(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ-2900-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги тизими ходимлари касбларининг жозибадорлигини ошириш ва уларни ижтимоий муҳофаза қилишни такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
1. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 22 июнь,
409-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 июндаги 409-сон қарорига ИЛОВА
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
(илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) марказий аппарати, унинг ташкилий тузилмасига кирадиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотлари (кейинги ўринларда бюджет ташкилотлари деб аталади) ходимлари;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Вазирлик тизимига кирадиган ва ўзини ўзи молиялаштирадиган (хўжалик ҳисобида фаолият юритадиган) ташкилотлар (кейинги ўринларда — тизим ташкилотлари) ходимлари.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
2. Вазирлик ва тизим ташкилотлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига, ушбу Низомга, бошқа қонун ҳужжатларига, жамоавий шартномаларга, шунингдек бошқа маҳаллий норматив ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади ва у қуйидагиларни ўз ичига олади:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
3. Тизим ташкилотлари ходимларининг лавозим маошларига қўшимчалар ва устамалар, шунингдек мукофотлар мазкур ташкилотларнинг раҳбарлари томонидан, белгиланган тартибда молиявий имкониятлардан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
4. Бошқарув ходимларининг, хизмат кўрсатувчи ва техник ходимларнинг лавозим маошлари, шунингдек ишчиларнинг тариф ставкалари қонун ҳужжатларига мувофиқ Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ягона тариф сеткаси асосида белгиланади.
Ходимнинг лавозим маоши белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини ягона тариф сеткасининг тегишли разряди тариф коэффициентига кўпайтириш йўли билан аниқланади.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Вазирлик ва унинг ташкилий тузилмасига кирадиган ташкилотлар ходимларининг Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига мувофиқ лавозим маоши, лавозим маошига устама ҳақлар, байрам пули, чораклик мукофот пули ҳамда бошқа тўловлар ва устамаларни белгилашда тариф коэффициенти 1,8 бараварга оширилган миқдорда қўлланилади.
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
6. Ходимларнинг лавозим маошларини ўзгартириш қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади:
Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари билан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига мувофиқ иш ҳақи миқдорлари оширилганда;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 августдаги ПФ-108-сонли «Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони.
ходим ушбу ташкилотда бошқа лавозимга ўтганда ёки ходимга янада юқори малака разряди берилганда.
7. Вазирлик ходимларига меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига лавозим маошига қуйидаги қўшимчалар ва устамалар тўланади.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
иш вақтидан бошқа вақтларда, дам олиш ва байрам кунларида ишлаганлик учун — соатбай тариф ставкасидан келиб чиққан ҳолда 2 баравар миқдорида;
тунги вақтда ишлаганлик учун — соатбай тариф ставкасидан келиб чиққан ҳолда 1,5 баравар миқдорида;
8. Тизим ташкилотлари ходимларига ташкилотларнинг ўз маблағлари ҳисобидан лавозим маошига қуйидаги қўшимчалар ва устамалар белгиланиши мумкин:
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
узоқ муддат ишлаганлик учун лавозим маошига фоизлар ҳисобида — ҳар ойда ушбу Низомнинг 7-бандиданазарда тутилган миқдорларда ва шартларда.
(8-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
4-боб. Вазирлик ходимларини мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам кўрсатиш тартиби
(4-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
10. Вазирлик ходимларини мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам кўрсатиш Давлат бюджети ва Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
11. Вазирлик ходимларига байрам кунлари учун штат жадвалига мувофиқ лавозим маошининг икки баравари миқдорида мукофот тўланиши мумкин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
12. Мукофотларнинг аниқ миқдорларини белгилаш учун Вазирликда бюджет ташкилотлари ходимларини мукофотлаш тартибини белгилаш комиссияси (кейинги ўринларда комиссия деб аталади) ташкил этилади.
6 кишидан иборат бўлган комиссия Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири қарори билан тузилади ва қуйидагилардан иборат бўлади: вазир (комиссия раиси), бош бухгалтер, кадрлар бошқармаси бошлиғи, юридик бўлим бошлиғи, меҳнат жамоаси ва касаба уюшма қўмитаси вакиллари. Комиссия қарори кўпчилик овоз билан қабул қилинади ва тегишли протокол билан расмийлаштирилади. Овозлар тенг бўлган тақдирда раиснинг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
13. Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири томонидан тасдиқланадиган Вазирлик ходимлари фаолиятини баҳолашнинг тармоқ рейтинг тизимига мувофиқ лавозим маошига қуйидаги миқдорларда ҳар ойлик шахсий устамалар тўланиши мумкин:
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 3 январдаги 3-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2022 й., 09/22/3/0002-сон)
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
йўлкира ва овқатланиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида ҳар ойлик компенсация;
(14-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 ноябрдаги 697-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.11.2020 й., 09/20/697/1485-сон)
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва қанд-шакар харид қилиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан кўп бўлмаган миқдорда бир йўла моддий ёрдам;
(14-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
алоҳида ҳолатлар (узоқ муддат касаллик, оила аъзосининг вафоти, никоҳ тузиш ва бошқалар) муносабати билан битта лавозим маошидан ошмайдиган миқдорда бир йўла моддий ёрдам.
(5-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
15. Тизим ташкилотлари ходимларини мукофотлаш умуман ташкилот бўйича белгиланган асосий кўрсаткичларни бажарилганда, шунингдек ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга, харажатларни камайтиришга ва ишлаб чиқаришнинг ички резервларидан фойдаланишга йўналтирилган тадбирлар ўз вақтида бажарилганда ҳамда кутилаётган самарага эришилганда ҳисобот давридаги ишларнинг натижалари бўйича амалга оширилади.
Ўзининг функционал вазифаларини ўз вақтида, сифатли бажариш ва ташкилот фаолияти натижаларига шахсий улуш қўшиш давлат унитар корхоналари ходимларига мукофотлар ёзиш учун асосий кўрсаткичлар ҳисобланади. Тизим ташкилотлари ходимларини мукофотлашнинг аниқ кўрсаткичлари тегишли ташкилотлар раҳбарлари томонидан касаба уюшма қўмитаси билан келишилган ҳолда белгиланади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
17. Тизим ташкилотлари ходимларини байрам кунларида мукофотлаш миқдорлари тегишли ташкилотларнинг раҳбарлари томонидан, молиявий имкониятлардан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
18. Тизим ташкилотлари ходимларига моддий ёрдам тўлаш ушбу Низомнинг 15-бандиданазарда тутилган миқдорларда ва шартларда амалга оширилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
(51-боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
(6-боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
(7-боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 сентябрдаги 602-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2025 й., 09/25/602/0862-сон)
8-боб. Вазирлик ва тизим ташкилотларининг ходимларини моддий рағбатлантиришни таъминлаш юзасидан масъулият
(8-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
23. Вазирлик ва тизим ташкилотларининг раҳбарлари ва бош бухгалтерлари ходимлар меҳнатини нормалаш ва ҳисобга олишнинг ташкил этилиши, лавозим маошлари ва тариф ставкаларининг тўғри белгиланганлиги, ушбу Низомда назарда тутилган қўшимчалар, устамалар ва мукофотларнинг тўғри ҳисоблаб чиқилганлиги учун шахсан жавоб берадилар.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)