1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.13.00 Мавжуд корхона, бино, иншоотларни капитал таъмирлаш, техник қайта жиҳозлаш, кенгайтириш ва реконструкциялаш;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.14.00 Бозорларда савдо;
4.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат дастурлари, концепциялари ва бошқалар;
2.Иқтисодиёт / Архитектура ва қурилиш;
3.Иқтисодиёт / Савдо ва хизматлар кўрсатиш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2019 йиллар даврида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш дастурини тасдиқлаш тўғрисида» 2017 йил 27 мартдаги ПҚ-2853-сон қарори)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2019 йиллар даврида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш дастурини тасдиқлаш тўғрисида» 2017 йил 27 мартдаги ПҚ-2853-сон қарорининг 20-бандига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарор талабларига мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 12 май,
282-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 майдаги 282-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига киритилаётган
ўзгартиришлар ва қўшимча
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 8-сон, 61-модда):
а) Ўзбекистон Республикаси бозорларида савдо фаолиятини ташкил этиш қоидаларида:
28-банднинг иккинчи хатбошига «Бозор ҳудудида ер участкалари ажратишга» сўзларидан кейин (деҳқон (озиқ-овқат) бозорлари ҳудудида қонун ҳужжатларига мувофиқ замонавий савдо мажмуалари қуриш учун ер участкалари ажратиш бундан мустасно)» сўзлари қўшилсин;
42-банднинг иккинчи хатбошига «100 та ва ундан кўп турғун» сўзларидан кейин «(деҳқон (озиқ-овқат) бозорлари учун 50 та ва ундан ортиқ савдо ўринлари)» сўзлари қўшилсин;
46-банднинг биринчи хатбошидаги «бироқ ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланадиган энг кам миқдорлардан паст бўлмаган миқдорда» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) Ўзбекистон Республикасида савдо комплекслари фаолиятини ташкил этиш қоидаларининг 37-бандидаги «бироқ ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланадиган энг кам миқдорлардан паст бўлмаган миқдорда» сўзлари чиқариб ташлансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 июлдаги 213-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 7-сон, 48-модда) билан тасдиқланган Автомототранспорт воситаларини доимий ва вақтинча сақлаш жойларини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 23-бандига «вақтинча сақлаш» сўзларидан кейин «(автотранспорт воситаларининг деҳқон (озиқ-овқат) бозорларининг автомобиллар тўхташ жойида вақтинча тўхтаб туриши бундан мустасно)» сўзлари қўшилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 20-сон, 363-модда)