1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
Тижорат банклари томонидан тўқимачилик корхоналарига пахта толасини сотиб олиш ҳамда улгуржи савдо корхоналарига айланма маблағларини тўлдиришга револьвер кредитлари бериш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 3 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1704-1]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 13 декабрдаги 30/12-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3208, 30.12.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2007 йил 14 июлдаги 19/1-сон қарори (рўйхат рақами 1704, 2007 йил 25 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 35-36-сон, 356-модда) билан тасдиқланган Тижорат банклари томонидан тўқимачилик корхоналарига пахта толасини сотиб олиш ҳамда улгуржи савдо корхоналарига айланма маблағларини тўлдиришга револьвер кредитлари бериш тартиби тўғрисида низомгаиловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 4 март,
4/1-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 4 мартдаги 4/1-сон қарорига ИЛОВА
Тижорат банклари томонидан тўқимачилик корхоналарига пахта толасини сотиб олиш ҳамда улгуржи савдо корхоналарига айланма маблағларини тўлдиришга револьвер кредитлари бериш тартиби тўғрисида низомга киритилаётган
«Банкнинг кредит қўмитаси томонидан кредит беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, банк томонидан қарор қабул қилинган кундан кейинги банк иш кунидан кечиктирилмаган муддатда, қарз олувчига кредит беришнинг рад этилиши сабаблари кўрсатилган ёзма хулоса жўнатилади.».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 14-сон, 233-модда)