1.Ижтимоий-маданий масалалар / Фан ва илмий фаолият]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Навоий бўлими фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 февралдаги «Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-2789-сонли қарори ижросини таъминлаш ва Навоий вилоятидаги инновация лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш орқали иқтисодиётнинг реал секторлари самарадорлигини ошириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Навоий бўлими фаолиятини ташкил этиш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширишни таъминлаш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш;
1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Навоий бўлими ташкил этилсин (кейинги ўринларда — Бўлим).
2. Бўлимнинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:
Навоий вилоятининг (кейинги ўринларда — ҳудуд) саноат ва қишлоқ хўжалиги тармоқлари ҳолатининг тизимли таҳлилини олиб бориш, муаммоли масалаларни аниқлаш ва уларнинг самарали ечимини излаш учун устувор илмий йўналишларни белгилаш;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.14.00 Рақамли иқтисодиёт;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.07.00 Илмий тадқиқотлар]
ҳудуднинг иқтисодиёт тармоқларини техник ва технологик ривожланиши, энерго ва ресурстежамкор технологияларни жорий этишни таъминлаш, ишлаб чиқилаётган маҳсулотларнинг таннархини пасайтиришга ёрдам берувчи илмий тадқиқотларни ташкил этиш ва ўтказиш;
ҳудуднинг технологик ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишига қаратилган илмий тадқиқотларни мувофиқлаштириш ва мониторингини олиб бориш;
ҳудудни янада ривожлантиришга қаратилган геология, кончилик иши, металлургия, кимё, геотехнология, робототехника, мехатроника, нанотехнология, биотехнология, агрокимё, экология, автоматика, энергетика ва машинасозлик соҳаларида фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишланмаларни ўтказишда иштирок этиш;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш]
ҳудуднинг илмий ва илмий-педагог юқори малакали кадрлари, таълим муассасалари ўқитувчилари ва саноат корхоналари мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишда иштирок этиш;
фан-таълим ва ишлаб чиқаришнинг интеграциялашуви жараёнини жадаллаштиришга кўмаклашувчи шароитлар яратиш;
саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида жаҳон ва мамлакат илм-фани ютуқларини ўрганиш ва таҳлил қилиш, ҳудуднинг хусусиятлари ва эҳтиёжларини инобатга олиб, улардан фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
ҳамкорликдаги илмий тадқиқотларга хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда, ҳудуднинг муаммоларини ҳал этиш бўйича изланишлар ва илмий тадқиқотлар олиб бориш доирасида халқаро ҳамкорликни ташкил этиш.
3. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Навоий бўлими тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.01.00 Умумий масалалар;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.02.00 Меҳнат соҳасидаги бошқарув]
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президентига, зарур ҳолларда, Бўлимнинг тузилмасига ходимларнинг тасдиқланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
4. Белгилаб қўйилсинки:
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.02.00.00 Давлат рамзлари. Пойтахт / 01.02.03.00 Номлар ва рамзларнинг ишлатилиши;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.27.00.00 Валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш / 07.27.07.00 Валюта ҳисобварақлари]
Бўлим давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва банк, шу жумладан, валюта ҳисоб рақамига эга;
Бўлимнинг фаолияти тўғрисидаги ҳисобот ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Президиуми ва «Навоий кон-металлургия комбинати» Давлат корхонасининг Илмий-техник кенгаши мажлисларида тингланади;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.04.00 Илмий ходимлар, илмий муассасалар мутахассислари (мақом, аттестация, илмий даража ва унвонлар)]
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий-тадқиқот муассасаларининг тегишли лавозимлари учун назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари Бўлим ходимларига ҳам жорий этилади;
Бўлим раиси мақоми Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси вице-президенти лавозимига тенглаштирилади ва бир вақтнинг ўзида «Навоий кон-металлургия комбинати» Давлат корхонаси бош директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари ҳисобланади;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.07.00 Меҳнат шартномаси (контракт)]
Бўлим раиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва «Навоий кон-металлургия комбинати» Давлат корхонаси билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Президентининг буйруғи билан лавозимга тайинланади ва озод қилинади.
5. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва «Навоий кон-металлургия комбинати» Давлат корхонасининг Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлими ҳузурида 2-иловага мувофиқ таркибда Идоралараро илмий-техникавий кенгаш ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.07.00 Илмий тадқиқотлар]
6. Бўлим ҳузуридаги Идоралараро илмий-техникавий кенгашнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши билан боғлиқ илмий тадқиқотларни мувофиқлаштириш;
фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг самарали интеграциялашуви учун қулай шароитлар яратиш;
ҳудуддаги ташкилотлар билан шартномалар асосида янги илмий тадқиқотлар натижалари ва инновация ишланмаларини амалиётга жорий этишга кўмаклашиш;
юқори илмий натижаларга эришган ва ҳудудда илм-фаннинг ривожланишига муносиб ҳисса қўшган олимларни, жумладан ёш олимларни қўллаб-қувватлаш;
Бўлимни моддий-техник таъминлаш учун ҳомийлик маблағларини жалб этишга кўмаклашиш.
7. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси «Навоий кон- металлургия комбинати» Давлат корхонаси билан биргаликда Бўлим ҳузуридаги Идоралараро илмий-техникавий кенгаш тўғрисидаги Низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
бир ой муддатда Бўлимнинг уставини тасдиқласин ва уни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказишни таъминласин;
икки ой муддатда Бўлимни юқори малакали илмий кадрлар, шу жумладан, истиқболли йўналишлар бўйича таклиф этилган хорижий олим — мутахассислар билан тўлдириш бўйича зарур чораларни кўрсин;
Бўлим илмий ходимларнинг етакчи хорижий илмий ва таълим муассасаларида мақсадли тажриба орттиришларини ташкил этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширишни таъминласин.
9. Бўлим фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар ҳисоблансин:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.05.00 Хориждан маблағ жалб қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижалари бўйича ажратиладиган грантлар, илмий-тадқиқот ишларини бажариш учун хўжалик шартномаларидан келиб тушадиган тушумлар, халқаро молия ва бошқа институтлар, хорижий ташкилотлар грантлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПФ-5399-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.04.2018 й., 06/18/5399/1018-сон)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.08.00 Бепул фойдаланиш]
10. Бўлим бепул фойдаланиш ҳуқуқи билан Навоий шаҳри, Ғалаба шоҳ-кўчасидаги Навоий давлат кончилик институти биноси манзилига жойлаштирилсин.
11. «Навоий кон-металлургия комбинати» Давлат корхонаси:
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.09.00 Илмий текшириш муассасаларининг моддий-техник базаси]
бир ой муддатда Бўлим фаолиятини ташкил этиш учун зарур мебель, компьютер техникаси, жиҳоз ва бошқа моддий воситалар билан таъминлашни;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.13.00 Мавжуд корхона, бино, иншоотларни капитал таъмирлаш, техник қайта жиҳозлаш, кенгайтириш ва реконструкциялаш]
Навоий шаҳри, Меъморлар кўчаси, 2-уй манзили бўйича жойлашган бинони Бўлимнинг илмий-тадқиқот лабораторияларини ташкил этиш ва жойлаштириш учун уни капитал таъмирлашни;
Бўлимнинг илмий-тадқиқот лабораторияларини замонавий лаборатория асбоб-ускуналари билан жиҳозлашни;
Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакат илмий-тадқиқот муассасаларидан таклиф этиладиган илмий маслаҳатчиларнинг вақтинча яшашлари учун турар-жой комплексини қуришни таъминласин.
12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси А.Н. Юнусходжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 15 июнь,
ПҚ-3059-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 июндаги ПҚ-3059-сонли қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Навоий бўлими
ТУЗИЛМАСИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 июндаги ПҚ–3059-сонли қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Навоий бўлими ҳузуридаги Идоралараро илмий-техник кенгаш
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6217-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.05.2021 й., 06/21/6217/0409-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 25-сон, 526-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.04.2018 й., 06/18/5399/1018-сон; 01.05.2021 й., 06/21/6217/0409-сон)