1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.15.00.00 Фуқаролик муомаласи қатнашчилари, товарлар, ишлар ва хизматларни индивидуаллаштириш воситалари / 03.15.02.00 Товар белгиси (Хизмат кўрсатиш белгиси)]
Ўзбекистон Республикасининг Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг
буйруғи
Товар белгисини миллий рўйхатдан ўтказишни халқаро рўйхатдан ўтказишга алмаштириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 14 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2889]
Ўзбекистон Республикаси «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Товар белгисини миллий рўйхатдан ўтказишни халқаро рўйхатдан ўтказишга алмаштириш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Бош директор А. ФАЙЗУЛЛАЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 15 май,
19-сон
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги Бош директорининг 2017 йил 15 майдаги 19-сон буйруғига ИЛОВА
Товар белгисини миллий рўйхатдан ўтказишни халқаро рўйхатдан ўтказишга алмаштириш қоидалари
Мазкур Қоидалар Белгиларни халқаро рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги Мадрид битимига доир Баённоманинг (Мадрид, 1989 йил 27 июнь) 4-bis моддасига ва Ўзбекистон Республикасининг «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ товар белгисини миллий рўйхатдан ўтказишни халқаро рўйхатдан ўтказишга алмаштириш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Белгиларни халқаро рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги Мадрид битимига доир Баённоманинг (Мадрид, 1989 йил 27 июнь) 4-bis моддасига мувофиқ, агар Ўзбекистон Республикасида миллий рўйхатдан ўтказилган товар белгиси халқаро рўйхатдан ўтказилган товар белгиси билан бир хил бўлса ва ушбу рўйхатдан ўтказилган товар белгилари битта шахс номига берилган бўлса, товар белгисини миллий рўйхатдан ўтказишни халқаро рўйхатдан ўтказишга алмаштириш мумкин. Бунда, миллий рўйхатдан ўтказилган товар белгисига доир ҳуқуқларга таъсир қилинмаслиги лозим.
2. Товар белгисини миллий рўйхатдан ўтказишни халқаро рўйхатдан ўтказишга алмаштириш қуйидаги шартларга риоя этилган ҳолда амалга оширилади:
халқаро рўйхатдан ўтказиш натижасида юзага келадиган ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилиш Ўзбекистон Республикаси ҳудудига татбиқ этилса;
миллий рўйхатдан ўтказилган барча товарлар Ўзбекистон Республикасига нисбатан халқаро рўйхатдан ўтказишда ҳам санаб ўтилган бўлса;
товар белгисини халқаро рўйхатдан ўтказишнинг кучга кириш санаси товар белгисини миллий рўйхатдан ўтказиш санасидан кейин бўлса.
3. Товар белгисини миллий рўйхатдан ўтказишни халқаро рўйхатдан ўтказишга алмаштириш тўғрисидаги ариза (бундан буён матнда ариза деб юритилади) мазкур Қоидаларнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади) халқаро рўйхатдан ўтказиш эгасининг ишончномаси билан патент вакили томонидан тақдим этилади. Ариза патент вакили томонидан имзоланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 14 октябрдаги 23-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3392, 17.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.10.2022 й., 10/22/3392/0951-сон)
4. Ариза битта товар белгисини рўйхатга ўтказишга оид бўлиши лозим.
5. Ариза ва ишончнома Вазирликка бевосита тақдим этилади ёки почта орқали юборилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 14 октябрдаги 23-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3392, 17.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.10.2022 й., 10/22/3392/0951-сон)
6. Ариза Вазирликка келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддат ичида кўриб чиқилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 14 октябрдаги 23-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3392, 17.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.10.2022 й., 10/22/3392/0951-сон)
7. Ариза Вазирлик томонидан мазкур Қоидаларнинг 2-бандида белгиланган талабларга мувофиқлиги юзасидан текшириб чиқилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 14 октябрдаги 23-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3392, 17.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.10.2022 й., 10/22/3392/0951-сон)
8. Агар ариза мазкур Қоидаларнинг 2-бандида белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаса, Вазирлик халқаро рўйхатдан ўтказиш эгасига мавжуд камчиликларни бартараф этиш тўғрисида патент вакили орқали сўров юборади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 14 октябрдаги 23-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3392, 17.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.10.2022 й., 10/22/3392/0951-сон)
9. Халқаро рўйхатдан ўтказиш эгаси сўров жўнатилган санадан эътиборан уч ой муддат ичида сўровдаги камчиликларни бартараф этиши лозим. Бунда аризани кўриб чиқиш муддатининг ўтиши камчиликлар бартараф этилганлиги ҳақидаги жавоб Вазирликка келиб тушгунга қадар тўхтатиб турилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 14 октябрдаги 23-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3392, 17.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.10.2022 й., 10/22/3392/0951-сон)
10. Сўровга мазкур Қоидаларнинг 9-бандида кўрсатилган муддат ичида жавоб тақдим этилмаган тақдирда, Вазирлик томонидан патент вакили орқали халқаро рўйхатдан ўтказиш эгасига аризани қаноатлантиришни рад этиш асосларини кўрсатган ҳолда билдиришнома юборилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 14 октябрдаги 23-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3392, 17.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.10.2022 й., 10/22/3392/0951-сон)
11. Халқаро рўйхатдан ўтказиш эгаси аризани қаноатлантиришни рад этиш устидан судга шикоят қилиши мумкин.
12. Аризани қаноатлантириш рад этилгандан кейин халқаро рўйхатдан ўтказиш эгаси Вазирлик билдиришномасида назарда тутилган камчиликларни бартараф этган ҳолда такроран Ариза топшириши мумкин.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 14 октябрдаги 23-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3392, 17.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.10.2022 й., 10/22/3392/0951-сон)
13. Ариза мазкур Қоидаларнинг 2-бандида белгиланган талабларга мувофиқ бўлса, товар белгисини миллий рўйхатдан ўтказишни халқаро рўйхатдан ўтказишга алмаштириш тўғрисидаги маълумотлар Товар белгилари давлат реестрига (бундан буён матнда Давлат реестри деб юритилади) киритилади.
14. Маълумотлар Давлат реестрига киритилган санадан эътиборан ўн кун ичида Вазирлик Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти Халқаро бюросига мазкур Қоидаларнинг 2-иловасида келтирилган шаклда (инглиз тилида) товар белгисини миллий рўйхатдан ўтказишни халқаро рўйхатдан ўтказишга алмаштирилганлиги тўғрисида билдиришнома тайёрлайди.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 14 октябрдаги 23-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3392, 17.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.10.2022 й., 10/22/3392/0951-сон)
15. Билдиришнома икки нусхада расмийлаштирилади. Биринчи нусха Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти Халқаро бюросига жўнатилади, иккинчи нусха эса миллий рўйхатдан ўтказишга оид ҳужжатларга қўшиб қўйилади.
16. Товар белгисини миллий рўйхатдан ўтказишни халқаро рўйхатдан ўтказишга алмаштириш тўғрисидаги маълумотлар Давлат реестрига киритилади ва Вазирликнинг ўз расмий веб-сайтида ҳам жойлаштириладиган расмий ахборотномасида эълон қилинади ҳамда халқаро рўйхатдан ўтказиш эгаси товар белгисини миллий рўйхатдан ўтказишни халқаро рўйхатдан ўтказишга алмаштирилганлиги тўғрисида хабардор қилинади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 14 октябрдаги 23-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3392, 17.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.10.2022 й., 10/22/3392/0951-сон)
17. Товар белгисини миллий рўйхатдан ўтказишни халқаро рўйхатдан ўтказишга алмаштирилиши миллий рўйхатдан ўтказилган товар белгисининг амал қилишини тугатилишига олиб келмайди.
Товар белгисини миллий рўйхатдан ўтказишни халқаро рўйхатдан ўтказишга алмаштириш қоидаларига 1-ИЛОВА
Товар белгисини миллий рўйхатдан ўтказишни халқаро рўйхатдан ўтказишга алмаштиришингизни сўрайман.
1. Миллий рўйхатдан ўтказиш ___________________________________________________________________________________-сон Халқаро рўйхатдан ўтказиш ____________________________________________________________________________________-сон
2. Миллий рўйхатдан ўтказиш товар ва хизматлари товар ва хизматларнинг халқаро классификациясининг ______________________________________________________________________________________________________ синфлари Халқаро рўйхатдан ўтказиш товар ва хизматлари товар ва хизматларнинг халқаро классификациясининг ______________________________________________________________________________________________________ синфлари
3. Миллий рўйхатдан ўтказиш эгаси _________________________________________________________________________________ Халқаро рўйхатдан ўтказиш эгаси ___________________________________________________________________________________ 4. Миллий рўйхатдан ўтказиш товар белгиси ___________________________________________________________________________ Халқаро рўйхатдан ўтказиш товар белгиси ____________________________________________________________________________ 5. Миллий рўйхатдан ўтказиш санаси ________________________________________________________________________________ Халқаро рўйхатдан ўтказиш санаси __________________________________________________________________________________
(1-илова Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 14 октябрдаги 23-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3392, 17.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.10.2022 й., 10/22/3392/0951-сон)
Товар белгисини миллий рўйхатдан ўтказишни халқаро рўйхатдан ўтказишга алмаштириш қоидаларига 2-ИЛОВА
The International Bureau of the World Intellectual Property Organization
Reg. №
NOTIFICATION about the replacement of a national registration by an international registration
According to Article 4 bis of the Protocol Relating to the Madrid Agreement, Ministry of Justice of the Republic of Uzbekistan replaces the national trademark registration by the international registration № __________________________________________________
— regarding all classes of the Nice Classification according to the list of goods and / or services: __________________________________
— regarding the following classes of the Nice Classification according to the list of goods and / or services: __________________________
Date of filing of a national application: _________________________________________________________________________________ Number of a national application: _____________________________________________________________________________________ Date of registration of a national registration: ____________________________________________________________________________ Number of a national registration: ____________________________________________________________________________________ Date of priority of the national registration: _____________________________________________________________________________
Нead of the Trademark Examination Department (signature)________________________________________________________________
Нead of the Administration Department (signature) ______________________________________________________________________
(2-илова Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 14 октябрдаги 23-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3392, 17.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.10.2022 й., 10/22/3392/0951-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 24-сон, 510-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.10.2022 й., 10/22/3392/0951-сон)