toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 27.09.2024
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН НЕФТЬ МАХСУЛОТЛАРИ ВА ГАЗДАН ФОЙДАЛАНИШНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 603-сонли «Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси Вазирлар Маҳкамаси бўйсунувига ўтказилиши муносабати билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Иқтисодиёт тармоқларида нефть маҳсулотлари ва газдан оқилона ҳамда самарали фойдаланишни давлат томонидан назорат қилишнинг ягона тизимини такомиллаштириш, «Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Табиий газ етказиб бериш ва унинг учун ҳисоб-китоб қилиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 1999 йил 21 сентябрдаги 439-сон қарорини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ўзнефтгазинспекция» негизида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан, фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси («Ўдавнефтгазинспекция») ташкил этилсин, у «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси таркибидан чиқарилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2—6-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 13 июлдаги 328-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 28-сон, 322-модда)
7. «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси «Ўзнефтгазинспекция» балансидаги мавжуд асбоб-ускуналар, инвентарлар ва транспорт воситаларини «Ўздавнефтгазинспекция»га текин берсин.
8. Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги бир ой муддатда «Ўдавнефтгазинспекция» Марказий аппаратини зарур алоқа воситалари, шу жумладан ҳукумат алоқаси билан таъминласин.
9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ой муддатда «Ўздавнефтгазинспекция»нинг Марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмалари учун бинолар ажратсинлар.
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, тегишли вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда амалдаги меъёрий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари В.Й. Атаев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 8 июнь,
220-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 13 июлдаги 328-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 28-сон, 322-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 13 июлдаги 328-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 28-сон, 322-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг
2000 йил 8 июндаги 220-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларига киритиладиган
ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 9 мартдаги 124-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҲҚT, 1994 й., 3-сон, 15-модда) билан тасдиқланган «Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун иқтисодий жазоларни қўллаш тўғрисида Низом»да
Низом матнидаги «Ўзбекнефтгаз» миллий корпорациясининг «Ўзнефтгазинспекция»сига берилган кўрсатмалар «Ўздавнефтгазинспекция»га кўрсатмалар билан алмаштирилсин;
3-банддаги «Ўзбекнефтгаз» миллий корпорациясига» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-банддаги «сўзсиз» сўзи «акцептсиз» сўзи билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 15 декабрдаги 523-сон қарори билан тасдиқланган мазкур қарорга 11-иловадаги «Акцияларининг назорат ва давлат пакетлари, мол-мулки «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси устав фондига бериладиган акциядорлик компаниялари, корхоналар ва ташкилотлар рўйхати»дан ҳамда 12-иловадаги «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси тузилмаси»дан «Ўзнефтгазинспекция» Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси» ҳамда «Ўзнефтгазинспекция» сўзлари чиқариб ташлансин.