1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.02.00 Тадбиркорлик субъектлари. Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.03.00.00 Банкротлик ва санация (шунингдек, 03.03.03.00 га қаранг) / 09.03.09.00 Тугатиш жараёни;
4.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Тадбиркорлик фаолияти субъектларини рўйхатга олиш;
3.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Тадбиркорлик фаолияти субъектларини тугатиш. Санация ва банкротлик]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 542-сонли «Тадбиркорлик субъектлари бўлмаган айрим юридик шахсларни ташкил этиш ва тугатишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Янги ташкил этилаётган хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти устидан банк ва солиқ назоратини кучайтириш тўғрисида»1999 йил 29 мартдаги ПФ-2276-сон ҳамда «Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 28 июндаги ПФ-2331-сон фармонларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1990 йил 17 августдаги 304-р-сон фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1999 йил 14 сентябрь,
427-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 14 сентябрдаги 427-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўзгартириш ва қўшимчалар киритиладиган қарорлари
(1, 2 ва 3-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 22 августдаги 347-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 15-16-сон, 106-модда)
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Хўжалик бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида» 1994 йил 22 мартдаги 153-сон (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 3-сон, 18-модда) қарорида:
қарор номидаги ва 1-банддаги «Хўжалик бирлашмаларини» сўзлари «Юридик шахслар бирлашмаларини, акциядорлик жамиятларини» сўзлари билан алмаштирилсин;
Хўжалик бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақида Низомда:
Низом номидаги ва матндаги «Хўжалик бирлашмалари» сўзлари тегишли келишикда «Юридик шахслар бирлашмалари, акциядорлик жамиятлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
«2. Республика аҳамиятига эга бўлган юридик шахслар бирлашмалари, шунингдек, Тошкент шаҳрида жойлашган юридик шахслар бирлашмалари ва акциядорлик жамиятлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтадилар.
Республика аҳамиятига эга бўлган юридик шахслар бирлашмаси дейилганда қатнашчилари икки ёки ундан кўп маъмурий-ҳудудий тузилмалар (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, вилоятлар)да жойлашган бирлашма тушунилади»;
банд қуйидаги мазмундаги «е» кичик банд билан тўлдирилсин:
«е) савдо ва савдо-воситачилик корхоналари юқорида санаб ўтилган ҳужжатлардан ташқари ўзларида ўз устав фаолиятига мувофиқ савдо, омборхона майдонлари ва асбоб-ускуналар, шу жумладан, чакана савдо корхоналари — назорат-касса аппаратлари ёки уларни сотиб олиш ёхуд ижарага олиш учун маблағлари мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатларни ҳам тақдим этадилар»;
Низом қуйидаги мазмундаги 11-банд билан тўлдирилсин:
Давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин бир йил ўтгач акциядорлик жамиятлари рўйхатдан ўтказувчи органга таъсис ҳужжатларида маълум қилинган устав жамғармасини шакллантириш тугалланганлиги тўғрисида маълумотнома тақдим этишга мажбурдир. Устав жамғармаси шакллантирилмаган, бироқ белгиланган энг кам миқдордан кам бўлмаган, амалда шакллантирилган миқдоргача камайтирилмаган ёки бошқача ташкилий-ҳуқуқий шаклларга ўзгартирилган тақдирда рўйхатдан ўтказувчи орган корхоналарни тугатиш бўйича махсус комиссияга акциядорлик жамиятлари бундан буён фаолият кўрсатишининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш учун тақдимнома киритади.
11-банд 12-банд деб ҳисоблансин ва қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«12. Мазкур Низом хорижий инвестиция иштирокидаги акциядорлик жамиятларига, шунингдек, давлат корхоналари негизида ташкил этиладиган акциядорлик жамиятларига жорий этилмайди».
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 25 сентябрдаги 274-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 39-сон, 450-модда)
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги 306-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 47-сон, 488-модда)
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 21 июлдаги 346-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 29-сон, 335-модда)