1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.27.00.00 Валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш / 07.27.01.00 Умумий қоидалар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.27.00.00 Валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш / 07.27.06.00 Чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш. Конвертация. Валюта алмаштириш шоҳобчалари]
Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида
[Кўчирма]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 августдаги 472-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2019 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-573-сон ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2019 йил 5 ноябрдаги ЎРҚ-580-сон қонунлари)»ги қарорига асосан 2020 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Ички биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашни таъминлаш, хорижий валюта тушуми манбалари ва миқдорини кенгайтириш ҳамда валюта ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Молия вазирлигининг 2000 йил 1 июлдан бошлаб биржадан ташқари валюта бозорида хорижий валютани сотиш механизмини жорий этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин, ушбу механизм:
ваколатли банкларнинг ўз мижозларидан бўш валюта маблағларини шартнома асосида хорижий валютага бўлган талаб ва таклифдан келиб чиққан ҳолда эркин курс бўйича харид қилишини;
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг лицензияларига эга бўлган корхоналарга импорт истеъмол товарларини сотишдан олинган сўмдаги тушумни хорижий валютага бўлган талаб ва таклиф асосида шаклланаётган эркин курс бўйича конвертация қилишни назарда тутади.
рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб камида 6 ой мобайнида ўз фаолиятини амалга ошираётган хўжалик юритувчи субъектлар хорижий валютани сотиб олиш ҳуқуқига эга бўладилар;
ваколатли банклар ўз мижозларига хорижий валютадаги ўз маблағларини ва сотиб олинган маблағларни ҳисобга олиш учун алоҳида валюта ҳисоб рақамлари очадилар;
ваколатли банклар томонидан мижозларнинг буюртманомалари бўйича сотиб олинган, 7 иш куни мобайнида фойдаланилмаган хорижий валюта сўзсиз қайтариб сотилиши керак. Марказий банк мулкчилик шаклларидан, хорижий валютани сотиб олиш мақсадлари ва манбаларидан қатъи назар, мазкур талабнинг ваколатли банклар ва хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.
импорт контрактлар бўйича аванс тўловлари контракт қийматининг 15 фоизидан ортиқ бўлмаган, бироқ 100000 АҚШ долларига тенг бўлган маблағдан кўп бўлмаган доирада Ўзбекистон Республикаси ваколатли банкининг импорт қилувчи корхонасига хизмат кўрсатувчи вакил банкнинг муқобил банк кафолати мавжуд бўлган тақдирда ўтказилади. Кўрсатиб ўтилган маблағдан ортиқ бўлган аванс тўловларини ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг хулосасига кўра фақат Вазирлар Маҳкамасининг рухсати билан амалга оширилади;
товарлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилгунгача (хизматлар кўрсатиш) товарлар (хизматлар) импорти шартномалари бўйича аванс тўловлари хорижий валюта харид қилиш учун ўтказилган маблағнинг миллий валютадаги 100 фоизи қўшимча равишда захирага қўйилган тақдирда амалга оширилади, марказлаштирилган манбалар ҳисобига сўмда маблағ билан таъминланадиган импорт контрактлар бундан мустасно. Захирага қўйилган маблағ товарлар олиб кирилиши (хизматлар кўрсатилишини тасдиқловчи ҳужжатнинг тасдиқланган асл нусхаси банкка тақдим этилгандан кейин қайтарилади;
марказлаштирилмаган экспорт операциялар бўйича тушум тушиши ёки қайта олиб кириш муддати 60 кундан ошиб кетмаслиги керак, муассислар томонидан чет элдаги корхоналарга (савдо уйлари, савдо ваколатхоналари, шўъба корхоналар, фирма дўконлар, дилерлик шохобчалари ва консигнация омборлари) олиб чиқилаётган товарлар бўйича эса — 180 кундан ошиб кетмаслиги керак;
валюта тушуми чет элдан тушиши белгиланган муддатлар тамом бўлгандан кейин 30 банк кунидан ортиқ кечиктирилишига йўл қўйган юридик шахслар-резидентлар республика бюджети даромадига тушмаган валюта маблағларининг 100 фоизига тенг миқдорда жарима тўлайдилар;
резидентлар томонидан тўланадиган фоизлар ва олинган ташқи қарзлар бўйича бошқа қўшимча тўловлар миқдори бир йилда қарз асосий суммасининг 20 фоизидан ошиб кетмаслиги керак;
мазкур қарор чиқишигача ваколатли банклар томонидан ҳисобга олинган контрактларни бажариш илгари белгиланган тартибда 2001 йил 1 январгача амалга оширилади.
валюта маблағларини ваколатли банклар томонидан хорижий валютани сотиб олувчи хўжалик юритувчи субъектларда тегишли сўмдаги маблағлар мавжудлиги тасдиқлангандан кейин сотишни;
барча манбалар ҳисобига республикага хорижий валюта тушуми, мажбурий сотишнинг белгиланган прогноз миқдорлари бажарилиши, биржадан ташқари валюта бозорига энг кўп валюта маблағлари жалб этилиши устидан ҳар ойлик мониторингни;
валютани харид қилиш, сотиш ва ундан фойдаланиш тартиби бузилганлиги учун ваколатли банкларни ва хўжалик юритувчи субъектларни ички валюта бозорида хорижий валютани харид қилиш ҳуқуқидан 6 ойгача бўлган муддатга вақтинчалик маҳрум қилишгача бўлган жазолар кўллашни назарда тутади.
6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига биржа ва ярмарка савдолари орқали миллий валютада амалга ошириладиган экспорт-импорт операциялари механизмини ва уларни ҳисобга олиш тизимини такомиллаштиришга доир таклифларни киритсинлар.
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банк билан биргаликда бир ой муддатда:
амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
идоравий норматив ҳужжатларнинг мазкур қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.
8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларига 4 ва 4а-иловаларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
г) чет элда лойиҳа-қидирув, қурилиш-монтаж, ишга тушириш-созлаш ва оталиқ-монтаж ишларини, шунингдек қурилган объектларни мукаммал тузатиш, реконструкция қилиш, замонавийлаштириш ва техник текшириш ишларини амалга оширувчи, қурилган объектлардан фойдаланиш ва кадрлар тайёрлаш бўйича хизматлар кўрсатувчи корхоналар бўйича хорижий валютада ишларни бажариш, хизматлар кўрсатишга лойиҳа қиймати миқдорининг мазкур контрактлар бўйича валюта харажатларидан ортиқ бўлиши тушунилади. Бунда хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш бўйича ҳисоб-китоблар контрактлар бўйича ишлар (ишларнинг босқичлари) тамом бўлгандан кейин амалга оширилади, бу тегишли ҳужжатлар ва тўлов ҳужжатлари билан тасдиқланади;
д) буюртмачилардан олинадиган аванслар, контрактлар бўйича мажбуриятлар бажарилиши учун асбоб-ускуналар, техника, машиналар, қурилиш материаллари, ёқилғи, эҳтиёт қисмлар сотиб олиш, мутахассисларни хизмат сафарига юбориш учун банклар томонидан бериладиган кредитлар хорижий валютадаги тушум ҳисобланмайди ва мажбурий сотиш ҳисоблаб чиқиладиган базага кирмайди. Мажбурий сотиш миқдорини ҳисоблаб чиқиш, аванс тўловини ҳисобга олган ҳолда, буюртмачидан барча валюта тушуми тушгандан кейин амалга оширилади;
е) «Ўзбекинвест» миллий суғурта компанияси, унинг шўъба корхоналари, филиаллари ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган бошқа бўлинмалари бўйича хорижий валютадаги тушум деганда суғурта (қайта суғурта) муддати тамом бўлгандан кейин суғурта товони тўлови, воситачилик ва агентлик тўловлари чиқариб ташланган ҳолда ҳисоблаб чиқилган суғурталанувчилар (қайта суғурталанувчилар)нинг тўловларини суғурта қилиш сифатида олинган маблағлар, шунингдек фаолиятнинг бошқа турларидан олинган хорижий валютадаги бошқа тушумлар тушунилади. Хорижий суғурта компаниялари билан операциялар амалга оширилган тақдирда хорижий валютадаги тушум деганда суғурта (қайта суғурта) муддати тамом бўлгандан кейин хорижий қайта суғурталовчига ўтказилиши керак бўлган маблағ; суғурта товони тўлови; воситачилик ва агентлик тўловлари чиқариб ташланган ҳолда ҳисоблаб чиқилган суғурталанувчиларнинг суғурта тўловлари сифатида олинган маблағлар тушунилади;
ж) бартер асосида амалга ошириладиган экспорт-импорт контрактлар бўйича хорижий валютадаги тушум деганда контрактларнинг хорижий валютада бажарилган қисми қиймати тушунилади. Бунда корхоналар шартномалар ва контрактларда валюта тушуми ваколатли банкларга белгиланган миқдорда мажбурий сотилишини кўрсатишлари зарур;
з) Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида маҳсулоти олиб келадиган хом ашёни қайта ишлаш, ёхуд божхона назорати остида қайта ишлаш юзасидан контрактлар бўйича хорижий валютадаги тушум деганда резидентлар томонидан хом ашёни қайта ишлаш бўйича норезидентларга кўрсатиладиган хизматлар қиймати тушунилади.
а) халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилаётган, устав фондида хорижий сармоя улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб 5 йил муддатга озод қилинади. Мазкур корхоналар, агар ушбу товарларни ўзининг ишлаб чиқариши улуши хўжалик фаолиятидан олинган тушум умумий миқдорининг 60 фоизидан ортиқни ташкил этса, халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослашаётган корхоналар деб ҳисобланади;
б) хайрия мақсадларига ҳадя сифатида тушувчи хорижий валютадаги маблағлар, грантлар, улардан мақсадли фойдаланилган тақдирда, устав сармояга улушлар, шунингдек корхоналарнинг чет элдаги хорижий юридик ва жисмоний шахсларга сотилган акциялари ва бошқа қимматли қоғозларига ҳақ тўлаш учун тушган маблағлар озод қилинади (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулкини хусусийлаштиришда хорижий сармояларни жалб қилишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 18 ноябрдаги 477-сон қарорига мувофиқ кейинчалик тўлиқ миқдорда Марказий банкка мажбурий сотилган ҳолда Давлат мулки қўмитасининг махсус валюта ҳисоб рақамига ўтказилиши керак бўлган хорижий инвесторлардан корхоналар ёки акциялар пакетлари қиймати учун ҳақ тўлашдан тушган эркин алмаштириладиган валютадаги маблағлар бундан мустасно);
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 22 июндаги 263-сонли қарорига асосан«е» кичик банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 12-сон, 78-модда)
Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси аъзолари томонидан мустақил равишда ёки улар томонидан ташкил этиладиган деҳқон ва фермер хўжаликлари етиштирган мева-сабзавот маҳсулотларини ва уларни қайта ишлаш маҳсулотларини экспорт қилувчи тайёрлов кооперативлари орқали тузиладиган бартер контрактлар бўйича валюта тушуми мажбурий сотилмайди.
— банк мижозларининг депозит ҳисоб рақамлари ва омонатларидаги маблағлар қолдиқлари бўйича хорижий валютада тўланадиган фоизлар миқдорига;
— хорижий банклардан олинган хорижий валютадаги кредитлар учун фоизлар бўйича тўловлар, шунингдек хорижий банкларнинг хорижий валютада ҳақ тўланган хизматлари қийматига;
— хорижий валютадаги тушумнинг чет элда асбоб-ускуналар ижараси (лизинг) учун ҳақ тўланадиган қисмига камаяди;
в) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида эркин алмаштириладиган валютага хом ашё харид қилишга истисно тариқасида рухсат берилган корхоналар бўйича валюта тушумининг бир қисмини мажбурий сотиш миқдори экспорт қилинадиган маҳсулотни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган хом ашё ва материалларни республика ичида харид қилиш учун фойдаланиладиган валюта харажатлари миқдорига камаяди;
5. Корхоналар фойдасига хорижий валютада тушган тушум, агар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ўзгача рухсат бўлмаса, республика ваколатли банкларидаги ҳисоб рақамига мажбурий ўтказилиши керак.
Бунинг учун ваколатли банкда корхоналарга:
хорижий валютадаги тушумни тўлиқ миқдорда ўтказиш учун хорижий валютадаги талаб қилиб олинадиган иккиламчи (транзит) депозит ҳисоб рақами (кейинги ўринларда — транзит валюта ҳисоб рақами деб аталади) очилади;
хорижий валютадаги тушум мажбурий сотилгандан кейин корхоналар ихтиёрида қоладиган маблағларни ҳисобга олиш учун хорижий валютадаги талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақами (кейинги ўринларда — валюта ҳисоб рақами деб аталади) очилади.
6. Валюта тушумини корхоналарнинг транзит валюта ҳисоб рақамларига ўтказишда ваколатли банклар навбатдаги иш кунидан кечикмай бу ҳақда 1-иловага мувофиқ шакл бўйича уларни хабардор қиладилар (транзит валюта ҳисоб рақамидан кўчирма илова қилинган ҳолда).
7. Мажбурий сотилиши керак бўлган маблағ корхоналар томонидан мазкур Тартиб талаблари ҳисобга олинган ҳолда аниқланади.
Марказлаштирилмаган валюта тушумини мажбурий сотиш тушум корхонанинг транзит валюта ҳисоб рақамига тушган санадан бошлаб 5 банк кунидан кечикмай, марказлаштирилган экспорт бўйича эса — 3 банк кунидан кечикмай амалга оширилади. Бунда 500 АҚШ долларига тенг бўлган миқдордан ошмайдиган хорижий валютадаги тушумдан мажбурий сотишни ҳар ўн кунда амалга оширишга рухсат берилади.
Олдиндан тўланган тўлов (аванслар) корхоналарнинг транзит валюта ҳисоб рақамига тушганда ушбу маблағлар экспорт қилувчиларнинг буюртманомалари бўйича кейинчалик экспорт ҳақиқатда амалга оширилгандан кейин мажбурий сотилган ҳолда валюта ҳисоб рақамларига ўтказилиши мумкин.
Сотилган хорижий валютанинг сўмдаги тенг қиймати мажбурий сотиш амалга оширилган санадан бошлаб бир кундан кечикмай корхоналарнинг ҳисоб рақамларига ўтказилади.
Валюта тушумини мажбурий сотиш учун корхоналар ўзининг валюта ҳисоб рақамлари очилган ваколатли банкларга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича хорижий валютадаги маблағларни ўтказишга топшириқни тақдим этадилар.
Маблағ тушгандан кейин корхоналар белгиланган муддатда мажбурий сотишни амалга ошириш учун топшириқни тақдим этмаган ҳолларда ваколатли банклар валюта маблағларини мустақил сотиш ҳуқуқига эга бўладилар.
11. Ваколатли банклар томонидан валюта тушумининг бир қисми корхоналар томонидан мажбурий сотилиши тартибида сотиб олинган хорижий валютадаги маблағлар белгиланган тартибда биржадан ташқари валюта бозорида операцияларни амалга ошириш учун фойдаланилади.
12. Давлат ресурслари ва марказлаштирилган ресурслар экспорти ҳисобига тушувчи корхоналарнинг хорижий валютадаги барча тушуми Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига мажбурий сотилиши керак.
Марказий банк томонидан корхоналар томонидан хорижий валютадаги тушумнинг мажбурий сотилиши тартибида сотиб олинган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг валюта захираларига ўтказилади, унинг балансида ҳисобга олинади ва Ўзбекистон республика валюта биржасида сотиш йўли билан миллий валютани барқарорлаштириш тадбирларига сарфланади.
13. Ваколатли банклар томонидан марказлаштирилган ва марказлаштирилмаган экспорт бўйича валюта тушумини ўтказиш бўйича операцияларни ҳисобга олиш ва мажбурий сотишни амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланади.
II. Назорат ва ҳисобот
14. Корхоналарнинг раҳбарлари валюта тушуми Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига ва ваколатли банкларга ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда мажбурий сотилиши учун шахсан жавоб берадилар.
15. Корхоналар ўзлари жойлашган жойдаги солиқ органларига Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига ва ваколатли банкларга мажбурий сотилиши керак бўлган валюта тушуми миқдори ҳисоб-китобини ҳисобот ойидан кейинги ойнинг бешинчи кунигача ҳар ойда 3-иловага мувофиқ шакл бўйича тақдим этадилар (хорижий валютанинг ҳар бир тури бўйича алоҳида варақларда, 100 ва 50 фоиз мажбурий сотиш бўйича алоҳида).
16. Ваколатли банклар корхоналар томонидан мажбурий сотиш учун хорижий валютадаги маблағлар ўтказилишига топшириқлар ўз вақтида тақдим этилиши устидан назоратни амалга оширадилар ҳамда бир ойда икки марта 16 ва 1-кундаги ҳолатига кўра 2 иш кунидан кечикмай корхоналар томонидан хорижий валюта мажбурий сотилиши тўғрисидаги маълумотларни 4-иловага мувофиқ шакл бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига (хорижий валютанинг ҳар бир тури бўйича алоҳида варақларда), Марказий банкка эса — Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланадиган шакллар бўйича ва муддатларда тақдим этадилар.
Ваколатли банкларнинг минтақавий муассасалари маълумотларни 4-иловага мувофиқ шакл бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармаларига тақдим этадилар.
17. Марказий банкнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош бошқармалари хорижий валютадаги тушум мажбурий сотилиши бўйича ҳисоб-китоблар тўғрилиги ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш юзасидан ваколатли банкларнинг иши устидан назоратни амалга оширадилар.
18. Ўзбекистон Республикасининг солиқ ва молия органлари корхоналар томонидан мажбурий сотилиши керак бўлган хорижий валютадаги маблағнинг тўлиқлиги, тўғрилиги ва ўз вақтида аниқланиши, шунингдек улар томонидан даромаддан олинадиган солиқ тўланиши устидан назоратни амалга оширадилар.
19. Корхоналар экспорт қилинган товарлар, ишлар ва хизматлар учун товарлар ҳақиқатда юклаб жўнатилган ва хизматлар кўрсатилган кундан бошлаб 60 кун ўтгач, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг марказлаштирилган экспортни амалга оширувчи бўлинмалари эса 90 кун ўтгач маблағлар тўлиқ миқдорда тушиши учун жавоб берадилар.
Корхоналарнинг валюта тушуми белгиланган муддатларда тушишини таъминламаган раҳбарларига ва бош бухгалтерларига нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ чоралар қўлланилади.
20. Корхоналар томонидан хорижий валюта хорижий банклардаги ҳисоб рақамларида белгиланган тартибда рухсат берилмасдан сақланиши ёки бошқаларга бериб турилиши валюта тушумини яшириш ҳисобланади.
Валюта тушумининг яширилиши ёки бошқаларга бериб турилиши ҳоллари аниқланган тақдирда солиқ органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 135-моддаси бандига мувофиқ жарималар қўлланилади.
21. Мазкур Тартиб қоидалари бузилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан уларнинг ваколатлари доирасида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган жарималар қўлланилади.
Хорижий валютадаги тушумнинг ________ фоизи мажбурий сотилишига ______ -сон Т О П Ш И Р И Қ
200 ___ йил ______________________
________________________________________________________________________________________ тушум умумий (маблағлар рақамда ва ёзув билан, валюта тури)
миқдоридан _____________________________________________________ банк фойдасига
бизнинг_________________________________ рақамли транзит валюта ҳисоб рақамимиздан
мажбурий сотиш учун ______________________________________________________ ни
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 10 июлдаги 294-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 13-сон, 90-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 29 июндаги 245-сон қарорига 3-ИЛОВА
Оффшор зоналар жойлашган давлатлар ва ҳудудлар
РЎЙХАТИ
1. Андорра Князлиги
2. Антигуа ва Барбуда
3. Багама Ороллари Ҳамкорлиги
4. Барбадос
5. Баҳрайн Давлати
6. Белиз
7. Бруней — Доруссалом Давлати
8. Вануату Республикаси
9 Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қўшма Қироллигидан мустақил ҳудудлар:
— Англия
— Бермуда ороллари
— Британия Виргиния ороллари
— Монтсеррат
— Гибралтар
— Ҳинд океанидаги Британия ҳудуди (Чагос ороллари)
— Жанубий Георгия ва Жанубий Сандвичев ороллари
— Теркс ва Кайкос
— Кайман ороллари
10 Буюк Британия ва Шимолий Ирландия қўшма Қироллигининг алоҳида маъмурий бирликлари:
(44-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 16 мартдаги 130-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 6-сон, 31-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 29 июндаги 245-сон қарорига 4 ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ҳукумати қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ташқи савдо операцияларини амалга оширишда хорижий валютадаги маблағлардан фойдаланиш устидан назоратни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1996 йил 13 мартдаги 95-сон қарорида:
қарорнинг 4-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
3-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: «импорт контрактлар бўйича аванс тўловлари контракт қийматининг 15 фоиздан ошиб кетмайдиган, 100.000 АҚШ долларига тенг суммадан кўп бўлмаган доирада, фақат импорт қилувчи корхонага хизмат кўрсатувчи Ўзбекистон Республикаси ваколатли банкининг вакил қилинган банкининг муқобил банк кафолати мавжуд бўлганда амалга оширилади. Кўрсатиб ўтилган суммадан ошиб кетувчи аванс тўловларини пулсиз ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг хулосасига кўра фақат Вазирлар Маҳкамасининг рухсати билан амалга оширилади»;
1-илованинг 3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Биржадан ташқари валюта бозорини мустаҳкамлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил 26 декабрдаги 538-сон қарорининг 1 ва 2-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «1999 йил учун асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози тўғрисида» 1998 йил 31 декабрдаги 541-сон қарори 8-бандининг хорижий валюталарни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки лицензияларига эга бўлган корхоналарга ва алмаштириш шохобчалари орқали сотишга доир қисми ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.