Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ-2900-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари касбларининг жозибадорлигини ошириш ва уларни ижтимоий муҳофаза қилишни такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 22 июнь,
409-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 июндаги 409-сон қарорига ИЛОВА
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида
1 Ушбу Низом қуйидаги ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартибини белгилайди:
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги марказий аппарати, унинг ташкилий тузилмасига кирадиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган вазирликлар ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари (кейинги ўринларда бюджет ташкилотлари деб аталади) ходимлари;
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тизимига кирадиган давлат унитар корхоналарининг (кейинги ўринларда давлат унитар корхоналари деб аталади) ходимлари.
2. Бюджет ва давлат унитар корхоналари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига, ушбу Низомга, бошқа қонун ҳужжатларига, жамоавий шартномаларга, шунингдек бошқа маҳаллий норматив ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади ва у қуйидагиларни ўз ичига олади:
меҳнатнинг якуний натижаларига кўра белгиланадиган мукофотлар.
3. Давлат унитар корхоналари ходимларининг лавозим маошларига қўшимчалар ва устамалар, шунингдек мукофотлар мазкур ташкилотларнинг раҳбарлари томонидан, белгиланган тартибда молиявий имкониятлардан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
4. Бошқарув ходимларининг, хизмат кўрсатувчи ва техник ходимларнинг лавозим маошлари, шунингдек ишчиларнинг тариф ставкалари қонун ҳужжатларига мувофиқ Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ягона тариф сеткаси асосида белгиланади.
Ходимнинг лавозим маоши белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини ягона тариф сеткасининг тегишли разряди тариф коэффициентига кўпайтириш йўли билан аниқланади.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
иш касблари (мутахассисликлар) бўйича малака разрядлари Вазирлар Маҳкамасининг «Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 4 октябрдаги 795-сон қарорига мувофиқ ишларни сифатли бажариш учун талаб этиладиган малакадан келиб чиққан ҳолда белгиланади;
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг «Сув таъминоти ва канализация объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси» давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда Инжиниринг компанияси деб аталади) ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари учун Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ягона тариф сеткасига асосан тариф коэффициентларига ошиб борувчи коэффициентларнинг чекланган миқдорлари Вазирлар Маҳкамасининг «Объектларни марказлаштирилган манбалар ҳисобига қуришда ягона буюртмачи хизматлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2014 йил 16 майдаги 124-сон қарорига мувофиқ белгиланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 ноябрдаги 957-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.11.2019 й., 09/19/957/4089-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари билан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига мувофиқ иш ҳақи миқдорлари оширилганда;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 августдаги ПФ-108-сонли «Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони.
ходим ушбу ташкилотда бошқа лавозимга ўтганда ёки ходимга янада юқори малака разряди берилганда.
7. Бюджет ташкилотлари ходимларига меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига лавозим маошига қуйидаги қўшимчалар ва устамалар тўланади.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 октябрдаги 869-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.10.2018 й., 09/18/869/2107-сон)
8. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизими участкалари назоратчиларидан ташқари, давлат унитар корхоналари ходимларига ташкилотларнинг ўз маблағлари ҳисобидан лавозим маошига қуйидаги қўшимчалар ва устамалар белгиланиши мумкин:
9. Узлуксиз иш стажи қуйидаги ҳолатларда лавозимда ишлашга кирганда:
ташкилотлар тугатилгани (қайта ташкил этилгани) ёки штат қисқаргани ёхуд доимий яшаш жойи ўзгаргани сабабли ташкилотлардан ишдан бўшаган кундан бошлаб уч ойдан кечикмай ишга кирганда;
ўз хоҳишига кўра (узрли сабаб бўйича), шу жумладан эри ёки хотини бошқа яшаш жойига ўтганда (ўтиш вақти бир ойлик муддатга киритилмайди) ташкилотлардан ишдан бўшаган кундан бошлаб бир ойдан кечикмай ишга кирганда.
10. Бюджет ташкилотлари ходимларини мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам кўрсатиш Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
12. Мукофотларнинг аниқ миқдорларини белгилаш учун Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигида бюджет ташкилотлари ходимларини мукофотлаш тартибини белгилаш комиссияси (кейинги ўринларда комиссия деб аталади) ташкил этилади.
6 кишидан иборат бўлган комиссия Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири қарори билан тузилади ва қуйидагилардан иборат бўлади: вазир (комиссия раиси), бош бухгалтер, кадрлар бошқармаси бошлиғи, юридик бўлим бошлиғи, меҳнат жамоаси ва касаба уюшма қўмитаси вакиллари. Комиссия қарори кўпчилик овоз билан қабул қилинади ва тегишли протокол билан расмийлаштирилади. Овозлар тенг бўлган тақдирда раиснинг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
13. Бюджет ташкилотларининг алоҳида ташаббускор ва юқори малакали ходимларига Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири томонидан тасдиқланадиган Бюджет ташкилотлари ходимлари фаолиятини баҳолашнинг тармоқ рейтинг тизимига мувофиқ лавозим маошига қуйидаги миқдорларда ҳар ойлик шахсий устамалар тўланиши мумкин:
70 баллдан 80 баллгача тўплаганларга — 50 фоиз;
80 баллдан 90 баллгача тўплаганларга — 100 фоиз;
90 баллдан 100 баллгача тўплаганларга — 200 фоиз.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 ноябрдаги 697-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.11.2020 й., 09/20/697/1485-сон)
йўлкира ва овқатланиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида ҳар ойлик компенсация;
(14-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 ноябрдаги 697-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.11.2020 й., 09/20/697/1485-сон)
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва қанд-шакар харид қилиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан кўп бўлмаган миқдорда бир йўла моддий ёрдам;
(14-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
алоҳида ҳолатлар (узоқ муддат касаллик, оила аъзосининг вафоти, никоҳ тузиш ва бошқалар) муносабати билан битта лавозим маошидан ошмайдиган миқдорда бир йўла моддий ёрдам.
15. Давлат унитар корхоналари ходимларини мукофотлаш умуман ташкилот бўйича белгиланган асосий кўрсаткичларни бажарилганда, шунингдек ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга, харажатларни камайтиришга ва ишлаб чиқаришнинг ички резервларидан фойдаланишга йўналтирилган тадбирлар ўз вақтида бажарилганда ҳамда кутилаётган самарага эришилганда ҳисобот давридаги ишларнинг натижалари бўйича амалга оширилади.
Ўзининг функционал вазифаларини ўз вақтида, сифатли бажариш ва ташкилот фаолияти натижаларига шахсий улуш қўшиш давлат унитар корхоналари ходимларига мукофотлар ёзиш учун асосий кўрсаткичлар ҳисобланади. Давлат унитар корхоналари ходимларини мукофотлашнинг аниқ кўрсаткичлари тегишли ташкилотлар раҳбарлари томонидан касаба уюшма қўмитаси билан келишилган ҳолда белгиланади.
51-боб. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг «Сув таъминоти ва канализация объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси» давлат унитар корхонаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларини мукофотлаш ҳамда уларга моддий ёрдам кўрсатиш тартиби
181. Инжиниринг компанияси ходимларини мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам кўрсатиш сув таъминоти ва канализация объектларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш лойиҳаларини амалга ошириш доирасида буюртмачини сақлаш харажатларини белгиланган тартибда назарда тутадиган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳамда қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
182. Инжиниринг компанияси ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси Инжиниринг компанияси томонидан ҳар йили назарда тутиладиган меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 15 фоизи миқдорида шакллантирилади.
183. Инжиниринг компанияси ходимларига:
иш вақтидан бошқа вақтларда, дам олиш ва байрам кунларида, тунги вақтда ишлаганлик, шунингдек, узоқ муддат ишлаганлик учун ушбу Низомнинг 7 ва 9-бандларида назарда тутилган тартибда лавозим маошига устамалар;
расмий байрам кунлари (Халқаро хотин-қизлар куни, Наврўз, Мустақиллик куни, Рамазон ҳайити ва Қурбон ҳайити, Конституция куни, Янги йил) ва касб байрами (Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ходимлари куни) бир лавозим маоши миқдорида бир марталик мукофот пули;
овқатланиш харажатларини қоплаш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида ҳар ойлик тўлов;
йўлкира харажатларини қоплаш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида ҳар ойлик тўлов, хизмат автотранспорти бириктирилган ходимлар бундан мустасно;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан кўп бўлмаган миқдорда бир йўла моддий ёрдам пули;
алоҳида ҳолатлар (узоқ муддат касаллик, оила аъзосининг вафоти, никоҳ тузиш ва бошқалар) муносабати билан бир лавозим маошидан ошмайдиган миқдорда бир йўла моддий ёрдам пули;
соғлиқни тиклаш (санаторийда даволаниш) учун бир йилда бир марта бир лавозим маоши миқдорида молиявий ёрдам пули тўланади.
184. Мукофотлар ва устамаларнинг аниқ миқдорини белгилаш учун Инжиниринг компаниясида Инжиниринг компанияси ходимларини мукофотлаш тартибини белгилаш комиссияси (кейинги ўринларда комиссия деб аталади) ташкил этилади.
Комиссия Инжиниринг компанияси директорининг қарори билан 6 кишидан иборат таркибда тузилади ва директор (комиссия раиси), бош бухгалтер, кадрлар бўйича мутахассис, юрисконсульт, меҳнат жамоаси ва касаба уюшма қўмитаси вакилларини ўз ичига олади. Комиссия қарори кўпчилик овоз билан қабул қилинади ва тегишли баённома билан расмийлаштирилади. Овозлар тенг бўлган тақдирда, раиснинг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
185. Инжиниринг компаниясининг айрим ташаббускор ва юқори малакали ходимларига Инжиниринг компанияси директорининг тегишли буйруғига ҳамда комиссия қарорига асосан лавозим маошига унинг 50 фоизидан ошмайдиган миқдорида ҳар ойлик шахсий устамалар белгиланиши мумкин.
(51-боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 ноябрдаги 957-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.11.2019 й., 09/19/957/4089-сон)
6-боб. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизими участкаларининг назоратчиларини моддий рағбатлантириш
19. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизими участкаларининг назоратчиларига мукофотлар тўлаш кўрсатилган хизматлар (сув таъминоти, канализация ва иссиқлик таъминоти) учун аҳолига ҳисоблаб ёзилган пул маблағлари йиғилишига мутаносиб равишда фоизлар миқдорида амалга оширилади.
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизими участкалари назоратчилари меҳнатига ҳақ тўлашга йўналтириладиган пул маблағларининг фоиз ҳисобидаги нисбати қуйидагилар таъминланган тақдирда истеъмолчиларга (жисмоний шахсларга) ҳисоблаб ёзилган тўловлар йиғими даражасига кўра давлат унитар корхонаси томонидан мустақил равишда белгиланади:
кўрсатилган хизматлар учун истеъмолчиларга (жисмоний шахсларга) ҳисоблаб ёзилган тўловлар 100 фоиз йиғилганда — беш фоиздан ўн фоизгача миқдорида;
тўловлар 70 фоиздан кўп миқдорда йиғилганда — беш фоиз миқдорида белгиланади.
Тўловлар йиғими (тушуми) прогнози ҳар ойда давлат унитар корхонаси томонидан аниқланади ва белгиланган тартибда амалдаги тарифлар бўйича ҳисоблаб чиқилган истеъмолчиларга (жисмоний шахсларга) кўрсатиладиган хизматлар учун ҳисоб-китоб қилинаётган ойда ҳисоблаб ёзилган тўловларни, шунингдек илгари кўрсатилган коммунал хизматлар учун мавжуд бўлган дебиторлик қарзларнинг тўланишини ўз ичига олади.
Тўловлар йиғими прогнози уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизими участкаларининг назоратчиси хизмат кўрсатадиган ҳудуд, шунингдек хизматлар кўрсатиш учун тарифлар ўзгарган тақдирда қайта кўриб чиқилиши мумкин.
20. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизими участкаларининг назоратчилари сонига бўлган эҳтиёж ҳар қайси назоратчи учун белгиланган ташкилотдан ва жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш учун бириктирилган ҳудуддан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
7-боб. Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ва Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ходимларини моддий рағбатлантириш
(7-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 ноябрдаги 697-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.11.2020 й., 09/20/697/1485-сон)
21. Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ва Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ходимларини моддий рағбатлантириш Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
22. Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ва Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ходимларига ушбу Низомнинг 4-бобида назарда тутилганлардан ташқари қўшимча рағбатлантирувчи тўловлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда солинган жарималар бўйича тушумлар суммасидан фоизлар нисбатида амалга оширилади.
Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ва Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ходимларини моддий рағбатлантиришга йўналтириладиган жарималар бўйича тушумлар суммасидан фоизлар нисбати тегишли мансабдор шахсларга солинган жарималар Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармасининг банкдаги ҳисобварағига 100 фоиз тушиши таъминланиши шарти билан ушбу жарималар даражасига боғлиқ равишда, бироқ 10 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан белгиланади.
(21 ва 22-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 ноябрдаги 697-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.11.2020 й., 09/20/697/1485-сон)
23. Бюджет ташкилотларининг ва давлат унитар корхоналарининг раҳбарлари ва бош бухгалтерлари ходимлар меҳнатини нормалаш ва ҳисобга олишнинг ташкил этилиши, лавозим маошлари ва тариф ставкаларининг тўғри белгиланганлиги, ушбу Низомда назарда тутилган қўшимчалар, устамалар ва мукофотларнинг тўғри ҳисоблаб чиқилганлиги учун шахсан жавоб берадилар.