2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.60.00 (Кучини йукотган) Давлат таълим стандартлари. Таълим дастурлари. Таълим жараёни]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМНИНГ ДАВЛАТ ТАЪЛИМ СТАНДАРТЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 187-сонли «Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2020 йилнинг 1 сентябридан ўз кучини йўқотади.
«Таълим тўғрисида», «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълимни ташкил этиш тўғрисида» 1998 йил 13 майдаги 203-сон қарори бажарилишини таъминлаш, таълим мазмунига ислоҳотларнинг бош мақсадидан келиб чиққан ҳолда зарур тузатишлар киритиш, унинг сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ва 1998-1999 ўқув йилида таълим муассасаларида тажриба-синовдан ўтган умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги:
1998-1999 ўқув йилида таълим муассасаларида тажриба-синовдан ўтган умумий ўрта таълимнинг ўқув дастурлари ва режаларини белгиланган тартибда тасдиқласин;
1999-2000 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларини умумий ўрта таълим муассасаларида ўқув дастурлари билан биргаликда қуйидагича босқичма-босқич жорий этсин:
1999-2000 ўқув йили 5-6 синфлар;
2000-2001 ўқув йили 7-синф;
2001-2002 ўқув йили 8-синф;
2002-2003 ўқув йили 9-синф;
умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларини нашр этсин ва 1999 йил 1 сентябргача таълим муассасаларига етказсин;
янги давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларига асосан оригинал дарсликларни яратиб, белгиланган тартиб ва муддатларда нашриётга топширсин;
Кадрлар тайёрлаш миллий дастури талаблари асосида 1999-2000 ўқув йилидан бошлаб педагог кадрларни янги давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлари билан фаолият кўрсатишларини таъминласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси, «Шарқ» нашриёт-матбаа концерни янги давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлари асосида яратилган оригинал дарсликларни буюртма ва эҳтиёж асосида ўз вақтида чоп этиш ҳамда жойларга етказишни таъминласинлар.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Халқ таълими вазирлиги тақдим этган смета асосида давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларни нашр этиш учун сарфланадиган маблағларни белгиланган тартибда ажратсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юртлари учун давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларини ишлаб чиқишда таълим турлари ва босқичлари ўртасидаги узвийликни, таълим мазмуни узлуксизлигини таъминласин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ. С. Кароматов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1999 йил 16 август,
390-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 16 августдаги 390-сон қарорига ИЛОВА
УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМНИНГ ДАВЛАТ ТАЪЛИМ СТАНДАРТИ
АСОСИЙ ҚОИДАЛАР
Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандарти ўқувчилар умумтаълим тайёргарлигига, савиясига қўйиладиган мажбурий минимал даражани белгилаб беради.
Давлат таълим стандарти таълим мазмуни, шакллари, воситалари, усулларини, унинг сифатини баҳолаш тартибини белгилайди. Таълим мазмунининг ўзаги ҳисобланган стандарт воситасида мамлакат ҳудудида фаолият кўрсатаётган турли муассасаларда (давлат ва нодавлат) таълимнинг барқарор даражасини таъминлаш шарти амалга оширилади. Давлат таълим стандарти ўз моҳиятига кўра ўқув дастурлари, дарсликлар, қўлланмалар, низомлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларни яратиш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандарти ўзининг тузилиши ва мазмунига кўра давлат, ҳудуд, мактаб манфаатлари ва воситалари мувозанатини акс эттиради ҳамда энг асосийси ўқувчи шахси, унинг интилишлари, қобилияти ва қизиқишлари устуворлигидан келиб чиқади.
Давлат таълим стандартини бажариш Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган мулкчилик шакли ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, барча таълим муассасалари учун мажбурийдир.
УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМНИНГ ДАВЛАТ ТАЪЛИМ СТАНДАРТИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ ВА ЖОРИЙ ЭТИШ АСОСЛАРИ
Умумий ўрта таълим давлат таълим стандартини ишлаб чиқишда қуйидаги меъёрий ҳужжатлар асос қилиб олинди:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг таълим-тарбия ва кадрлар тайёрлаш тизимини ислоҳ қилиш билан боғлиқ фармонлари, фармойишлари ва асарлари;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Узлуксиз таълим тизими учун давлат таълим стандартларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш тўғрисида» 1998 йил 5 январдаги 5-сон ҳамда «Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълимни ташкил этиш тўғрисида» 1998 йил 13 майдаги 203-сон қарорлари;
ЎзРСТ 1.0 — 92. Ўзбекистон Республикасининг давлат стандартлаштириш тизими;
ЎзРСТ 1.1 — 92. Ўзбекистон Республикасининг давлат стандартлаштириш тизими. Ўзбекистон Республикаси стандартини ишлаб чиқиш, келишиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби;
ГОСТ 1.5 — 93. Давлатлараро стандартлаш ишларини олиб бориш қоидалари. Стандартларнинг тузилиши, баёни, расмийлаштирилиши ва мазмунига бўлган талаблар;
ЎзРСТ 1.9 — 95. Ўзбекистон Республикасининг давлат стандартлаштириш тизими. Тармоқлар стандартларини ишлаб чиқиш, келишиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби.
УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМНИНГ ДАВЛАТ ТАЪЛИМ СТАНДАРТИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ ПРИНЦИПЛАРИ
Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандарти қуйидаги принципларга таянган ҳолда ишлаб чиқилди:
— давлат таълим стандартининг давлат ва жамият талабларига, шахс эҳтиёжига мослиги;
— ўқув дастурлари мазмунининг жамият ижтимоий-иқтисодий тараққиёти ҳамда фан-техника ривожланиши билан боғлиқлиги;
— умумий ўрта таълимнинг бошқа таълим турлари ва босқичлари билан узлуксизлиги ва таълим мазмунининг узвийлиги;
— умумий ўрта таълим мазмунининг инсонпарварлиги;
— таълим мазмунининг республикадаги барча ҳудудларда бирлиги ва яхлитлиги;
— умумий ўрта таълимнинг мазмуни, шакли, воситалари ва усулларини танлашда инновация технологияларга таяниш;
УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ ДАВЛАТ ТАЪЛИМ СТАНДАРТИНИНГ ТАЯНЧ ЎҚУВ РЕЖАСИ
Умумий ўрта таълим муассасалари учун таянч ўқув режаси давлат таълим стандартининг таркибий қисми бўлиб, таълим соҳаларини меъёрлашга асос бўладиган давлат ҳужжатидир (жадвал). Таянч ўқув режаси ўқув фани бўйича бериладиган таълим мазмунини ўқувчига етказиш учун ажратилган ўқув соатларининг энг кам ҳажмдаги миқдорини ифодалайди. У ҳар бир синфда муайян ўқув фани бўйича давлат таълим стандартларига мувофиқ бериладиган таълим мазмунини аниқлашга асос бўлади:
Умумий ўрта таълим икки босқичдан иборат бўлиб, бошланғич (1 — 4-синфлар) ва умумий ўрта таълим (1 — 9-синфлар)ни қамраб олади.
Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандарти бошланғич ҳамда умумий ўрта таълим ниҳоясида ўқувчилар эгаллаши лозим бўлган билим, кўникма ва малакаларнинг минимал даражасини белгилаб беради.
Ҳар бир синф якунида ўқувчилар эгаллаши лозим бўлган билим, кўникма ва малакалар таълим предметлари бўйича ишлаб чиқилган ўқув дастурларида ўз аксини топган.
1 — 4-СИНФЛАР
1. Она тили ва ўқиш
Бошланғич синфларда ўқувчилар она тили ва ўқиш бўйича қуйидаги билим, кўникма ва малакаларни эгаллашлари шарт:
а) Ўқиш техникаси бўйича:
Миқдорий кўрсаткич: бир дақиқада 80 — 90 сўзни ўқий олиш.
Талаблар:
— ҳарфларни тўғри талаффуз этиш;
— сўзларни тўғри ўқиш;
— гап оҳангига риоя қилган ҳолда равон ва ифодали ўқиш;
— гапдаги тиниш белгиларини талаффузда акс эттириш;
— санаш ва ажратиш оҳангларидан тўғри фойдаланиш;
— сўз урғуларига риоя қилиш;
— оҳангга риоя қилиш;
— илмий атама ва рамзларни тўғри талаффуз этиш.
б) Матн мазмунини ва ўзгалар фикрини англаш малакаси бўйича:
— оғзаки нутқнинг тўғри, равон, аниқ, тушунарли ва таъсирчан бўлиши;
— монологик нутқнинг равон бўлиши;
— диалогик нутқда таъсирчан, изчил, мантиқий жиҳатнинг аниқ бўлиши.
в) Диктант ёзиш малакаси:
Миқдорий кўрсаткич: 75 — 80 сўздан иборат диктант ёза олиш.
Талаблар:
— имло хатоларга йўл қўймаслик;
— ижодий матннинг мантиқий жиҳатдан изчиллиги;
— берилган изоҳларнинг аниқлиги;
— луғатларнинг тўғри ва аниқ берилиши.
г) Фикрни ёзма шаклда баён этиш малакаси бўйича:
Миқдорий кўрсаткич: 5-6 гапдан иборат бўлган матнни (фикр эҳтиёжи билан боғлиқ мавзу асосида) яратиш.
Талаблар:
— матндаги гапларнинг мазмунан ўзаро боғлиқлиги ва алоқадорлиги кўрсатилган мавзу доирасида бирлашиши;
— ҳарф ва тиниш белгиларини тўғри ёзиш;
— ҳуснихатда қаторларни тўғри жойлаштириш;
— сўзлар орасидаги оралиқни тўғри белгилаш;
— тасвирда тилнинг ифода воситаларидан фойдаланиш;
— матнда сўзларни такрорлашдан сақланиш ва синонимларни қўллай олиш;
— матнда хат бошиларнинг яхлитлиги ва фикр изчиллигини таъминлаш;
— уядош сўзлардан фойдалана олиш.
Бошланғич таълим якунида ўқувчилар камида 20 та кичик ҳажмдаги шеърни ёддан айтиб бера олишлари шарт.
2. Ўзбек тили
(Таълим ўзбек тилидан бошқа тилларда олиб бориладиган мактаблар учун)
Таълим ўзбек тилидан бошқа тилларда олиб бориладиган мактабларнинг 1 — 4-синфларида давлат тили таълимидан ўқувчилар қуйидаги билим, кўникма ва малакаларни эгаллашлари шарт:
— ўзбек тилидаги 700 та сўзни нутқларида қўллай олиш;
— ёзма ва оғзаки нутқ малакаларига эга бўлиш;
— фикр баён қилиш учун зарур бўлган айрим грамматик воситаларни ўз ўрнида қўллай олиш;
— боғланишли нутқ элементларидан тўғри фойдаланган ҳолда содда матн туза олиш;
— халқ оғзаки ижоди ҳамда болалар адабиёти намуналаридан олинган парчаларни ўқиб тушуна олиш;
— мамлакатимиз мустақиллиги, рамзлари ва байрамлари ҳақида сўзлаб бериш.
— чизғич ва циркулдан фойдаланиб тўғри тўртбурчак, квадрат, учбурчак ва айланалар ясай олиш;
— кўпбурчак периметрини, тўғри тўртбурчак юзини ва квадрат бирликлардан тузилган фигураларнинг юзини ҳисоблай олиш;
— узунлик (мм, см, дм, м, км) ва юза (см, кв, дм, кв, м, кв) ўлчови бирликларини, улар орасидаги асосий нисбатларни билиш, уларни ўз ўрнида қўллай олиш.
баъзи байналминал сўзлар ва турдош сўзларни фарқлай олади ҳамда уларни қўллай олади.
Грамматик компетенция:
коммуникатив вазиятларда содда грамматик ва синтактик тузилмаларни қўллай олади;
сўз ва сўз бирикмаларини «ва» боғловчиси билан боғлай олади;
феъл шакллари ва содда пайт равишдошларидан фойдаланган ҳолда гапларни тўғри баён қила олади, ҳикоялар ҳамда воқеаларни тўғри кетма-кетликда гапира олади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 8 майдаги 124-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 20-сон, 251-модда)
5 — 9-СИНФЛАР
1. Она тили
Ўқувчилар она тилидан қуйидаги билим, кўникма ва малакаларни эгаллашлари шарт:
а) грамматикага оид ўзлаштириладиган меъёрлар:
— фонетика, лексикология, сўзнинг таркиби, сўз ясалиши, морфология, синтаксис, ёзув ва имло, тиниш белгилари, боғланишли нутқ, нутқ услублари, стилистикага оид тушунчалар, уларнинг муҳим белгиларини билиб олишлари, изоҳлай билишлари ва шу тушунчалар билан боғлиқ грамматик атамаларни ўзлаштириш;
— ўзбек адабий тили грамматикасининг меъёр ва имкониятларини билиш;
— нутқ услубларининг чегара ва имконияларини билиш;
— оғзаки ва ёзма нутқда сўз ўзгартирувчи ва шакл ҳосил қилувчи қўшимчалар, грамматик маъно ифодаловчи воситаларни танлай олиш;
— синонимик ва услубий имкониятлардан тўғри фойдалана олиш;
— гапда сўз тартибига риоя қилиш, гап бўлакларини турли туркумга оид сўзлар, отлашган сўзлар, сўз бирикмалари ва иборалар воситасида ифодалай олиш;
— гап турларидан, ундалмали, кириш сўзли ва бирикмали, уюшиқ бўлакли, ажратилган изоҳ бўлакли гаплардан, қўшма гап турларидан, кўчирма ва ўзлаштирма гаплардан тўғри ва ўринли фойдалана олиш;
б) амалий кўникма ва малакалар:
— ўқиш техникаси бўйича: миқдорий кўрсаткич — 1 минутда 120 — 130 сўз. Сифат кўрсаткичлар — мураккаб типдаги илмий атамаларни, рамзларни, мумтоз адабиёт намуналарини, сўз ва ибораларни тўғри талаффуз қила олиш, маъносини англаган ҳолда тўғри ва равон ўқиш;
— фикрни ёзма шаклда баён этиш малакаси бўйича: Миқдорий кўрсаткич — 12 — 14 гапдан иборат бўлган тугал матн яратиш. Сифат кўрсаткичлар — матндаги гапларнинг мазмунан ўзаро боғлиқлиги ва алоқадорлиги кўрсатилган мавзу доирасида бирлашиши, тиниш белгиларини тўғри қўйиш, матндаги хат бошиларнинг яхлитлиги ва фикр изчиллигини таъминлаш, ўрганилган ифода воситаларини ўринли қўллай олиш ва уларнинг услубий имкониятларидан фойдалана олиш, иш қоғозларини ёза олиш.
2. Адабиёт
Ўқувчилар адабий таълимга оид қуйидаги билим, кўникма ва малакаларни эгаллашлари шарт:
— матнни тўғри, тез ва ифодали ўқий олиш;
— 4-5 та бадиий матнни ёддан айтиб бера олиш;
— Президент асарларини билиш, уларда илгари сурилган ғоялар асосида мушоҳада юрита олиш;
— мамлакатимиз мустақиллиги ва байрамлари ҳақидаги, она-Ватанга муҳаббат уйғотувчи адабий асарлар мазмунини англаган ҳолда сўзлаб бериш;
— мумтоз адабиёт жанрлари билан замонавий адабиёт жанрларини фарқлай олиш;
— берилган ҳар қандай мавзуда оғзаки ва ёзма равишда мустақил фикр юрита олиш;
— бадиий тасвир воситалари ҳақида матнга таянилган ҳолда мустақил фикр юритиш ва таҳлил қила олиш;
— ўқиган асаридан олган таассуротларини ёрқин ифодалаб бера олиш;
— ўзга инсоннинг туйғулари ва ҳиссий кечинмалар хусусида фикр юрита олиш;
— турли мавзуларда иншо ёза билиш;
— ўрганилган адиблар табиатига хос бўлган хислатларни баҳолай билиш;
— адабий қаҳрамонларнинг хатти-ҳаракатларига муносабат билдира олиш ва уни асослай билиш;
— юксак дидли ва ақлан баркамол адабий қаҳрамонларнинг хислатларини очиб бера олиш;
— мусиқа ёки ранг тасвир асари замиридаги бадиий жозибани ҳис қилиш ва уни сўз билан ифодалаб бериш;
— ўрганилган асарларда тасвирланган бадиий тимсоллар хусусиятига хос бўлган хислатларни англаб, уларга муносабат билдира олиш;
— ўрганилган асарлардаги адабий қаҳрамонлар хусусиятига хос бўлган фазилатларга мустақил фикр билдира олиш;
— ўрганилган бадиий асарлар тимсолларининг табиатидаги миллий хусусиятларни англай билиш;
— адабиёт назариясига доир билимларни китобхонлик амалиётида мустақил қўллай олиш;
— адабий-тарихий даврларга ва адиблар ижодига тўғри баҳо бера олиш.
3. Ўзбек тили
(Таълим ўзбек тилидан бошқа тилларда олиб бориладиган мактаблар учун)
Таълим ўзбек тилидан бошқа тилларда олиб бориладиган мактабларда давлат тили таълимидан ўқувчилар қуйидаги билим, кўникма ва малакаларни эгаллашлари шарт:
— морфология ва синтаксисга доир асосий тушунчаларни ҳамда шу тушунчалар билан боғлиқ равишда грамматик атамаларни билиш;
— сўзларнинг ёзилиши, грамматик воситаларнинг сўзларга қўшилиши билан боғлиқ имло қоидаларини билиш ва бу қоидаларга амал қилиш;
— мустақил гапларни, мураккаб синтактик бутунликларни ўзаро тўғри боғлай олиш;
— ўзбек мумтоз адабиётининг ҳамда XX аср замонавий ўзбек адабиёти намояндаларини билиш, уларнинг асарларидан намуналар айта олиш;
— бадиий асар тимсолларига оғзаки ва ёзма тавсиф бера олиш;
— ўрганилган мавзу доирасида ва расмларга қараб мустақил фикрни 15 — 20 гап билан изчил ва боғланишли монологик нутқ шаклида баён қила олиш;
— айрим матнлар мазмунини ўз сўзи билан (асосий мазмунни қамраб олган ҳолда) қайта ҳикоя қила олиш;
— матнни (бадиий асар, ҳикоя, илмий мақола, хабар) тўғри, равон, тушуниб, бир дақиқада 130 сўз тезлигида ўқий олиш;
— активно усвоить 2500 лексических единиц и определенный потенциальный словарь; овладеть коммуникативно-речевыми действиями в соответствии с основными сферами общения (обиходно-бытовая, учебная, общественно-политическая, социально-культурная) и типовыми ситуациями;
— освоить средства выражения обобщенных типов семантики высказывания, а также формулы речевого этикета;
б) по литературе:
— знать основные вехи жизненного и творческого пути выдающихся русских писателей;
— самостоятельно формулировать основную тему прочитанных произведений; уметь давать развернутые ответы с элементами описания, рассуждения, оценки событий и героев произведений с позиций нравственно-эстетических ценностей;
— уметь выявлять средства художественной изобразительности с целью углубления восприятия идейно-художественного содержания и активизации их в собственной речи.
В целом образовательная область «Русский язык» должна заложить коммуникативно-языковую базу для дальнейшего межличностного общения, сформировать и углубить положительное отношение к русскому языку, выработать потребность пользоваться русским языком как средством общения.
(А2) ўз эҳтиёжлари ва қизиқишларига бевосита боғлиқ бўлган гап ва ибораларни тушуна олади;
бирор ерга бориш бўйича содда йўриқномаларни тушуна олади;
содда хабарлар ва эълонлардаги асосий маъноларни тушуна олади;
(А2+) кундалик мавзулардаги тасмага ёзилган парчалардан муҳим маълумотларни тушуна олади;
муҳокама этилаётган масаланинг асосий мавзусини аниқлай олади.
Гапириш:
Диалог:
(А2) тўғри маълумот ола билади ва бера олади;
саломлаша олади ва мурожаат қила олади, таклиф, тавсия қила олади ва таклифга жавоб бера олади, узр сўрашнинг содда кундалик шаклларини ишлата олади;
қисқа мулоқотда иштирок эта олади;
содда иборалардан фойдаланиб таниш мавзуда ўз фикрини ифода эта олади;
содда юмушлар (чипталар сотиб олиш, харид қилиш, ошхонада таом буюра олиш)ни амалга ошира олади;
тушунмаганлигини билдира олади.
(А2+) оммавий вазиятларда одамлар билан мулоқотга кириша олади;
қисқа суҳбатларда ўз режалари ҳақида муаммосиз иштирок эта олади (масалан, кечқурун ёки дам олиш кунлари режалари бўйича);
кундалик ҳаётга оид ўзи қизиққан ёки ўзига бевосита алоқадор мавзуларда қисқа суҳбатларда иштирок эта олади;
олдиндан режалаштирилган кундалик суҳбатларда маълум мавзуларда савол-жавоб қила олади, фикр ва маълумот алмаша олади;
бошқалар фикрига қўшилиш ёки қўшилмасликни ифодалай олади;
чет тилида маълумот, йўриқномалар ва бошқалар юзасидан тегишли жавобларни қайтара олади (масалан, кўчада ўрганилаётган тил соҳиби бўлган сўзлашувчи мурожаат қилганда);
маълумотни аниқлаштириш ёки такрорлашни илтимос қила олади.
Монолог:
(А2) одамлар, яшаш ёки иш жойи шароитлари, кундалик ишлар, ёқтирган/ёқтирмаган нарсалар ва бошқаларни содда қилиб тасвирлай олади ёки тақдимот қила олади;
содда иборалар билан одамлар, жойлар ва буюмларни тасвирлай олади.
(А2+) Таниш мавзуда қисқа тақдимот қила олади;
нимани ёқтириши ёки ёқтирмаслигини тушунтира олади;
тадбир ёки воқеа-ҳодиса ҳақида қисқа маълумот бера олади;
режалар, тадбирлар, одатлар ва тажрибаларни тасвирлай олади;
содда иборалар билан предметлар ва ўзига тегишли нарсаларни қиёслай олади.
Ўқиш:
(А2) жуда қисқа содда аутентик ва ярим-аутентик матнларни тушуна олади;
қисқа шахсий содда хабарлар ва хатларни тушуна олади;
жамоат жойларидаги умумий белгилар ва эълонларни тушуна олади;
содда ёзма кўрсатмаларни тушуна олади;
рўйхатлар, веб сайтлар, қўлланмалар ва бошқалардаги махсус маълумотларни қидириб топа олади.
(А2+) расмий хатларнинг асосий турларини тушуна олади (масалан, тасдиқлаш хати каби);
оммавий ахборот воситаларида чоп этилган қисқа хабар ва кичик мақолаларини тушуна олади;
товарлар ва асбоб-ускуналарни ишлатиш бўйича йўриқномаларни тушуна олади ва уларга амал қила олади;
фактларга асосланган матнларда, масалан брошюралар, рекламалар, газета эълонларидан махсус маълумотларни топа олади;
(А2) содда қисқа хат ва хабарлар ёза олади (масалан, миннатдорчилик билдириш хатлари, узр сўраш хатлари);
анкетани турли шахсий маълумотлар билан тўлдира олади (исм-шарифи, манзили, телефон рақами, миллати, ота-онаси билан уланиш ҳақида маълумотлар ва ҳоказо);
кундалик турмуш ҳақида ёза олади;
содда биография ёза олади;
содда шеърлар ёза олади.
(А2+) Тадбирлар ва шахсий тажрибаларни тасвирлаб ёза олади;
оғзаки хабарни тушунарли қилиб ёза олади.
б) Тил компетенцияси (А2 ва А2+)
Фонетик компетенция:
чет тилининг барча товушларини аниқ талаффуз қила олади;
сўз ва гап урғусидан тўғри фойдалана олади;
коммуникатив вазиятларда интонация моделларидан тўғри фойдалана олади ва уларни фарқлай олади;
баъзи байналминал ва ўзлашган сўзларни таний олади ва уларни қўллай олади;
сўз ясашнинг турли йўлларини фарқлай олади (қўшма сўзлар, префикслар ва суффикслар).
Грамматик компетенция:
коммуникатив вазиятларда асосий грамматик ва синтактик тузилмаларни қўллай олади;
сўз бирикмалари ва қўшма гапларни «аммо», «ва», «чунки» каби содда боғловчилар билан боғлай олади;
феъл шакллари ва содда пайт равишларидан фойдаланган ҳолда баён қила олади ва ҳикояларни гапириб беришда воқеаларни тўғри кетма-кетликда ифодалай олади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 8 майдаги 124-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 20-сон, 251-модда)
6. Тарих
Ўқувчилар тарих таълими жараёнида қуйидаги билим, кўникма ва малакаларни эгаллашлари шарт:
— жаҳон ва Ўзбекистон тарихининг даврлари, ижтимоий тузумлар, уларнинг аталиши ва уларга хос хусусиятлар ҳақида тасаввурга эга бўлиш;
— аср ва йил ҳисобини билиш, тарихий воқеа ва ҳодисаларнинг давомийлигини, уларнинг қайси даврга мансублигини айта олиш, эрамиздан олдинги асрларни ҳисоблай олиш;
— инсоният доимо олдинга интилганлиги, бу эса тарихий тараққиётнинг асоси бўлганлигини англаш;
— жамиятда ва дунёда кечаётган жараёнларга ўзининг мустақил муносабатини билдира олиш;
— тарихий манбаларни мустақил ўрганиш асосида хулосалар чиқара олиш;
— тарихий жараёнлар ҳақида маълумотга эга бўлиш ва қиёсий таҳлил қила олиш;
— бобомиз Амир Темурнинг жаҳон тарихида тутган ўрни ҳақида билимга эга бўлиш;
— Ўрта Осиёдаги хонликларнинг ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаёти ҳақида маълумотга эга бўлиш;
— Ўрта Осиё хонликларидаги феодал муносабатларнинг шаклланиши ва ривожланиши ҳақида маълумотга эга бўлиш;
— Россия босқини, унинг бешафқат генераллари ва уларга қарши курашган ватанпарвар саркардалар, қаҳрамонлар, миллий озодлик ҳаракатлари тўғрисида тасаввурга эга бўлиш;
— Шўро ҳукумати ва большевикларнинг халқимизга қилган адолатсиз қатағонлик сиёсати, мулкий ва маънавий ҳуқуқлари паймол этилгани ҳақидаги маълумотларни билиш;
— Ўзбекистоннинг Иккинчи жаҳон урушидаги иштироки, халқимизнинг фронт ва меҳнат соҳасидаги жасорати ҳақида тушунчаларга эга бўлиш;
— миллий мустақиллик ва унинг дастлабки ютуқлари, мамлакатимиз байроғи, герби, мадҳияси, давлат рамзлари, Президенти, ташқи алоқаларига доир тушунчаларга эга бўлиш;
— жаҳон ва Ўзбекистон тарихининг янги даври ҳақида маълумотга эга бўлиш;
— Президент асарларини билиш, уларда илгари сурилган ғоялар асосида мушоҳада юрита олиш;
— Ўзбекистоннинг мустақил, суверен, демократик давлат сифатидаги тарихий ривожланиши ҳақида маълумотга эга бўлиш;
— мустақил Ўзбекистон Республикасининг бозор иқтисодиёти шароитида ривожланишининг умумий хусусияти тўғрисида тасаввурга эга бўлиш;
— дунё халқлари олдида турган жаҳоншумул муаммолар, уларни бартараф этиш вазифалари, Ўзбекистон Республикасининг бу муаммоларни ҳал этиш йўлида амалга ошираётган ишлари ҳақида маълумотга эга бўлиш;
— харита устида ишлай олиш, тарихий воқеалар юзасидан мустақил мулоҳаза юрита олиш, баён қила олиш, мунозара ва баҳсларда фаол иштирок эта олиш;
— дарслик, қўлланма, харита, тарихий ҳужжат матни устида ҳамда кўргазмали қуроллар билан мустақил ишлай олиш;
— тарих таълими жараёнида эгаллаган билимларини эркин баён эта олиш, ўз синфдошларининг фикрларига муносабат билдира олиш;
— ўз мактаби, кўчаси, тумани, қишлоғи, шаҳрининг ўтмиши, бугуни тўғрисида маълумотга эга бўлиш.
7. Давлат ва ҳуқуқ асослари
Ўқувчилар давлат ва ҳуқуқ асосларига оид қуйидаги билим, кўникма ва малакаларни эгаллашлари шарт:
— ҳуқуқий таълимга оид асосий тушунча, қонуният ва ғояларни билиш;
— давлат тузилиши, бошқарув шакллари, бошқарувни амалга оширишнинг демократик ва антидемократик усулларини, уларнинг ўзига хос хусусиятларини тушунтира олиш;
— давлат органларининг тузилиш асосларини тавсифлаб бериш;
— ахлоқ ва ҳуқуқнинг ўзаро боғлиқлиги ва тафовутларни билиш;
— ҳуқуқ меъёрларини билиш ҳамда ҳаётда ўзларининг хатти-ҳаракатини ана шу меъёрларга монанд бошқара олиш малакасига эга бўлиш;
— ҳуқуқ тизимларини, унинг соҳаларга бўлинишини, бу соҳаларнинг ҳуқуқий муносабатларни тартибга солишдаги аҳамиятини тушуниш;
— ҳуқуқни қўллашнинг ташкилий ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи функцияларини ҳамда ўз ҳуқуқларидан фойдаланиш кўникмасига эга бўлиш;
— ҳуқуқий давлатнинг белгиларини, уни шакллантириш йўллари ва муаммоларини, Ўзбекистонда инсонпарвар, демократик, ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти қуриш асосларини тушунтира олиш;
— Президент асарларини билиш, уларда илгари сурилган ғоялар асосида мушоҳада юрита олиш;
— ўзбек миллий давлатчилиги ва унинг тараққиёти ҳақида тасаввурга эга бўлиш;
— Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилиниши, унинг тузилиши ва мазмунини тавсифлай олиш;
— инсон ва фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликлари тизимларини ва улардан фойдаланиш кафолатларини билиш;
— Конституция ва қонунларга риоя қилиш, уларни ҳурмат қилиш малакаларига эга бўлиш;
— Ўзбекистон Республикасининг миллий давлат ва маъмурий-ҳудудий тузилишини ва уларнинг ҳуқуқий асосларини билиш;
— Ўзбекистон Республикасининг давлат ҳокимият тизими: қонун чиқарувчи, ижро этувчи, суд ҳокимиятига бўлинишини, уларнинг тузилиши ва вазифаларини тушунтира олиш;
— Ўзбекистон Республикаси Президенти — давлат ва ижро этувчи ҳукумат бошлиғи сифатида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига, Республика Конституцияси ва қонунларига риоя этилишига кафил бўлишини, Республика суверенитети, хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини муҳофаза қилиш, миллий давлат тузилиши масалаларига оид қарорларни рўёбга чиқариш борасида зарур чора-тадбирлар белгиланишини, халқаро муносабатларда Республика номидан иш кўришини билиш;
— таълим соҳаси ва ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий тамойиллари, ёшларнинг маънавий, маърифий, жисмоний камолоти учун барча ҳуқуқий асослар мавжудлигини билиш, ўзини келажаги буюк давлат бунёдкори сифатида ҳис этиб, мамлакат тараққиётига муносиб улуш қўшишга астойдил интилиш.
8. Иқтисодий билим асослари
Ўқувчилар иқтисодий билим асосларига оид қуйидаги билим, кўникма ва малакаларни эгаллашлари шарт:
— асосий иқтисодий қонуниятлар, тушунча ва атамаларни билиш, уларнинг моҳиятини тушуниш;
— маркетинг, талаб ва таклиф ҳақида билимга эга бўлиш;
— тадбиркорлик ва рақобат ҳақида фикр юрита олиш;
— меҳнат муносабатлари ва иш ҳақи ҳақида тушунчага эга бўлиш;
— солиқ тизими ҳақида тасаввурга эга бўлиш;
— мулк ва мулкий муносабатларни билиш;
— пул, нарх, молия, давлат бюджети ва банк фаолияти ҳақида маълумотга эга бўлиш;
— маркетинг ва менежмент фаолиятини билиш;
— оила хўжалигини юритишнинг умумий қоидаларини, оила бюджетини шакллантиришда фойда, чиқим ва уларнинг манбаларини билиш;
— бозор шароитида (шаҳар ва қишлоқ шароитидаги) оилаларнинг иқтисодий алоқаларини таққослай олиш;
— ясси геометрик фигуралар ва геометрик муносабатлар ҳақидаги тартибга солинган маълумотга эга бўлиш;
— геометрик масалаларни еча олиш;
— геометрия курсидан олинган билимларни ижтимоий ҳаётда қўллай олиш.
10. Информатика
Ўқувчилар информатикага оид қуйидаги билим, кўникма ва малакаларни эгаллашлари шарт:
— информатика ва ҳисоблаш техникаси асосларига оид тушунчаларни билиш;
— замонавий компьютер техникаси, асосий қурилмалари ва уларнинг иш принципларини билиш;
— ахборотни тасвирлаш, кодлаш, ўлчаш ва қайта ишлаш усулларини билиш;
— алгоритмлашнинг асосий кўникмаларига эга бўлиш;
— компьютерда масалалар ечиш босқичлари ҳақида тасаввурга эга бўлиш;
— замонавий ахборот технологиясининг жамиятимиздаги истиқболи ҳақида тасаввурга эга бўлиш;
— дастурлаш тилларининг хиллари, тузилиши ва қўлланилишини билиш;
— компьютер саводхонлигини минимал даражада намойиш қила олиш;
— инсон фаолиятининг турли соҳаларига кирган замонавий ахборот технологиясини намойиш қила олиш.
11. Физика
Ўқувчилар физика асосларига оид қуйидаги билим, кўникма ва малакаларни эгаллашлари шарт:
— физик ҳодисалар ҳақида тасаввурга эга бўлиш ва уларни таҳлил қила олиш;
— механика, молекуляр физика ва термодинамика асослари, электр, ёруғлик, атом ва ядро физикаси асосларига оид асосий тушунчалар, атамалар, катталиклар ва уларнинг бирликлари, қонуниятлар, формулаларни билиш ва уларни қўллай олиш;
— мустақил равишда тажриба ўтказа олиш, тажриба натижаларини схема, жадвал, график кўринишда тасвирлай олиш, уларни таҳлил қила олиш ва хулосалар чиқариш;
— буюк алломаларимиз ва уларнинг физика ривожига қўшган ҳиссалари ҳақида тасаввурга эга бўлиш;
— дарсликлар, ўқув қўлланмалар ва қўшимча адабиётлардан фойдаланиб мустақил билим олиш ва уларни амалиётда қўллай билиш;
— масалалар ечиш бўйича кўникма ва малакага эга бўлиш;
— физик асбоблар билан ишлаш жараёнида техник хавфсизлик қоидаларига риоя қила олиш;
— физикага оид олган билимларини амалиётда қўллай олиш.
— органик бирикмаларнинг хоссалари ва қўлланилишини тушунтира олиш;
— анорганик ва органик кимёга оид масалалар еча олиш;
— полимерларнинг хоссалари ва қўлланилишини тушунтира олиш;
— кимёвий реактивлар ва жиҳозлардан фойдалана олиш;
— кимёвий ишлаб чиқариш жараёни, кимёвий моддалардан фойдаланишни экологик нуқтаи назардан тушунтира олиш.
13. Биология
Ўқувчилар биология асосларига оид қуйидаги билим, кўникма ва малакаларни эгаллашлари шарт:
— ботаника, зоология, одам ва унинг саломатлиги, умумий биология курслари мазмунида бериладиган асосий биологик қонунлар ва назарияларни билиш;
— тирик организмлар турли-туманлигини билиш;
— ўсимликнинг илдизи, пояси, барги, вегетатив кўпайиши, гули, мева ва уруғлари, ўсимлик органларининг атроф муҳит билан боғлиқлиги, ўсимликлар системаси, ўсимликларнинг асосий бўлимлари, ўсимликлар оламининг ривожланиши, ўсимликлар қоплами, манзарали ўсимликлар ҳақида билимга эга бўлиш;
— тур, уруғ, оила, туркум, синф, тип тўғрисидаги асосий таксономик тушунчаларни билиш;
— ҳайвонларнинг ҳужайравий тузилишини билиш;
— ҳайвонларнинг асосий органлари ва уларнинг вазифаларини тушунтира олиш;
— асосий систематик гуруҳларни билиш;
— организмларнинг ҳаёт ва фаолият жараёнлари (озиқланиши, нафас олиши, модда ва энергия алмашинуви, ўсиши, ривожланиши, кўпайиши)ни билиш ва идрок этиш;
— тирик организмларнинг умумий белгилари, тузилишидаги ўзига хосликларни тушунтира олиш;
— организмлар, турлар, табиий системаларга нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлишнинг зарурлигини билиш ва унга амал қила олиш;
— одам органлари ва уларнинг вазифаларини тушунтира олиш;
— одамнинг пайдо бўлиши, кўпайиши ва ривожланишини тавсифлай олиш;
— цитология ва генетика асослари бўйича умумий маълумотга эга бўлиш;
— Ўзбекистонда биология фанининг ривожланиш тарихини билиш;
Ўқувчилар географияга оид қуйидаги билим, кўникма ва малакаларни эгаллашлари шарт:
— Ер шарининг шакли ва катталиги ҳақида тасаввурга эга бўлиш, ўлчамини билиш;
— план ола билиш;
— глобус, харита, атлас ва ёзувсиз харита билан мустақил ишлай олиш;
— Ер шари қобиқлари табиатини билиш, ҳар бир қобиқ табиатини тушунтира олиш;
— Ер юзининг асосий шаклларини билиш ва уларни харитадан кўрсата олиш;
— табиат комплекси ва табиат зоналарини тавсифлай олиш;
— дунё аҳолиси ва сиёсий харитасини билиш;
— ҳар бир қитъалар ва океанлар табиатини билиш;
— умумий географик қонуниятларни билиш;
— Туркистон табиий-географик ўлкаси ва Ўзбекистон ҳудудининг табиатини билиш;
— иқтисодий географик тушунча, қонуният ва жараёнларни билиш;
— географик ўрин, табиий шароит ва табиий ресурслар иқтисодиётига ва умуман мамлакат ривожидаги аҳамиятини янги иқтисодий муносабатлар қарор топаётган шароитда меҳнатнинг географик тақсимланишини, социал муаммолар ечимини тушунтира олиш;
— мамлакат аҳолиси ва меҳнат ресурслари ўзига хослигининг сабаб ва оқибатларини билиш;
— иқтисодиётнинг энг муҳим тармоқлараро мажмуаларини билиш;
— иқтисодиётнинг ҳудудий ташкил этилиши ва иқтисодий районлаштириш тамойилларини билиш;
— Ўзбекистоннинг ҳар бир иқтисодий географик районидаги ихтисослик тармоқларининг жойлашиш ва ривожланишига хос хусусиятларни тушунтира олиш;
— ўзи яшайдиган қишлоқ (шаҳар) географиясини билиш;
— жаҳоннинг умумий иқтисодий географик тавсифини билиш;
— жаҳоншумул табиий бойликларни ҳамда экологик муаммоларни билиш;
— жаҳон хўжалиги ҳақида тасаввурга эга бўлиш;
— мамлакатларнинг тараққиётига кўра гуруҳлаш мезонларини билиш;
— жаҳон давлатларининг минтақавий тавсифини билиш;
— инсониятнинг жаҳоншумул (глобал) муаммоларини идрок эта олишлари керак.
— ҳар бир маҳаллий услубда ўзига хос ижрочилик услублари ва чолғу асбобларини билиш;
— Фарғона-Тошкент, Самарқанд-Бухоро, Сурхондарё-Қашқадарё, Хоразм ижрочилик услублари хусусиятлари, машҳур мусиқа жанрлари (достон, катта ашула, яллачилик)ни билиш, уларнинг машҳур ижрочиларини билиш;
— мақом ҳақида тушунча, ўзбек мақомлари ва уларни асосий туркумлари, шашмақом, унинг чолғу ашула йўллари, Фарғона-Тошкент мақомлари, Хоразм мақомлари, чолғу ва айтиш йўлларини билиш;
— Ўзбекистон ҳудудида мумтоз мусиқанинг кўп тармоқли ва маҳаллий анъаналарга эга эканлиги, уларнинг ўхшашлиги ва ўзига хослиги, маҳаллий мусиқий анъаналарнинг замонавий мусиқа, бастакорлик ва композиторлик ижоди соҳасида намоён бўлишини билиш;
— икки овозли қўшиқларни соф оҳангда куйлаш, мажор уч товушлигидан минор уч товушлигига мустақил куйлаб ўта олиш;
— куйлашда форте ва пиано динамик тусларини бажариш, ўзи ва ўртоқлари ижро этган қўшиқларнинг ижрочилик савияси ва бадиий сифатини баҳолай билиш;
— машҳур қўшиқ ва ашулалар, ёр-ёрлар ҳамда ушшоқларнинг маҳаллий услуб вариантларини тинглаб ажрата олиш;
— куйлаш ва тинглаш маданиятига эга бўлиш;
— мусиқа нақадар қадимий санъат эканлиги, ўзбек халқ мусиқасининг илдизлари узоқ даврларга тақалиб, асрлар, йиллар давомида сайқал топиб, ривожланиб келганлиги, шу боис халқимизнинг бой маданиятини, миллий қадриятларимизни ўзида акс эттиришини ва ниҳоят, ўзбек миллий мусиқамиз умумбашарий жаҳон мусиқа маданиятининг ажралмас бир бўлаги эканлигини тасаввур қила олиш.
— умуммеҳнат билим, кўникма ва малакаларини эгаллаган бўлиш;
— касблар ҳақида умумий тасаввурга эга бўлиш;
— қишлоқ хўжалиги ва маиший соҳалардаги ишлаб чиқариш асослари ҳақида билим ва дастлабки кўникмаларга эга бўлиш;
— материалларга бадиий ишлов бериш кўникмаларига эга бўлиш;
— муайян механизм, мослама ва машиналарнинг чизмаларини тайёрлаш кўникмасига эга бўлиш;
— уй-рўзғор электр асбобларидан ва газдан хавфсизлик қоидаларига риоя қилган ҳолда фойдалана олиш;
— электротехник меҳнат (уй-рўзғор асбобларини тузатиш) кўникмаларига эга бўлиш;
— содда дурадгорлик ишларини бажара олиш (ўғил болалар учун);
— кундалик турмушда зарур бўладиган бичиш-тикиш ишларини бажара олиш (қиз болалар);
— пазандалик маҳоратини эгаллаш;
— уй-тутиш маданияти (уйни дид билан безатиш, рўзғор тутиш, кийим-кечакларни саранжом-саришта тутиш, маданиятли кийиниш) кўникмасига эга бўлиш;
— оила иқтисодиёти (оила бюджети — кирим-чиқими, оилада меҳнат тақсимоти, оилавий ишлаб чиқаришни ташкил этиш) кўникмаларига эга бўлиш;
— Ўзбекистон Республикасидаги касб-ҳунарлар ҳақида билимга эга бўлиш;
— айрим касблар бўйича дастлабки меҳнат кўникмаларини эгаллаш.
19. Жисмоний тарбия
Ўқувчилар соғломлаштириш ва жисмоний тарбияга оид қуйидаги билим, кўникма ва малакаларни эгаллашлари шарт:
— овқатланиш гигиенасини билиш ва унга риоя қилиш;
— ўзини ўзи тиббий назорат қила олиш;
— жисмоний машқларни бажариш қоидаларини билиш;
— асосий туркум ҳаракатлар кўникмаларига эга бўлиш;
— гимнастика машқларини бажара олиш;
— сафланиш, югуриш, узунликка ва баландликка сакраш, мувозанат сақлаш, осилиш ва таяниш машқларини бажара олиш;
— ҳаракатли ўйинларни ва спорт ўйинларидан бирор турини ўйнай олиш;
— жисмоний тарбия бўйича мустақил машғулотлар ўтказиш учун зарурий билимга эга бўлиш;
— ўзини ўзи жисмоний жиҳатдан назорат қилишнинг асосий кўникмаларига эга бўлиш;
— организмнинг асосий системаларига жисмоний машғулотларни таъсирини билиш;
— узоқ давом этадиган югуришда ўзини ўзи назорат қилиш усулларидан фойдалана олиш;
— чидамлиликни оширишга қаратилган машқларни мустақил бажариш қоидаларини билиш ва уларга амал қилиш;
— сафланиш машқларини бажара олиш;
— 100 м гача бўлган масофага югуриш, 60 — 100 м масофага босқич билан эстафетали югуриш, 2 км масофага нотекис жойлар бўйлаб бир меъёрда секин югуриш машқларини бажара олиш;