1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.03.00 Ташқи иқтисодий алоқалар. Экспорт-импорт контрактларини рўйхатга ва ҳисобга олиш]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Умумий масалалар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР АГЕНТЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ташқи иқтисодий алоқалар соҳасида бошқарув тизимини янада эркинлаштириш ва такомиллаштириш тўғрисида» 2002 йил 21 октябрдаги ПФ-3151-сон Фармонига мувофиқ ҳамда ташқи савдо алоқаларини ва иқтисодий алоқаларни ташкил этишнинг самарали тизимини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(1—5-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 11 августдаги 409-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 34-35-сон, 393-модда)
(7-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 26 июлдаги ПҚ-136-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 30-31-сон, 225-модда)
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 11 августдаги 409-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 34-35-сон, 393-модда)
9. Агентлик ҳузурида Ташқи иқтисодий фаолиятнинг ахборот таъминотини ташкил этиш ва ташқи бозорлар маркетинг тадқиқотлари ҳамда моддий рағбатлантириш жамғармаси ташкил этилсин.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 11 августдаги 409-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 34-35-сон, 393-модда)
Қуйидагилар Жамғармани шакллантириш манбалари этиб белгилансин:
қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда лицензиялаш, рухсатномалар берилганлиги, товарларнинг келиб чиқиши сертификатлари берилганлиги, экспорт-импорт контрактлари олдиндан экспертизадан ўтказилганлиги, хўжалик юритувчи субъектларнинг буюртманомалари бўйича лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосланиши экспертизадан ўтказилганлиги, форс-мажор ҳолатлари бошланганлиги тўғрисида сертификатлар берилганлиги, ахборот маълумотномалари берилганлиги учун йиғимлар;
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 15 февралдаги 63-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 7-сон, 56-модда)
хўжалик юритувчи субъектлар учун ташқи бозорларнинг маркетинг тадқиқотларини ташкил этганлик, хўжалик юритувчи субъектларга ташқи иқтисодий фаолият соҳасида ахборот-таҳлилий маълумотлар берганлик, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига маслаҳат кўмаги, расмий таржималарни амалга оширганлик, протоколга оид тадбирларни ташкил этганлик ва уларга хизмат кўрсатганлик учун тўловлар;
Агентлик муассиси бўлган хўжалик юритувчи субъектлар фойдасидан дивидендлар.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Агентлик билан биргаликда икки ҳафта муддатда Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 11 августдаги 409-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 34-35-сон, 393-модда)
11. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги билан биргаликда амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига бир ой муддатда таклифлар киритсин.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т.Султонов зиммасига юклансин.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 11 августдаги 409-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 34-35-сон, 393-модда)
(1а-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 11 августдаги 409-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 34-35-сон, 393-модда)
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 11 августдаги 409-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 34-35-сон, 393-модда)
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 11 августдаги 409-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 34-35-сон, 393-модда)
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 11 августдаги 409-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 34-35-сон, 393-модда)
(4а-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 11 августдаги 409-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 34-35-сон, 393-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 23 октябрдаги 368-сон қарорига 5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари
рўйхати
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги тўғрисидаги низомни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг Минтақавий ваколатли вакили бошқармаси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1992 йил 17 ноябрдаги 538-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 11-сон, 35-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Республикада ташқи иқтисодий фаолиятни такомиллаштириш ва Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигини қайта ташкил этиш тўғрисида» 1994 йил 17 ноябрдаги 558-сон қарори.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ташқи савдони марказлаштиришдан ва монополиядан чиқаришни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1995 йил 4 апрелдаги 120-сон қарори.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 1998 йил 24 июлдаги 312-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 7-сон, 28-модда)га илованинг 2-банди.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий тижорат ташкилотларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ваколатхоналарини аккредитация қилиш тартиби ва уларнинг фаолияти тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2000 йил 23 октябрдаги 410-сон қарори [Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 10-сон, 68-модда)га 2-илованинг 1-банди.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2002 йил 5 январдаги 7-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 1-сон, 1-модда)га 2-илованинг 1-банди.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2002 йил 1 майдаги 150-сон қарорига илованинг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 5-сон, 23-модда).