1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.02.00 Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.06.00 Спорт]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Жисмоний тарбия ва спорт]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикасида йилқичилик ва от спортини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Республикамизда йилқичилик ва от спортини ривожлантириш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, янги авлод чавандозларини тайёрлаш ва тарбиялаш, миллий от спортининг халқаро довруғини ошириш, аҳолининг кенг қатламлари, айниқса ёшлар ўртасида от спортини фаол тарғибот қилиш ва оммалаштириш мақсадида:
1. Ўзбекистон от спорти федерацияси конференцияси, Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг Ўзбекистон от спорти федерацияси фаолиятини такомиллаштириш ва унинг номини Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерациясига (кейинги ўринларда — Федерация) ўзгартириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги ПФ-5497-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.08.2018 й., 06/18/5497/1604-сон)
2. Қуйидагилар Федерациянинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.07 Чорвачилик. Қоракўлчилик;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.10.00 Наслчилик. Селекция. Илғор хўжаликлар]
йилқичиликда наслчилик ишларини такомиллаштириш йўли билан, ноёб зотли спорт отлари ҳамда Қорабайир ва Ахалтака наслдор от зотлари бош сонини кўпайтириш бўйича ташкилотларга кўмаклашиш;
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.01.00.00 Давлатлараро алоқаларда умумий масалалар / 19.01.08.00 Давлатлараро муносабатларда бошқа масалалар]
хорижий давлатларнинг илғор тажрибаларини ўрганиш орқали наслдор, спорт ва хизмат отларини кўпайтириш ва парваришлашнинг замонавий усулларини ташкил этиш;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.06.00.00 Реклама (шунингдек, 09.09.00.00.га қаранг);
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.06.00 Спорт]
йилқичилик ва от спортини ривожлантириш бўйича меъёрий-ҳуқуқий базани ишлаб чиқишда иштирок этиш, давлат дастурларини амалга ошириш, маркетинг ва реклама ишларини кенгайтириш;
ёш авлод чавандозларини тарбиялашга йўналтирилган миллий от спорти мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда миллий от спортининг халқаро довруғини ошириш;
зарур озуқа базани таъминлаш учун ер майдонлари ажратиш масалаларида тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан самарали ҳамкорликни таъминлаш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.15.00 Ветеринария ва зоотехника тадбирлари]
отларни сақлаш ва сифатли ветеринария хизмати кўрсатиш ишларини яхшилашга кўмаклашиш, шунингдек, жаҳон бозорида наслли маҳсулот (материал)нинг рақобатдошлигини таъминлаш;
болалар спорт мактаблари тармоғи ва секциялари, от спорти клубларини кенгайтириш, юқори малакали ҳакамлар, ветеринарлар ва тақачиларни тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлаш.
3. Қуйидагилар:
Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерациясининг ташкилий тузилмаси, унинг ижро этувчи аппарати таркиби ва ҳудудий бўлинмаларининг намунавий тузилмаси 1, 2, ва 3-иловаларга мувофиқ;
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.10.00 Ижтимоий жамғармалар]
Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси ҳузурида Йилқичилик ва от спортини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармасини (кейинги ўринларда — Жамғарма) ташкил этилиши маъқуллансин.
4. Белгилаб қўйилсинки:
Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси ва унинг ўринбосарларини конференция делегатлари томонидан сайланади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тасдиқланади;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.01.00.00 Молиявий тизимнинг умумий қоидалари]
Федерациянинг ижро этувчи аппарати фаолиятини жорий таъминлаш ва молиялаштириш Федерация аъзоларининг — ташкилотларнинг ажратмалари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.10.00 Наслчилик. Селекция. Илғор хўжаликлар]
5. Жамғарма маблағлари илмий-тадқиқот ва селекция-наслчилик ишларини молиялаштириш, Федерациянинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ҳакамлар, ветеринар ва тақачиларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, тажриба алмашиш ва ихтисослик билимларини ошириш, шунингдек, алоҳида ўрнак кўрсатган спортчилар, ҳакамлар, зоотехниклар ва йилқичиларни моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлашга йўналтирилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Жамғармани шакллантириш манбалари этиб, хайр-эҳсон ёрдамлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар белгилансин.
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.03 Рухсат бериш тартиб-таомиллари (шунингдек, 09.01.05.03га қаранг);
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.01 Экспорт]
6. Федерация ва унинг аъзоларига, спорт отларини экспорт қилишга рухсат этилсин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги ПФ-5428-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 й., 06/18/5428/1158-сон)
7. Республикамизда йилқичилик ва от спортини ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича Ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда — Ишчи гуруҳ) 4-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.03.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва кўриб чиқиш тартиби]
8. Ишчи гуруҳ (З.Т. Мирзаев) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2017-2021 йилларда йилқичилик ва от спортини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари Дастури лойиҳасини икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги ПФ-5497-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.08.2018 й., 06/18/5497/1604-сон)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар]
Дастур лойиҳасини ишлаб чиқишда қуйидаги устувор вазифаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилсин:
йилқичилик ва от спортининг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш;
соф зотли ҳамда Қорабайир ва Ахалтака зотли спорт отларини урчитиш ва кўпайтириш;
йилқичилик ва от спортининг моддий-техник ва озуқа базасини мустаҳкамлаш;
хорижий давлатларнинг йилқичилик ва от спорти бўйича илғор тажрибаларини жорий этиш, йилқичилик ва от спорти мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.03.00 Биржа (аукцион) савдоларини ўтказиш ва битимларни расмийлаштириш тартиби;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.10.00 Халқаро кўргазмалар, савдолар, кимошди савдолари, ярмаркалар]
ёш спортчиларни жалб қилган ҳолда миллий ва халқаро от спорт турларини ривожлантириш, спорт тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш, шунингдек, миллий ва халқаро даражада йилқилар кўргазмалари ва аукцион савдоларини ташкил этиш;
олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида кадрлар, шунингдек, йилқичилик бўйича илмий кадрлар ва тайёрлашнинг ўқув режалари ҳамда дастурларини такомиллаштириш ва янгилаш, кадрлар малакасини оширишни ташкил этиш.
9. 2021 йилнинг 1 январигача бўлган муддатда:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.05.00 Солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар]
Федерацияни барча солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.10.00 Наслчилик. Селекция. Илғор хўжаликлар;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.07.00 Тариф имтиёзлари ва префенциялар;
3.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.07.00 Спорт иншоотлари ва жиҳозлари]
ипподромлар, от спорти клублари ва мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун олиб келинадиган, республикамизда ишлаб чиқарилмайдиган, инвентарлар, спорт отлари, наслли маҳсулотлар (материаллар), озуқа ва озуқа қўшимчалари, витаминлар, ветеринария дори воситалари, ускуналар ва материаллар белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхат бўйича божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилсин.
10. Қуйидагилар:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.10.00 Наслчилик. Селекция. Илғор хўжаликлар]
«Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси ва Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг Қорабайир зотли отларни кўпайтириш ва парваришлаш бўйича замонавий талабларга жавоб берадиган мажмуасини қуриш ва 2018 йилнинг 1 январига қадар фойдаланишга топшириш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.01.00 Умумий қоидалар]
Тошкент вилояти ҳокимлигининг Ахалтака зотли отларни кўпайтиш ва парваришлаш бўйича «Ўзбегим отлари» МЧЖ от заводини қуриш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.04.00 Ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва техник қайта жиҳозлаш]
Тошкент шаҳри ҳокимлигининг халқаро от спорти Федерациясининг талабларини ҳисобга олган ҳолда, 2017 — 2019 йиллар даврида «Марказий ипподром» АЖни қайта таъмирлаш ва жиҳозлаш;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.05.00 Давлат таълим муассасалари ва ташкилотлари;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.06.00 Спорт]
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Федерация ва Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг Федерация ҳузурида От спорти мураббийлари, ҳакамлар, ветеринарлар ва тақачилар Республика мактабини, шунингдек, От спорти бўйича олий спорт маҳорати республика мактаби базасида ёшлар ва ўсмирлар терма жамоасини ташкил этиш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.15.00 Ветеринария ва зоотехника тадбирлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.16.00 Ҳайвонлар карантини]
Федерация, Тошкент шаҳри ҳокимлиги ва «Марказий ипподром» АЖнинг Отлар карантини ва ветеринария марказини «Марказий ипподром» АЖ ҳудудида ташкил этиш;
Федерация, Тошкент вилояти ҳокимлиги ва «Ўзбек спорт отлари» МЧЖнинг спорт отларини кўпайтириш бўйича «Ўзбек спорт отлари» МЧЖ от заводини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.08.00 Бепул фойдаланиш;
11. Тошкент шаҳри ҳокимлиги ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Федерациянинг Тошкент шаҳри, Бухоро кўчаси, 24-уй манзилига бепул фойдаланиш ҳуқуқи билан жойлаштирилишини таъминласинлар.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.05.00 Солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.07.00 Консуллик вазифалари (паспорт-виза ишлари, консуллик легализацияси) ва йиғимлар]
12. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Федерациянинг буюртманомаларига биноан йилқичилик ва от спорти соҳасида ишлашга жалб этиладиган хорижий мутахассисларга кириш визаларининг консуллик йиғимлари ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан расмийлаштирилишини белгиланган тартибда таъминласин.
13. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Федерациянинг буюртманомаларига биноан йилқичилик ва от спорти соҳасида ишлашга жалб этиладиган хорижий мутахассисларга давлат божи ундирилмасдан кўп марталик кириш визалари берилишини ва уларнинг муддати узайтирилишини, шунингдек, уларнинг турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилишини ва унинг муддати узайтирилишини белгиланган тартибда таъминласин.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.03 Рухсат бериш тартиб-таомиллари (шунингдек, 09.01.05.03га қаранг);
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.09.00 Меҳнат миграцияси]
14. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Федерациянинг буюртманомаларига биноан йилқичилик ва от спорти соҳасида ишлаш учун юқори малакали хорижий мутахассисларни (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасида бундай мутахассислар бўлмаган тақдирда) Ўзбекистон Республикасига жалб этишга рухсатномалар беришни (муддатини узайтиришни), шунингдек, кўрсатиб ўтилган хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) таъминласин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.09.00 Ҳукумат ва бошқа турдаги махсус алоқалар. Фельдъегерлик алоқаси;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация]
15. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Федерацияни белгиланган тартибда зарур бўлган телекоммуникация ва телефон алоқаси, шу жумладан, ҳукумат алоқаси билан таъминласин.
16. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
17. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 15 июнь,
ПҚ-3057-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 июндаги ПҚ-3057-сонли қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти Федерациясининг
* Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти Федерацияси билан шартнома асосида ҳамкорлик қилади.
Изоҳ: Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти Федерацияси таркибига киритиш ва ундан чиқариш шартнома асосида амалга оширилади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 февралдаги ПҚ-4194-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.02.2019 й., 07/19/4194/2635-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 июндаги ПҚ-3057-сонли қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири
4.
Ғуломов Р.А.
—
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси
5.
Ахмаджонов У.М.
—
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти
6.
Маджидов И.У.
—
Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири
7.
Азимов М.Б..
—
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси
8.
Фарманов А.К.
—
«Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ бош директори
9.
лавозими бўйича
—
Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти Федерацияси раиси
10.
лавозими бўйича
—
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари
11.
Тошов А.А.
—
Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари ахборот-таҳлил департаменти шуъба мудири
12.
Баязитов К.Ф.
—
Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия, спорт ва туризм масалалари ахборот-таҳлил департаменти шуъба мудири, Ишчи гуруҳ котиби
Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига янгидан тайинланган ёхуд тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 августдаги ПФ-5526-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.08.2018 й., 06/20/5526/0983-сон)