Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 775-сонли «Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқишга номзодларни саралаб олиш ва қабул қилиш, курсантларни ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Қуролли Кучларини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш вазифаларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури тўғрисида» 2017 йил 24 январдаги ПҚ-2738-сон қарорига мувофиқ, шунингдек Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига интеллектуал ривожланган ва ҳар томонлама тайёрланган ёшларни танлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 141-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 6-сон, 58-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги Низомгаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Олий ҳарбий таълим муассасаларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва илм-фан масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 26 май,
320-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 майдаги 320-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
«Мудофаа вазирлиги томонидан вазирликнинг олий ҳарбий таълим муассасаларига номзодларни танлаш (қўмондонлик тактик мото-ўқчи ва чегара бўлинмалари (чегара гуруҳлари) ва ҳарбий-ҳаво кучлари (авиация турлари)нинг ҳарбий мутахассисликлари бундан мустасно) ягона танлов асосида, кириш тест синовлари натижалари бўйича тўпланган балларга мувофиқ амалга оширилади. Бунда кириш тест синовлари бир таълим муассасаси негизида ёки тегишли таълим муассасаларида алоҳида ўтказилиши мумкин.»;
3. Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасалари рўйхатида (Низомга 1-илова):
а) «Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар академияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) «Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги махсус факультет» сўзлари «Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг махсус факультети» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) «Тошкент олий ҳарбий-техника билим юрти» сўзлари «Ҳарбий-техника институти» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) «Тошкент ёнғин хавфсизлиги олий техника мактаби» сўзлари «Ёнғин хавфсизлиги институти» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 22-сон, 427-модда)