1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.07.00 Кичик саноат зоналари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Саноат]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Тошкент шаҳрида кичик саноат зоналарини ташкил этиш тўғрисида
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш борасида амалга оширилган изчил чора-тадбирлар доирасида Тошкент шаҳрида Юнусобод, Сергели ва Яккасарой туманларидаги фойдаланилмаётган корхоналар негизида кичик саноат зоналари барпо этилгани ва муваффақиятли фаолият юритаётгани, уларнинг ҳудудида тўқимачилик, кимё, озиқ-овқат, электротехника маҳсулотлари, мебель, замонавий қурилиш материаллари ҳамда ички ва ташқи бозорда харидоргир бўлган бошқа тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи 513 та кичик корхоналар фаолият юритаётгани қайд этилсин.
2016 йилнинг ўзида ушбу корхоналар томонидан 1,1 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди, 140 млн АҚШ долларидан ортиқ қийматдаги товарлар экспорт қилинди, 11 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.12.00 Ҳудудларни ривожлантириш]
Янги рақобатдош ишлаб чиқаришлар ва кичик корхоналар ривожланишини янада қўллаб-қувватлаш, уларнинг муҳандислик коммуникациялари ва зарур инфратузилма билан таъминланган алоҳида ҳудудларда тўпланишини таъминлаш, саноат кооперациясини чуқурлаштириш, илмий-техника ва инновацион салоҳиятни мустаҳкамлаш, шу асосда ишлаб чиқариш соҳасида янги иш ўринларини яратиш ҳамда аҳоли бандлигини ошириш мақсадида:
1. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Тошкент шаҳрида 1-иловада келтирилган ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкалари негизида кичик саноат зоналарини (кейинги ўринларда — КСЗ) ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
2. Белгилансинки, КСЗ ҳудудидаги ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкалари тадбиркорлик субъектларига узоқ муддатли 10 йиллик ижарага, кейинчалик ижара муддатини яна 10 йилга узайтириш имконияти билан (лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисидаги келишувларни бажариш ҳамда барча солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаш шарти билан) ижара тўловининг қуйидаги имтиёзли ставкалари асосида берилади:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.06.00 Мулкий ёллаш (ижара). Умумий масалалар / 03.11.06.03 Бинолар ва иншоотлар, корхоналар ижараси]
ишлаб чиқариш майдонлари учун — ижарага олинган майдонда амалга оширилаётган фаолият туридан келиб чиқиб, ортиб борадиган коэффициентни қўлламасдан, давлат кўчмас мулкидан фойдаланиш учун ижара тўловининг энг кам ставкаси миқдорида;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.06.00 Мулкий ёллаш (ижара). Умумий масалалар / 03.11.06.03 Бинолар ва иншоотлар, корхоналар ижараси]
ер участкалари учун — қўшимча коэффициентларни қўлламасдан, Тошкент шаҳридаги ер участкаларидан фойдаланганлик учун юридик шахсларга солинадиган ер солиғининг энг кам ставкаси миқдорида.
КСЗ иштирокчиларига давлат хизматлари КСЗ ҳудудларида ташкил этиладиган Давлат хизматлари марказлари томонидан кўрсатилади;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 15 январдаги ПФ-5302-сонли Фармони таҳририда)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.07.00 Кичик саноат зоналари]
КСЗ иштирокчиларига улар маҳсулотларини экспорт қилишда кўмаклашиш мақсадида КСЗ ҳудудида Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг ваколатхоналари ташкил этилади;
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
КСЗнинг зарур ташқи муҳандислик коммуникациялари ва инфратузилмасини қуриш унинг чегарасига тадбиркорлик субъектларини жойлаштириш бўйича ишлаб чиқилган лойиҳаларга мувофиқ, Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети маблағлари, шунингдек, «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзтрансгаз» АКнинг шахсий маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
КСЗ кўчмас мулкига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш давлат ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри корхоналари томонидан тўлов ундирилмасдан амалга оширилади;
КСЗ фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги 134-сон қарори билан тасдиқланган Кичик саноат зоналари тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
(3-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги ПФ-36-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2021 й., 06/21/36/1175-сон)
4. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар, хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда КСЗ ташкил этиш мақсадида бир ой муддатда 1-иловага мувофиқ, давлат мулки объектларининг белгиланган тартибда Тошкент шаҳар ҳокимлиги тасарруфига ўтказилишини, шунингдек таркибида давлат улуши бўлган хўжалик жамиятлари бошқарув органлари ва хўжалик бошқаруви органлари мажлисларида фойдаланилмаётган объектларни уларнинг устав жамғармаларидаги давлат улуши ва хўжалик бошқаруви органлари улушини топширилаётган активларнинг баҳолаш қиймати суммасига тегишлича камайтирган ҳолда Тошкент шаҳар ҳокимияти тасарруфига ўтказиш масаласи кўриб чиқилишини таъминласин.
5. Тошкент шаҳар ҳокимлигига:
икки ой муддатда 1-иловага мувофиқ, ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкалари негизида КСЗ барпо этиш тўғрисида қарор қабул қилсин ва улар фаолиятини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар комплексини амалга оширсин;
лойиҳалаштириш ташкилотларини жалб қилган ҳолда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан КСЗдан ташқаридаги зарур муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш, тегишли инфратузилмани барпо этиш, шаҳарсозлик, санитария, ёнғинга қарши, табиатни муҳофаза қилиш талабларига сўзсиз риоя этишни назарда тутадиган тегишли лойиҳа-режа ҳужжатларини ишлаб чиқишни ташкил этсин ва уларни белгиланган тартибда тасдиқласин;
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Адлия вазирлиги билан биргаликда лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисидаги келишув, ишлаб чиқариш майдонларини узоқ муддатли ижарага бериш шартномаси (балансда сақловчи номидан) ва КСЗ ҳудудида хизмат кўрсатиш шартномасининг намунавий шаклларини ишлаб чиқсин.
6. «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзтрансгаз» АК ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарлари зиммасига КСЗда жойлаштирилган тадбиркорлик субъектларини уларнинг ишлаб чиқариш эҳтиёжларига мувофиқ, электр энергияси, табиий газ (ресурс ва транспорт имкониятларини ҳисобга олган ҳолда) ва бошқа турдаги коммунал хизматлар билан узлуксиз таъминлаш учун шахсий жавобгарлик юклансин.
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 декабрдаги ПҚ-455-сонли қарорига асосан 7-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 1 январь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 07/24/455/1092-сон)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш]
8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда КСЗ ҳудудида тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили асосида давлат хизматлари кўрсатиш бўйича ягона марказларни ташкил этсинлар.
9. Тижорат банкларининг КСЗда иштирок этувчи ташкилотларга банк хизматлари кўрсатиши учун Тошкент шаҳридаги КСЗ ҳудудида 2-иловага мувофиқ, мини-банклар ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 декабрдаги ПФ-5893-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2019 й., 06/19/5893/4150-сон)
10. «Ўзстандарт» агентлиги КСЗда иштирок этувчи ташкилотларга стандартлаштириш, метрология, сифат менежменти тизимларини жорий қилиш, маҳсулотни сертификатлаштириш, маркировкалаш, қадоқлаш масалаларида белгиланган тартибда амалий кўмак кўрсатсин.
(11 — 13-бандлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 октябрдаги ПФ-5214-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.10.2017 й., 06/17/5214/0174)
14. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, вазирликлар, идора ва хўжаликлар бирлашмалари:
бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан шакллантирилган КСЗда ишлаб чиқарилиши ўзлаштирилиши учун тавсия қилинаётган тайёр маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмлар рўйхати тадбиркорлик субъектларига етказишини;
икки ой муддатда КСЗда ўзлаштирилиши лозим бўлган тайёр маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмларни ишлаб чиқариш корхоналарини жойлаштириш бўйича аниқ таклифлар — «йўл хариталари» ишлаб чиқаришини таъминласин.
15. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан фаолият юритмаётган, паст рентабелли ва зарар кўриб ишлаётган корхоналар, бўшаб ётган ва самарали фойдаланилмаётган объектлар ва ер участкаларини аниқлаш бўйича ўтказилаётган таҳлил натижалари асосида тақдим этилган асосланган таклифлар асосида ушбу қарорнинг 1-иловасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.
16. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Тошкент шаҳар ҳокими Р.Ж. Усмонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 18 май,
ПҚ-2973-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 майдаги ПҚ-2973-сон қарорига 1-ИЛОВА
Тошкент шаҳрида кичик саноат зоналарида ташкил этиладиган ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкалари