1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.01.00 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.06.00 Фермер хўжаликлари. Кластер ва иссиқхона хўжаликлари;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги;
2.Молия / Бухгалтерия ҳисоби]
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг
Қарори
Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисобининг соддалаштирилган тизимини ташкил этиш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 2 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1781-3]
Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги ПФ-4725-сон «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2008 йил 21 январдаги 1 ва 1/2-сон қарори (рўйхат рақами 1781, 2008 йил 26 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 12-13-сон, 81-модда) билан тасдиқланган Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисобининг соддалаштирилган тизимини ташкил этиш тўғрисидаги низомгаиловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Молия вазири Б. ХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 18 апрель,
40-сон
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З. МИРЗАЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 18 апрель,
34-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 18 апрелдаги 40 ва 34-сонли қарорига ИЛОВА
Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисобининг соддалаштирилган тизимини ташкил этиш тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. 4-банднинг «б» кичик бандидаги «ихтисослашган бухгалтерлик фирмасига» деган сўзлар «ихтисослаштирилган ташкилотга (аудиторлик ташкилотлари, солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ва уставида бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича хизмат кўрсатиш назарда тутилган бошқа ташкилотлар)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 6-банднинг «в» ва «г» кичик бандларидаги «бошланғич ҳужжатлар» деган сўзлар «бошланғич ҳисоб ҳужжатлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«8. Фермер хўжаликларида тузиладиган бошланғич ҳисоб ҳужжатларининг мажбурий реквизитлари, уларни тузиш, қабул қилиш, сақлаш ва бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби, шунингдек ҳужжатлар айланишини амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунининг 14-моддасига ва Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айлануви тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1297, 2004 йил 14 январь) мувофиқ тартибга солинади.
9. Бошланғич ҳисоб ҳужжатлари қонун ҳужжатларида белгиланган намунавий шаклларда ёки ушбу Низомнинг талабларига риоя қилган ҳолда фермер хўжаликлари томонидан ишлаб чиқиладиган ва тасдиқланадиган бланкаларда тузилади.
Бошланғич ҳисоб ҳужжатлари электрон ҳужжат тарзида тузилиши ва тақдим этилиши мумкин.».
4. 10-банддаги «бошланғич ҳужжатлар» деган сўзлар «бошланғич ҳисоб ҳужжатлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. 14-банднинг иккинчи хатбошиси ва 15-банддаги «муҳр билан тасдиқланади» деган сўзлардан кейин «(муҳр мавжуд бўлган тақдирда)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
10. 2-иловадаги «Бошланғич ҳужжатнинг» деган сўзлар «Бошланғич ҳисоб ҳужжатининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
11. 4-иловадаги «узоқ муддатли» деган сўзлар «молиявий» деган сўз билан алмаштирилсин.
12. Мазкур ўзгартиришлар ва қўшимча Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Фермерлари кенгаши билан келишилган.
Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Д. ХИДОЯТОВ
2017 йил 7 апрель
Ўзбекистон Фермерлари кенгашининг раиси С. ТУРДИЕВ
2017 йил 7 апрель
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 18-сон, 328-модда)