1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.27.00.00 Валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш / 07.27.01.00 Умумий қоидалар;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ВА БАЪЗИЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин ҳамда уларнинг баъзиларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Марказий банки, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси икки ҳафта муддатда импорт истеъмол товарларини ҳисобга олиш ва сотиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М.Муллажонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 10 октябрь,
354-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 10 октябрдаги 354-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари рўйхати
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Истеъмол товарларини импорт қилиш учун марказлаштирилган валюта ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисида» 1996 йил 19 ноябрдаги 405-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Биржадан ташқари валюта бозорини мустаҳкамлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил 26 декабрдаги 538-сон қарорининг 3-банди.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудига истеъмол товарлари келтиришни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2000 йил 24 июлдаги 282-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 7-сон, 41-модда).
4. «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2000 йил 2 октябрдаги 375-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 10-сон, 63-модда)га илованинг 3-банди.
5. «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2000 йил 24 октябрдаги 412-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 10-сон, 69-модда)га илованинг 2-банди.
6. «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2000 йил 5 декабрдаги 467-сон қарорига 2-илованинг 2-банди.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Биржадан ташқари валюта бозорини эркинлаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2001 йил 18 июлдаги 305-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 7-сон, 41-модда).
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари сотишни тартибга солиш тўғрисида» 1999 йил 14 январдаги 19-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 1-сон, 4-модда) 1-бандининг иккинчи хатбошидан «(Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг лицензияларига эга бўлган корхоналар томонидан импорт бўйича олиб келинаётганлардан ташқари)» сўзлари чиқариб ташлансин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 15 августдаги 355-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 15-16-сон, 129-модда)
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 29 июндаги 245-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 6-сон, 33-модда) 1-бандининг учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ички бозорни дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2000 йил 5 августдаги 307-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 8-сон, 49-модда)да:
1-банднинг иккинчи хатбошидан «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг лицензияларига эга бўлган корхоналар томонидан» сўзлари чиқариб ташлансин;
3-банддан«Марказий банк лицензияларига эга бўлган» сўзлари чиқариб ташлансин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 15 августдаги 355-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 15-16-сон, 129-модда)
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Биржадан ташқари валюта бозори фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 10 июлдаги 294-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 7-сон, 38-модда)га 2-иловада:
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 июлдаги 317-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 14-сон, 115-модда)
(7-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 8 январдаги 7-сон қарори билан ўз кучини йўқотган —Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 6-модда)
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 июндаги 260-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 11-сон, 87-модда)