toggle_night_mode
Ҳужжат 27.06.2017 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат-тижорат Халқ банкининг капиталлашувини янада кўпайтириш ва инвестицион фаоллигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 16 октябрдаги ПҚ-986-сонли қарорига ўзгартишлар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида» 2016 йил 14 декабрдаги ПҚ-2679-сонли ва «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 12 июндаги ПҚ-3051-сонли қарорларига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат-тижорат Халқ банкининг капиталлашувини янада кўпайтириш ва инвестицион фаоллигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 16 октябрдаги ПҚ-986-сонли қарорига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 20 июнь,
ПҚ-3076-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 июндаги ПҚ–3076-сонли қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат-тижорат Халқ банкининг капиталлашувини янада кўпайтириш ва инвестицион фаоллигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 16 октябрдаги ПҚ-986-сонли қарорига киритиладиган ўзгартишлар
1. Номидаги «Давлат-тижорат» сўзлари «Акциядорлик тижорат» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Муқаддимадаги «Ўзбекистон Республикаси Халқ банкининг» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Акциядорлик тижорат Халқ банкининг (кейинчалик — Халқ банки)» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. 1-банднинг биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат-тижорат Халқ банкининг» сўзлари «Халқ банкининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. 3-банддаги «Давлат-тижорат Халқ банкининг» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Акциядорлик тижорат Халқ банкининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. 4-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Кузатув кенгаши (Б.А. Ходжаев) ва Халқ банки Бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда:».
6. 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Акциядорлик тижорат Халқ банки Кузатув кенгаши
ТАРКИБИ

Б.А. Ходжаев

Ўзбекистон Республикаси молия вазири, Кузатув кенгаши раиси

Т.А. Ишметов

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг биринчи ўринбосари, Кузатув кенгаши раисининг ўринбосари

лавозими бўйича

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси иқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, банк ва молия тизимини ислоҳ қилиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти банк ва молия тизимини ислоҳ қилиш шўъбаси мудири

Д.Д. Асамов

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири ўринбосари

Д.Ш. Султанов

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қошидаги Пенсия жамғармаси ижрочи директори

Б.Б. Мирзаев

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тижорат банкларининг қимматли қоғозлари бошқармаси бошлиғи

лавозими бўйича

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги молия бозори ва давлат активларидан даромадлар тушуми устидан назорат бошқармаси бошлиғи

Изоҳ: Кузатув кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 25-сон, 534-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.03.2020 й., 06/20/5968/0331-сон)