондидан фойдаланиш соҳасида назорат инспекторларига мукофотлар тўлаш кўп квартирали уйларни сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларининг, шунингдек коммунал хизматлар кўрсатишда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларининг аниқланган бузилишлари учун тегишли мансабдор шахсларга солинган жарималар бўйича тушумлар суммасига нисбатан фоизлар ҳисобида амалга оширилади.
Кўп квартирали уй-жой фондидан фойдаланиш соҳасида назорат инспекторларини моддий рағбатлантиришга йўналтириладиган пул маблағларининг фоиз ҳисобидаги нисбати Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармасининг банкдаги ҳисоб рақамига жарималар маблағларининг 100 фоиз тушиши таъминланган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан тегишли мансабдор шахсларга солинган жарималар даражасига кўра, лекин 10 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда белгиланади.
23. Бюджет ташкилотларининг ва давлат унитар корхоналарининг раҳбарлари ва бош бухгалтерлари ходимлар меҳнатини нормалаш ва ҳисобга олишнинг ташкил этилиши, лавозим маошлари ва тариф ставкаларининг тўғри белгиланганлиги, ушбу Низомда назарда тутилган қўшимчалар, устамалар ва мукофотларнинг тўғри ҳисоблаб чиқилганлиги учун шахсан жавоб берадилар.