Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ-2900-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги тизими ходимлари касбларининг жозибадорлигини ошириш ва уларни ижтимоий муҳофаза қилишни такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
1. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 декабрдаги 781-сонли қарори таҳририда)
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 22 июнь,
409-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 июндаги 409-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) марказий аппарати, унинг ташкилий тузилмасига кирадиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган ҳудудий бўлинмалари, тасарруфидаги ташкилотлар ва бюджетдан маблағ олувчи буюртмачи ташкилотлари (кейинги ўринларда бюджет ташкилотлари деб аталади) ходимлари;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 декабрдаги 781-сонли қарори таҳририда)
Вазирлик тизимига кирадиган ва ўзини ўзи молиялаштирадиган (хўжалик ҳисобида фаолият юритадиган) ташкилотлар (кейинги ўринларда — тизим ташкилотлари) ходимлари.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
2. Вазирлик ва тизим ташкилотлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига, ушбу Низомга, бошқа қонун ҳужжатларига, жамоавий шартномаларга, шунингдек бошқа маҳаллий норматив ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади ва у қуйидагиларни ўз ичига олади:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
3. Тизим ташкилотлари ходимларининг лавозим маошларига қўшимчалар ва устамалар, шунингдек мукофотлар мазкур ташкилотларнинг раҳбарлари томонидан, белгиланган тартибда молиявий имкониятлардан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
4. Бошқарув ходимларининг, хизмат кўрсатувчи ва техник ходимларнинг лавозим маошлари, шунингдек ишчиларнинг тариф ставкалари қонун ҳужжатларига мувофиқ Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ягона тариф сеткаси асосида белгиланади.
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Тизим ташкилотлари ходимларига Вазирлик марказий аппарати ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади, шунингдек, зарур ҳолларда бошқача шартлар қўлланиши мумкин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 декабрдаги 781-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган)
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
6. Ходимларнинг лавозим маошларини ўзгартириш қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади:
Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари билан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига мувофиқ иш ҳақи миқдорлари оширилганда;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 августдаги ПФ-108-сонли «Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони.
ходим ушбу ташкилотда бошқа лавозимга ўтганда ёки ходимга янада юқори малака разряди берилганда.
7. Вазирлик ва бюджет ташкилотлари ходимларига меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан лавозим маошига қуйидаги қўшимчалар ва устамалар тўланади (оширилган ва рағбатлантирувчи коэффициентни инобатга олган ҳолда).
иш вақтидан бошқа вақтларда, дам олиш ва байрам кунларида ишлаганлик учун — соатбай тариф ставкасидан келиб чиққан ҳолда 2 баравар миқдорида;
тунги вақтда ишлаганлик учун — соатбай тариф ставкасидан келиб чиққан ҳолда 1,5 баравар миқдорида;
узоқ муддат ишлаганлик учун ҳар ойлик устамалар (оширилган ва рағбатлантирувчи коэффициентларни инобатга олган ҳолда) лавозим маошига фоиз миқдорида тўланади (тўлаш шартлари, миқдори ва тартиби маҳаллий ҳужжатлар билан белгиланади).
Жамоа келишувларида, жамоа шартномасида, иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра қабул қилинадиган ички ҳужжатларда, меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ меҳнат шартномасида белгиланган бошқа қўшимча тўловлар, устамалар, рағбатлантириш, байрам ва мукофот пуллари тўланади ҳамда моддий ёрдамлар кўрсатилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 декабрдаги 781-сонли қарори таҳририда)
узоқ муддат ишлаганлик учун лавозим маошига фоизлар ҳисобида — ҳар ойда ушбу Низомнинг 7-бандиданазарда тутилган миқдорларда ва шартларда.
(8-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Шунингдек, жамоа келишувларида, жамоа шартномасида, иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра қабул қилинадиган ички ҳужжатларда, меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ меҳнат шартномасида белгиланган бошқа қўшимчалар, устамалар, рағбатлантириш, байрам ва мукофот пуллари тўланади ҳамда моддий ёрдамлар кўрсатилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 декабрдаги 781-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган)
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
4-боб. Вазирлик ходимларини мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам кўрсатиш тартиби
(4-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
10. Вазирлик ходимларини мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам кўрсатиш Давлат бюджети ва Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
12. Мукофотларнинг аниқ миқдорларини белгилаш учун Вазирликда бюджет ташкилотлари ходимларини мукофотлаш тартибини белгилаш комиссияси (кейинги ўринларда — комиссия) ташкил этилади.
Аъзолари сони камида 6 кишидан иборат бўлган комиссиянинг таркиби Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири томонидан тузилади.
Комиссия қарори кўпчилик овоз билан қабул қилинади ва тегишли баён билан расмийлаштирилади. Овозлар тенг бўлган тақдирда, раиснинг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
13. Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири томонидан тасдиқланадиган Вазирлик тизими ходимлари фаолиятини баҳолашнинг тармоқ рейтинг тизимига мувофиқ лавозим маошига қуйидаги миқдорларда ҳар ойлик шахсий устамалар тўланади:
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 декабрдаги 781-сонли қарори таҳририда)
70 баллдан 75 баллгача тўплаганларга — 50 фоиз;
76 баллдан 80 баллгача тўплаганларга — 75 фоиз;
81 баллдан 85 баллгача тўплаганларга — 100 фоиз;
86 баллдан 90 баллгача тўплаганларга — 125 фоиз;
91 баллдан 95 баллгача тўплаганларга — 150 фоиз;
96 баллдан 100 баллгача тўплаганларга — 200 фоиз.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 3 январдаги 3-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2022 й., 09/22/3/0002-сон)
Бюджет ташкилотлари ва тизим ташкилотлари томонидан тузиладиган Комиссиялар ҳамда ишлаб чиқилган рейтинг баллари шкаласига мувофиқ бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари (бюджетдан маблағ олувчи буюртмачи ташкилотларда — буюртмачининг сақлаш харажатлари учун ажратилган маблағлар) ва тизим ташкилотларининг ўз маблағлари ҳисобидан ходимлар фаолиятини баҳолашнинг рейтинг тизимига мувофиқ лавозим маошига ҳар ойлик устамалар тўланади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 декабрдаги 781-сонли қарорига асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган)
йўлкира ва овқатланиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида ҳар ойлик компенсация;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва қанд-шакар харид қилиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан кўп бўлмаган миқдорда бир йўла моддий ёрдам;
вазирлик ва тизим ташкилоти ходимларига жамоа келишувларида, жамоа шартномасида, иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра қабул қилинадиган ички ҳужжатларида, меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ меҳнат шартномасида белгиланган бошқа қўшимча тўловлар, устамалар, рағбатлантириш, байрам ва мукофот пуллари, моддий ёрдам ва бошқа турдаги тўловлар бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари (бюджетдан маблағ олувчи буюртмачи ташкилотларида — буюртмачининг сақлаш харажатлари учун ажратилган маблағлар) ва тизим ташкилотларининг ўз маблағлари ҳисобидан.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
(5-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
15. Тизим ташкилотлари ходимларини мукофотлаш умуман ташкилот бўйича белгиланган асосий кўрсаткичларни бажарилганда, шунингдек ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга, харажатларни камайтиришга ва ишлаб чиқаришнинг ички резервларидан фойдаланишга йўналтирилган тадбирлар ўз вақтида бажарилганда ҳамда кутилаётган самарага эришилганда ҳисобот давридаги ишларнинг натижалари бўйича амалга оширилади.
Ўзининг функционал вазифаларини ўз вақтида, сифатли бажариш ва ташкилот фаолияти натижаларига шахсий улуш қўшиш тизим ташкилотлари ходимларига алоҳида шахсий ўрнак кўрсатганлик учун мукофот белгилаш учун асосий кўрсаткичлар ҳисобланади. Тизим ташкилотлари ходимларини мукофотлашнинг аниқ кўрсаткичлари тегишли ташкилотлар раҳбарлари томонидан касаба уюшма қўмитаси билан келишилган ҳолда белгиланади.
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 декабрдаги 781-сонли қарори таҳририда)
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
17. Тизим ташкилотлари ходимларини байрам кунларида мукофотлаш миқдорлари тегишли ташкилотларнинг раҳбарлари томонидан, молиявий имкониятлардан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
18. Тизим ташкилотлари ходимларига моддий ёрдам тўлаш ушбу Низомнинг 15-бандиданазарда тутилган миқдорларда ва шартларда амалга оширилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
(51-боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
51-боб. Вазирлик ҳузуридаги давлат муассасаси шаклидаги Иссиқлик таъминоти объектлари бўйича инжиниринг компанияси (кейинги ўринларда — Инжиниринг компанияси) ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби
181. Инжиниринг компанияси ходимларини мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам кўрсатиш иссиқлик таъминоти объектларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш лойиҳаларини амалга ошириш доирасида буюртмачини сақлаш харажатларини белгиланган тартибда назарда тутадиган Давлат бюджети маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
182. Инжиниринг компанияси ходимларига:
иш вақтидан бошқа вақтларда, дам олиш ва байрам кунларида, тунги вақтда ишлаганлик, шунингдек, узоқ муддат ишлаганлик учун ушбу Низомнинг 7-8-бандларида назарда тутилган тартибда лавозим маошига устамалар;
овқатланиш харажатларини қоплаш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида ҳар ойлик тўлов;
йўлкира харажатларини қоплаш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида ҳар ойлик тўлов, хизмат автотранспорти бириктирилган ходимлар бундан мустасно;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан кўп бўлмаган миқдорда бир йўла моддий ёрдам пули тўланади;
183. Мукофотлар ва устамаларнинг аниқ миқдорини белгилаш учун Инжиниринг компанияларида ходимларни мукофотлаш тартибини белгилаш комиссияси (кейинги ўринларда — комиссия) ташкил этилади.
Комиссия Инжиниринг компанияси раҳбарининг қарори билан 7 кишидан иборат таркибда тузилади. Комиссия қарори кўпчилик овоз билан қабул қилинади ва тегишли баённома билан расмийлаштирилади. Овозлар тенг бўлган тақдирда, комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
(51-боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 декабрдаги 781-сонли қарорига асосан киритилган)
(6-боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
(7-боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 сентябрдаги 602-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2025 й., 09/25/602/0862-сон)
8-боб. Вазирлик ва тизим ташкилотларининг ходимларини моддий рағбатлантиришни таъминлаш юзасидан масъулият
(8-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
23. Вазирлик ва тизим ташкилотларининг раҳбарлари ва бош бухгалтерлари ходимлар меҳнатини нормалаш ва ҳисобга олишнинг ташкил этилиши, лавозим маошлари ва тариф ставкаларининг тўғри белгиланганлиги, ушбу Низомда назарда тутилган қўшимчалар, устамалар ва мукофотларнинг тўғри ҳисоблаб чиқилганлиги учун шахсан жавоб берадилар.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)