1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.07.00 Махсус иқтисодий зоналар;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Чет эл инвестициялари. Концессия шартномалари. Хориждан маблағ жалб қилиш. Эркин иқтисодий зоналар]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 26 октябрдаги ПФ-4853-сонли Фармонига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 16 март,
ПФ-4986-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 мартдаги ПФ-4986-сонли Фармонига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритиладиган
ўзгартиш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Навоий вилоятида эркин индустриал-иқтисодий зона ташкил этиш тўғрисида» 2008 йил 2 декабрдаги ПФ-4059-сонли Фармонида:
биринчи хатбошидаги «Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зона» (кейинги ўринларда — ЭИИЗ)» сўзлари «Навоий» эркин иқтисодий зона» (кейинги ўринларда — ЭИЗ)» сўзлари билан алмаштирилсин;
«эркин иқтисодий зона фаолиятини мувофиқлаштириш ва тезкор бошқариш эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгаши томонидан амалга оширилади»;
олтинчи хатбошидаги «индустриал-иқтисодий» ва «ЭИИЗ фаолият кўрсатадиган» сўзлари «иқтисодий» ва «ЭИЗ фаолият кўрсатадиган» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 3, 4 ва 9-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
биринчи хатбошидаги «Ангрен» махсус индустриал зонасини (кейинги ўринларда — «Ангрен» МИЗ)» сўзлари «Ангрен» эркин иқтисодий зонасини (кейинги ўринларда — «Ангрен» ЭИЗ)» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «махсус индустриал» сўзлари «эркин иқтисодий» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 2, 4 ва 5-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
д) 6-банднинг биринчи хатбошидаги «Ангрен» махсус индустриал зонаси» ва «МИЗда лойиҳаларни» сўзлари тегишли равишда «эркин иқтисодий зоналар ва «ЭИЗда лойиҳаларни» сўзлари билан алмаштирилсин;
е) 7-банддаги «МИЗ» ва «ДАК» қисқартмалари тегишли равишда «ЭИЗ» ва «АЖ» қисқартмалари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «Жиззах» махсус индустриал зонасини (кейинги ўринларда — «Жиззах» МИЗ)» сўзлари «Жиззах» эркин иқтисодий зонасини (кейинги ўринларда — «Ангрен» ЭИЗ)» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Белгилаб қўйилсинки, «Жиззах» ЭИЗ таркибига киритилган ер майдонлари Жиззах ва Сирдарё вилоятлари ҳокимлигининг бевосита тасарруфида бўлади ҳамда эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгаши билан келишилган ҳолда ажратилади»;
в) 2, 4 ва 5-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
«Жиззах ва Сирдарё вилоятлари ҳокимлиги эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгашининг қарорлари бўйича белгиланган тартибда «Жиззах» ЭИЗда лойиҳаларни амалга оширувчи инвесторлар учун қуйидагиларни таъминласин»:
е) 7-банддаги «МИЗ» ва «ДАК» қисқартмалари тегишли равишдаги «ЭИЗ» ва «АЖ» қисқартмалари билан алмаштирилсин;
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2014 йил 8 июлдаги ПФ-4631-сонли Фармони иловасининг 18-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ижтимоий ва фуқаро объектларини лойиҳалаш ва қуришда тегишли тартиб ўрнатиш чора- тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 27 декабрдаги ПҚ-1666-сонли қарори 5-банди саккизинчи хатбошидаги «Ангрен» махсус индустриал зонаси» ва «Жиззах» махсус индустриал зонаси» сўзлари «эркин иқтисодий зоналар» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мотор мойлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 25 майдаги ПҚ-1759-сонли қарори:
(6-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сонли Фармонига асосан 2022 йил 1 июлдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон)
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ангрен» эркин индустриал зонаси ҳудудида резина-техника буюмлари заводи қуришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 4 декабрдаги ПҚ-2269- сонли қарорида: