toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Қарори
«Божхона иши соҳасида қўлланиладиган айрим ҳужжатлар ва ҳисоботлар шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 6 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2778-1]
Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 30 мартдаги 01-02/12-19-сон «Божхона иши соҳасида қўлланиладиган айрим ҳужжатлар ва ҳисоботлар шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2778, 2016 йил 12 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 15-сон, 155-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис М. ТОХИРИЙ
Тошкент ш.,
2017 йил 24 март,
01-02/12-15-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2017 йил 24 мартдаги 01-02/12-15-сон қарорига
ИЛОВА
«Божхона иши соҳасида қўлланиладиган айрим ҳужжатлар ва ҳисоботлар шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 1-банддаги «24» рақами «25» рақами билан алмаштирилсин.
2. 4-илова қуйидаги мазмундаги 51-банд билан тўлдирилсин:
«51. Товар режимда турадиган муддат: _________________________________________.‎‎

‎‎‎‎(вақтинча олиб чиқишга рухсат берилган муддат кўрсатилади)».

3. 6-илова қуйидаги мазмундаги 51-банд билан тўлдирилсин:
«51. Товар режимда турадиган муддат:_________________________________________.

(вақтинча олиб киришга рухсат берилган муддат кўрсатилади)».

4. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ таҳрирдаги 25-илова билан тўлдирилсин.
«Божхона иши соҳасида қўлланиладиган айрим ҳужжатлар ва ҳисоботлар шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга
ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 30 мартдаги 01-02/12-19-сон қарорига
25-ИЛОВА

‎‎Ўзбекистон Республикаси
‎Давлат божхона қўмитасига
‎____________________________
‎ (юридик шахснинг номи)
‎________________________дан

‎‎Божхона ташувчиларининг реестрига киритиш учун
‎АРИЗА

‎‎Сиздан ________________________________________________________________ни

‎‎(юридик шахснинг номи)

‎‎божхона ташувчилари реестрига киритишингизни сўрайман.
‎‎Жойлашган ери (почта манзили): _____________________________________________
‎Телефон рақами: _________________
‎КТУТ коди______________________
‎Солиқ тўловчининг идентификацион рақами ____________________________________
‎Банк ҳисоб рақами: ________________________________________________________
‎МФО ___________________________

‎‎Аризага Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 237-моддасида белгиланган ҳужжатлар илова қилинади.

‎‎___________________________________

‎‎_________________

‎‎(юридик шахс раҳбарининг Ф.И.Ш.)

‎‎(имзо)‎

‎‎«____» _______________ 20__ йил».

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 14-сон, 241-модда)