1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш учун қўшимча қулай шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг иқтисодиётини жадал ривожлантириш, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва экспорт салоҳиятини кенгайтириш учун янада қулай шароитлар яратиш, шунингдек, инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида ва самарали амалга ошириш мақсадида:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.05.00 Солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
2. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида рўйхатдан ўтган, фармацевтика товарлари ва препаратлари, электротехника маҳсулотлари (кабель-ўтказгич маҳсулотларидан ташқари), шунингдек, пардозлаш қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган юридик шахслар 2017 йилнинг 1 апрелидан 2022 йилнинг 1 январигача бўлган даврда мулк солиғи, ер солиғи тўлашдан озод этилсин.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
Ҳисобот йили натижалари бўйича сотувнинг умумий ҳажмида ушбу маҳсулотларни сотишдан тушадиган соф тушумнинг улуши 60 фоиздан кам бўлмаган миқдорни ташкил этувчи юридик шахслар мазкур банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган юридик шахслар жумласига кириши белгилансин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.01.00 Умумий масалалар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
3.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар;
4.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.05.00 Солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар]
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, «Ўзфармсаноат» АК, «Ўзэлтехсаноат» АК ва «Ўзқурилишматериаллари» АЖ билан биргаликда 2017 йилнинг 1 апрелигача мазкур қарорда назарда тутилган солиқ имтиёзлари татбиқ этиладиган фармацевтика маҳсулотлари ва препаратлари, электротехника маҳсулотлари, шунингдек, пардозлаш қурилиш материалларига тааллуқли бўлган маҳсулотларнинг аниқ рўйхатини белгиланган тартибда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.05 Акциядорлик жамиятлари]
4. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида рўйхатдан ўтган ва ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошираётган экспортёр юридик шахслар учун республика доирасида ички юк ташишга амалдаги тариф ставкалари бўйича юкларни Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасигача етказиб беришга темир йўл тарифларини қўлласин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.19.00 Оммавий ахборот воситалари (радио, телевидение ва бошқалар) (шунингдек, 12.03.09.00.га қаранг)]
5. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситалари ушбу қарорни ёритиш бўйича кенг тушунтириш ишлари олиб борилишини таъминласин.
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ раиси А. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 17 март,
ПҚ-2843-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 12-сон, 186-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)