1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.03.00 Банклар жамғармалари ва захиралари. Капиталлаштириш;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат-тижорат Халқ банкининг капиталлашувини янада кўпайтириш ва инвестицион фаоллигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 16 октябрдаги ПҚ-986-сонли қарорига ўзгартишлар киритиш тўғрисида
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат-тижорат Халқ банкининг капиталлашувини янада кўпайтириш ва инвестицион фаоллигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 16 октябрдаги ПҚ-986-сонли қароригаиловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 20 июнь,
ПҚ-3076-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 июндаги ПҚ–3076-сонли қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат-тижорат Халқ банкининг капиталлашувини янада кўпайтириш ва инвестицион фаоллигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 16 октябрдаги ПҚ-986-сонли қарорига киритиладиган ўзгартишлар
1. Номидаги «Давлат-тижорат» сўзлари «Акциядорлик тижорат» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Муқаддимадаги «Ўзбекистон Республикаси Халқ банкининг» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Акциядорлик тижорат Халқ банкининг (кейинчалик — Халқ банки)» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. 1-банднинг биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат-тижорат Халқ банкининг» сўзлари «Халқ банкининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. 3-банддаги «Давлат-тижорат Халқ банкининг» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Акциядорлик тижорат Халқ банкининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 мартдаги ПФ-5968-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.03.2020 й., 06/20/5968/0331-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 25-сон, 534-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.03.2020 й., 06/20/5968/0331-сон)