1.Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Ижро иш юритуви]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги «Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5059-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида:
2. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (кейинги ўринларда Бюро деб аталади) бошқарув ва ишлаб чиқариш ходимларининг чекланган сони 9 222 нафар, шу жумладан, марказий аппаратда 126 нафар этиб белгилансин, шундан 1 301 нафари Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан, 7 921 нафари Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 июндаги ПҚ-3070-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 531-модда)
зарур ҳолларда Бюро ва унинг ҳудудий тузилмаларининг ташкилий-штат тузилмаларига ўзгартишлар киритиш;
Бюро ва унинг ҳудудий тузилмаларига Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қўшимча штат бирликлари киритиш ҳуқуқи берилсин.
3. Белгилансинки, Бюро:
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланадиган ва озод этиладиган директор томонидан бошқарилади;
ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори олдида ҳисобдор ҳисобланади.
Бюро директори мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт таъминоти шарт-шароитлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосарига тенглаштирилсин.
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг)]
4. Бюро Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Марказий банки, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси ҳамда бошқа вазирлик ва идораларнинг статистик ахбороти юборилиши шарт бўлган реестрга киритилсин.
5. Белгилаб қўйилсинки:
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.20.00.00 Давлат мукофотлари. Юқори даражалар ва фарқловчи белгилар]
Бюрога тугатилган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд департаменти, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа органлардан ишга қабул қилинган ходимларга даражали унвонлар берилиши Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан ҳал этилади;
даражали унвонга эга Бюро ходимлари прокуратура органлари ходимлари ҳисобланади ҳамда уларга прокуратура органлари ходимлари учун белгиланган имтиёзлар, моддий ва ижтимоий муҳофаза қилиш чоралари татбиқ этилади.
6. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмалари томонидан Бюро ходимлари зиммасига уларнинг ваколатига кирмайдиган вазифаларни юклаш тақиқланади.
7. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Молия вазирлиги:
икки ҳафта муддатда Бюронинг штат жадваллари ҳамда харажатлар сметасини тасдиқласин;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.05.00.00 Меҳнат интизоми / 05.05.03.00 Меҳнатни рағбатлантириш. Турлари ва қўллаш тартиби]
2017 йил 1 июлга қадар ўзига юклатилган вазифаларни лозим даражада бажарганлиги учун Бюро ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.04.00.00 Кафолатлар ва компенсациялар / 05.04.13.00 Бошқа кафолатлар ва компенсациялар]
«Ўзавтосаноат» АК Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Молия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган меъёрларга мувофиқ, хизматда фойдаланиш учун автотранспорт воситалари ажратилишини таъминлайди;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.04.00.00 Кафолатлар ва компенсациялар / 05.04.13.00 Бошқа кафолатлар ва компенсациялар]
«Ўзбекнефтгаз» МХК «Ўздавнефтгазинспекция» ДИ билан келишилган ҳолда ўрнатилган тартибда хизмат ва махсус автотранспорт воситалари ҳамда генераторлар учун керакли ҳажмда бензин ва дизель ёқилғисини ажратилишини таъминлайди.
9. «Ўзстандарт» агентлиги Бюрога табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш ускуналарининг яроқлилик ҳолатини мониторинг қилиш мақсадида кўчма лабораториялар учун тегишли рухсат берувчи ҳужжатларни тайёрланишини таъминласин.
10. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Ўзбекэнерго» АЖ ва «Ўзтрансгаз» АК бошқа манфаатдор вазирликлар ҳамда идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Бюро ва унинг ҳудудий тузилмаларининг мебель, компьютер техникаси, алоқа воситалари ва бошқа моддий-техника ресурсларига бўлган эҳтиёжини ўргансин ҳамда жиҳозланишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.04.00.00 Кафолатлар ва компенсациялар / 05.04.14.00 Кафолатлар ва компенсация тўловларини молиялаштириш]
11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мазкур қарорда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш учун асослантирилган ҳисоб-китоблар асосида зарур маблағлар ажратилишини таъминласин.
12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Бош прокуратура билан ҳамкорликда бир ой муддатда:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.02.00 Электротаъминот;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.03.00 Газтаъминоти]
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг электр энергияси ва табиий газ етказиб берувчилар билан ўзаро ҳамкорлик тартиби тўғрисидаги низомни;
Истеъмолчиларни электр ва газ тармоқларидан узиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминласин.
13. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси:
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.20.00.00 Давлат мукофотлари. Юқори даражалар ва фарқловчи белгилар]
икки ой муддатда Бюро ходимларининг хизмат кийими ва фарқловчи белгилари намуналарини тасдиқлашни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини киритишни;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.09.00 Маълум бир мутахассислик бўйича ходимларга қўйиладиган талаблар. Квалификация тавсифлари]
уч ой муддатда Бюро ва унинг ҳудудий тузилмаларини юклатилган вазифаларни юқори ва профессионал даражада бажарилишини таъминлай оладиган малакали кадрлар билан, шу жумладан, «Ўзбекэнерго» АЖ ва «Ўзтрансгаз» АК, шунингдек, тугатилаётган Суд департаменти ходимлари таркибидан тўлдирилишини таъминласин.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда Бюро ҳудудий тузилмаларининг тўлақонли фаолият юритишини таъминлаш учун жойлаштириш, жиҳозлаш ва бошқа ташкилий масалаларни ҳал этсин.
15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари 10-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
16. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Бош прокуратура, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.
17. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Бюронинг 2017 йилдаги фаолияти самарадорлигини ўргансин ва зарурат туғилганда, унинг ташкилий-штат тузилмасини янада такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига таклифлар киритсин.
18. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси О.Б. Муродов ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори И.Б. Абдуллаев зиммаларига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 30 май,
ПҚ-3016-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 майдаги ПҚ-3016-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси марказий аппаратининг
Бошқарув ходимларининг умумий сони — 42 — 66 бирлик.
* техник ва ёрдамчи ходимлар штат бирликлари сони ўрнатилган меъёрлар асосида аниқланади.
Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ходимларининг умумий сони — 697 бирлик, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган — 270 бирлик.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 июндаги ПҚ-3070-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 531-модда)
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг (кейинги ўринларда Бюро деб юритилади) асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Бюро Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси (кейинги ўринларда Бош прокуратура деб юритилади) ҳузуридаги мустақил ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ҳисобланади.
3. Бюро ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг (кейинги ўринларда Бош прокурор деб юритилади) буйруқ ва кўрсатмаларига амал қилади.
5. Бюро қуйи турувчи раҳбарларнинг юқори турувчи раҳбарларга, шунингдек, Бош прокурорга, тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) прокурорларига бўйсуниши ҳамда ҳисобдорлиги асосида фаолият кўрсатади.
6. Бюро ўз вазифа ва функцияларини амалга оширишда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар]
7. Бюро фаолияти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб юритилади) маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.01.00 Умумий қоидалар]
8. Бюро юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган ва ўз номи ёзилган муҳрга, шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ очиладиган банк ҳисоб рақамларига эга бўлади.
2-боб. Бюронинг асосий вазифалари ва функциялари
9. Қуйидагилар Бюронинг асосий вазифалари ҳисобланади:
суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг сўзсиз ижросини таъминлаш, ижро ҳужжатлари ҳамда ундирилган маблағларнинг ҳаққоний ҳисобини юритиш, ижро иши юритишда сансалорлик ва суиистеъмолчилик ҳолатларини олдини олиш;
электр, газ узатиш ва газ тақсимлаш тармоқларига ноқонуний уланиш, талон-торож ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олиш;
электр энергияси ва табиий газ (кейинги ўринларда энергия ресурслари деб аталади) учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини, истеъмолчиларнинг қарздорлиги камайтирилишини таъминлаш;
энергия ресурслари истеъмолини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг замонавий автоматлаштирилган тизимлари, шунингдек, муқобил энергия манбаларининг жорий этилиши устидан мониторинг ўтказиш;
энергия ресурсларини сотиш ва истеъмоли ҳисобини юритишда иштирок этиш;
энергия ресурслари истеъмолчиларининг масъулияти ва ҳуқуқий маданиятини ошириш чораларини кўриш;
комплекс таҳлил ўтказиш, тизимли муаммоларни аниқлаш, энергия ресурслари учун ҳисоб-китоб қилинишини таъминлаш ва мажбурий ижро тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш, суриштирув ва тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириш.
10. Бюро ўзига юклатилган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
а) суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг сўзсиз ижросини таъминлаш, ижро ҳужжатлари ҳамда ундирилган маблағларнинг ҳаққоний ҳисобини юритиш, ижро иши юритишда сансалорлик ва суиистеъмолчилик ҳолатларини олдини олиш соҳасида:
суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг мажбурий ижросини таъминлайди, мажбурий ижро этиш қонун билан бошқа давлат органларига юклатилган ҳужжатлар бундан мустасно;
ваколатли органларнинг мол-мулкни, шу жумладан, ҳуқуқбузарлик буюмлари ва қуроллари ҳамда ашёвий далилларни давлат даромадига ўтказиш ёки йўқ қилиб ташлашни назарда тутувчи қарорларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ижро қилади;
хатланган ва олиб қўйилган мол-мулкнинг баҳоланиши, сақланиши ва сотилишини ташкил қилади;
банклар, кредит ташкилотлари, шунингдек, қарздорга иш ҳақи ва бошқа даромадлар тўловини амалга оширадиган ташкилотлар (шахслар) томонидан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижро этилиши устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда назоратни амалга оширади;
суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари мажбурий ижросини таъминлашда, шу жумладан, қарздорларнинг пул маблағлари ва бошқа мол-мулкини қидиришда давлат органлари, кредит ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади, ушбу мақсадларда кўрсатилган давлат органларининг маълумотлар базаларидан белгиланган тартибда фойдаланади;
халқаро шартномалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси мажбуриятларининг суд қарорлари ижросига оид қисми бўйича бажарилишини ташкил қилади;
Бюро ваколатига тааллуқли масалалар бўйича хорижий давлатларнинг давлат органлари ва халқаро ташкилотлари билан белгиланган тартибда ўзаро ҳамкорлик қилади;
суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро қилиш соҳасида ҳамкорлик масалалари бўйича халқаро шартномалар лойиҳаларини ишлаб чиқишда қатнашади;
суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишга оид қонун ҳужжатлари бузилишини олдини олиш, бартараф этиш, шунингдек, бузилган ҳуқуқларни тиклаш чораларини кўради;
суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро қилмаслик ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олишда ички ишлар органлари, бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
ўз ваколатлари доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг аризалари, таклифлари ва шикоятларини кўриб чиқади;
б) электр, газ узатиш ва газ тақсимлаш тармоқларига ноқонуний уланиш, талон-торож ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олиш соҳасида:
электр, газ узатиш ва газ тақсимлаш тармоқларига ноқонуний уланиш, талон-торож қилиш, энергия ресурсларини ноқонуний истеъмол қилишнинг бошқа ҳолатларини, шунингдек, уларни содир этишга имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олиш чораларини кўради;
электр, газ узатиш ва газ тақсимлаш тармоқларига ноқонуний уланиш, талон-торож қилиш ҳамда энергия ресурсларини ноқонуний истеъмол қилишнинг бошқа ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олиш мақсадида тезкор-қидирув фаолиятни амалга оширади;
бевосита истеъмолчилар томонидан фойдаланилган ҳамда тегишли ҳудудлар чегарасидаги тармоқларга етказиб берилган энергия ресурслари ҳажми ўртасидаги тафовутларни аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олиш чораларини кўради;
электр, газ узатиш ва газ тақсимлаш тармоқларига ноқонуний уланиш, талон-торож қилиш ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олишда ички ишлар органлари, бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари билан ҳамкорлик қилади;
в) энергия ресурслари учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини, истеъмолчиларнинг қарздорлигини камайтиришни таъминлаш соҳасида:
истеъмолчилар, истеъмол қилинган энергия ресурслари ҳажмлари, улар учун амалга оширилган тўловлар, шунингдек, юзага келган қарздорлик ҳисобини шакллантириш ва юритишда қатнашади;
истеъмолчилар, электр ва газ тармоқларига уланиш нуқталари тўғрисида электр ва газ таъминоти корхоналари ва бошқа ташкилотлар билан, шунингдек, истеъмол қилинган энергия ресурслари ҳажмларини аниқлашда маълумотлар алмашинувини амалга оширади;
энергия ресурслари учун тўловларни тўлиқ ва ўз вақтида ундирилишини ташкил қилади;
истеъмолчи — юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг қарздорлигини сўзсиз ундирилишини амалга оширади, электр энергияси ва табиий газ таъминоти корхоналари манфаатида қарздорликни ундириш бўйича талабнома-даъво ишларини олиб боради;
ижро ҳужжатлари асосида энергия ресурслари бўйича қарздорликни мажбурий ундиришни амалга оширади;
г) энергия ресурслари истеъмолини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг замонавий автоматлаштирилган тизимлари, шунингдек, муқобил энергия манбаларининг жорий этилиши устидан мониторинг ўтказиш соҳасида:
энергия ресурслари истеъмолини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг замонавий автоматлаштирилган тизимларини, шунингдек, муқобил энергия манбаларини жорий қилиш бўйича лойиҳа ва дастурларнинг ўз муддатида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилиши устидан мониторинг олиб боради;
вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлардан энергия ресурслари истеъмолини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг замонавий автоматлаштирилган тизимларини, шунингдек, муқобил энергия манбаларини жорий қилиш билан боғлиқ маълумотларни талаб қилиб олади;
энергия ресурслари истеъмолини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг замонавий автоматлаштирилган тизимларини, шунингдек, муқобил энергия манбаларини жорий қилиш бўйича лойиҳа ва дастурларнинг ижросини ўз вақтида ҳамда сифатли таъминламаган мансабдор шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўради;
д) энергия ресурсларини сотиш ва истеъмоли ҳисобини юритишда иштирок этиш соҳасида:
энергия ресурсларини тақсимлаш, сотиш ва истеъмол қилиш ҳажмларини, шу жумладан, назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимлари орқали мониторинг қилади;
белгиланган муддатларда истеъмолчиларнинг ҳисобга олиш ускуналари кўрсаткичларини олади, уларнинг шахсий варақларига маълумотларни киритади, энергия ресурсларини истеъмол қилишнинг ойлик ҳажмларини аниқлайди (электр энергиясини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимига уланган истеъмолчилар бундан мустасно);
истеъмол қилинган энергия ресурслари учун тўловларнинг ҳар бир истеъмолчига тўлиқ ва ўз вақтида ҳисобланишини ўрганади;
энергия ресурсларини тақсимлаш ва сотишнинг белгиланган тартибини бузган шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича ўз ваколатлари доирасида чораларни кўради;
суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини сўзсиз ва ихтиёрий ижро этилиши, энергия ресурслари учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилиши юзасидан истеъмолчиларнинг маданиятини юксалтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар кўради;
оммавий ахборот воситалари ва кенг жамоатчилик билан ҳамкорлик қилади, уларни ўз фаолияти натижалари тўғрисида хабардор қилади, ушбу мақсадларда семинарлар, брифинглар, пресс-конференциялар, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирлар ўтказади;
ж) комплекс таҳлил ўтказиш, тизимли муаммоларни аниқлаш, энергия ресурслари учун ҳисоб-китоб қилинишини таъминлаш ва мажбурий ижро тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш соҳасида:
суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш, энергия ресурслари учун ҳисоб-китоб қилинишини таъминлаш соҳасида ҳуқуқни қўллаш амалиётини таҳлил қилади ва умумлаштиради, шунингдек, уни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади;
Бюро фаолиятининг натижалари, ижро иши юритиш ва энергия ресурслари учун тўловларнинг ундирилиши ҳақида статистик маълумотлар базасини шакллантиради ҳамда уларнинг ҳаққонийлигини таъминлайди;
энергия ресурсларидан фойдаланиш соҳасида шартнома-тўлов интизомини мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ва уларни тайёрлашда иштирок этади;
з) маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш, суриштирув ва тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириш соҳасида:
маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритади, Бюро ваколатига тааллуқли ишларни кўриб чиқади ва маъмурий жазо қўллайди;
маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш амалиётини таҳлил қилади, уларнинг ҳисобини олиб боради ҳамда ушбу соҳада ягона амалиётни шакллантириш чораларини кўради;
Бюро ваколатига тааллуқли ишлар бўйича терговга қадар текширув ва суриштирув ўтказади, шунингдек, тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширади;
терговга қадар текширув ва суриштирув ўтказиш, процессуал қарорлар қабул қилиш, тезкор-қидирув тадбирларини амалга ошириш амалиётини ўрганиб боради, уларнинг ҳисобини юритади ва бу борада фаолият самарадорлигини ошириш чораларини кўради.
Бюро қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.09.00 Маълум бир мутахассислик бўйича ходимларга қўйиладиган талаблар. Квалификация тавсифлари]
11. Бюро ўзига юклатилган вазифа ва функцияларни бажаришда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
а) суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг мажбурий ижросини амалга ошириш соҳасида:
давлат органларидан ва бошқа органлардан, ташкилотлардан ҳамда уларнинг мансабдор шахсларидан зарур ҳужжатлар ва маълумотларни олиш;
давлат органларига ва бошқа органларга, ташкилотларга ҳамда уларнинг мансабдор шахсларига, шунингдек, фуқароларга бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;
ишлаётган қарздорларга нисбатан корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижро этилишини ҳамда молиявий ҳужжатларнинг ижро иши юритишга мувофиқлиги юзасидан текширишлар ўтказиш;
ижро иши юритишда иштирок этаётган шахсларга муайян ижро ҳаракатларини амалга ошириш масалалари юзасидан топшириқлар бериш;
қарздорлар эгаллаб турган ёки уларга қарашли бўлган жойларга, шу жумладан, турар жойларга ва омборларга кириш, зарур бўлган ҳолларда жойлар ҳамда омборларни мажбуран очиш, холислар иштирокида кўздан кечириш;
ўзга шахсларда қарздорга тегишли бўлган мол-мулк борлигини тасдиқловчи ҳужжатли маълумотлар мавжуд бўлганда, ўзга шахслар эгаллаб турган ёки уларга қарашли бўлган жойларга ва омборларга кириш, зарур бўлган ҳолларда ушбу жойлар ва омборларни мажбуран очиш ҳамда холислар иштирокида кўздан кечириш;
ўзга шахсларда қарздорга тегишли бўлган мол-мулк борлигини тасдиқловчи ҳужжатли маълумотлар мавжуд бўлмаганда, суд ажрими асосида ўзга шахслар эгаллаб турган ёки уларга қарашли бўлган жойларга ва омборларга кириш, зарур бўлган ҳолларда ушбу жойлар ва омборларни мажбуран очиш ҳамда холислар иштирокида кўздан кечириш;
қонун ҳужжатларига мувофиқ мол-мулкни хатлаш, хатланган мол-мулкни олиб қўйиш, сақлашга топшириш ва реализация қилиш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.17.00 Ҳисоб-китоблар (шунингдек, 07.21.03.00га қаранг) / 03.11.17.01 Умумий қоидалар. Дебиторлик ва кредиторлик қарздорлик]
қарздорнинг банклардаги ва бошқа кредит ташкилотларидаги ҳисобварақларида, омонатларида турган ёки сақлаш учун қўйилган пул маблағлари ҳамда ўзга қимматликларини хатлаш;
қарздор ва унинг дебиторларининг ҳисобварақларига ижро ҳужжатлари бўйича қарз суммаларни ундириш ҳақида инкассо топшириқномаларини қўйиш;
олиб қўйилган мол-мулкни вақтинча сақлаш учун давлат мулкидаги яшаш учун мўлжалланмаган жойлардан, мулкдорнинг розилиги билан эса, хусусий мулкдаги бинолардан фойдаланиш, бундай мол-мулкни сақлаш мажбуриятини тегишли шахслар зиммасига юклаш, ундирувчининг ёки қарздорнинг транспортидан мол-мулкни ташиш учун харажатларни қарздор ҳисобига киритган ҳолда фойдаланиш;
ижро ҳаракатлари амалга оширилаётганда асос бўлган ижро ҳужжатидаги талаблар ноаниқ бўлган тақдирда, ижро ҳужжатини берган суд ёки бошқа органга уни ижро этиш тартибини тушунтириб беришни сўраб мурожаат этиш;
ижро иши юритишда иштирок этувчи шахсларни чақириш;
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.09.00.00 Маъмурий жавобгарлик / 16.09.17.00 Маъмурий жарималар қўллаш тўғрисидаги қарорларни ижро қилиш;
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.03.00 Асосий (Конституциявий) сиёсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.03.04 Ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқи]
ижро ҳаракатларини амалга оширишда юзага келган масалалар бўйича, шу жумладан, ижро усули ва тартибини ўзгартириш масаласида судга ёки бошқа органга ариза билан мурожаат қилиш;
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.05.00 Ички ишлар органлари]
ижро ҳаракатларини амалга ошириш давомида, зарур ҳолларда, ички ишлар органларининг ходимларини жалб қилиш чораларини кўриш;
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.09.00.00 Маъмурий жавобгарлик / 16.09.14.00 Одил судловга, жамоат тартибига ва бошқарувнинг ўрнатилган тартибига тажовуз қилувчи ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.11.00.00 Жиноят қонунчилиги / 16.11.02.00 Жиноят ва жиноий жавобгарлик]
ижро ҳужжатлари талабларини узрсиз сабабларга кўра ихтиёрий равишда бажармаган, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган қарздорларни маъмурий жавобгарликка тортиш, шунингдек, суд ҳужжатларини ижро этишдан бўйин товлаган ёки суд ҳужжатининг ижро этилишига тўсқинлик қилган шахсларни қонунда белгиланган тартибда жиноий жавобгарликка тортиш чораларини кўриш;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1981-модда ва 1982-моддалари, Жиноят кодексининг 232-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2009 йил 10 апрелдаги 7-сонли «Суд ҳужжатларини бажаришдан бўйин товлаш ҳамда суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш жараёнига аралашганлик учун жиноий жавобгарликка доир қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарори.
қонунда белгиланган ҳолларда ва тартибда мол-мулкни баҳолаш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.01.00 Умумий қоидалар]
мол-мулкни баҳолаш учун баҳолаш фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган шахсни жалб этиш;
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.04.00 Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Ўзбекистондан чиқиши ва кириши]
қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетишига вақтинча чеклаш белгилаш;
энергия ресурслари етказиб берилиши ва истеъмолини ҳисобга олишнинг тўлиқлиги ҳамда ҳаққонийлиги, ҳисоб-китобларнинг ўз вақтида амалга оширилиши юзасидан, шу жумладан, хўжалик юритувчи субъектларда Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши билан келишмаган ҳолда текширишлар ўтказиш;
энергия ресурслари истеъмоли, тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқлигини назорат қилиш ва мониторингини амалга ошириш учун зарур бўлган маълумотларни вазирликлар, идоралар, бошқа ташкилотлар ва фуқаролардан талаб қилиб олиш;
энергия ресурслари учун ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилмаган, Бюро талабномалари ижро этилмаган ҳолларда, шунингдек, электр, газ узатиш ва газ тақсимлаш тармоқларига ноқонуний уланиш, талон-торож ҳолатлари аниқланганда, истеъмолчиларни электр ҳамда газ тармоқларидан узиш;
электр энергияси учун тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаган ҳамда Бюронинг талабномалари ижро этилмаган ҳолларда алоҳида истеъмолчиларни 6 — 10 кВ ва ундан юқори кучланишли электр энергия тармоқларидан узиш ҳақида электр таъминот корхоналарига талабномалар бериш;
энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш ҳолатлари бартараф этилган ҳамда тўловлар тўлиқ амалга оширилганда, илгари электр ва газ тармоқларидан узиб қўйилган истеъмолчиларни қайта улаш (алоҳида истеъмолчиларни улаш ҳақида талабномалар юбориш);
электр ва газ тармоқларига қайта улаб берилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлов ундириш;
энергия ресурслари истеъмолини ҳисобга олиш ускуналарини пломбалашда иштирок этиш;
вазирликлар, идоралар, бошқа ташкилотлар, шу жумладан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига энергия ресурсларини етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар содир этилишига имкон бераётган сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш, шунингдек, энергия ресурслари учун ҳисоб-китобларни мунтазам равишда амалга оширмаётган истеъмолчиларга нисбатан жамоат таъсир чораларини кўриш ҳақида тақдимномалар киритиш;
етказиб берилган энергия ресурслари учун қарздорликни истеъмолчилар — юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банк ҳисобрақамларидан сўзсиз ундириш ҳақида бажарилиши мажбурий бўлган инкассо топшириқномалари қўйиш;
етказиб берилган энергия ресурслари учун энг кам ойлик иш ҳақининг икки бараваридан кўп бўлмаган миқдордаги қарздорликни ходим — истеъмолчиларнинг иш ҳақидан ушлаб қолиш ҳақида иш берувчиларга бажарилиши мажбурий бўлган талабномалар юбориш;
маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш, Бюро ваколатига тааллуқли ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо қўллаш;
Бюро ваколатига тааллуқли ишлар бўйича терговга қадар текширув ва суриштирув ўтказиш, шунингдек, тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириш;
давлат органларига ва бошқа ташкилотларга, шунингдек, мансабдор шахслар ва фуқароларга ўзига тааллуқли ваколатлар доирасида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш.
Бюро қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини, шунингдек, бевосита истеъмолчилар томонидан фойдаланилган ва тегишли ҳудудлар чегарасидаги тармоқларга етказиб берилган энергия ресурслари ҳажми ўртасидаги тафовутларни аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олиш;
энергия ресурслари ҳажми ўртасидаги аниқланган тафовутларни бартараф қилиш механизми бўйича таклифлар киритиш ҳамда айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш чораларини кўриш;
13. Бюрога Бош прокурорнинг тақдимномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимига тайинланадиган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимидан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади.
Бюро директорининг тақдимномасига асосан Бош прокурор томонидан лавозимига тайинланадиган учта ўринбосарларга, шу жумладан, биринчи ўринбосарга эга бўлади;
мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт таъминоти шарт-шароитлари бўйича Бош прокурорнинг ўринбосарига тенглаштирилади;
лавозими бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ижрочиси ҳисобланади;
ўзининг фаолияти бўйича Бош прокурорга бўйсунади ва унга ҳисобдордир.
15. Юклатилган вазифаларни бажариш учун Бюро директори:
а) Бюро фаолиятига умумий раҳбарлик қилади;
б) Бюро ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимидан озод этади;
в) Бюро ҳудудий тузилмалари бошлиқларининг ҳисоботларини эшитади;
г) Бош прокурорга қуйидагиларни киритади (тақдим этади):
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.03.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва кўриб чиқиш тартиби]
Бюро ваколатига кирувчи масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини;
Бюро ва унинг ҳудудий тузилмаларининг ташкилий-штат тузилмаларига ўзгартиш киритиш тўғрисидаги таклифларни;
ушбу Низомнинг 19-банди иккинчи хатбошисида кўрсатилган шахсларни лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш тўғрисида тақдимномаларни;
Бюронинг тегишли ходимларига даражали унвонларни бериш бўйича таклифларни;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.05.00.00 Меҳнат интизоми / 05.05.03.00 Меҳнатни рағбатлантириш. Турлари ва қўллаш тартиби]
Бюро ходимларини рағбатлантириш, уларни Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотларига тавсия этиш тўғрисидаги тақдимномаларни;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг)]
Бюро фаолияти натижалари ҳақидаги ҳисоботни;
д) Бюро ва унинг ҳудудий тузилмаларининг штатлар жадвалини, Бюро марказий аппарати бошқармалари ва бўлимлари тўғрисидаги низомларни белгиланган тартибда тасдиқлайди;
е) ўз ваколатлари доирасида Бюро фаолиятини ташкил этиш масалалари бўйича барча ходимлар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар, кўрсатмалар ва фармойишлар чиқаради;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.04.00 Устамалар, қўшимча тўловлар ва коэффициентлар;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.05.00.00 Меҳнат интизоми / 05.05.03.00 Меҳнатни рағбатлантириш. Турлари ва қўллаш тартиби]
ж) ажратилган маблағлар доирасида Бюро ходимларига устама ҳақи, мукофотлар ва бошқа рағбатлантиришлар тўлаш тартиби ва шартларини қонун ҳужжатларига мувофиқ белгилайди;
з) Бюрога юклатилган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
и) Бюронинг тегишли ходимларига махсус тоифалар беради;
к) Бюронинг куч ва воситалари самарали тақсимланишини, шу жумладан, муайян функцияларни бажарадиган ходимларнинг Бюрога юклатилган бошқа ишларга жалб этилишини ташкил этади;
л) Бюро фаолиятига тааллуқли масалалар бўйича тезкор йиғилишлар ўтказади;
м) қонун ҳужжатларига ва ушбу Низомга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Бюронинг марказий аппарати таркибий тармоқлари ва унинг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари Бюро директорининг тақдимномасига биноан Бош прокурор томонидан амалга оширилади;
Бюронинг марказий аппарати таркибий тармоқлари ва унинг ҳудудий бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарлари Бош прокуратура билан келишилган ҳолда Бюро директори томонидан амалга оширилади;
Бюро марказий аппаратининг бошқа ходимлари, ҳудудий бошқармаларнинг таркибий тармоқлари, туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари Бюро директори томонидан амалга оширилади;
Бюронинг туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқларининг ўринбосарлари Бюро директори билан келишилган ҳолда ҳудудий бошқармалар бошлиқлари томонидан амалга оширилади;
Бюронинг ҳудудий тузилмаларининг бошқа ходимлари ҳудудий бошқармалар бошлиқлари томонидан амалга оширилади.
20. Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ижрочиси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг бош давлат ижрочилари ҳамда уларнинг ўринбосарлари, туман (шаҳар) катта давлат ижрочилари, шунингдек, Бюронинг суриштирув ва маъмурий амалиёт бўлими бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексига мувофиқ ўз ваколатлари доирасида суриштирув органи бошлиқлари ҳуқуқларига эга бўлади.
21. Бюронинг марказий аппарати ва ҳудудий бошқармаларининг бошқарув ходимлари (молия-хўжалик тузилмалари бундан мустасно), туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари, давлат ижрочилари, суриштирувчилар, шунингдек, Бюронинг электр ва газ таъминоти соҳасида ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўйича тузилмалари ходимлари ўзининг мақоми бўйича прокуратура органлари ходимлари ҳисобланади. Ушбу ходимларга даражали унвонлар берилади ва улар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросида хизматни ўташ тўғрисидаги низомга мувофиқ хизматни ўтайдилар.
Бюронинг бошқа ходимлари фаолиятни меҳнат шартномаларига асосан, прокуратура органларига қабул қилишда қўйиладиган талаблар ҳисобга олинган ҳолда, амалга оширади. Бюронинг туман (шаҳар) бўлимлари электр энергия ва табиий газдан фойдаланиш тартибини назорат қилиш гуруҳлари (шуъбалари)нинг давлат инспектори лавозими ходимлар, қоида тариқасида, олти ой муддатга тузиладиган меҳнат шартномаларига асосан ишга қабул қилинади. Ушбу ходимлар билан меҳнат муносабатларини давом эттиришнинг асосий шарти — бириктирилган ҳудудда энергия ресурсларидан қарздорликнинг камида 80 фоиздан кам бўлмаган миқдорда ундирилишини таъминлаш ҳисобланади.
ходимларга Бош прокурор томонидан ўрнатилган тартибда махсус тоифалар берилади, шунингдек, уларга махсус тоифалар ва узоқ йил хизмат қилганлик учун устама ҳақи тўланади;
прокуратура органларидан ўтказилган ходимларда прокуратура органлари ходимлари учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳуқуқ, имтиёз ва бошқа афзалликлар сақланиб қолинади.
22. Бюронинг даража унвонларига эга бўлган, шунингдек, махсус тоифалар бериладиган мансабларни эгаллаб турган ходимлари белгиланган тартибда тасдиқланадиган намунадаги тегишли хизмат кийими ва алоҳида кўринишдаги белгиларни киядилар.
(22-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 сентябрдаги ПФ-5196-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2017 й.)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 июлдаги ПҚ-4394-сон «Давлат органлари ходимларининг формали кийим-бош кийиб юриши тартибини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
Хизмат кийими билан таъминлаш меъёрлари Бюро директори томонидан тасдиқланади.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.04.00 Бюджетдан молиялаштириш]
Хизмат кийимлари билан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.06.00.00 Таъминлаш воситалари / 16.06.05.00 Махсус воситалар]
23. Бюро ходимлари ўз хизмат вазифаларини бажаришлари учун махсус автотранспорт воситалари, шу жумладан, Бюрога мансублигини англатувчи махсус чироқли сигналларга, бўёқларнинг рангли график схемаларига эга бўлган автотранспорт воситалари, шунингдек, бошқа махсус воситалар билан таъминланади.
Махсус автотранспорт ва махсус воситалар билан таъминлаш меъёрлари Бош прокурор томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.05.00.00 Меҳнат интизоми / 05.05.03.00 Меҳнатни рағбатлантириш. Турлари ва қўллаш тартиби]
24. Бюро ходимларини моддий рағбатлантириш бюджетдан ажратиладиган маблағлар, Жамғарма маблағлари, шунингдек, қонунда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан Бош прокурор томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
5-боб. Якунловчи қоидалар
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.09.00.00 Маъмурий жавобгарлик / 16.09.14.00 Одил судловга, жамоат тартибига ва бошқарувнинг ўрнатилган тартибига тажовуз қилувчи ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик]
25. Бюро талабномалари, кўрсатмалари, тақдимномалари ва бошқа ҳужжатларининг ижросини бажармаслик, шунингдек, Бюро фаолиятига аралашиш ҳамда юклатилган вазифалар ва функцияларни қонуний ижро этилишига тўсқинлик қилиш мақсадида унинг ходимларига ҳар қандай шаклда таъсир кўрсатиш тақиқланади ва қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 198-моддаси.
26. Бюрони қайта ташкил этиш ёки тугатиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 майдаги ПҚ–3016-сон қарорига 5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросида хизматни ўташ тўғрисида
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросига (кейинги ўринларда Бюро деб юритилади) ходимларни хизматга қабул қилиш ва хизматни ўташ, ходимларга даражали унвонлар бериш ва улардан маҳрум қилиш, рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш тартибини белгилайди.
3. Бюрода хизматни ўташнинг ҳуқуқий асосларини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг «Прокуратура тўғрисида»ги Қонуни, ушбу Низом, бошқа қонун ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори (кейинги ўринларда Бош прокурор деб юритилади) ва Бюро директорининг буйруқлари ташкил қилади.
4. Бюрода хизмат қилиш қонунийлик, инсон ва фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳурмат қилиш ҳамда уларга риоя этиш, очиқлик, назорат қилиниш ва ҳисобот бериш тамойилларига мувофиқ амалга оширилади.
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш]
5. Ходимлар прокуратура органларининг ўқув муассасалари ва бошқа ўқув муассасаларида Бош прокурор томонидан белгиланган тартибда тайёргарлик, қайта тайёргарлик ва малака оширишни ўтайдилар.
6. Бюрода хизмат қилиш учун юриспруденция, молия, иқтисодиёт ва бошқа соҳаларда олий ёки ўрта махсус маълумотли, соғлиғига кўра хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган, зарур касб-кор ва маънавий фазилатларга эга Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинадилар.
Бунда Бюронинг давлат ижрочилари лавозимларига олий ёки ўрта махсус юридик маълумотга эга, айрим ҳолларда бошқа мутахассисликдаги олий маълумотга эга шахслар, Бюронинг бошқа лавозимларига — олий ёки ўрта махсус маълумотли бошқа мутахассисликка (иқтисодчи, молиячи, муҳандислар ва бошқалар) эга шахслар ҳам тайинланади.
7. Бюрога хизматга қабул қилишда номзодларнинг ушбу Низомда белгиланган талабларга мувофиқлигини ўрганиш мақсадида текшириш ҳамда махсус комиссия томонидан билим савияси, зарур касб малакаси ва ишчанлик қобилиятини аниқлашга қаратилган мажбурий суҳбат ўтказилади.
Бюрога хизматга қабул қилишда зиммаларига юкланадиган хизмат вазифаларини бажаришга соғлиғи имкон беришини аниқлаш мақсадида номзодлар мажбурий тартибда тиббий кўрикдан ўтказилади.
8. Ходимларни хизматга қабул қилиш ва лавозимга тайинлаш Бош прокурор, Бюро директори ёки Бюронинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари (кейинги ўринларда ҳудудий бошқармалар деб юритилади) бошлиқларининг буйруқлари билан расмийлаштирилади.
Хизматга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ ходимга имзо қўйдириб эълон қилинади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.11.00 Ишга қабул қилишни рад этиш. Рад этишга йўл қўйилмаслиги]
9. Агар шахс:
Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаса;
суднинг қарори билан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб эътироф этилган бўлса;
судланган бўлса;
ножўя хатти-ҳаракатлар содир этганлиги учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, суд ёки бошқа давлат органларидан ҳамда бошқа ташкилотлардан бўшатилган шахслар бўлса, Бюрога хизматга қабул қилиниши мумкин эмас.
10. Ўзаро яқин қариндошлик ёки қуда-андачиликда бўлган Бюро ходимларининг (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғил ва қизлар, эр-хотинлар, шунингдек, эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва болалари), башарти улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қиладиган бўлса, биргаликда хизмат қилишлари тақиқланади.
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.04.00 Асосий (Конституциявий) ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.04.06 Илмий ва техникавий ижод эркинлиги, маданият ютуқларидан фойдаланиш ҳуқуқи;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.25.00 Иш вақти / 05.02.25.04 Иш вақтидан ташқари иш]
11. Ходимлар илмий, педагогик ва ижодий фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган фаолиятнинг бирор-бир тури билан шуғулланиши мумкин эмас. Улар бундай фаолият билан фақат асосий иш вақтидан бўш пайтда шуғулланишлари мумкин.
12. Ходимларнинг лавозимлари рўйхати Бюро директори томонидан тасдиқланадиган штат жадвали билан белгиланади.
Бюро фаолиятининг ички тизимини ташкил этиш Бюро директори томонидан тасдиқланадиган Бюро Регламенти ҳамда ҳудудий бошқармаларнинг Намунавий регламенти билан белгиланади.
13. Ходим биринчи маротаба хизматга қабул қилинаётганда прокуратура ходимларининг қасамёдини қабул қилади. Қасамёд Бюронинг раҳбарлари ҳозирлигида тантанали вазиятда қабул қилинади.
14. Ходимлар хизматни ўташ даврида Бюро директори томонидан тасдиқланадиган Бюро ходимининг касб одобномасига риоя қилишлари шарт.
Бюро ходимининг касб одобномаси талабларини бузиш белгиланган тартибда жавобгарликни келтириб чиқаради. Мазкур қоидалар бузилишининг ҳар бир ҳолати бўйича хизмат текшируви ўтказилади.
Хизмат текшируви ўтказилиши даврида Бюро ходими вақтинчалик, лекин бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатга хизмат вазифаларини бажаришдан озод қилиниши мумкин.
Хизмат текширувини ўтказиш ва Бюро ходимини вақтинчалик хизмат вазифаларини бажаришдан озод қилиш тартиби Бюро директори томонидан Бош прокурор билан келишилган ҳолда белгиланади.
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.09.00 Маълум бир мутахассислик бўйича ходимларга қўйиладиган талаблар. Квалификация тавсифлари]
15. Ходимларининг хизмат поғоналарида юқорилаб бориши уларнинг ишчанлик, профессионал ва шахсий сифатлари, топширилган соҳада эришган натижаларига мувофиқ равишда амалга оширилади. Бунда ходимнинг юқори лавозимга тайинланишга розилиги талаб қилинмайди.
16. Коррупция ва бошқа суиистеъмолчиликларнинг профилактикаси ва уларга йўл қўймаслик, ходимнинг шахсий ва ишчанлик фазилатларини, унинг фаолияти самарадорлигини мунтазам ўрганиш, шунингдек Бюро фаолиятининг турли йўналишларида малака ва иш тажрибасига эга бўлган кадрлар захирасини шакллантириш мақсадида ходимларнинг ротацияси ўтказилади.
17. Бюро ходимларига Бюро директори томонидан белгиланган шаклда ва тартибда хизмат гувоҳномалари ҳамда жетонлар берилади.
Бюро директорига хизмат гувоҳномаси Ўзбекистон Республикаси Президенти имзоси қўйилган ҳолда берилади.
Гувоҳнома ва жетоннинг Бюро ходимининг айби билан йўқотилиши лавозимдаги ножўя хатти-ҳаракат ҳисобланади ва интизомий жавобгарликни келтириб чиқаради. Гувоҳнома ва жетон йўқотилишининг ҳар бир ҳолати бўйича хизмат текшируви ўтказилади.
18. Ходимларни эгаллаб турган лавозимларига хизмат бўйича мувофиқлигини аниқлаш мақсадида Бюро директори томонидан белгиланган тартибда ва муддатларда аттестация ўтказилади.
Лавозимига Бош прокурорнинг буйруқлари билан тайинланадиган ходимлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг (кейинги ўринларда Бош прокуратура деб юритилади) аттестация комиссияси томонидан, Бюро директори ва ҳудудий бошқарма бошлиқларининг буйруқлари билан лавозимга тайинланадиган ходимлар эса — Бюро ва ҳудудий бошқармаларнинг тегишинча аттестация комиссиялари томонидан аттестациядан ўтказилади.
Даражали унвонларга эга бўлиб, пенсияга чиқиши муносабати билан хизматдан бўшаган ходимлар ўтказиладиган тантаналар ва расмий тадбирларда алоҳида белгили хизмат кийимини кийиб юриш ҳуқуқини сақлаб қолади.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.04.00 Бюджетдан молиялаштириш]
Хизмат кийими билан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
3-боб. Даражали унвонларни бериш ва маҳрум қилиш
20. Даражали унвонлар бериш ходимларнинг ишчанлик ва шахсий фазилатларини ҳисобга олган ҳолда ҳамда эгаллаб турган лавозими ва иш стажига мувофиқ изчил тартибда амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.20.00.00 Давлат мукофотлари. Юқори даражалар ва фарқловчи белгилар]
Ўрта махсус маълумотга эга ходимларга 3, 2 ва 1-даражали юрист даражали унвонлари берилади.
22. Ходимларга эгаллаб турган лавозимига мутаносиб равишда қуйидаги даражали унвонлар берилади:
2-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси — Бюро директори;
3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси — Бюро директори ўринбосарлари;
адлия катта маслаҳатчиси — Бюронинг марказий аппарати бошқарма ва бўлим бошлиқлари, ҳудудий бошқарма бошлиқлари;
адлия маслаҳатчиси — директор ёрдамчиси, Бюронинг марказий аппарати бошқарма ва бўлим бошлиқлари ўринбосарлари, бош суриштирувчиси, бош ревизори, бош инспекторлари, ҳудудий бошқарма бошлиғи ўринбосарлари, ҳудудий бошқармаларнинг бўлим бошлиқлари, жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўйича катта инспекторлари, ички хавфсизликни таъминлаш бўйича катта инспекторлари, туман (шаҳар) бўлим бошлиқлари — катта давлат ижрочилари;
адлия кичик маслаҳатчиси — Бюро катта суриштирувчилари, катта инспекторлари, катта криминалисти ва криминалисти, ҳудудий бошқармаларнинг катта суриштирувчилари, суриштирувчилари, катта инспекторлари, инспекторлари, бош ревизорлари, катта ревизорлари, туман (шаҳар) бўлим бошлиқлари ўринбосарлари;
1 ва 2-даражали юрист — туман (шаҳар) давлат ижрочилари, суриштирувчилари, шунингдек, электр ва газ таъминоти соҳасида ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш гуруҳлари (шуъбалари) катта инспекторлари, инспекторлари, криминалистлари;
23. Ҳар бир даражали унвонда бўлишнинг қуйидаги муддатлари белгиланади:
3-даражали юрист — 2 йил;
2-даражали юрист — 2 йил 6 ой;
1-даражали юрист — 3 йил;
адлия кичик маслаҳатчиси — 3 йил;
адлия маслаҳатчиси — 3 йил 6 ой;
2 ва 3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси ҳамда адлия катта маслаҳатчиси даражали унвонларда бўлишнинг муддатлари белгиланмайди.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.20.00.00 Давлат мукофотлари. Юқори даражалар ва фарқловчи белгилар]
24. 2 ва 3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси даражали унвонлари Бош прокурорнинг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан берилади.
3-даражали юрист, адлия кичик маслаҳатчиси, адлия маслаҳатчиси ва адлия катта маслаҳатчиси унвонлари Бош прокурор томонидан Бюро директорининг тақдимномасига асосан берилади.
3-даражали юрист унвони биринчи марта Бюрога хизматга қабул қилинган ва даражали унвонга эга бўлмаган ходимларга аттестациядан ўтганидан сўнг берилади.
25. Навбатдаги адлия катта маслаҳатчиси даражали унвони, қоидага кўра, прокуратура органлари ва бошқа давлат органларининг ўқув муассасаларини раҳбар кадрларни қайта тайёрлаш дастури бўйича муваффақиятли тамомлаган ходимларига берилади.
Адлия катта маслаҳатчисининг даражали унвони, истисно тариқасида фидокорона меҳнати ва намуна кўрсатган ходимларига алоҳида хизматлари учун ҳам берилиши мумкин.
26. Бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан ва ўзга ташкилотлардан Бюрога хизматга ўтган ходимларга даражали унвонлар уларнинг Бюрода тайинланган лавозими, олдинги даражали унвони ёки иш тажрибаси ҳисобга олинган ҳолда берилади, қонунчиликда белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.
(26-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 сентябрдаги ПФ-5196-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2017 й.)
Уларга навбатдаги даражали унвон ушбу Низомда назарда тутилган тартибда берилади.
27. Бош прокурор ва Бюро директори, истисно тариқасида, қуйидаги ҳуқуқларга эга:
алоҳида ҳолларда ходимларига хизмат мажбуриятларини намунали бажарганлиги учун навбатдаги даражали унвонларни белгиланган муддатидан аввал бериш;
юқорироқ лавозимга тайинлаганда даражали унвонни навбатдан ташқари, лекин ходим эгаллаб турган даражали унвондан кўпи билан икки поғона юқори даражали унвон бериш.
ушбу Низомда белгиланган тартибда даражали унвонлар берилиши назарда тутилмаган лавозимларда ишлаётган ходимларга ишда ўрнак кўрсатганлиги учун даражали унвонлар бериш.
28. Даражали унвонлар берилган ходимлар мазкур унвонга умрбод эга бўлиб қоладилар. Ходим ўзини бадном қиладиган қилмиши учун Бюродан бўшатилганда даражали унвондан маҳрум этилиши мумкин. Ходим ўз хизмат бурчини қўпол равишда бузган тақдирда ёки нолойиқ хулқ-атвори учун унинг унвони пасайтирилиши мумкин.
29. Ходимларни олий даражали унвонлардан маҳрум этиш ёки уларнинг олий даражали унвонларини пасайтириш Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан, бошқа даражали унвонлардан маҳрум этиш ёки унвонни пасайтириш Бош прокурор, шунингдек ваколат доирасида Бюро директори томонидан амалга оширилади.
Ходимларни даражали унвонлардан маҳрум этиш суднинг ҳукми бўйича ҳам амалга оширилиши мумкин.
30. Даражали унвонларга эга бўлган ходимларга лавозим маошларига ойлик қўшимча ҳақ тўланади.
4-боб. Рағбатлантириш
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.05.00.00 Меҳнат интизоми / 05.05.03.00 Меҳнатни рағбатлантириш. Турлари ва қўллаш тартиби]
31. Ходимлар хизматдаги ташаббускорлиги, тезкорлиги, хизмат вазифаларини виждонан ва намунали бажарганликлари учун рағбатлантириладилар.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.20.00.00 Давлат мукофотлари. Юқори даражалар ва фарқловчи белгилар;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.05.00.00 Меҳнат интизоми / 05.05.03.00 Меҳнатни рағбатлантириш. Турлари ва қўллаш тартиби]
32. Рағбатлантиришнинг қуйидаги турлари мавжуд:
ташаккурнома;
пул мукофоти;
илгари берилган интизомий жазони амал қилиш муддати тугашидан аввал олиб ташлаш;
фахрий ёрлиқ;
совға
қимматбаҳо совға;
навбатдан ташқари даражали унвон ёки навбатдаги даражали унвонни белгиланган муддат тугагунга қадар ёхуд эгаллаб турган лавозимидан қатъи назар бериш;
I, II, III-даражали «Aʼlo xizmatlari uchun» кўкрак нишони билан тақдирлаш;
«Мажбурий ижро бюросининг Фахрий ходими» кўкрак нишони билан тақдирлаш.
тегишлича Бош прокурор, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар томонидан прокуратура органлари ходимлари учун назарда тутилган рағбатлантириш турлари билан рағбатлантирилиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.20.00.00 Давлат мукофотлари. Юқори даражалар ва фарқловчи белгилар]
Ходимлар алоҳида хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотларига тақдим этилиши мумкин.
Иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар ва меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилган бошқа тўловлар рағбатлантириш турларига кирмайди.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.05.00.00 Меҳнат интизоми / 05.05.04.00 Интизомий жавобгарлик / 05.05.04.01 Интизомий жазолар]
33. Интизомий жазоси бўлган ходимлар фақат берилган интизомий жазони олиб ташлаш тариқасида рағбатлантирилишлари мумкин.
34. Рағбатлантириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
ташаккурнома эълон қилиш, пул мукофоти ёки совға билан тақдирлаш, муқаддам берилган интизомий жазони амал қилиш муддатидан аввал олиб ташлаш тегишлича Бош прокурор, Бюро директори, ҳудудий бошқарма бошлиқлари томонидан амалга оширилади;
фахрий ёрлиқ, қимматбаҳо совға, «Мажбурий ижро бюросининг Фахрий ходими» кўкрак нишони билан тақдирлаш, навбатдан ташқари даражали унвон ёки навбатдаги даражали унвонни белгиланган муддатдан олдин, ёхуд эгаллаб турган лавозимидан қатъи назар бериш, шунингдек Бюро директори ҳамда Давлат муассасалари ва ижтимоий хизмат кўрсатиш ходимлари республика касаба уюшмасининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирлаш Бюро директори томонидан амалга оширилади.
35. Рағбатлантириш ҳақида буйруқ чиқарилиб, ходим ишлаётган Бюро тузилмаси ходимларига эълон қилинади, зарур ҳолларда эса Бюронинг барча ходимлари эътиборига етказилади.
Рағбатлантириш тўғрисидаги буйруқ нусхаси ходимнинг шахсий ҳужжатлари йиғма жилдига қўшилади.
5-боб. Интизомий жазолар
36. Ходимларга нисбатан интизомий жазолар ўз хизмат вазифаларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги, Бюро ходими деган номга доғ туширадиган ножўя хатти-ҳаракат содир этганлиги учун қўлланилади.
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.05.00.00 Меҳнат интизоми / 05.05.04.00 Интизомий жавобгарлик / 05.05.04.01 Интизомий жазолар]
37. Қуйидагилар интизомий жазолар ҳисобланади:
ҳайфсан;
ўртача ойлик иш ҳақининг эллик фоизидан ортиқ бўлмаган миқдордаги жарима;
лавозимда пасайтириш;
даражали унвонни бир поғонага пасайтириш;
хизмат вазифаларини мунтазам ёки бир марта қўпол равишда бузганлиги учун хизматдан бўшатиш.
Қуйидагилар хизмат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузиш ҳисобланади:
узрли сабабларсиз прогул қилиш (шу жумладан, иш куни мобайнида уч соатдан ортиқ хизматда бўлмаслик);
хизматга маст ҳолда келиш, шунингдек иш жойида спиртли ичимликлар истеъмол қилиш;
жиноий жазоланадиган қилмиш ёки ножўя хатти-ҳаракат содир этиш;
қасамёдни бузиш.
38. Бош прокурор барча интизомий жазо турларини қўллашга ҳақлидир, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан берилган даражали унвонларда пасайтириш бундан мустасно.
Бюро директори ва ҳудудий бошқармалар бошлиқлари бўйсунувидаги ходимларга нисбатан ҳайфсан ва жарима шаклидаги интизомий жазоларни қўллашлари мумкин. Бундан ташқари, улар қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлардаги келишиш тартибига риоя қилган ҳолда хизматга қабул қилиш ва лавозимига тайинлаш ўз ваколатига кирувчи ходимларнинг лавозимини пасайтириши ёхуд хизматдан бўшатиши мумкин.
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.05.00.00 Меҳнат интизоми / 05.05.04.00 Интизомий жавобгарлик / 05.05.04.02 Интизомий жазоларни қўллаш тартиби]
39. Интизомий жазо қўллаш масаласини ҳал этаётган раҳбар содир этилган хатти-ҳаракатни шахсан ўзи ўрганиб чиқиши шарт. Зарур ҳолларда, хизмат текшируви ўтказилиши мумкин.
Интизомий жазо қўллашдан аввал ходимдан ёзма равишда тушунтириш хати талаб қилиб олиниши лозим. Ходимнинг тушунтириш хати беришдан бош тортиши унинг содир қилган ножўя хатти-ҳаракати учун жазо қўллашга тўсиқ бўла олмайди.
Ҳар бир ножўя хатти-ҳаракат учун фақат битта интизомий жазо қўлланиши мумкин.
Интизомий жазо бевосита ножўя хатти-ҳаракат аниқлангандан кейин, аммо бу хатти-ҳаракат аниқлангандан бошлаб ходимнинг касал ёки таътилда бўлган вақтини ҳисобга олмаган ҳолда узоғи билан бир ой ичида қўлланилади.
Ножўя хатти-ҳаракат содир этилган кундан бошлаб олти ой ўтганидан, хизмат текшируви натижасида аниқланганда эса, — содир этилган кундан бошлаб икки йил ўтганидан кейин жазо қўллаб бўлмайди. Жиноят иши бўйича ўтказилган дастлабки тергов ва суд даври бу муддатга кирмайди.
Интизомий жазо буйруқ билан берилади ва у ходимга маълум қилиниб, тилхат олинади ҳамда унинг шахсий йиғмажилдига қўшиб қўйилади. Интизомий жазо қўллаш ҳақидаги буйруқ Бюронинг тегишли тузилмаси ходимларига, зарур ҳолларда эса Бюронинг барча ходимларга ҳам эълон қилиниши мумкин.
Бош прокурор томонидан лавозимга тайинланган ходим интизомий жавобгарликка тортилган ҳолларда, интизомий жазо қўллаш ҳақидаги буйруқ нусхаси Бош прокуратурага юборилади.
40. Бош прокурор, шунингдек, ўз ваколати доирасида Бюро директори интизомий жазони бекор қилиш, қаттиқроқ интизомий жазо қўллаш ёки уни енгиллаштириш ҳуқуқига эгадирлар. Агар интизомий жазо сифатида хизматдан асоссиз бўшатиш қўлланилган бўлса, Бош прокурор ёки Бюро директори хизматдан бўшатишни асоссиз деб топиб, ходимни илгариги лавозимига тиклаш ёки унга тенг бошқа лавозимга тайинлаш ва мажбурий прогул вақти учун, бироқ кўпи билан бир йилдан ортиқ бўлмаган даврга ҳақ тўланиши тўғрисида буйруқ чиқарадилар.
41. Ходим интизомий жазо қўлланилган кундан бошлаб бир йил мобайнида қайта интизомий жазога тортилмаса, у интизомий жазо олмаган деб ҳисобланади.
Қўлланилган интизомий жазо бу ҳақдаги буйруқ қабул қилинган кундан камида олти ой ўтгач, ушбу жазони қўллаган раҳбар, Бюро директори ёки Бош прокурор томонидан, ходим ўз хизмат вазифасини виждонан бажариб, хизматда ўрнак кўрсатса, муддатидан илгари олиб ташланиши мумкин.
42. Интизомий жазо мавжудлиги ходимнинг лавозим бўйича юқори кўтарилишига ёки унга даражали унвон берилишига, шунингдек, раҳбарлик лавозимлари учун захирага киритилишига (бўлишига) тўсқинлик қилувчи ҳолат ҳисобланади.
43. Интизомий жазони қўллаш борасида ваколат доирасидан четга чиққан ёки лозим бўлган ҳолларда жазо қўлламаган Бюро директори ва ҳудудий бошқармалар бошлиқлари белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
44. Ходим қўлланилган интизомий жазо устидан Бош прокурорга ёки Бюро директорига буйруқ эълон қилингандан кейин икки ҳафталик муддатда шикоят қилиши мумкин.
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.08.00 Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари]
Шикоят келиб тушган кундан бошлаб ўн беш кун муддатда, қўшимча текширув ўтказиш зарур бўлган ҳолларда эса бир ойдан кечикмай кўриб чиқилади.
Шикоят билан мурожаат қилиниши интизомий жазо ижросини тўхтатиб қўймайди.
45. Ходимлар давлат ҳимоясида бўлади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.02.00 Асосий (Конституциявий) шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.02.02 Эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқи]
Хизмат вазифасини бажариш вақтида ходимни ушлаб туришга, шахсий тинтув ўтказишга, унинг нарсаларини ва фойдаланаётган транспортини кўздан кечиришга йўл қўйилмайди, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Ходимларга, шунингдек хизматдан бўшатилган шахсларга нисбатан уларнинг Бюрода хизмат вазифаларини бажариш жараёнида содир этган қилмишлари учун жиноят иши қўзғатиш масаласи Бош прокурор, унинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар томонидан ваколатлари доирасида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Ходимларнинг маъмурий ҳуқуқбузарликлари учун жавобгарлик масаласи Бюро директори ва ҳудудий бошқармалар бошлиқлари томонидан ваколатлари доирасида ҳал этилади.
Кадрлар захирасини шакллантиришдан асосий мақсад Бюрога зарур касбий фазилатларга эга бўлган шахсларнинг хизматга қабул қилиниши, раҳбарлик лавозимларига юклатилган вазифаларни профессионал ва самарали амалга ошириш учун бошқарувчилик қобилиятига эга ходимлар тақдим этилишини таъминлаш, шунингдек уларни тарбиялаш, ўқитиш ва жой-жойига қўйишдан иборат.
ходимларнинг назарий билимлари, амалий ва ахборот-таҳлил кўникмаларини юксалтириш, ишчанлик ва профессионал сифатларини такомиллаштириш, уларни юридик, молия, иқтисодий таълим, тезкор-қидирув фаолияти ва ахборот-коммуникация технологияларининг замонавий ютуқлари билан таништириш;
48. Раҳбар кадрлар захирасига киритиш учун мезон бўлиб, Бюро тизимидаги раҳбарлик лавозимларида юклатилган вазифаларни бажара олиш учун зарур кўникма ва сифатларга эгалиги ҳисобланади.
Бунда Бюро директори ўринбосарлари, ҳудудий бошқармалари бошлиқлари, шунингдек Бюронинг марказий аппарати таркибий тармоқлари раҳбарлари лавозимлари учун кадрлар захирасига юклатилган хизмат вазифаларини виждонан бажараётган, кенг дунёқарашга, назарий билимга, ижобий шахсий ва ишчанлик сифатларига, турли лавозимларда амалий иш тажрибасига, ташкилий-таҳлилий қобилиятга, қатъиятлилик, принципиаллик ва масъуллик ҳиссига эга ходимлар киритилади.
49. Кадрлар захирасига номзодлар Бюро директори, унинг ўринбосарлари, Бюро марказий аппарати таркибий тармоқлари раҳбарлари ва ҳудудий бошқармалар бошлиқлари, шунингдек, прокуратура органлари ва Бюро аттестация комиссиялари томонидан тақдим этилади.
Масъулиятли, малакали ва тажрибали ходимларнинг хизмат поғонасида юқорилаб боришини таъминлаш мақсадида Бюронинг кадрлар бошқармаси томонидан ички хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ва Бюронинг бошқа тузилмалари билан биргаликда кадрлар захирасига номзодларни холисона танлаш, уларни ўрганиш ҳамда касбга тизимли равишда тайёрлаш ишларини амалга оширади.
50. Кадрлар захираси билан ишлаш тизимли асосда, мавжуд вакансиялардан қатъи назар олиб борилади. Раҳбарлик лавозимларига захира таркиби йилига камида бир маротаба шакллантирилади.
51. Кадрлар захирасини шакллантиришга масъул бўлган шахслар кадрлар захирасига номзодларни тақдим этиш бўйича ишларнинг тўғри ташкиллаштирилиши ва унинг холисона шакллантирилиши учун тўлиқ жавобгардирлар.
52. Кадрлар захирасини шакллантириш ва у билан ишлаш ушбу Низом ва Бош прокурорнинг буйруқларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
7-боб. Ходимларнинг моддий ва ижтимоий таъминоти
53. Хизмат вазифаларини бажаришда Бюро ходимлари хизмат, шу жумладан махсус автотранспорт ҳамда махсус воситалар билан таъминланадилар.
Хизмат, шу жумладан, махсус автотранспорт ва махсус воситалар билан таъминлаш меъёрлари Бош прокурор томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.04.00 Устамалар, қўшимча тўловлар ва коэффициентлар]
54. Ходимларнинг пул таъминоти мансаб маоши, даражали унвон учун ҳар ойлик қўшимча тўловлар, кўп йиллик хизмат учун тўланадиган устамалардан ҳамда қонунчилик ва идоравий ҳужжатларда назарда тутилган бошқа тўловлардан иборат.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.04.00.00 Меҳнат стажи / 06.04.03.00 Махсус меҳнат стажи]
Кўп йиллик хизмати учун устамани ҳисоблаш ҳуқуқини берувчи махсус стаж Бош прокурорнинг буйруғи билан тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишилган Ўзбекистон Республикаси прокуратура органларининг даражали унвонга эга бўлган ходимларга кўп йиллик хизмати учун устамалар тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган қоидалар бўйича ҳисоблаб чиқарилади.
55. Бюро ходимларини моддий рағбатлантириш бюджетдан ажратиладиган маблағлар, Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, шунингдек, қонунда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан Бош прокурор томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
56. Ходимларга муддати ўттиз календарь кунидан иборат ҳақ тўланадиган йиллик таътил берилади. Ўн беш йилдан ортиқ умумий иш стажига эга бўлган ходимларга беш календарь кун, йигирма беш йилдан ортиқ иш стажига эга бўлганларга эса ўн календарь кун қўшимча таътил берилади.
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.29.00 Таътиллар / 05.02.29.04 Таътилдан чақириб олиш]
Ходимларни навбатдаги йиллик таътилдан чақириб олишга хизмат бўйича ўта зарур ҳолларда ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади. Таътилнинг фойдаланилмай қолган қисми кейинги вақтга ўтказилади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.29.00 Таътиллар / 05.02.29.08 Фойдаланилмаган таътиллар учун компенсация тўлаш]
Ходимлар сони ёки штати қисқарганлиги муносабати билан (ташкилий-штат тадбирлари), касаллиги туфайли ёки пенсияга чиқиши сабабли ишдан бўшатилган ходимларга уларнинг хоҳишига кўра, ҳақ тўланадиган навбатдаги йиллик меҳнат таътили берилади, ундан фойдаланилмаган тақдирда қонун ҳужжатларига мувофиқ пуллик компенсация тўланади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.29.00 Таътиллар / 05.02.29.08 Фойдаланилмаган таътиллар учун компенсация тўлаш]
Хизмат ўташни тугатган ходимга фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация тўланади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.29.00 Таътиллар / 05.02.29.07 Иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътиллар]
57. Ходимларга оилавий шароит, шунингдек, бошқа узрли сабабларга кўра иш ҳақи сақланмаган ҳолда, навбатдаги йиллик таътил ҳисобига кирмайдиган, қисқа муддатли таътил берилиши мумкин.
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.06.00.00 Пенсиялар / 06.06.09.00 Айрим тоифадаги фуқароларнинг пенсия таъминоти]
59. Ходимларнинг пенсия таъминоти қонунда белгиланган тартибда амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуни.
60. Ходимлар ва уларнинг оила аъзолари, шунингдек, пенсияга чиқиши муносабати билан хизматдан бўшатилган ходимлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тиббий муассасаларида тиббий хизматдан бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.31.00 Хизмат сафари;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.04.00.00 Кафолатлар ва компенсациялар / 05.04.07.00 Хизмат сафари вақтида кафолатлар ва компенсациялар]
61. Ходимлар хизмат сафарларига юборилганида барча турдаги транспорт воситаларига йўл чипталари ҳамда меҳмонхонада жойларни банд қилиш ва навбатсиз олиш ҳуқуқидан фойдаланадилар.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.22.00 Суғурта / 03.11.22.02 Мажбурий суғурта]
62. Ходимларнинг ҳаёти ва соғлиғининг мажбурий давлат суғуртаси, белгиланган тартибда, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
хизматни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар (штатлар) сонининг қисқариши ёки хизмат хусусиятининг ўзгариши;
ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги ёки соғлиғи ҳолатига кўра бажараётган ишига нолойиқлиги сабабли;
ходим томонидан ўз хизмат вазифаларини мунтазам равишда бузилиши. Хизмат вазифаларини мунтазам равишда бузиш деб ходим илгари содир этган хизмат вазифаларининг бузганлиги учун интизомий жазога тортилган кундан эътиборан бир йил мобайнида интизомий қоидабузарликни такроран содир этиши ҳисобланади (агар жазо муддатидан илгари олиб ташланган бўлмаса);
ходим томонидан хизмат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузиш;
ушбу Низомнинг 11-бандида кўрсатилган фаолиятни ходимга огоҳлантириш қилинганидан кейин ҳам давом эттириши;
ходимнинг Бюрода хизматда бўлишининг энг юқори ёшига етиши;
ходимнинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотиши;
ходимнинг шаъни ва обрўсига путур етказувчи номуносиб ёхуд ножўя хатти-ҳаракат содир этиши.
Хизматни ўташни тарафлар ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар бўйича бекор қилинишига қуйидагилар асос бўлади:
ходимнинг бошқа ишга, шу жумладан сайлаб қўйиладиган лавозимга ўтиши;
ходим ҳарбий хизматга чақирилиши;
шу ишни илгари бажариб келган ходимнинг хизматга тикланиши;
ходимнинг вафот этиши, уни бедарак йўқолган деб топилиши ёки вафот этган деб эълон қилиниши;
қонунда назарда тутилган бошқа ҳолатлар.
64. Ходимларнинг хизматда бўлиш ёшининг чегараси эркаклар учун 60 ва аёллар учун 55 ёш этиб белгиланади.
Хизматда бўлиш ёшининг чегарасига етган, юқори касбий тайёргарлик ва эгаллаб турган лавозимида катта амалий иш тажрибасига эга, зиммасига юкланадиган хизмат вазифаларини бажаришга соғлиғи имкон берадиган ходим ўз ваколатлари доирасида Бош прокурор ёки Бюро директорининг розилиги билан Бюрода хизматни давом эттириши мумкин.
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.06.00 Алоҳида тоифадаги ходимларнинг иш ҳақи]
65. Ходим эгаллаб турган лавозимидан озод қилинганда охирги хизмат жойи бўйича ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда кадрлар тармоқлари ихтиёрида қолади. Уни келгусида лавозимга тайинлаш ёки бўшатиш масаласи, эгаллаб турган лавозимдан озод қилиш ҳақидаги буйруқ чиқарилган вақтдан бошлаб бир ойдан кеч бўлмаган муддат ичида ҳал этилиши лозим (ходимнинг меҳнатга вақтинча қобилиятсизлик даври бу муддатга кирмайди).
66. Пенсияга чиққан ходимларга Бюро директори томонидан белгиланадиган шакл бўйича пенсия гувоҳномаси берилади.
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.09.00.00 Депутатлар ва Сенат аъзолари / 01.09.02.00 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатининг мақоми;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.09.00.00 Депутатлар ва Сенат аъзолари / 01.09.03.00 Олий Мажлис Сенати аъзосининг мақоми]
67. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолигига сайланган (тайинланган) ёки Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланган, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг лавозимга тайинлаш ёки тасдиқлаш тўғрисидаги қарори ёки тақдимномасига асосан давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига ўтган ёхуд Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, раис ўринбосари, вилоят, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокими ёки ҳоким ўринбосари лавозимига тайинланган ва тасдиқланган ходим Бош прокурорнинг буйруғи билан прокуратура органларининг амалдаги кадрлар захирасига киритилиши мумкин.
Алоҳида ҳолларда, бошқа давлат органлари ва ташкилотларига ишга ўтган ходим Бош прокуратуранинг аттестация комиссияси таклифига асосан Бош прокурор томонидан прокуратура органларининг амалдаги кадрлар захирасига киритилиши мумкин.
Ходимнинг ушбу бандда кўрсатилган фаолият муддати навбатдаги даражали унвонни бериш ҳуқуқини берувчи, кўп йиллик хизмати учун тўланадиган устамани тўлаш, пуллик таъминот окладини белгилаш ёки пенсия тайинлаш учун Бюродаги хизмат стажига қўшилади.
68. Ушбу Низомнинг 67-бандида кўрсатилган прокуратура органларининг амалдаги кадрлар захирасига киритилган ва унда бўлган ходимлар, улар сайланган ёки тайинланган органлардаги меҳнат шароитларини ҳисобга олган ҳолда, Бюро ходимлари учун белгиланган барча имтиёзлар, моддий ва ижтимоий муҳофаза қилиш чораларидан фойдаланадилар.
Ушбу Низомнинг 67-бандида кўрсатилган прокуратура органларининг амалдаги кадрлар захирасига киритилган ва унда бўлган ходимларга ушбу Низомнинг 3-бобида белгиланган тартибда даражали унвонлар, шунингдек Бош прокурор томонидан белгиланган шаклда прокуратура органларининг амалдаги кадрлар захираси ходими гувоҳномаси берилади.
Солиқ ва молиявий имтиёзлар, шунингдек, бошқа моддий афзалликларнинг қўлланилиши Бюро ходими сайланган ёки тайинланган орган томонидан унда амалда бўлган лавозим бўйича маоши ва бошқа тўловлар миқдори сақланган ҳолда амалга оширилади
Шу билан бирга, бундай ходимларга даражали унвонлари, кўп йиллик хизмат стажи ҳамда Бюро ходимлари учун белгиланган меҳнатнинг алоҳида шароитлари учун ҳисобланадиган ўртача ойлик устамалар тўланади.
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.10.00.00 Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари / 05.10.05.00 Давлат хизматчилари ходимларининг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари (шунингдек, 02.06.00.00 га қаранг)]
69. Амалдаги кадрлар захирасига ўтказилган хизмат ўташни тугатган ходимлар, шунингдек, уларнинг оила аъзолари бевосита Бюрода хизмат ўташни тугатган шахслар ва уларнинг оила аъзолари каби ҳуқуқлар, имтиёзлар ва афзалликлардан фойдаланадилар.
70. Амалдаги кадрлар захирасига киритилган ва унда бўлган ходимларга уларнинг бошқа давлат органларидаги ваколат муддатлари тугаганидан сўнг, муқаддам Бюрода эгаллаган ёки унга тенг лавозим берилиши кафолатлари таъминланади, ходимнинг эгаллаб турган лавозимига нолойиқлиги ёки соғлиғи ҳолатига ёхуд меҳнат (хизмат) мажбуриятларини бажармаганлиги учун меҳнат фаолияти тугатилган ҳоллар бундан мустасно
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.21.00 Бошқа ишга ўтказиш;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.24.00 Ходимларни ишдан бўшатиб олиш асослари ва тартиби]
71. Ишдан ноқонуний бўшатилган, бошқа лавозимга ўтказилган, даражали унвондан маҳрум этилган ходимлар муқаддам эгаллаган лавозимига ва даражали унвонида қайта тикланади. Муқаддам эгаллаган лавозимига тайинлашнинг имкони бўлмаганида ходимлар бошқа тенг лавозимга тайинланади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.04.00 Устамалар, қўшимча тўловлар ва коэффициентлар]
Ишга тикланган ходимларнинг мажбурий прогул вақти уларга кўп йиллик хизмати учун тўланадиган устамани ҳисоблаш ҳамда навбатдаги даражали унвонни бериш учун иш стажларида ҳисобга олинади.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросида хизматни ўташ тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг даражали унвонларига эга бўлган ходимлари мансаб маошларига алоҳида меҳнат шароитлари учун ҳар ойлик устамалар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 майдаги ПҚ-3016-сон қарорига 6-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси марказий аппарати ходимларининг Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 майдаги ПҚ-3016-сон қарорига 10-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб топилган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 31 августдаги ПҚ-458-сонли қарори 2-бандининг тўртинчи хатбоши, 4-банди ҳамда унинг 1-иловаси.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд департаментининг суд қарорларини ижро этиш, моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 1 ноябрдаги ПҚ-722-сонли қарори 7-иловасининг иловаси.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 29 декабрдаги ПҚ-1900-сонли қарорининг 6-банди ҳамда унинг 4 — 6-иловалари.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Электр энергиясидан фойдаланганлик учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 1 ноябрдаги 511-сонли қарори 1-бандининг иккинчи — тўртинчи хатбошилари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 11-сон, 103-модда).
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги Низомни ҳамда Суд ижрочиларининг ҳаёти ва соғлиғини давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2013 йил 10 июлдаги 195-сонли қарори 1-бандининг иккинчи хатбоши ҳамда унинг 1-иловаси.